Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.51K photos
4.4K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
«ОБЛИҚ» МАСЖИДИ ЯНГИДАН ҚУРИЛЯПТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси, таниқли олим Салоҳиддин домла Шарипов Ангрен шаҳридаги “Облиқ” жоме масжидига ташриф буюрди.

Устоз қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб, ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССА ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРЗДА ЕТКАЗИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, бугун муфтий ҳазрат бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент вилоятига ташриф буюриб, жоме масжидларда жума мавъизаларини қилиб беришди.

Бугунги жума мавъизаси мавзуси “Юсуф алайҳиссалом қиссасидан ибратлар” бўлиб, бу мавзуни уламолар: Ҳомиджон қори Ишматбеков Ангрен шаҳридаги “Қорабоғ”, Салоҳиддин домла Шарипов “Облик”, Нуриддин домла Холиқназаров Бўка туманидаги “Ўрта Қўрғон”, Абдуқаҳҳор домла Юнусов Янгийўл туманидаги “Гулбоғ”, Жалолиддин домла Ҳамроқулов Оққўрғон туманидаги “Нодирхон қори”, Аброр Мухтор Алий домла Олмалиқ шаҳридаги “Рамазони шариф” жоме масжидларида мўмин-мусулмонларга таъсирчан тарзда етказишди.
БАТАФСИЛ

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР – ЭЪТИБОРДА

Тошкент вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Бўка туманида бўлиб ўтди. Нуриддин домла Холиқназаров, Собиржон домла Рустамов, Баҳриддин домла Шарипов ҳамда Хумоюддин Тошболтаевлар тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар учта ана шундай оилага етказиб берилди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ОЛМАЛИҚ ШАҲРИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Тошкент вилоятига ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олиняпти.

Ана шундай тадбирлардан бири Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтди. Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Ҳусниддин домла Ортиқов шаҳардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар учта ана шундай оилага етказиб берилди.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA