Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҒУСЛГА ОИД ҚЎШИМЧА МАСАЛАЛАР

• жума куннинг, икки ийд – ҳайитнинг ҳурмати учун

• издиҳомга (одамларнинг ичига) бадбўйдан пок бўлиб бориш учун

• ҳаж ва умранинг эҳроми учун

• арафа кунида – қурбон ҳайити арафасининг ҳурмати учун

• арофатда ҳозир бўлмасдан аввал ғусл қилиш суннатдир

• ўликни ювиш – вожибдир

• бола балоғатга етса – биринчи марта иҳтилом бўлса, ғусл қилиши мустаҳаб

• жинни ақлини йиғиб, эс-ҳуши ўзига қайтса, ғусл қилиши мустаҳаб

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Одам бутун жаннатдан истаганича фойдаланиши мумкин эди. Атиги бир дарахтдангина фойдаланиш тақиқланганди. Иблис уни айнан шу дарахт билан авради. Шу билан кенг жаннат тор бўлиб, арзимас бир дарахт унинг масаласини ҳал қилганди.

Бепоён жаннат ичидаги биргина дарахтнинг тақиқланишидан шундай фойдалана олган Иблис ҳаром-ҳаришларга тўла бу тор дунёдан фойдалана олмайдими?

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-10-17
Audio
"Бўронда ухлаган қул" ҳикояти
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар (Аудио)
—————————-
Улашинг! 👇
"Бас, қадам собит бўлганидан кейин тоймасин". (Наҳл - 94)

Қимирлаб, бўшашиб, ликиллаб қолганидан кейин эмас, собит, мустаҳкам, барқарор бўлганидан кейин!!!

Ҳа, ҳаёт фитналардан иборат. Уларга алданмасдан, сабот билан олға бориш осон эмас.

Сабот маърузаларни кўп эшитиш билан эмас, уларга амал қилиш билан бўлади.

"Агар улар ўзларига қилинаётган насиҳатларга амал қилганларида эди, ўзларига яхши бўларди ва саботлари янада мустаҳкамланарди". (Нисо - 66)

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-10-17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Қаюмовнинг аёл бахти ҳақидаги фикрлари

———————————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/209
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Aмр ибн ибн Ос розияллоҳу анҳуни Мисрга ҳоким қилиб жўнатаётган пайтларида ўрталарида шундай суҳбат бўлиб ўтди.
“Aгар олдингга ўғри келса нима қиласан?!”.
“Унинг қўлини кесаман!” – деди Aмр розияллоҳу анҳу.
“Aгар менинг олдимга қорни оч келса, сенинг қўлингни кесаман!” – деди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.

Аҳмад Муҳаммаднинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.
————————————————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/210
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз дўстлар!

“Диёнат” диний-маърифий каналида Аллоҳ қодир қилган даражада Сизга, мусулмонларга манфаатли маълумотларни тақдим этишга интиляпмиз. Эълон қилинаётган ҳар бир матн, овоз ва тасвирларга диққат қилинг. Ихлос билан танишинг. Маъносига эътиборли бўлинг ва ҳаётингизга татбиқ қилишга урининг. Чунки Ислом Иймон ва ихлос ила бажарилган амаллар ила барпо бўлади.
Шунингдек, ўқиганларингизни, ўзлаштирганларингизни дўстларингизга улашинг. Савобдан баҳраманд бўлинг!
Аллоҳ илмларимизни зиёда қилсин ва Ўзининг мухлис бандалари сафидан айласин!

Ҳурмат билан,
“Диёнат” канали муҳарририяти
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Инсон вафот этгач, дафн, жаноза ва бошқа маросимларнинг кетма-кетлигини тушунтириб берсангиз. Дафн амаллари қандай бажарилади? Тобутни ҳам елкага қўйиб кўтариш керак, дейишади. Кўпчилик бу масалада билмайди.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Аёл киши ҳозирги бўёқлар билан сочини бўяса, бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
ҒУСЛГА ОИД ҚЎШИМЧА МАСАЛАЛАР

