Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Аёл киши ҳозирги бўёқлар билан сочини бўяса, бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
ҒУСЛГА ОИД ҚЎШИМЧА МАСАЛАЛАР

• осмондан тушган сувга – қор, ёмғир сувига туҳорат қилиш мумкин

• ердан чиққан сувга – булоқ, дарё, қудуқ сувига таҳорат қилиш мумкин

• бу икки сув ҳам кўп тургани учун мазаси, ранги ўзгариб, ҳидланиб қолган бўлса ҳам, таҳорат қилиш жоиз

• аммо бу сувларга нажосат аралашгани учун мазаси, ранги ва ҳиди ўзгарган бўлса, таҳорат қилиш дуруст эмас

• сувга пок нарса аралашиб, ранги, мазаси ё ҳиди ўзгарса таҳорат қилиш мумкин

• сувга мева ёки бирор барг тушиб қолса, сувнинг сувлигини ўзгартирмаса, таҳорат қилиш мумкин

• сувга тушган пок нарса сувни сувликдан чиқарса, яъни қуюқлаштириб қўйса, таҳорат қилиш дуруст эмас

• сувга пок нарсани қўшиб, қайнатиб, сўнг таҳорат қилиш дуруст эмас, масалан, гўшт солиб қайнатилган шўрвага таҳорат қилиш дуруст эмас

• сув сақланадиган жойнинг ҳар томони ўн газ – ўн метрдан бўлса, умумий тўрт томони (саҳни ўлчами) қирқ газ бўлса, нажосат тушса, сувни кафтга олганда мазаси, ҳиди ё ранги ўзгармаса, у сув ҳаром ҳисобланмайди

#фиқҳ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бир киши имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб “Фалон киши сизни ёмонлади”, – деди. Шунда имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ: “Рост гапирган бўлсанг, чақимчи экансан. Ёлғон гапирган бўлсанг, фосиқ экансан”, – дедилар . У киши хижолат чекиб жўнаб кетди.

Аҳмад Муҳаммаднинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
—————————————
Савол:

Бугун аксар ёшларимиз кўча-кўйда катта-кичик, ёш-қари, эркак-аёлнинг фарқига бормай кўп сўкинадиган бўлиб кетишяпти. Ҳатто, ота-онасининг олдида сўкинадиганлар ҳам кўп. Бу одатий ҳолга айланди. Бир ҳамкасбим доим сўкинади, сўкинма, десам, насиҳат олмаяпти. Шу масалада амри маъруф қилиб берсангиз.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Саудия Арабистони фуқаролари ва мазкур мамлакатда яшовчи хорижликлар эндиликда Масжидул ҳаромда ибодат қилишлари мумкин. Коронавирус пандемияси туфайли етти ой аввал ёпилган Масжидул ҳаром кеча, 18 октябрда Саудия Арабистони ҳукуматининг қарорига биноан очилди. 
“Ал-Жазира” хабарида айтишича, шунингдек кеча умранинг иккинчи босқичи ҳам бошланди, бунда Масжидул ҳаром ва Масжиди набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади. 
Саудия Арабистони ҳукумати 4 октябрдан эътиборан маҳаллий зиёратчиларнинг умра ибодатини адо этишига рухсат берган эди. 1 ноябрдан эса нафақат маҳаллий, балки хорижлик зиёратчилар ҳам умра амалларини бажаришлари мумкин бўлади. Бироқ ҳамма мамлакатлар эмас, Саудия Арабистони томонидан эпидемиологик вазият хавфсиз деб топилган давлатларнинг фуқаролари умра учун келиши мумкин.  
Буюк аждодимиз, валий зот Сўфи Оллоёр раҳматуллоҳи алайҳнинг "Саботул ожизин" асари шарҳининг навбатдаги қисмини ҳавола этмоқдамиз. Мазкур қисмда гапирган чақалоқлар ҳақида сўз боради.
Хуш мутолаа тилаймиз! Ҳидоят булоғидан баҳраманд бўлинг ва дўстларга улашиб, савобга эга бўлинг!

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда 👇

https://graph.org/SABOTUL-OZHIZIN-SHARҲI-10-19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ҳузуридаги буюк мақом эгалари ҳақида ҳадис☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
——————————-
Савол:

Ишорати саббоба ҳақида маълумот берсангиз, илтимос.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Уч нарса сабрдан саналади:
1. Мусибатинг ҳақида гапирма.
2. Оғриғингдан нолима.
3. Ўзингни оқлама.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Жонли нарсанинг сурати бор кийим билан намоз ўқишнинг ҳукми қандай бўлади? Христианлик белгиси бўлган хоч (крест) белгиси бор кийимларни кийиш мумкинми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ўз жонига қасд қилиб ўлган одамнинг ҳақига дуо қилиш жоизми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Бир дўстимнинг аёли уч талоқ олиб, эри билан бир ҳовлида бир йилдан бери яшаб юрибди. Бир дастурхондан овқат ейди. Эрини ажрашгани қўймайди. Қандай маслаҳат берасиз? Уч талоқдан сўнг эр-хотин бирга яшаши мумкинми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Азон ва иқомат (такбир)да қўлни қулоқнинг юмшоғиги тегизиб айтиш жоизми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Намоз ўқишга ота-онамиз рухсат бермаса, нима қилайлик? Намозимизни яшириб ўқийликми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ит суйкалган ёки ҳидлаган кийимда намоз ўқиш жоизми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўст танлашда адашманг!
Луқмони ҳаким ва унинг ўғли ҳақидаги ривоятни тингланг!
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Шайхулисломнинг ёнига келиб, у кишига жуда кўп озор бериб юрган бир ашаддий душманининг ўлганини бир хушхабар сифатида етказдим.

У зот бу ишимни маъқул кўрмай, мени койиб берди ва ўша заҳоти марҳумнинг уйига бориб, унинг оиласига таъзия билдириб, шундай деди:

"Унинг ўрнига мана мен турибман. Қандай эҳтиёжингиз бўлса, қанақа ёрдам керак бўлса, ўзим сизларга ёрдам бераман".

Бу гапдан марҳумнинг яқинлари хурсанд бўлдилар ва шайхулисломнинг ҳақига дуо қилдилар".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-10-19
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида эри ўғил туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишидан хавфсирар эди. Агар хотини еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди.Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди.У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутулиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди.У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: “Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир”, дея ёлворди...

Аҳмад Муҳаммаднинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.