8574. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: “Кўзни тийиш тилни тийишдан кўра қийинроқдир”.
Ибни Аби Дунёнинг “ал-Вараъ” асаридан.
Манба: @arabicuz
Ибни Аби Дунёнинг “ал-Вараъ” асаридан.
Манба: @arabicuz
Forwarded from Shams Solih
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚУРБОНЛИККА СОТИБ ОЛИНГАН ҲАЙВОН ЎЛИБ ҚОЛСА...
#қурбонлик
❓709-CАВОЛ: Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса нима қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар саволдан "унинг ўрнига бошқа ҳайвон олиш керакми ёки керакмас"лиги сўралаётган бўлса, қўй эгасининг ҳолатига қараб ҳукм икки хил бўлади. Яъни, қурбонликка олган ҳайвони ўлиб қолган киши нисоб эгаси бўлса яъни Закотга қодир бўлган бой киши, ўлган ҳайвоннинг ўрнига бошқа ҳайвон олиб сўйиши керак. Агар фақир киши бўлса унга бошқа ҳайвон олиб сўйиши лозим бўлмайди. “Мажмуал анҳур” китобида шундай келтирилади:
اذا ماتت المشتراة للتضحية علي موسر تجب مكانها اخري و لا شيء علي الفقير
“Қурбонликка сотиб олинган ҳайвон ўлиб қолса, ўрнига бошқа олиб сўйиш бойга вожиб фақирга эмас”. (4 жилд 173 бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
МУСУЛМОНЛАР ШАЪНИ ВА ОБРЎСИГА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК
Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда айтилаётган баъзи гап-сўзлар, тарқатилаётган айрим материаллар дин ҳақида қайғурадиган ҳар бир мусулмонни хавотирга солмоқда, дилига қайғу келтирмоқда. Кўпчилик гувоҳ бўлиб турибдики, биз дилни хира қиладиган, кўпчиликни ранжитган ишларни назарда тутмоқдамиз.
Хусусан, юртимизга таниқли, халқимиз ардоқлаган ва мусулмонларимиз эргашаётган уламоларни беҳурмат қиладиган, уларнинг камчиликларини оммага ошкор этувчи видеомонтажлар ҳақида мулоҳазаларимизни айтишга мажбур бўлмоқдамиз. Айниқса, беодоб кишиларнинг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек олимни ҳам бу шаклда сохта кўринишда кўрсатиш одобсизликнинг ҳадди аълоси бўлди. Кўнглимизда бу ишни мусулмон қилмаса керак, балки диндан қўрқадиган, динга адоват кўзлари билан қарайдиган кимса содир қилган бўлса керак деган ўй ўтди. Чунки мусулмон мусулмоннинг обрўсини тўкмайди.
Мусулмон мусулмоннинг шаъни, обрўсини ўзининг шаъни ва обрўси каби билади. Ўз номини қандай ҳимоя қилса, бошқа мусулмоннинг ҳам шарафини шу қадар ҳимоя қилади.
Агар бу ишни ўзини мусулмон деб атайдиган кишидан намоён бўлса, қандай муносабат билдиришимиз керак? Бу ўринда бизда савод туғилади: Ислом олимларини беҳурмат қилаётган, уларга ҳуда-беҳуда нуқсонларни нисбат бераётган, уларнинг саҳван йўл қўйган хатоларини оммага жар солаётганлар бу ишни нима учун ва қандай мақсад билан қилмоқдалар? Албатта, ҳеч бир мусулмон бу ишга динга ва аҳли Исломга қасди борлиги учун қўл урмайди. Бу иш илмсизлик ва жаҳолат, билмаслик ва ғафлат мевасидир.
Бундай ножоиз ҳаракатлар диний илмни етишаслиги, воқеа ва ҳолатларга дин мезони ва шариат шартлари билан эмас, ўз нафсни, тасаввурлари, шахсий хулосалари асосида муносабатда бўлишнинг ҳосиласидир.
Келинг, сўзимиз давомида исломий биродарлик, мусулмоннинг айби ва унга бўлган муносабат, мусулмон олимларининг жамиятдаги мавқеи, уларга кўрсатиладиган эътимод ҳақида мулоҳаза юритсак.

Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасининг 10-оятида шундай марҳамат қилади:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
Яъни: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз”.
Бу ояти каримадан маълум бўлмоқдаки, биринчидан, мўминлар биродардирлар, араб тилидаги “ихватун” сўзи туғишган ака-ука демакдир. Иймон келтирганлар туғишган ака-укалар сингари яқин ва қадрдонлардир.
