Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БОЗОРДАГИ ХОЛАТЛАР

@Savollar_kanal 9152-савол

Ассалому алайкум! Биз бозорда тижорат қиламз биз хозирги кунда маълум интернет соҳаси ривожланди бизлар интернетда иш бошламоқчи эдик бизларда соҳа темир эшик асосан бизлар интернетда уларни сотувга қоймоқчимиз масалан бир дона эшик 1 миллион десак ҳозрги кунда даставка установка қилиш одамларга малол келябти. Ўшанга бизлар шу эшикни 1 миллион 100 деб ёзиб даставка установка бесплатна десак у ҳаром бўлиб қолмайдими? Бозордаги бир одам илтимос қилди у бир нарса сотган экан энди ҳама ўзига тўғри келган нархда сотади, инсофга қараб. У одам масалан 300 минлик нарса сотди ва уни бошқа жойда 280 мин кўриб қолди ва у одам бу инсонга қайтдан алоқага чиқиб 20 мин қиммат сотибсиз, мен рози эмасман деса буни ҳукми қандай? Ваҳоланки сотишдан олдин савдолашиб ўзи шу нарсани олгани.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу ёлғон бўлади. 1.100.000 олиб бориб ўрнатиб бериш ҳам шунинг ичида десангиз тўғри бўлади.
 2). Розиликка киради, лекин шариатда ғабни фохиш деган нарса бор. У, бир киши бозордаги ҳеч ким сотмаган нархга сотса ҳаридорни қайтариб беришга ҳаққи бор. Ҳаридор бу ҳуқуқдан фойдаланмаса сотувчига олган пулини ҳаром дейилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
ЎРАНИБ ТОР ШИМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓724-CАВОЛ: Жияним ўранган лекин тор шим калта кияди шундай юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийим кийишнинг мақсадларидан бири авратларни тўсишдир. Шунинг учун эркак ёки аёл бўлсин унинг кийган кийими авратларини тўсиб туриши лозим. Аврати билиниб турадиган даражада тор ва юпқа кийимларни кийишдан шариатимиз қайтарган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидагича ҳадис собит бўлган:

صنفان من أهل النار لم أرهما بعد : رجال معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ، ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات على رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة ، لا يدخلن الجنة ولا يجد ريحها ، وإن ريحها ليوجد من مسيرة كذا وكذا (رواه أحمد ومسلم في الصحيح عن ابي هريرة رضي الله عنه).

яъни, “Ўзлари дўзах аҳлидан, лекин ҳануз мен кўрмаган икки тоифа мавжуд. Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган кишилар. Яна бири кийим кийган яланғоч, ўзлари йўлдан озган ва бошқаларни ҳам йўлдан оздирувчи аёллар. Бошларида туянинг мункайган ўркачига ўхшашлик бор. Улар жаннатга кирмайдилар ва ҳидини ҳидламайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг бўйи шунча ва шунча (яъни, жуда узоқ) масофадан келиб туради" (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Агар аёл киши тор шим ёки кийим кийган бўлсаю, устидан авратларини сатр қилиб турадиган кенг кийиб олса, бу жоиз. Лекин тор кийимларни ўзини кийиб юришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Fitrat.uz
Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти

Бугунги ташрифлар асносида Ислом цивилизация ходими Аброр Мухтор Алий ва Тошкент вилояти бош имом хатиби Жасурбек Раупов Бекобод шаҳар “Беш капа” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов – Паркент туманидаги “Бойқозон”, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов – Паркент тумани “Сирли” жоме масжидларида жамоатга мавъиза қилиб бердилар.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.

Ташрифлар давом этяпти.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA