Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР – ЭЪТИБОРДА

Тошкент вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Бўка туманида бўлиб ўтди. Нуриддин домла Холиқназаров, Собиржон домла Рустамов, Баҳриддин домла Шарипов ҳамда Хумоюддин Тошболтаевлар тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар учта ана шундай оилага етказиб берилди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Тошкент вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтди. Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Ҳусниддин домла Ортиқов шаҳардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар учта ана шундай оилага етказиб берилди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳу!

Ин Шаа Аллоҳ бугун 21:35 да устоз Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.

(Овозли чат орқали)
2021-06-25
Diyonat.uz
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

(Овозли чатдан ёзиб олинган).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.
Оилада эр ва аёлнинг вазифалари.
Forwarded from Abdulaziz qori (ABDUL_AZIZ)
«ШИФО ОЯТЛАРИ»

«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).

وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).

فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).

قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44-оят).

«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.

@Abdulaziz_Sufiyev
НАМОЗДАН КЕЙИН БИРИНЧИ КЎРГАН ОДАМГА САЛОМ БЕРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Номозни ўқиб бўлиб, тургандан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш шарт, деган шаръий ҳукм йўқ. Буни диндан деб, одат қилиб олиш тўғри эмас. Лекин ҳар доим катта-кичикка, таниган-танимаганга салом бериш суннат. Жумладан, намоздан чиққандан кейин ҳам, кўрганга салом бериб кетилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Live stream finished (21 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари

Ғурурга кетиш ҳақида

Манба: t.me/islomuz
Forwarded from Fitrat.uz
​#Хабарлар

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди (2-кун)

Бугун 27 июн куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Зангиота ва Қибрай туманлариги ташриф буюришади.

Бугуннинг ўзида

"Саъдулло ота" жоме масжидига
1. Ш.Миноваров – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;
2. У.Алимов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий;
3. Ж.Раупов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

"Имоми Аъзам" ва "Андалус" жоме масжидларига
1. Ҳ.Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;
2. М.Ҳомидов - Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи;
3. З.Нортожиев – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

"Ар-Роҳман" ва "Байтқўрғон" жоме масжидларига
1. И.Иномов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;
2. С.Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;
3. З.Қудратов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

"Фатҳ" ва "Мир Абдуллоҳ эшон" жоме масжидларига
1. М.Комилов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари;
2. Аброр Мухтор Алий – Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими;
3. Ш.Эгамбердиев – Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани бош имоми;
4. М.Мирджалилов – Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

"Дарвеш бува" ва "Дўрмон" жоме масжидларига
1. Ж.Ҳамроқулов – Тошкент шаҳар “Новза” масжиди имом-хатиби;
2. Ғ.Мадалиев – Зангиота тумани “Фатҳ” масжиди имом-хатиби;

"Нурул Ислом" ва "Эшонгузар" жоме масжидларига
1. Н.Холиқназаров – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби;
2. С.Рустамов – Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби;

Тафсилотларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

УЛАРНИНГ ДУОСИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ!

Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг🔗
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ҚИБРАЙ ТУМАНИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Тошкент вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Қибрай туманида бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий ўринбосари Иброҳим домла Иномов ва туман бош имоми Зокир домла Зиёвуддинов билан бирга Қибрай тумани Шеробод МФЙдаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар ана шундай оилага етказиб берилди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA