8584. Эй фарзандим! Ҳеч ким билан, ҳеч қачон беҳуда тортишув ва баҳсга киришма! Тортишув ва баҳс Қуръони каримда барча ўринларда танқид қилиниб, қоралаб келинган. Фақат икки ўринда - Наҳл ва Анкабут сураларида бизга баҳслашишдан яхшиликни танлаб, ихтиёр қилишга амр қилинган.
Кўрмайсанми, Аллоҳ таоло Мужодала сурасининг аввалидаги: “Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди” оятида баҳслашишни аёлни ўзига хослади.
Оятнинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёл билан сўзлашишни бошлаганларида бу ҳолни, баҳслашув эмас, балки гаплашув дея номлади: “Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда”, Мужодала сураси, 1-оят
Демак, бефойда баҳслашиш ва тортишишдан сақлангин, эҳтиёт бўлгин!
Манба: @arabicuz

Forwarded from abdulbositqoriuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари
Роббинг буюклигини ҳис эт...
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм..
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @AbdulbositQori

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИГАН ҲАЙВОННИНГ ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#қурбонлик
❓710-CАВОЛ: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сути ёки хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик учун олинган жонлиқнинг сути, жуни ва хизматидан фойдаланиш макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндия” китобида бундай дейилган:
لَوْ اشْتَرَى شَاةً لِلْأُضْحِيَّةِ يُكْرَهُ أَنْ يَحْلِبَهَا أَوْ يَجُزَّ صُوفَهَا فَيَنْتَفِعَ بِهِ ؛ لِأَنَّهُ عَيَّنَهَا لِلْقُرْبَةِ
فَلَا يَحِلُّ لَهُ الِانْتِفَاعُ بِجُزْءٍ مِنْ أَجْزَائِهَا قَبْلَ إقَامَةِ الْقُرْبَةِ بِهَا
“Қурбонлик учун сотиб олинган қўйни соғиш ёки жунини олиб, фойдаланиш макруҳдир. Чунки қурбонлик қилувчи киши Аллоҳга яқин бўлиш учун жонлиқни таъйин қилди. Шундай экан, жонлиқ билан Аллоҳга яқинлик ҳосил бўлишидан олдин унинг бирор-бир бўлагидан фойдаланиш ҳалол бўлмайди”.
Бу масалада қурбонлик қилувчи кишини бой ёки камбағал бўлишини фарқи йўқ. Сабаби, “Фатовои Ғиёсия”да бундай дейилган:
وَالصَّحِيحُ أَنَّ الْمُوسِرَ وَالْمُعْسِرَ فِي حَلْبِهَا وَجَزِّ صُوفِهَا سَوَاءٌ
“Жонлиқни соғиш ва жунини олиш макруҳлиги борасида бой ва камбағал бўлишнинг фарқи йўқлиги тўғри сўздир”.
“Зоҳирийя” китобида: “Қурбонлик учун олинган жонлиқ сўйилишидан олдин мабодо сути соғилса ёки жуни олинса, улардан фойдаланилмайди, балки садақа қилинади”, дейилган.
“Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
وَإِنْ كَانَ فِي ضَرْعِهَا لَبَنٌ وَيُخَافُ يَنْضَحُ ضَرْعَهَا بِالْمَاءِ الْبَارِدِ ، فَإِنْ تَقَلَّصَ وَإِلَّا حَلَبَ وَتَصَدَّقَ
“Агар қурбонлик қилинадиган жонлиқнинг елинида сути бўлиб, соғилмаса жонлиқга зарар етиши хавфи бўлса, елинига совуқ сув сепилади. Агар совуқ сув сепиш билан елин бўшашиб, қисқарса яхши. Аммо елин бўшашмаса, сут соғилади ва садақа қилинади”.
Демак, қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвонни сути соғилса ёки жуни олинса, эгаси ундан фойдаланмайди, балки барчасини садақа қилади.