Иккинчидан, Аллоҳ таоло “Фа аслиҳу” дея ислоҳ қилишни буюрмоқда. Инсонларнинг орасида келишмовчилик, тушунмовчилик ва янгилишишлар содир бўлганда ислоҳга эҳтиёж туғилади. Демак, мўминларнинг айрим ҳолларда янглишишлари, ўзаро ихтилофга боришлари кузатиладиган одатий ҳолдир. Бироқ бу ҳолатда бошқа мўминларнинг вазифаси дарҳол орани ислоҳ қилиш, тузатиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло ўз бандаларининг табиатини яхши билгани учун уларда учрайдиган нуқсонни бартараф қилиш йўлларини ҳам кўрсатиб қўймоқда.
Учинчидан, Аллоҳ таоло “Аллоҳга тақво қилинг!”, яъни “Аллоҳдан қўрқинг!” дея амр, эслатма беряпти. Демак, ўрталарида бироз тушунмовчилик юз берган мўминларнинг орасини ислоҳ қилиш, тортишиб қолганларнинг бу ислоҳга чин дилдан рози бўлиши, бир-бирларини кечириб, афв этишлари Аллоҳдан қўрқишнинг, тақвонинг белгисидир.
Агар икки мусулмонни бошқа мусулмон яраштирмаса, орасини ўнглашга ҳаракат қилмаса ёки бундай хайрли ишга тортишиб қолганлар кўнмасалар, кибр қилсалар, бу Аллоҳга тақво қилиш эмас, балки Аллоҳдан қўрқмасликдир.
Тўртинчидан, мўминлар Аллоҳга тақво қилсаларгина, Аллоҳнинг раҳматига эришадилар. Шунинг учун Аллоҳ “ла аълла кум турҳамун”, яъни шояд раҳм қилинсангиз деб айтяпти. Бундан шундай хулоса чиқадики, мўминлар ўзаро тортишиб қолсалар, уларнинг устидан Аллоҳнинг раҳмати кўтарилади. Мўминлар бир-бирларига раҳм қилмасалар, ўзаро қипичоқ бўлиб, адоватлашсалар, Аллоҳ уларга раҳм қилмайди, балки ғазаб қилади. Демак, дарҳол уларнинг орасини тузатиш, ислоҳ қилиш, яраштириш шарт, шундан сўнг Аллоҳ уларга раҳм қилиши, раҳматини ёғдириши мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Адаб ал-муфрад” ҳадислари тўпламини “Одоблар хазинаси” номи билан ўзбек тилига шарҳлаган ҳолда таржима қилган. Мазкур китобда қуйидаги ҳадис бор:
عَنْ أَبِي الْهَيْثَمِ رِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ قَوْمٌ إِلَى عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ فَقَالُوا: إِنَّ لَنَا جِيْرَانًا يَشْرَبُونَ وَيَفْعَلُونَ، أَفَنَرْفَعُهُمْ إِلَى الْإِمَامِ؟ قَالَ: لَا، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ رَأَى مِنْ مُسْلِمٍ عَوْرَةً فَسَتَرَهَا، كَانَ كَمَنْ أَحْيَا مَوْءُودَةً مِنْ قَبْرِهَا».
Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади:
“Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб:
“Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни бориб, имомга айтсакмикан?” – дейишди.
“Йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким бир мусулмоннинг айбини кўрса ва уни беркитса, худди тириклай кўмилган қизни қабрдан чиқариб, қутқариб олгандек бўлади”, – деганларини эшитганман”, – деди”.
Ушбу ҳадис Абул Ҳайсам раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган. У киши эса Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳунинг ҳаётида бўлган, у киши айтган ҳадисни бизга етказмоқда. Яъни Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳунинг олдига бир қавм – бир жамоа келди. Улар ўз қўшниларидан шикоят қилишди. Қўшнилари ичаркан ва турли номақбул амаллар қилишаркан.
Шуни имомга бориб айтсакмикин, шикоят қилсакмикин деб сўрашди. Имомдан мурод – ўша вақтдаги халифа ёки Ислом амиридир. Аммо Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу: “Йўқ, айтманглар”, – дедилар. Нима учун? Ҳадис шарҳида айтиладики, “...айбдорлар бу ишни яшириб қилишган. Яшириб қилса, демак, бир гап бор, демак, бир марта қилган бўлиши мумкин, кейин қилмаслигига умид бор. Лекин ошкора қилса, бу иш масъул одамга албатта етказилади. Мисол учун, биров кўчада ошкора маст бўлиб юрибди. Буни айтмай бўлмайди.

Лекин уйида бекиниб, яширинча ичаётган кишини кўрган одам бу ҳақда ҳаммага жар солмаслиги, аксинча, буни яшириб, “Мен нотўғри кўрган бўлайин, бу иш яхши бўлиб кетсин” қабилида Аллоҳ таолога дуо қилиши керак экан. Иншааллоҳ, шунда ҳаммаси яхши бўлиб кетади”.
Демак, бир мусулмоннинг айбини беркитиш билан мўмин киши “худди тириклай кўмилган қизни қабрдан чиқариб, қутқариб олгандек бўлади”. Хулоса шуки, мусулмонлар бир-бирларининг айбларини айтишга, бир-бирларини шарманда қилишга шошилмасинлар.
Бугун биз ўз ҳолимизга боқайлик.
Биринчидан, ўзаро тортишишга ружу қўйдик. Иккинчидан, бир-биримизнинг пинҳон ва ошкор айбларимизни излаб топиб, одамларга тарқатмоқдамиз. Учинчидан, орамизни ислоҳ қилиш ҳақида қайғурмаймиз, бу ҳақда ўйламаяпмиз, аксинча, айрим хатти-ҳаракатларимиз ўртадаги келишмовчиликни алангалатиб, уни адоватга айлантириш мақсади бордек тасаввур уйғотмоқда.
Айниқса, мусулмон олимларининг вафотидан хурсанд бўлиш, бу хурсандчиликни изҳор қилишдек ёмон кўрилган амаллар мутлақо холислик эмас, балки душманликни ёдга солади.
Бу масаланинг бир томони, яна бир жиҳати шуки, агар мусулмон биродаримизда ёки олимларда бирор камчилик кўринса, қандай йўл тутишимиз керак? Бу ҳолда унинг шахсан ўзи билан юзма-юз кўришиб, насиҳат қилиш мақсадга мувофиқдир.
روى الإمام مسلم رحمه الله في "صحيحه
عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رضي الله عنه : " أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :( الدِّينُ النَّصِيحَةُ ) قُلْنَا لِمَنْ ؟ ، قال : ( لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ ) " .
Имом Муслим ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилади:
Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, дин насиҳатдир”, – дедилар.
“Ким учун, эй Аллоҳнинг Расули?” – деб сўрадик.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун”, – дедилар.
Насиҳат рост сўзлаган ҳолда ҳақни етказишдир.

Диннинг Аллоҳ учун насиҳатлиги Аллоҳга иймон келтириш ва унга итоат қилиш, бошқаларни ҳам шунга чорлашдир.
Диннинг Аллоҳнинг Китоби – Қуръон учун насиҳат эканлиги Қуръонни ўқиш, тадаббур қилиш ва унга амал этмоқ ва бошқаларни ҳам шунга чақиришдир
Диннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун насиҳат экани суннатга эргашмоқ ҳамда бошқаларни шунга даъват этмоқдир.
Диннинг мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат эканлиги мусулмон имомлари (хусусан, раҳбарлари)га насиҳат қилиш, адолатга чақириш, уларга бўйсуниш, бошқаларни шунга чорлашдир. Хато ва саҳвга йўл қўйсалар, уларнинг ўзларига бу ҳолдан хабар беришдир.
Диннинг омма учун насиҳатлиги оммани яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришдир.
Шунингдек, инсон ўзига насиҳат қилиши шарт. Мусулмонлар бир-бирларини масхаралашлари, обрўларини тўкишлари, овозларини баланд кўтариб, фожирлик қилиб жанжаллашишлари насиҳат ҳисобланмайди. Аксинча, ҳусни хулқ, гўзал сўз ва чиройли амал энг фойдали насиҳатдир.
Муаммонинг яна бир жиҳати – ҳар ким ўз вазифасини англаши, шунга мувофиқ ҳаракат қилишидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар иш эгасининг қўлидан бошқага ўтса, қиёматни кутавер”, – деганлар. Бу ҳадиснинг матни каттароқ, биз ундан иқтибос келтирдик, уни имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилишган.
Насиҳат қилувчи насиҳат қилмаса, яъни бу иш бошқанинг қўлига топширилса, бошқа инсон ўзи муносиб бўлмаган ишга даъво қилса, бу қиёматнинг аломатларидан ҳисобланар экан.