• осмондан тушган сувга – қор, ёмғир сувига туҳорат қилиш мумкин

• ердан чиққан сувга – булоқ, дарё, қудуқ сувига таҳорат қилиш мумкин

• бу икки сув ҳам кўп тургани учун мазаси, ранги ўзгариб, ҳидланиб қолган бўлса ҳам, таҳорат қилиш жоиз

• аммо бу сувларга нажосат аралашгани учун мазаси, ранги ва ҳиди ўзгарган бўлса, таҳорат қилиш дуруст эмас

• сувга пок нарса аралашиб, ранги, мазаси ё ҳиди ўзгарса таҳорат қилиш мумкин

• сувга мева ёки бирор барг тушиб қолса, сувнинг сувлигини ўзгартирмаса, таҳорат қилиш мумкин

• сувга тушган пок нарса сувни сувликдан чиқарса, яъни қуюқлаштириб қўйса, таҳорат қилиш дуруст эмас

• сувга пок нарсани қўшиб, қайнатиб, сўнг таҳорат қилиш дуруст эмас, масалан, гўшт солиб қайнатилган шўрвага таҳорат қилиш дуруст эмас

• сув сақланадиган жойнинг ҳар томони ўн газ – ўн метрдан бўлса, умумий тўрт томони (саҳни ўлчами) қирқ газ бўлса, нажосат тушса, сувни кафтга олганда мазаси, ҳиди ё ранги ўзгармаса, у сув ҳаром ҳисобланмайди

#фиқҳ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бир киши имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб “Фалон киши сизни ёмонлади”, – деди. Шунда имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ: “Рост гапирган бўлсанг, чақимчи экансан. Ёлғон гапирган бўлсанг, фосиқ экансан”, – дедилар . У киши хижолат чекиб жўнаб кетди.

Аҳмад Муҳаммаднинг “Улуғлар шундай яшашган” китобидан олинди.
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
—————————————
Савол:

Бугун аксар ёшларимиз кўча-кўйда катта-кичик, ёш-қари, эркак-аёлнинг фарқига бормай кўп сўкинадиган бўлиб кетишяпти. Ҳатто, ота-онасининг олдида сўкинадиганлар ҳам кўп. Бу одатий ҳолга айланди. Бир ҳамкасбим доим сўкинади, сўкинма, десам, насиҳат олмаяпти. Шу масалада амри маъруф қилиб берсангиз.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Саудия Арабистони фуқаролари ва мазкур мамлакатда яшовчи хорижликлар эндиликда Масжидул ҳаромда ибодат қилишлари мумкин. Коронавирус пандемияси туфайли етти ой аввал ёпилган Масжидул ҳаром кеча, 18 октябрда Саудия Арабистони ҳукуматининг қарорига биноан очилди. 
“Ал-Жазира” хабарида айтишича, шунингдек кеча умранинг иккинчи босқичи ҳам бошланди, бунда Масжидул ҳаром ва Масжиди набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади. 
Саудия Арабистони ҳукумати 4 октябрдан эътиборан маҳаллий зиёратчиларнинг умра ибодатини адо этишига рухсат берган эди. 1 ноябрдан эса нафақат маҳаллий, балки хорижлик зиёратчилар ҳам умра амалларини бажаришлари мумкин бўлади. Бироқ ҳамма мамлакатлар эмас, Саудия Арабистони томонидан эпидемиологик вазият хавфсиз деб топилган давлатларнинг фуқаролари умра учун келиши мумкин.  
Буюк аждодимиз, валий зот Сўфи Оллоёр раҳматуллоҳи алайҳнинг "Саботул ожизин" асари шарҳининг навбатдаги қисмини ҳавола этмоқдамиз. Мазкур қисмда гапирган чақалоқлар ҳақида сўз боради.
Хуш мутолаа тилаймиз! Ҳидоят булоғидан баҳраманд бўлинг ва дўстларга улашиб, савобга эга бўлинг!

#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда 👇

https://graph.org/SABOTUL-OZHIZIN-SHARҲI-10-19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ҳузуридаги буюк мақом эгалари ҳақида ҳадис☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)
——————————-
Савол:

Ишорати саббоба ҳақида маълумот берсангиз, илтимос.
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️