Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Abdulaziz qori (ABDUL_AZIZ)
«ШИФО ОЯТЛАРИ»

«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).

وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).

فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).

قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44-оят).

«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.

@Abdulaziz_Sufiyev
НАМОЗДАН КЕЙИН БИРИНЧИ КЎРГАН ОДАМГА САЛОМ БЕРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Номозни ўқиб бўлиб, тургандан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш шарт, деган шаръий ҳукм йўқ. Буни диндан деб, одат қилиб олиш тўғри эмас. Лекин ҳар доим катта-кичикка, таниган-танимаганга салом бериш суннат. Жумладан, намоздан чиққандан кейин ҳам, кўрганга салом бериб кетилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Live stream finished (21 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари

Ғурурга кетиш ҳақида

Манба: t.me/islomuz
Forwarded from Fitrat.uz
​#Хабарлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди (2-кун)

Бугун 27 июн куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Зангиота ва Қибрай туманлариги ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Саъдулло ота" жоме масжидига
1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. У.Алимов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

"Имоми Аъзам" ва "Андалус" жоме масжидларига
1. Ҳ.Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. М.Ҳомидов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
3. З.Нортожиев – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

"Ар-Роҳман" ва "Байтқўрғон" жоме масжидларига
1. И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
2. С.Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. З.Қудратов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

"Фатҳ" ва "Мир Абдуллоҳ эшон" жоме масжидларига
1. М.Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ш.Эгамбердиев – Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани бош имоми;
4. М.Мирджалилов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

"Дарвеш бува" ва "Дўрмон" жоме масжидларига
1. Ж.Ҳамроқулов – Тошкент шаҳар “Новза” масжиди имом-хатиби;
2. Ғ.Мадалиев – Зангиота тумани “Фатҳ” масжиди имом-хатиби;

"Нурул Ислом" ва "Эшонгузар" жоме масжидларига
1. Н.Холиқназаров – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби;
2. С.Рустамов – Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби;

Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

УЛАРНИНГ ДУОСИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ!

Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг🔗
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ҚИБРАЙ ТУМАНИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Тошкент вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Қибрай туманида бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий ўринбосари Иброҳим домла Иномов ва туман бош имоми Зокир домла Зиёвуддинов билан бирга Қибрай тумани Шеробод МФЙдаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар ана шундай оилага етказиб берилди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
Уламолар етиштирган юртга китобсевар авлодлар ярашади

Бугун 2021 йилнинг 27 июнь куни Муфтий ҳазрат бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий, Шукуруллоҳ домла Эгамбердиев, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Миродил Мирджалиловлар вилоят ҳудуддида жойлашган “Қуёшли” бозорида аҳоли билан учрашиб, маърифий суҳбат ўтказдилар.

Китобсевар халқимизнинг илм-маърифатли бўлишида китобларнинг ўрни, билим олишнинг нақадар аҳамиятли экани ҳақида, юрт келажаги, ҳар томонлама етук мутахассисларни етиштиришда ота-оналарнинг масъулияти юзасидан тушунтиришлар бердилар.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Саъдулла ота» жоме масжидидаги маърузаларини қуйидаги ҳавола орқали жонли кузатиб боринг
https://fb.watch/6nZuOxUoPg/
Forwarded from Muslimaat.uz
Бир дақиқада Фотиҳа сурасини уч марта ўқий оласиз. Баъзилар бу суранинг фазилатлари 600 тадан кўпроқ дейишган. Агар сиз бу сурани уч марта ўқисангиз, Аллоҳнинг изни билан, 1800 тадан ортиқ ҳасанотга эга бўласиз.

Бир дақиқада Ихлос сурасини 20 марта ўқий оласиз. Уни бир марта ўқиш Қуръоннинг учдан бирига тенг. Уни 20 марта ўқисангиз, Қуръонни 7 марта хатм қилганнинг савобига эришасиз. Агар ҳар куни бир дақиқа давомида шу сурани 20 мартадан ўқисангиз, бир ойда 600 марта, бир йилда 7200 марта Ихлос сурасини ўқиган бўласиз. Бу эса ўз навбатида Қуръони каримни 2400 марта хатм қилганнинг савобига тенгдир.

Бир дақиқада Қуръони каримдан бир бет ўқишингиз мумкин.

Бир дақиқада Аллоҳнинг Китобидан қисқа бир оятни ёдлай оласиз.

Нозимжон ИМИНЖОНОВ таржимаси

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Islom.uz
Ким саримсоқ пиёз еса уйида ўтирсин

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва ёввойи пиёз еса, масжидимизга асло яқин келмасин. Чунки фаришталар одам болалари озор топадиган нарсалардан озор топадилар», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Ким саримсоқ пиёз ёки пиёз еган бўлса, биздан четда бўлсин ёки масжидимиздан четда бўлсин, уйида ўтирсин», дедилар», дейилган.

Яна бошқа ривоятда эса:

«Ким ушбу сабзавотни еса, унинг ҳиди кетмагунча асло масжидимизга яқин келмасин», дедилар», дейилган.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/17048
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
ИЛМДА ГАРОВ ЎЙНАШ

@Savollar_kanal 9072-савол

Ассалому алайкум! Илм йўлида гаров ўйнаш ҳалолми? Маъсалан мен ҳозирги кунда тарих фанини ўрганмоқдаман. Бизни устозимиз бизни жамоаларга бўлиб ҳар 2-3 ҳафтада мусобақа ташкил қилиб турадилар. Сабаби тарихдан ўқилиши керак бўлган китоблар кўп бўлгани учун олдинги ўқиган китобимиз эсимиздан чиқмаслиги учун шундай қиладилар ва ютган жамоага ютқазган жамоалар нархи 10-15 минг атрофида китоб совға қилиши керак(бу болаларни қизиқтириш учун ва янада яхшироқ оқиши учун). Шу ҳолатда биз ютсак бизга ўша китоб ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳу!

Ин Шаа Аллоҳ бугун 21:35 да устоз Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.

(Овозли чат орқали)
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal pinned «Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳу! Ин Шаа Аллоҳ бугун 21:35 да устоз Абдулҳамид домла маъруза қиладилар. (Овозли чат орқали)»