Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.5K photos
4.4K videos
29 files
7.16K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Дунё қуйидаги беш нарсани сендан ўғирлаб олишига йўл қўйма:
1. Роббинг билан бўладиган мусаффо лаҳзалар.
2. Ота онангга яхшилик қилишинг, уларга мурувват кўрсатишинг.
3. Оилангга муҳаббат қилишинг.
4. Атрофингдагиларга яхшилик, эҳсон қилишинг.
5. Амалингдаги ихлос.
Audio
ВИТР НАМОЗИ ҲАҚИДА

«Ҳикматли дунё»
(6-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_6

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from Islom.uz
Гўзал жавоб

Бир киши дўстидан: «Уйингдан ишхонанггача бўлган йўл қанча вақт олади?» деб сўраганида, у киши: «Тиқилинч пайти 800 та Субҳаналлоҳни айтиш миқдорича, кундалик, тиқилинч бўлмаган вақтларида эса 250 та Субҳаналлоҳ айтиш миқдорича», деб жавоб берди.

Тиқилинч, издиҳом учун янги тушунча ва гўзал жавоб. Зеро Аллоҳ таоло: «Ана ўша Кунда (Ер), Парвардигорингиз унга ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли ўз хабарларини сўзлар!» (Залзала сураси, 4-5-оятлар), деб айтган.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16970
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёл киши қайнотаси ва қайнукаларини олдида қандай кийиниб юриши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики келин эрининг никоҳида бўлар экан, қайнота унга маҳрам ҳисобланади. Лекин бу маҳрамлик эри туфайли собит бўлмоқда. Бу билан абадий никоҳлари ҳаром бўлади. Шунинг учун келин қайнотаси олдида худди маҳрам қариндошлари ҳузуридадагидек кийиниши жоиз. Шундай бўлсада келин қайнотаси олдида ҳаё билан кийиниши мақсадга мувофиқ.

Қайинукаси (ёки қайнакаси) келинга маҳрам эмас. Шунинг учун у билан ёлғиз қолмаслик, олдида сатри авратда бўлиши лозим саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биродарингиз юзига табассум билан боқишингиз садақа қилган билан баробар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

Манба: T.me/bintusodiq
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёл киши қайнотаси ва қайнукаларини олдида қандай кийиниб юриши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики келин эрининг никоҳида бўлар экан, қайнота унга маҳрам ҳисобланади. Лекин бу маҳрамлик эри туфайли собит бўлмоқда. Бу билан абадий никоҳлари ҳаром бўлади. Шунинг учун келин қайнотаси олдида худди маҳрам қариндошлари ҳузуридадагидек кийиниши жоиз. Шундай бўлсада келин қайнотаси олдида ҳаё билан кийиниши мақсадга мувофиқ.

Қайинукаси (ёки қайнакаси) келинга маҳрам эмас. Шунинг учун у билан ёлғиз қолмаслик, олдида сатри авратда бўлиши лозим саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from ….
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КАЛТА_ШЎРТИК

❌КАЛТА ШЎРТИК ВА ФУТБОЛКАДА НАМОЗ ЎҚИЙДИГАНЛАРГА ЭСЛАТМА☝️

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@ummatuz
@muttaqiynuz
Audio
САОДАТГА ЭЛТУВЧИ БИЛИМ - 09 - Хизр алайҳиссалом

«Ҳикматли дунё»
(6-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_6

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from Zaynilobiddinxon Qudratov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ДИҚҚАТ‼️КЎРИНГ‼️ЭКСТРЕННЫЙ ХОЛАТ ‼️
(Ушбу видеони барча яқинларизга юборинг, Аллоҳни розилиги учун беэътибор бўлманг)

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аввало Аллоҳ ва қолаверса сизу биз Отабекни тузалиб кетишига сабабчи бўлиб қолайлик. Биродарлар айни савобни иншааллоҳ Отабек сабаб охиратимиз ташвишидан Аллоҳ бизни аритса😢😢😢☝️🤲

Мурожаат учун: 909101110 Нодир

🔴Uzcard: 8600 5103 4881 4463
Нодир Абдулладжанов

🔴Сбербанк: 5228 6005 4218 3308
Нодир Абдулладжанов

Аллоҳ рози бўлсин сизлардан ☝️🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатга кирган инсон нега жаннатда зерикмайди?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳорат олаётганимда баъзида тишим қонайди. Шунда таҳоратни бошидан бошлашим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда таҳоратни қайтадан, яъни қўлни ювиш билан бошлайсиз. Чунки қон таҳоратни бузиб, тиш қонашидан аввалги ювилган қўл ва оғизнинг таҳорати бекор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Ибн Бодис роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Таълим тарбиянинг масжидга боғлиқлиги, худди масжиднинг намозга боғлиқлиги кабидир. Намозсиз масжид бўлмаганидек, таълим тарбиясиз ҳам масжид бўлмайди.
"МУҲАММАД" ИСМИНИ ЁЛҒИЗ ЎЗИНИ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#исм_қўйиш

❓690-CАВОЛ: Яқинда туғилажак фарзандимиз ўғил бўлса Муҳаммад деб исм қўймоқчи эдим. Лекин баъзи кишилар қўшимча қўшиш керак, масалан Муҳаммад Али ёки Муҳаммад Юсуф деб номлаш керак дейишяпти. Шунга аниқлик киритиб беринглар. Ўғилга Муҳаммад исмини ўзини қўйиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғил фарзандга "Муҳаммад" исмини ёлғиз ўзини қўйиш жоиз, балки афзал ҳамдир. Чунки Расули акрам алайҳиссалом ўзларининг муборак ҳадисларидан бирида: "Исмимни қўйинглар, аммо куням билан куняланманглар", — деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

"Куня" — кишининг исмидан аввал айтиладиган, бош фарзандининг исми билан “Фалончининг отаси”, деб чақириладиган исм. Масалан, Абу Абдуллоҳ (Абдуллоҳнинг отаси), Абу Дардо, Абу Мусо каби. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари "Абул Қосим" эди. Демак, киши Абул Қосим деб куняланиши жоизмаслиги мазкур ҳадисдан маълум бўлмоқда. Уламоларимиз ушбу қайтариқ Пайғамбаримиз ҳаётларига тегишли экани, У Зотнинг вафотларидан кейин эса мазкур куня билан чақирилиши жоиз эканини айтишган (Қози Иёзнинг "Аш-Шифо" китоби).

Шунингдек, ушбу ҳадисга кўра, фарзандга "Муҳаммад" деб исм қўйиш марғуб иш экани маълум бўлади. Ислом уммати азалдан ўз фарзандларига Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмларини қўйиши одатга айланган. Ҳатто айрим уламоларнинг исми, отасининг ва бобосининг исми “Муҳаммад” эканини кўриш мумкин. Масалан, Имом Ғаззолийнинг тўлиқ исми “Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий” бўлса, Қироат илмининг машҳур олими Имом Жазарийнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жазарийдир. Яъни бир нечта авлоднинг кетма кет исмини “Муҳаммад” деб қўйилган. Албатта, бу ушбу муборак исмга ва унинг соҳиби бўлган севимли Расулимизга бўлган улкан муҳаббат нишонасидир. Машҳур мужтаҳид олим Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

سمعت أهل المدينة يقولون: "ما من أهل بيت فيهم اسم محمد إلا رزقوا رزق خير" (المسالِك في شرح مُوَطَّأ مالك (٥٤٨/٧)).

"Мадинаи мунаввара аҳолиси: "Қайси бир уйда Муҳаммад исми бўлса, улар яхши ризқ билан насибаланишади", — дейишганини эшитганман".

