Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
#Хабарлар

Мавъизалар манзур бўляпти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков бугун Пискент туманидаги “Пискент” жоме масжидида, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов эса “Келовчи” масжидида пешин намозини ўқиб, сўнгра намозхонларга мавъизалар қилиб беришди.

Мавъизалар намозхонларга манзур бўлмоқда.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ТАШРИФЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифлари давом этяпти.

Бугун, 6 июл куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али Бўка туманидаги “Полвон тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг илмий суҳбат қилиб, саволларга жавоб беришди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ПОРАХЎРЛИК ТАРАҚҚИЁТГА ҒОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков
“Барданкўл” жоме масжидида илмий-маърифий суҳбат

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
МАСЖИДЛАР ОБОД БЎЛЯПТИ

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент туманига ташрифи асносида тумандаги “Одил ота” жоме масжидининг таъмирлаш жараёнини кўздан кечириб, намозхонларга яна ҳам қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида уста-қурувчиларга зарур кўрсатма ва тавсияларни берди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ҲАДЯЛАР ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бугун Тошкент вилояти Паркент туманига ташриф буюрдилар.

Ташриф асносида “Самсарак” ва “Қўрғон” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлиги бор фуқароларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган 2.500.000 сўм моддий ёрдамлар ҳамда бир неча китоблардан иборат совғалар жамланмасини топширишди.

Кўнгиллари тоғдек кўтарилган юртдошларимиз юртимиз равнақи, саховатпеша халқимиз фарвонлигини тилаб хайрли дуолар қилишди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Live stream finished (15 minutes)