Хулоса қиламизки, ҳар биримиз динимизга тўкис амал қилиш истагида эканмиз, мусулмонлар шаъни ҳақида қайғурмоғимиз лозим. Мусулмон биродарларимизнинг айбу нуқсонларини излашдан тийилайлик. Уларнинг айбу нуқсонларини оммага жар солишдан ҳаё қилишимиз мақсадга мувофиқдир. Агар мусулмонда йўқ нуқсонни гапирсак, туҳмат, бор айбни ортидан гапирсак, албатта, ғийбатдир. Бу ишларнинг барчасидан қайтарилганмиз. Токи бирлигимизга путур етмасин. Аллоҳнинг раҳматидан мосуво бўлмайлик.
Абдул Ҳамид Маликов,
Пискент туман бош имом хатиби

БИРОВНИНГ УЙИГА КИРГАНДА КЎЗНИ САҚЛАШ
Бирор кишининг уйига кирган пайтингда ҳовли ичидаги қараш мумкин бўлмаган жойларга кўзинг тушиб қолишидан сақлан. Чунки бу айб ва номаъқул иш ҳисобланади. Имом Абу Довуд ва Табароний Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Бир киши келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиги олдида изн сўраб турарди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сен мана бундай қилгин”, дедилар, яъни уни четга тортдилар ва эшикнинг рўпарасида эмас, балки ундан четроқда туришга буюрдилар. Сўнгра ўша кишига “Изн сўраш, албатта, қараш сабабидандир”, дедилар”.
Имом Бухорий “Ал-Адаб ал-Муфрад” китобида Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
لا يَحِلّ لِاِمْرِئٍ مُسْلِمٍ أَنْ يَنْظُرُ إِلَى جَوْفِ بَيْتٍ حَتَّى يَسْتَأْذِنَ فَإِنْ فَعَلَ فَقَدْ دَخَلَ
“Изн берилмагунча бирор (бегона) уйнинг ичига назар солмоқлик ҳалол бўлмайди. Агар шундай қилса, у кирган бўлади”. Яъни, агар киши изн сўрамай уй ичига қараса, рухсатсиз уйга кирувчи инсоннинг ҳукмида бўлади. Бу иш эса ҳаромдир.
Имом Бухорий “Ал-Адаб ал-Муфрад” китобида, Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ўз “Сунан”ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
إِذَا دَخَلَ الْبَصَرُ فَلا إِذْنَ له
“Кўз қараши (ичкарига) кирса унга изн йўқ”.
Имом Бухорий ўз китобида Аммор ибн Саъид Тажйибийдан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ким ўз кўзини то унга изн берилмагунча бегона уйнинг ичкариси билан тўлдирса, у фосиқ бўлибди”.
Изоҳ: Ушбу кўрсатмага биноан, бировнинг хонадонига унинг изнисиз назар солиш Ислом одобларига тўғри келмайди. Афсусланарли жиҳати шундаки, кўпчилик инсонлар бировнинг хонадонига юмуш билан борганларида уйнинг эшиги очиқ турган бўлса, ичкарига бемалол назар ташлайверадилар. Аслида, ушбу иш шариат кўрсатмасига мутлақо тескари бўлиб, бунинг натижасида кўплаб кўнгилсизликлар келиб чиқади. Зеро, хонадон соҳиблари ўз уйларида эмин-эркин ва ўзларига қулай йўсинда кийиниб олган бўлишлари мумкин. Уйнинг ичига рухсатсиз назар солган инсон бу ҳолатларни кўриб, қалбидан ёмон ҳаёллар ўтиши, балки, баъзи ҳолатларда аянчли ҳолатларга ҳам сабаб бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Баъзида нодон кишилар хонадон эшиги очиқ турган бўлса, изн сўрамасдан, тўғридан-тўғри кириб келаверадилар. Замонамиздаги айрим оилаларда турли хил низолар, ажримлар содир бўлаётганига ва инсонлар орасида миш-мишлар тарқалишига ҳам айнан ушбу исломий одобга риоя этмаслик сабаб бўлмоқда. Зеро, Ислом дини кўрсатмалари бизларни доимо бахтли ва саодатли ҳаёт кечиришимизни таъминлайдиган ишларга буюради.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқа ровийлар Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: У киши айтади:
اِطَّلَعَ رَجُلٌ مِنْ جُحْرٍ فِي حُجَرِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَمَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِدْرىً يَحُكُّ بِهِ رَأْسَهُ، فَقَالَ :لَوْ أَعْلَمُ أَنَّكَ تَنْظُرُ، لَطَعَنْتُ بِهِ فِي عَيْنِكَ، إِنَّمَا جُعِلَ الاسْتِئْذَانُ مِنْ أَجْلِ الْبَصَرِ.
“Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнниг ҳужраи саодатларига бир тешикдан мўралади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида тароқ билан сочларини тараётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги инсонни кўриб қолгач, унга: “Агар сенинг қараб турганингни билганимда эди, буни кўзингга суқиб олардим. Албатта, изн сўраш назар сабабидандир”, дедилар”.
"Мусулмоннинг 35 одоби" китобидан.

8584. Эй фарзандим! Ҳеч ким билан, ҳеч қачон беҳуда тортишув ва баҳсга киришма! Тортишув ва баҳс Қуръони каримда барча ўринларда танқид қилиниб, қоралаб келинган. Фақат икки ўринда - Наҳл ва Анкабут сураларида бизга баҳслашишдан яхшиликни танлаб, ихтиёр қилишга амр қилинган.
Кўрмайсанми, Аллоҳ таоло Мужодала сурасининг аввалидаги: “Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди” оятида баҳслашишни аёлни ўзига хослади.
Оятнинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёл билан сўзлашишни бошлаганларида бу ҳолни, баҳслашув эмас, балки гаплашув дея номлади: “Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда”, Мужодала сураси, 1-оят
Демак, бефойда баҳслашиш ва тортишишдан сақлангин, эҳтиёт бўлгин!

Forwarded from abdulbositqoriuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари
Роббинг буюклигини ҳис эт...
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм..
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @AbdulbositQori
Роббинг буюклигини ҳис эт...
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм..
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @AbdulbositQori
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИГАН ҲАЙВОННИНГ ХИЗМАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#қурбонлик
❓710-CАВОЛ: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сути ёки хизматидан фойдаланиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик учун олинган жонлиқнинг сути, жуни ва хизматидан фойдаланиш макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндия” китобида бундай дейилган:
لَوْ اشْتَرَى شَاةً لِلْأُضْحِيَّةِ يُكْرَهُ أَنْ يَحْلِبَهَا أَوْ يَجُزَّ صُوفَهَا فَيَنْتَفِعَ بِهِ ؛ لِأَنَّهُ عَيَّنَهَا لِلْقُرْبَةِ
فَلَا يَحِلُّ لَهُ الِانْتِفَاعُ بِجُزْءٍ مِنْ أَجْزَائِهَا قَبْلَ إقَامَةِ الْقُرْبَةِ بِهَا
“Қурбонлик учун сотиб олинган қўйни соғиш ёки жунини олиб, фойдаланиш макруҳдир. Чунки қурбонлик қилувчи киши Аллоҳга яқин бўлиш учун жонлиқни таъйин қилди. Шундай экан, жонлиқ билан Аллоҳга яқинлик ҳосил бўлишидан олдин унинг бирор-бир бўлагидан фойдаланиш ҳалол бўлмайди”.
Бу масалада қурбонлик қилувчи кишини бой ёки камбағал бўлишини фарқи йўқ. Сабаби, “Фатовои Ғиёсия”да бундай дейилган:
وَالصَّحِيحُ أَنَّ الْمُوسِرَ وَالْمُعْسِرَ فِي حَلْبِهَا وَجَزِّ صُوفِهَا سَوَاءٌ
“Жонлиқни соғиш ва жунини олиш макруҳлиги борасида бой ва камбағал бўлишнинг фарқи йўқлиги тўғри сўздир”.
“Зоҳирийя” китобида: “Қурбонлик учун олинган жонлиқ сўйилишидан олдин мабодо сути соғилса ёки жуни олинса, улардан фойдаланилмайди, балки садақа қилинади”, дейилган.
“Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
وَإِنْ كَانَ فِي ضَرْعِهَا لَبَنٌ وَيُخَافُ يَنْضَحُ ضَرْعَهَا بِالْمَاءِ الْبَارِدِ ، فَإِنْ تَقَلَّصَ وَإِلَّا حَلَبَ وَتَصَدَّقَ
“Агар қурбонлик қилинадиган жонлиқнинг елинида сути бўлиб, соғилмаса жонлиқга зарар етиши хавфи бўлса, елинига совуқ сув сепилади. Агар совуқ сув сепиш билан елин бўшашиб, қисқарса яхши. Аммо елин бўшашмаса, сут соғилади ва садақа қилинади”.
Демак, қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвонни сути соғилса ёки жуни олинса, эгаси ундан фойдаланмайди, балки барчасини садақа қилади.
Қурбонлик учун олинган ҳайвонни миниш ва ундан фойдаланиш борасида “Фатовои ҳиндия” китобида бундай дейилган:
وَيُكْرَهُ رُكُوبُهَا وَاسْتِعْمَالُهَا، فَإِنْ فَعَلَ فَنَقَصَهَا فَعَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِمَا نَقَصَ ، وَإِنْ آجَرَهَا تَصَدَّقَ بِأَجْرِهَا
“Қурбонлик учун олинган жонлиқни миниш ва ундан фойдаланиш макруҳдур. Мабодо, ундан фойдаланиб, нуқсон етказса, етказган нуқсон миқдорича маблағ садақа қилинади. Агар уни ижарага берса, ижарадан тушган даромадни садақа қилади”.
Хулоса шуки, қурбонлик учун олинган ҳайвонни соғиш, жунидан фойдаланиш, миниш ва ижарага бериш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Forwarded from Islom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Мўъмин тижоратчидек бўлади.
Мўъмин тижоратчидек бўлади.
8585. Қачон Қуръон мени ўзгартирди?
Ҳар қачон қалбимдан Қуръоннинг асари, таъсирини излаб, ундан бирон нима ўқийдиган бўлсам Қуръон мени ўзгартиради ва тезда кўзим олдига Аллоҳнинг ушбу оят келади: “Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар”. Ҳашр сураси, 21-оят.
@arabicuz

Тарих гувоҳ бўлган буюк ҳукм
Маҳкама. Котиб йигит қўмондонни чақирди. Қўмондон бош коҳин билан бирга қозининг олдига кирди.
Қози: "Ҳа, самарқандлик, даъвойинг нима?"
Бош коҳин: "Қўмондонингиз бизни босиб олди, Исломга чақириб, биз ўз ишимизни ўйлаб олишимиз учун муҳлат бермади".
Қози қўмондонга қараб деди: "Бунга нима дейсан, эй қўмондон?"
Қўмондон: "Уруш ҳийладир. Бу улкан шаҳар. Aтрофдаги шаҳарларда жанг қилдик, улар на Исломга киришди, на жизяни қабул қилишди".
Қози: "Эй қўмондон, уларни Ислом, жизя ёки урушга чақирдингми?"
Қўмондон: "Йўқ, айтган сабабларимга кўра устларига босиб кирдик, холос".
Қози: "Ўйлайманки, иқрор бўлдинг. Жавобгар иқрор бўлса, ҳукм битади. Эй қўмондон, Aллоҳ бу умматга дин билан, алдовдан сақланиб, адолатни барпо қилиш билангина нусрат берган".
Кейин қози шундай деди: "Ҳукм шундай: барча мусулмонлар — ҳокиму аскарлари, эркагу аёл, бола-чақалари ҳаммаси Самарқанд еридан чиқиб кетишсин! Дўкону ҳовлилар тарк қилинсин! Самарқандда бирор киши қолмасин. Мусулмонлар бундан кейин уларга бошидан огоҳлантирув берадилар!"
Коҳинлар кўрган-эшитганларига ишонмай қолишди. Гувоҳ ҳам, далил ҳам сўралмади. Муҳокама ҳам бир неча дақиқада тугади. Улар олдиларидан қози, йигит ва қўмондоннинг қайтиб ўтиб кетишганини ҳам билмай қолишди.
Бир пайт Самарқанд аҳли шовқин-сурон кўтарилганини, тўс-тўполонни эшитишди. Ҳамма ёқ чанг-тўзон, ҳаводаги ғуборлар остида байроқлар ҳилпирар эди. Улар нима бўлаётганини сўрашган эди, "Ҳукм ижро қилинди", деган жавоб бўлди.
Ўша куни кун ботиши билан Самарқанднинг бўшаб қолган кўчаларида итлар сайр қила бошлади. Ҳар уйдан йиғи эшитиларди. Улар ўз юртдошларидан ҳам шафқатли, адолатли бу халқнинг шаҳарни ташлаб чиқиб кетганига йиғлашарди.
Самарқандликлар, ҳатто коҳинлар ҳам ўзларини тутиб тура олмай, бир неча соат ичида тўпланиб, кўп гуруҳ бўлиб қўшин томон чиқишди. Бош коҳин энг олдида. Ҳаммалари баробарига "Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Aллоҳнинг Расулидир", деб гувоҳлик беришарди.
Ўша қўмондон Қутайба ибн Муслим, қози эса Умар ибн Aбдулазиз эди!
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.