Бундан баъзи кишиларнинг “Муҳаммад исмини ёлғиз ўзини қўйиб бўлмайди”, “Болага оғирлик қилади” каби гап-сўзлар илмий жиҳатдан ҳам ва воқеълик жиҳатдан ҳам тасдиғини топмаган, асоссиз гап экани маълум бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, фарзандга фақат чиройли исм қўйиш билан кифояланиб қолмай, унинг тарбияси ва билимини ҳам исмига монанд қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Бир киши намоз вақтлари учун энг афзал вақт режасини сўраганида, унга:
"(Энг яхшиси) қалбнинг ўзидир", деб жавоб берилди. Чунки қалбинг намозга боғланиб қолса, вақти кириши билан ўзи нафсингга хабар бериб, уйғотади", деб айтилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни зикр қилинг...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари
Forwarded from Islom.uz
Хушхабар: Доктор Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳдан ўзбек халқига табрик

Юртимизда диний соҳа фаолиятига очилаётган имкониятлар самараси ўлароқ яқинда Qur’on tv илмий маърифий онлайн телеканали ташкил этилди. Ушбу муносабат билан қироат илми бўйича дунёнинг кўзга кўринган уламоларидан Доктор Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон халқига табрик йўлладилар:

«Ўзбекистон аҳолисини янги «Qur'on tv» канали билан муборакбод этаман ва Аллоҳ таолодан уларни тавфиқ ва тўғри йўлда собитқадам қилмоқлигини сўраб қоламан.
Эй Аллоҳим, дуоларимизни ижобат қилгин»!

Биз ҳам Аллоҳ таолодан «Qur'on tv» илмий маърифий онлайн телеканалига Ўзининг каломини кенг ёйишда тавфиқ беришини тилаб қоламиз.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/17002
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Қуръон ва биз

“Эй инсон! Сен замоннинг Юсуфисан, бу олам эса қудуқ. Сени бу қудуқдан Аллоҳ таолонинг қувватли арқони – Қуръони карим қутқаради.
Эй вақтнинг Юсуфи бўлмиш мусулмон! Қўлларингни узат ва бу арқонни маҳкам тут, шундагина қудуқдан чиқа оласан”. Мавлоно Жалолиддин Румий бу сўзларида инсонларни Қуръони қаримни севиш, у билан доимий алоқа боғлашга чақиради.
Сўзимиз аввалида инсоннинг Қуръон билан дўстлиги, яқинлигини кунлик ҳаётимиздаги бошқа кишилар билан алоқаси мисолида кўриб чиқамиз:
🍀🌿🍃☘️🌱
Биринчи муносабат инсоннинг у ер-бу ерда танишиб қолган кишилар билан алоқасига ўхшайди. Бозорда, тўй ёки бирор тадбирда учрашиб қолганларида табассум қилиб, бир-бирларига салом беришади. Аммо ўрталарида ҳеч қандай самимият йўқ. Чин дил истаги билан эмас, балки тўғри келиб қолгандагина Қуръон ўқиш ана шундай алоқага ўхшайди. Аллоҳ Каломи билан бундай носамимий муносабат орқали боғланган ришта жуда мўрт бўлади.
🌿🍀🍃☘️🌱
Иккинчи муносабатни эса айрим кишилар билан мажбурий, нимадир манфаат юзасидан боғланиш дейиш мумкин. Лекин ўртада на самимият ва на ишонч бўлмагани учун икки томон ҳам бир-бирлари билан кўнгил очиб гаплашиб, дардлашолмайдилар. Худди шу сингари, инсон Қуръонни ўзига ҳамроҳ қилса-ю, бироқ ишонч ва самимият билан унга боғланмаса, муборак Китоб ҳеч қачон унга ўз сирлари, ҳикматларини очмайди.
🌿🍀🍃☘️🌱
Учинчи муносабат... Инсоннинг шундай дўстлари бўладики, уларни кўрганида, дардлашганида хотиржам тортади, бу дийдор қалбига ҳузур бағишлайди. Кўришмаган ёки гаплашмаган пайтларида ҳам ишонган ва азиз билган дўсти яқинида экани, бошига бирор иш тушса, албатта, ёрдамга келишини ҳис қилиб туриши кишига ҳузур-ҳаловат бахш этади. Шу сингари, инсоннинг Қуръон билан алоқаси ишонч, самимиятга асосланса, бу дўстлик инсонга саодат келтиради, ҳаловатга етказади.
Шулардан келиб чиқиб, мулоҳаза қилайлик: бир кунда Қуръон ўқишга қанча вақт ажратамиз? Телевизор кўриш, интернетда ўтириш, газета ўқиш, янгиликлар билан танишиш, чой устида суҳбатлашишга кетган соатларимиз билан Қуръонга ажратган вақтимизни солиштирсак... Ҳадиси шарифдаги сўров айнан бизга айтилгандек: “Сизлардан бирингиз бозордан эҳтиёжларини ҳал қилиб уйга қайтгач, тўшакка ястаниб Қуръондан уч оят ўқишига нима тўсқинлик қилади?” (Сунани Доримий).
Анфол сурасида Қуръон ўқиш билан инсон қалбидаги имон зиёда бўлиши марҳамат қилинади (2-оят). Аммо Қуръонни ҳис қилмасак-чи? Бунга илм аҳли шундай жавоб беради: “Агар Қуръон маънолари сенинг қалбингда янгидан нозил бўлмас экан, на Розийнинг тафсири, на Замахшарийнинг “Кашшоф”и дардингга чора бўлолмайди”.
Шундай бўлгач, ҳар биримиз дўстимиз, энг яқин ҳамроҳимиз, шафоатчимиз – Қуръони карим билан ўртамиздаги муносабатларни кўздан кечиришимиз, у билан ўртамизда ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдиришимиз зарур. Бунинг учун имконимиз бор. Зотан, қисқа умримиз билан абадий жаннат ҳаётини қўлга киритиш учун беҳисоб имкониятлар берган Аллоҳ таоло розилиги ва саодатга етишиш йўлида Қуръони карим энг яхши йўлбошчидир.
Live stream finished (14 minutes)
#Ибрат

