Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...
Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб: «Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз?» дебди. Онаси унга жавобан: «Ўғлим, сени охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим», дебди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Ҳажда қабул бўлган дуо
Ҳажда қабул бўлган дуо
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Аллоҳ лаънатлаган кимсалар
Аллоҳ лаънатлаган кимсалар
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
26. Пайғамбаримизнинг амакилари нечта?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
26. Пайғамбаримизнинг амакилари нечта?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Имом Моликнинг ҳузурларига бир кампир келиб шундай дебди:
Мен кечаси ой нурида ип йигириб, кийим тўқийман. Бир куни кечаси подшоҳ аскарлари кўчамдан ўтиб қолди. Улар кўтарган машъала менинг ҳовлимни ёритди. Бу ёруғликда мен тўқиётган нарсаларимни ҳар доимгидан тезроқ битказдим. Эртасига бу нарсаларни бозорга олиб бориб сотдим. Энди ўша олиб бориб сотган нарсаларимнинг пулини рўзғоримга ишлатишга иккиланиб, ўйланиб турибман. Мен доимо ой нуридан фойдаланиб, тўқиб, тирикчилик қилар эдим. Бу тўқиганим эса, ой нурида эмас, подшоҳ аскарларининг кўтарган машъала нуридан ҳосил бўлди. Айтинг, шу пул менга ҳалолми ёки ҳаром?
Бу ҳолатдан Имом Молик шунчалар ҳайратга тушибдиларки, кўзларидан шашқатор ёш оқибди.

#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуйидаги ҳадисдаги "худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан" жумласини қандай тушунамиз?
"Бир киши: "Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар", деди. "Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир", дедилар". (Имом Муслим ривояти).
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумла ҳақида Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Уларга иссиқ кулни едираётгандексан", дегани ташбеҳ (ўхшатиш) бўлиб, иссиқ кулни ейдиган киши қандай алам чекса, ёмон қариндошлар ҳам шундай алам чекадилар. Уларга яхшилик қилувчи кишига гуноҳ йўқ, лекин силаи раҳмни узган, озор берувчи қариндошларга катта гуноҳ бўлади. Бошқа бир сўзда бу жумланинг маъноси шундай: "Сенга ёмонлик қилсаларда уларга кўп яхшилик қилишинг билан уларни хўрлаган, қадрларини туширган бўласан" ("Шарҳи Муслим" китоби).
Демак, ҳадиснинг маъноси, қариндошлар ёмонлик қилсада уларга яхшилик қилувчиларнинг қадри Аллоҳ таолонинг наздида кўтарилиб кетаверади, силаи-раҳмни узувчиларни қадри эса тушиб кетаверади. Ҳасадгўйларнинг ҳасади ўзини еб битиради.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarШайх ҳазратлари. Тарози босувчи зикрлар
@Islomuz_kanal
ТАРОЗИ БОСУВЧИ ЗИКРЛАР
@islomuz_kanal #Мавъиза #Аудио
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Каналга обуна бўлинг

Шайх ҳазратлари. Замондан воқиф бӯлиш
@Islomuz_kanal
ЗАМОНДАН ВОҚИФ БӮЛИШ
@islomuz_kanal #Мавъиза #Аудио
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Каналга обуна бўлинг
@islomuz_kanal #Мавъиза #Аудио
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Каналга обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати
•Воқеа сураси-ризқ сураси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
© @odamlar_orasida_dastur
•Воқеа сураси-ризқ сураси
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
© @odamlar_orasida_dastur
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қулоғи ёки думига нуқсон етган ҳайвонни қурбонлик учун сўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу аъзоларнинг учдан бири ёки ундан кўпи йўқ бўлса, қурбонлик учун сўйиш жоиз эмас. Аммо учдан биридан оз миқдори йўқ бўлса, қурбонлик қилса бўлади. Шунигдек, қулоғини учдан бирини кетказмаган ҳолда тамға ёки белги қўйилган бўлса ёки қулоқни иккига ёриб қўйилган бўлса ҳам бундай жонлиқни қурбонлик учун сўйиш жоиздир.
Иккита қулоғдаги нуқсон бир-бирига қўшиб ҳисобланадими, деган саволга уламоларимиз: “Йўқ, ҳар бир қулоқнинг ўзи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади”, деб жавоб берганлар. (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Фахри Коинот: Жаноб Пайғамбаримиз
Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам каби хулқ соҳиби бўлинг!
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон сўзламасдилар, кўзбўямачилик қилмасдилар ва алдамасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни ғийбат қилмасдилар ва уларнинг обрўларини тўкмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам тунги таҳажжудни ўқийман деб оёқлари шишиб кетар эди.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам бағритош ва қўпол бўлмаганлар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам каттага ҳурмат ва кичикка иззатда эдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам қўшниларига озор бермасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида зарра миқдорича такаббурлик ва кеккайиш йўқ эди.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ёмонлик қилган кишини кечириб, у билан қасдлашмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтириб, шикоят қилмасдилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар орасини ҳақ билан ва яхши сўз орқали ислоҳ қилардилар.
– Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ростгўй ва ишончли эдилар.
Сиз ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиб, у зот каби хулқ эгаси бўлишга ҳаракат қилинг.

Ишим юришмай қолди нима қилай?
Ишим юришмай қолди нима қилай?
Иёс ибн Муовия Басрага қози этиб тайинлангач, ҳар бир муаммони адолат ва шариат мезонлари асосида ҳал этиб борди. Унинг адолат билан иш олиб боришлиги кўпчиликка маълум бўлди ва унга мурожаат этувчилар сони ҳам ортди.
Кунларнинг бирида икки киши даъволашиб, унинг ҳузурига келди. Даъвогар ёнидаги шериги ундан омонатга мол олиб, сўнг тонганини сўзлади.
Савол-жавоб жараёнида шериги даъвогарнинг сўзларини инкор этиб, деди: "Ҳужжат, далил ёки гувоҳи бўлса келтирсин". Иёс ибн Муовия бу кишининг ёлғон қасам ичиб, бировнинг омонат молини еб кетишидан қўрқди ва даъвогарга: "Қайси жойда бу кишига омонатни берган эдинг?", деб сўради. У киши жой номини айтди. Иёс: "Ўша жойда яна нима бор эди?", деб сўради. Даъвогар: "Катта бир дарахт бор. Унинг соясида овқатландик. Кетар маҳали молни берганман", деди. Иёс ибн Муовия: "Сен ҳозир ўша жойга бор. Балки хаёлингдан кўтарилган нималардир эсингга келар. Сўнг ҳузуримга қайтиб кел. Кўрган-билганларингни сўзлаб берарсан", деб маслаҳат берди.
Даъвогар чиқиб кетди. Қози тонаётган кишига: "Сен дўстинг келгунча шу ерда ўтир", деди. Ва ҳузурига келган бошқа кишиларнинг арзлари ва даъволарини тинглай бошлади. Гоҳ-гоҳида кўз қири билан унга қараб-қараб қўйди. Тонгувчи хотиржам, хаёлчан ўтирган пайтда қози тўсатдан: "Дўстинг сенга омонат берган ўша дарахт ёнига етиб бордимикин? Нима деб ўйлайсан?", деб сўради. У киши ҳеч ўйламай, бехосдан: "Йўқ, ҳали етиб бормагандир, чунки у жой анча узоқ", деб юборди.
Шунда Иёс ибн Муовия: "Эй, Аллоҳнинг душмани, молни олганингни инкор қиласан-у, уни қаерда олганингни билар экансан-да?! Аллоҳга қасамки, сен хоинсан", деди.
Ҳалиги киши қозининг бу тадбиридан лол қолиб, хиёнат қилганига иқрор бўлди ва омонатни эгасига қайтаришни бўйнига олди.
©@odamlar_orasida_dastur