Қурбонлик учун олинган ҳайвонни миниш ва ундан фойдаланиш борасида “Фатовои ҳиндия” китобида бундай дейилган:
وَيُكْرَهُ رُكُوبُهَا وَاسْتِعْمَالُهَا، فَإِنْ فَعَلَ فَنَقَصَهَا فَعَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِمَا نَقَصَ ، وَإِنْ آجَرَهَا تَصَدَّقَ بِأَجْرِهَا
“Қурбонлик учун олинган жонлиқни миниш ва ундан фойдаланиш макруҳдур. Мабодо, ундан фойдаланиб, нуқсон етказса, етказган нуқсон миқдорича маблағ садақа қилинади. Агар уни ижарага берса, ижарадан тушган даромадни садақа қилади”.
Хулоса шуки, қурбонлик учун олинган ҳайвонни соғиш, жунидан фойдаланиш, миниш ва ижарага бериш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Islom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Мўъмин тижоратчидек бўлади.
Мўъмин тижоратчидек бўлади.
8585. Қачон Қуръон мени ўзгартирди?
Ҳар қачон қалбимдан Қуръоннинг асари, таъсирини излаб, ундан бирон нима ўқийдиган бўлсам Қуръон мени ўзгартиради ва тезда кўзим олдига Аллоҳнинг ушбу оят келади: “Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар”. Ҳашр сураси, 21-оят.
@arabicuz

Тарих гувоҳ бўлган буюк ҳукм
Маҳкама. Котиб йигит қўмондонни чақирди. Қўмондон бош коҳин билан бирга қозининг олдига кирди.
Қози: "Ҳа, самарқандлик, даъвойинг нима?"
Бош коҳин: "Қўмондонингиз бизни босиб олди, Исломга чақириб, биз ўз ишимизни ўйлаб олишимиз учун муҳлат бермади".
Қози қўмондонга қараб деди: "Бунга нима дейсан, эй қўмондон?"
Қўмондон: "Уруш ҳийладир. Бу улкан шаҳар. Aтрофдаги шаҳарларда жанг қилдик, улар на Исломга киришди, на жизяни қабул қилишди".
Қози: "Эй қўмондон, уларни Ислом, жизя ёки урушга чақирдингми?"
Қўмондон: "Йўқ, айтган сабабларимга кўра устларига босиб кирдик, холос".
Қози: "Ўйлайманки, иқрор бўлдинг. Жавобгар иқрор бўлса, ҳукм битади. Эй қўмондон, Aллоҳ бу умматга дин билан, алдовдан сақланиб, адолатни барпо қилиш билангина нусрат берган".
Кейин қози шундай деди: "Ҳукм шундай: барча мусулмонлар — ҳокиму аскарлари, эркагу аёл, бола-чақалари ҳаммаси Самарқанд еридан чиқиб кетишсин! Дўкону ҳовлилар тарк қилинсин! Самарқандда бирор киши қолмасин. Мусулмонлар бундан кейин уларга бошидан огоҳлантирув берадилар!"
Коҳинлар кўрган-эшитганларига ишонмай қолишди. Гувоҳ ҳам, далил ҳам сўралмади. Муҳокама ҳам бир неча дақиқада тугади. Улар олдиларидан қози, йигит ва қўмондоннинг қайтиб ўтиб кетишганини ҳам билмай қолишди.
Бир пайт Самарқанд аҳли шовқин-сурон кўтарилганини, тўс-тўполонни эшитишди. Ҳамма ёқ чанг-тўзон, ҳаводаги ғуборлар остида байроқлар ҳилпирар эди. Улар нима бўлаётганини сўрашган эди, "Ҳукм ижро қилинди", деган жавоб бўлди.
Ўша куни кун ботиши билан Самарқанднинг бўшаб қолган кўчаларида итлар сайр қила бошлади. Ҳар уйдан йиғи эшитиларди. Улар ўз юртдошларидан ҳам шафқатли, адолатли бу халқнинг шаҳарни ташлаб чиқиб кетганига йиғлашарди.
Самарқандликлар, ҳатто коҳинлар ҳам ўзларини тутиб тура олмай, бир неча соат ичида тўпланиб, кўп гуруҳ бўлиб қўшин томон чиқишди. Бош коҳин энг олдида. Ҳаммалари баробарига "Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Aллоҳнинг Расулидир", деб гувоҳлик беришарди.
Ўша қўмондон Қутайба ибн Муслим, қози эса Умар ибн Aбдулазиз эди!
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

НОНВОЙ
(кўнгил олиш)
Бу воқеа Суданнинг Рифий ал-Маноқил деб номланган минтақасида бир муаллим билан бўлиб ўтган.
Бу муаллим қизлар ибтидоий мактабида геометриядан дарс берар экан. Бир куни у мактаб деразасидан кўринишидан беғуборлиги кўриниб турган кичкина қизчани кўриб қолади. У онаси пишириб берган нонларни сотар экан. У мактаб ёшига етган, аммо оилавий шароити туфайли мактабга бормаган эди. Унинг тўртта ака-укаси бўлиб, отаси вафот этган экан. У тирикчилик учун онасига ёрдам берар экан. Укаларини мактабга киришларини, ўқишларини жуда-жуда истар экан.
Муаллим бир куни қизларга геометриядан бир масалани шарҳлаб турар экан, нон сотувчи қизча мактаб деразасидан мўралади. Муаллим ўқувчиларга бир қийин масалани бериб ким тўғри жавоб берса унга мукофот беришини айтди. Муаллимнинг саволига ҳеч бир ўқувчи қиз жавоб бера олмади. Шунда нон сотувчи қизча саволга жавоб бермоқчи бўлиб деразадан қўлини силкитиб: “Устоз, устоз!”, дея бақирди. Муаллим унга жавоб беришига рухсат берди. Қизса саволга жавоб берди. Унинг жавоби тўғри эди.
Ана шундан кейин муаллим унга эътибор бера бошлади. У ўзининг хос маблағидан мактаб учун унга нима керак бўлса барчасини олиб берди. У мактаб мудири билан гаплашиб у қизчани имтиҳон билан мактабга қабул қилишини сўради. Маслаҳатдан сўнг уни бирданига учинчи синфга тингловчи сифатида қабул қилишга қарор қилишди. У бошқа устозлар билан ҳам гаплашиб уларнинг дарсини ҳам тинглаши учун рухсат олди. Улар бунга рози бўлишди. Муаллим бу қарорни қизчанинг онасига етказди.
Имтиҳонлар натижаси ҳайратланарли бўлди. Қизча мактаб бўйича биринчи ўринни олди. Хуллас муаллимнинг эътибори ва ёрдами билан қизча ибтидоий босқичдан токи санавий босқичга ўтгунича яхши ўқиб борди.
Муаллим ишлаш учун Суданни тарқ қилишига ва хорижга чиқишига тўғри келди. Қизча билан алоқаси узилиб қолди. Қизчанинг укаларидан бири катта бўлиб аравада сув сотиб унинг харажатларини қоплаб турди.
Хуллас муаллим билан ўн беш йилча кўришмади. Шунча йил ўтиб муаллим яна Суданга қайтди. Унинг Хартумдаги тиббиёт университетида бир ҳамкасби бор эди. У муаллимдан университетга ишга келишини талаб қилди. Бир куни муаллим университет ошхонасида турганида бир қиз унга узоқ тикилиб қолганини сезди. Муаллим унинг нега бунча термулиб қолганининг сабабини била олмади. Муаллим дўстидан бу қизни таниш-танимаслигини сўради. Дўсти деди:
-Албатта танийман. Бу қиз тиббиёт факултетининг профессори-ку!
Шунда ҳалиги қиз югуриб келиб муаллимнинг қўлларини ўпа кетди. У ҳўнграб йиғлар эди. Ошхонадаги барча инсон уларга қаради. Ҳамма муаллимни қизнинг отаси деб ўйлади. У қиз йиғидан ўзини тийиб деди:
-Устоз! Мени танимадингизми? Мен синиб парчаланган бир инсон эдим. Сиз у синиқлардан бутун бир инсонни бино қилдингиз. Менинг мактабга киришимга сиз сабаб бўлгансиз. Ўз молингиздан менга сарф қилгансиз. Буларнинг барчаси аввало Аллоҳнинг фазли, қолаверса сизнинг эътиборингиз, инсонийлигингиз туфайли бўлди. Мен қизингизман!
Муаллим айтади: “Шу онларда биринчи бор ўзимни устоз ва инсон ҳис қилдим!”.
Саломлар бўлсин бунақанги устозларга! Бизнинг қалбимизга ҳаётнинг маъносини эккан зотларга минглаб саломлар бўлсин!
Доктор Ҳассон Шамсий Пошо.

Forwarded from Fitrat.uz
САЛАФИЙЛАРГА РАДДИЯ
2-қисм
АЛЛОҲ МАКОНСИЗ МАВЖУДДИР!
Агар бирон салафий сиздан: Аллоҳ маконсиз мавжуд деб айтаяпсиз, маконсиз ва жиҳатсиз мавжудлик ақлга тўғри келадими?, деб сўраса қандай жавоб берилади?
Унга мана бундай жавоб берилади: Аллоҳ таоло азалда, У Зотдан бошқа ҳеч нарса йўқ эканида ҳам мавжуд бўлган!
Аллоҳ таоло Ўз каломида марҳамат қилган:
"Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир".
(Зумар, 62).
Ҳар бир нарса у арш каби энг катта махлуқми ёки қум зарраси каби кичик махлуқми барча нарсаларни холиқи, яратувчиси Аллоҳдир. Арш, унинг усти, осмонлар, маконлар ва барча махлуқотларни йўқдан бор қилган Аллоҳдир ва улар йўқлигида ҳам бор бўлган Зот Унинг Ўзидир!
Аллоҳ таоло маконларни, арш ва курсий каби ўта улкан махлуқларни уларга бирон бир эҳтиёжсиз яратган!
Бинобарин, арш ва унинг усти, осмонлар ва махлуқотлар бўлмаганида ҳам Роббимиз мавжуд бўлган Зот!
Набий соллаллоҳу алайхи васаллам:
"Аллоҳ бор эди ва Ундан аввал ҳеч нарса йўқ эди", деб айтганлар.
Бухорий ривояти.
Мана бу саҳиҳ ҳадисда азалда фақатгина Аллоҳ бор бўлгани ва Ундан аввал бирон нарса бўлмагани айтилган. Демак, бирон бир махлуқот бўлмаган, на арш, на курсий, на осмон ва на макон бўлмаган вақтда ҳам Аллоҳ таоло мавжуд бўлган!
Имом Абу Ҳанифа (“Фиқҳул абсат”, 57-бетда) бундай деган:
وفي (( الفقه الأبسط ))(ص 57) :” كان الله ولا مكان كان قبل أن يخلق الخلق كان ولم يكن أين ولا خلق ولا شئ وهو خالق كل شئ”.
“Аллоҳ бор эди ва макон йўқ эди. У Зот махлуқотларни яратмасидан аввал ҳам бор эди. У Зот бор эди ва қаерда (айна) йўқ эди, халқ ҳам йўқ эди, нарсалар ҳам йўқ эди. У Зот барча нарсаларнинг холиқидир”.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бу қавлида бирон бир нарса бўлмаганида ҳам Аллоҳ мавжудлиги ва У Зот бирон бир нарсага муҳтож бўлмаслигини баён қилган.
Аҳли сунна ва жамоа наздида, ҳанафий мотуридийлар ақидасида Аллоҳ таоло маконсиз мавжуддир! Зотан, бирон нарсага муҳтожлик махлуқларга хосдир. Илоҳ Зот эса беҳожатдир!
Биз бунга юқорида саҳиҳ далиллар келтирдик.
Суннатуллоҳ Абдулбосит
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
8592. “Қалб касалликлари жамламаси қуйидагилар: Шубҳа-гумонлар ва шаҳватлар касалликлари. Қуръон бўлса, ҳар икки тур учун ҳам шифодир”.
@arabicuz
@arabicuz
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚАССОБГА ИШ ҲАҚИ ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#қурбонлик
❓713-CАВОЛ: Қассобга иш ҳақи қандай берилади? Қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар:
ولا تعط أجر الجزار منها (رواه الإمام البخاري عن عبد الرحمن بن أبي ليلى رضي الله عنه)
“Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#қурбонлик
❓713-CАВОЛ: Қассобга иш ҳақи қандай берилади? Қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар:
ولا تعط أجر الجزار منها (رواه الإمام البخاري عن عبد الرحمن بن أبي ليلى رضي الله عنه)
“Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Islom.uz
Сени нима йиғлатмоқда?
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида мол-дунё ила фахрланиш ўрнига унинг шукрини келтира олмасликдан, у билан ҳовлиқиб кетишдан хавф бор эди.
Имом Байҳақий Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Қодисия ўлжаларидан бир тўп ўлжа келди. У уларни ағдариб кўриб, уларга назар солиб, йиғлай бошлади.
Абдурраҳмон ибн Авф у билан бирга эди. Абдурраҳмон унга:
«Эй мўминларнинг амири! Бугун хурсандлик куни. Бугун сурур куни», деди.
Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/12252
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида мол-дунё ила фахрланиш ўрнига унинг шукрини келтира олмасликдан, у билан ҳовлиқиб кетишдан хавф бор эди.
Имом Байҳақий Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Қодисия ўлжаларидан бир тўп ўлжа келди. У уларни ағдариб кўриб, уларга назар солиб, йиғлай бошлади.
Абдурраҳмон ибн Авф у билан бирга эди. Абдурраҳмон унга:
«Эй мўминларнинг амири! Бугун хурсандлик куни. Бугун сурур куни», деди.
Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/12252
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Шайтон нима учун намозга уйғотди?
Шайтон нима учун намозга уйғотди?
Forwarded from Mehrob.uz
#Ҳадислар_ҳикмати
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ВАСИЯТЛАРИ
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн калимани васият қилиб айтдилар:
❗️Аллоҳга ширк келтирмагин, агар ўлдирилсанг ва куйдирилсанг ҳам.
❗️Ота-онангга оқ бўлмагин, агар сенга аҳлингни ва молингни ташлаб кетишни буюрсалар ҳам.
❗️Фарз намозини қасддан тарк этмагин. Чунки ким бир фарз намозини қасддан тарк этса, Аллоҳнинг зиммаси ундан пок бўлур.
❗️Ҳаргиз хамр (маст қилувчи нарса) ичмагин, чунки у ҳар бир фаҳшнинг бошидир.
❗️Гуноҳдан четлангин, у сабаб Аллоҳнинг ғазаби тушади.
❗️Жанг майдонидан қочмагин, одамлар ҳалок бўлса ҳам.
❗️Одамларга ўлат етганида улар орасида бўлсанг, собит тургин.
❗️Аҳлингга тоқатинг қадар инфоқ қилгин.
❗️Уларнинг устидан одоб ҳассасини кўтармагин.
❗️Уларни Аллоҳ йўлида қўрқитгин.
(Имом Аҳмад ва Табароний ривоят қилишган.)
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok

Савол:
Assalomu alekum ustoz. Hozirda ayollar tõkilgan sochlarini lõlilar va shunga õxshash odamlarga biron bir buyum evaziga almashishadi shu ish tõğrimi ? Iltimos javobni Diyonat uz kanaliga ham tashlasangiz boshqa insonlar ham bilib olishlari uchun. Javob uchun oldindan raxmat. Alloh ilmingizni ziyoda qilsin.
Жавоб:
Ваалайкум ассалом ва рохматуллоҳи ва барокатуҳу.
Инсондан чиққан соч, тирноқ ёки кесилган бирор аъзони бўлаги барчаси кўмилади.
ВаАллоҳу аълам.

Forwarded from Islom.shosh.uz | Расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақтни тақсимлаш ва илм учун интилиш
Ибратли нутқ
Ибратли нутқ