ҲАЗРАТИМНИ ЭСЛАБ...

Вақт қадри

Арабларда «Вақт қилич кабидир, сен кесмасанг, сени кесади» - деган машҳур мақол бор. Шайх ҳазратлари вақтни қаттиқ қадрлар эдилар. Бирор марта шунчаки вақт ўтказиш учун суҳбатлашиб ўтирганларига гувоҳ бўлмаганман. Кунлик иш тартибига қаттиқ амал қилардилар.
Тундаги соат икки-учларда уйғониб, ибодат қилар, сўнг китоб ёзишга ўтирар эдилар. Кундалик вазифалари ўн уч саҳифа эди. Агар бирор сабабга кўра бир-икки бет қолиб кетса, эртасига ёзиб қўярдилар. Фарз намозларни ўз вақтида ўқиш билан бирга, бир мусулмон учун кундалик вазифа бўлган Қуръон қироати, тасбеҳ, зикр, дуо ва бошқа амалларни ўз вақтида бажарар эдилар.
Овқатланиш учун ҳам кўп вақт сарф қилмасдилар.
Шайх ҳазратлари умрлари давомида жуда кўп сафарда бўлганлар. Аудио ёзувларнинг аксариятини сафарда, меҳмонхоналарда ёзардилар. Абдуғани акамиз ҳазил қилиб: «Ҳазрат нима қиляптилар ўзи, уларнинг ёзганларини биз ўқиб улгурмаяпмиз», деб зорланган эдилар.
Шайх ҳазратлари бошда ҳамма китобларини ручка билан қўлда ёзардилар.
Кўп ёзганларидан ручка ушлаган жойлари қабариб кетган эди...
«Ақоиди Таҳовия» китобини араб тилидан йигирма кунда таржима қилганлар.
Беш жузлик «Хислатли ҳикматлар шарҳи»ни ўн бир ойда ёзиб тугатган эдилар.
Шунинг учун ҳам ҳаётлари давомида ҳаммани ҳайратда қолдириб, шунча кўп китоб ёзишга ва нашр эттиришга муваффақ бўлдилар!

Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф
Audio
САОДАТГА ЭЛТУВЧИ БИЛИМ - 01 - Дунёнинг яратилиши

«Ҳикматли дунё»
(6-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_6

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт