Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
ТАШРИФЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифлари давом этяпти.

Бугун, 6 июл куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али Бўка туманидаги “Полвон тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг илмий суҳбат қилиб, саволларга жавоб беришди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ПОРАХЎРЛИК ТАРАҚҚИЁТГА ҒОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков
“Барданкўл” жоме масжидида илмий-маърифий суҳбат

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
МАСЖИДЛАР ОБОД БЎЛЯПТИ

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент туманига ташрифи асносида тумандаги “Одил ота” жоме масжидининг таъмирлаш жараёнини кўздан кечириб, намозхонларга яна ҳам қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида уста-қурувчиларга зарур кўрсатма ва тавсияларни берди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ҲАДЯЛАР ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бугун Тошкент вилояти Паркент туманига ташриф буюрдилар.

Ташриф асносида “Самсарак” ва “Қўрғон” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлиги бор фуқароларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган 2.500.000 сўм моддий ёрдамлар ҳамда бир неча китоблардан иборат совғалар жамланмасини топширишди.

Кўнгиллари тоғдек кўтарилган юртдошларимиз юртимиз равнақи, саховатпеша халқимиз фарвонлигини тилаб хайрли дуолар қилишди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Live stream finished (15 minutes)
8614. Ўлим сизга келгувчидир
Юнус ибн Убайд дедилар: “Ҳасан Басрийга ўттиз йил ҳамроҳ бўлдим, лекин уни амир ёки волийни мансабга ўтирганини ёки мансабдан кетибди деб айтганини, нарх-наво қиммат ёки арзон деганини ёки иссиқ жуда кучайиб кетди қабилида шикоят қилганини эшитмадим. Унинг доимий сўзи “Ўлим албатта сизларга етгувчидир!” ни кўп такрорлаш бўларди.

@arabicuz
#Ибрат

​​Бутун танаси шoлликка чалинган, таниқли даъватчи Aбдуллоҳ Банимиъа айтади:
«Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири: «Юр мен билан, сенга сендан-да ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман», деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шoллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди.
— Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! —
Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлибди;
Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. — Aжабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! —
Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жииим ётаверади!!!
Сенчи?!!
Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!!
Сенинг оёқларинг соппа-соғ!!
Сен гапира оласан!!
Сен эшита оласан!!
Барча неъмат бор сенда!!»

Лаа илааҳа иллаллоҳ.

Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдим-да Роббимга ҳамд айтдим — AЛҲAМДУЛИЛЛAҲ!!
-----------------------------------
Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?!
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
TARBIYA JAVHARI

🎞 Muqaddima
🎙 Ustoz Ulug'bek Buxoriy bilan yangi silsilaviy ko'rsatuv

Yangi ko'rsatuvimiz premyerasi
👉 boshlandi

👉 IRFON TV ilmiy-ma'rifiy onlayn telekanali

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | TikTok
4 РАКАТЛИК НАМОЗНИ 5 РАКАТ ҚИЛИБ ЎҚИСА

@Savollar_kanal 9165-савол

Ассалому алайкум! 4 ракатлик намозни адашиб 5 ракат ўқиб қўйса намози нафлга айланади ҳоҳласа 6 ракат қилиб ўқиб қўяди. Ҳадисларда пайғамбаримиз алайҳисалом пешин намозини 4 ракатини зиёда қилиб 5 ракат қилиб ўқиганлар ва саждаи саҳв қилганлар. Уларнинг намозлари ҳам нафлга айлангами?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабидагилар охирги қаъдада ўтиришни фарз деганлар. Охирги қаъдага ўтрилимай туриб кетилса фарз нафлга айланади. "Сунани Термизий"да келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "пешиннинг тўртинчи ракъатига ўтирмасдан бешинчисига туриб кетдилар" деган ҳадисга ҳеч қандай далил келтирилмаган. Аммо бир нечта фуқаҳолар «Бузилади» деганларига кўра қандай бир далиллари бўлиши керак. Чунки улар далилсиз гапиришлари мумкин эмас. Баъзи уламолари «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўртинчи ракъатига ўтирмасдан бешинчисига туриб кетганлар» деган гапни ҳам айтишади. Аммо бу жуда узоқ таъвил. Ҳанафийлар шу таъвилни қабул қилмасдан бошқа чоралари ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
8618. Солиҳ салафлар намозни куннинг мезони деб номлашар, жума намозини ҳафтанинг мезони, Рамазон рўзасини йилнинг мезони, ҳажни эса умр мезони деб аташар эди.

@arabicuz
Қурбонликнинг таърифи

Қурбонлик Аллоҳ Таолога яқинлик ҳосил килиш учун сўйиладиган жонлиқдир. Қурбонлик бир нечта хил бўлади:

✅Қурбон хайити кунлари сўйиладиган вожиб қурбонлик;

✅хадий (хажда сўйиладиган) қурбонлик.

Қуйида хар бир тур қурбонлик хақида батафсил тўхталамиз.

Вожиб қурбонлик ва унинг ҳукми

Қурбонлик қилиш ҳанафий уламолар наздида қурбон байрами кунларида қарзидан ва асосий эхтиёжларидан бошқа 20 мисқол (80.18гр) олтин ёки шу қийматдаги пул ёки мол-мулкка эга бўлган одам (эркак, аёл, балоғатга етмаган гўдак, ақли заиф бўлса хам) зиммасидаги вожиб амалдир.

(Давоми бор)

👉@diyonatli
Forwarded from MUHAMMADLOIQ QORI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУРЪОН
#ВИДЕО
#SANGARDAK

Муҳаммадлоиқ қори

АЪРОФ СУРАСИ 26-30 оятлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok |
Дунё қуйидаги беш нарсани сендан ўғирлаб олишига йўл қўйма:
1. Роббинг билан бўладиган мусаффо лаҳзалар.
2. Ота онангга яхшилик қилишинг, уларга мурувват кўрсатишинг.
3. Оилангга муҳаббат қилишинг.
4. Атрофингдагиларга яхшилик, эҳсон қилишинг.
5. Амалингдаги ихлос.