Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.39K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
УЛАМОЛАРИМИЗ ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугунги ташрифлар асносида Тошкент шаҳар “Имом Термизий” жоме масжиди имом хатиби Исҳоқжон Бегматов Янгийўл тумани “Пусур оқсоқол” жоме масжидига ва Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Янгийўл тумани “Саид ибн Зайд” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонларга долзарб мавзуларда мавъизалар қилдилар.

Суҳбатлар, маърузалар охирида савол-жавоблар бўлди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Аҳолининг билим савиясини ошириб, улар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлишмоқда.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from arabic.uz (hikmatlar)
8608. Бир куни сен ҳақингда “Аллоҳ фалончини раҳматига олсин, марҳум шундай, шундай киши эди”, дейишади. Шунинг учун ҳам бу ҳаётдан ўтиб кетганингдан сўнг ортингдан покиза, яхши излар қолдиргин. Токи шулар билан инсонлар сени хотирлашсин, ҳаққингга хайрли дуолар қилишсин.
Аллоҳим, бизга, сизга ҳусни хотима насиб этсин!

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Forwarded from Islom.uz
Ашараи мубашшара ёки жаннат башорати берилган ўнлик

Абдуроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Бакр жаннатдадир. Умар жаннатдадир. Усмон жаннатдадир. Али жаннатдадир. Толҳа жаннатдадир. Зубайр жаннатдадир. Абдурроҳман ибн Авф жаннатдадир. Саъд ибн Абу Ваққос жаннатдадир. Саъид ибн Зайд жаннатдадир. Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатдадир», дедилар».

Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/17097
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Live stream finished (10 minutes)
Forwarded from Fitrat.uz
​#Хабарлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этади (давоми)

Бугун, 8 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ва Бекобод туманларига ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Оқ масжид" ва "Қора мозор" жоме масжидларига

1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

"Амир Ҳамза" ва "Хос" жоме масжидларига

1. Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
3. Обиджон домла Мирхамидов – Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

"Найман" ва "Ҳазрати Мулла" жоме масжидларига

1. Ҳ.Абдураззоқов – “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби;
2. Салоҳиддин домла Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. Абдулҳаким домла Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиби

"Исломобод" ва "Нўмон ибн Собит" жоме масжидларига

1. Музаффар Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Исмоил Муҳаммад Содиқ – Тошкент шаҳри “Шайх Муҳммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби;
3. А.Юнусов – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;
4. Зокир домла Зиятдинов – Қибрай тумани бош имом-хатиби

"Мулла Маматқул" ва "Далварзин" жоме масжидларига

1. Исҳоқжон домла Бегматов – Тошкент шаҳри “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби;
2. Қамариддин домла Қамбаров – Янгийўл тумани бош имом-хатиби

"Туркман" ва "Ўзбекистон" жоме масжидларига

1. Э.Рустамов – Чилонзор тумани бош имом-хатиби;
2. Раббимқул домла Муҳаммадиев – Яккасарой тумани “Ракат” масжиди имом-хатиби;
3. Хумоюддин домла Тошболтаев - Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби

Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from ….
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•ҲАҚИҚИЙ РАББОНИЙ ОЛИМ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ❓

•АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ДЎСТ БАНДАЛАРИ...

•ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИНИ ҚАБУЛЛАРИГА КЕЛГАН ФИТНАЧИ...

•ТАВБА ҚИЛГАН ФИТНАЧИ...


🤲ДУО: АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧА БЕМАЗҲАБЛАРГА,ВАҲҲОБИЙЛАРГА,СОХТА САЛАФИЙЛАРГА ҲИДОЯТ БЕРСИН.ИМОМ БУХОРИЙНИНГ АДАБ УЛ МУФРАД КИТОБЛАРИНИ ЎҚИБ ОДОБЛИ БЎЛИШЛАРИНИ НАСИБ ҚИЛСИН ОМИН.

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад Домла

Каналга уланиш учун 👇👇👇
@ummatuz
@muttaqiynuz
8612. Фузайл ибни Иёз раҳимаҳуллоҳ дейди: “Элак каби бўлиб қолманглар. У билан эланганда майин, покиза ун чиқиб, кепагини эса тутиб қолади. Оғзингиздан ҳикмат чиқиб, қалбингизда ғаразли мақсадлар қолиб кетмасин”.

@arabicuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
ҚУРЪОН ХАТМИ МУДДАТИ

@Savollar_kanal 9139-савол

Ассалому алайкум! Бир китобда ёзлишича Қуръон ҳатмининг муддати камида 3 кун кўпи билан 40кундан ошмаслиги керак экан ошса макруҳ дейлибти бу гап ростми? Қурон ҳатмининг вақт чегараси борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар ким тоқати етганича ўқийди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Fitrat.uz
Маърифат суҳбатлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни кунда юртимиз бўйлаб уламоларимизнинг диний-маърифий суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай маърифий учрашув бугун Бекобод шаҳар “Қора мозор” жоме масжидида - Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов, Бекобод тумани "Далварзин" жоме масжидида Тошкент шаҳар “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов, Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Бекобод шаҳар “Нўмон ибн Собит” жоме масжидида йиғилганларга бугунги кундаги долзарб масалалар бўйича маърузалар қилдилар ва намозхонларни қизиқтирган барча саволларига жавоб бердилар.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA