Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
418. Ажабланган пайтда бошни қимирлатиш
Шайх Муҳаммад Содиқ
418. АЖАБЛАНГАН ПАЙТДА БОШНИ ҚИМИРЛАТИШ
(«Одоблар хазинаси», 1.3мб) #Адабул_муфрад
@Savollar_kanal
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram
Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишнинг энг катта аломати – ижобат қилиниши кечикса ҳам дуода бардавом бўлишдир.
​​​​📝 Бир йигит уйланди. Янги куёвни табриклаш учун отаси ташриф буюрди. Яхши тилакларни билдириб бўлгач, ўғлига қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил, қалам топгани, аксига олиб ўчирғич йўқ эканлигини айтди. Ота ҳеч иккиланмай, "Бор, ўчирғич сотиб ол ўғлим!" деб буюрди. Ўғил бироз таажжубланди-ю, отасин гапин икки қилмай, дарҳол энг яқин дўкондан ўчирғич ҳарид қилиб келди. - Мана отажон, қалам ва ўчирғич - Ота қўлига бир қоғозни тутқазиб "Ёз!" деди.
- Ўғил: Нима деб ёзай?
- Ота: Истаганингни ёз ўғлим!
Ўғил ҳаёлига келган биринчи сўзни оппоқ қоғозга жойлади. "Эндичи? Энди нима қилай?"
- Ота: Ўчириб юбор!
Ўғил ҳаёлидан бошқа нарсани ёзишим керакдир балким - деган ўйни ўтказиб, ёзганини ўчирди, - Энди нима қилай? -
- Ота: Ёз ўғилим!
- Ўғил: Нима деб ёзай?
- Ота: Истаганингни ёз!
- Ўғил: Мана, кўрингчи ёздим.
- Ота: Ўчириб юбор!
- Ўғил: Ўчирдим.
- Ота: Ёз!
- Ўғил: Нега ахир?! Ёзишга буюрябсиз, сўнг ўчиришга!
- Ота: Ёз, ўғлим!
- Ўғил: Балки нимани ёзишимни хоҳлаётганингизни айтарсиз отажон?
- Ота: Истаганингни ёз!
- Ўғил: Бунисичи кўринг, маъқулми?
- Ота: Ўчириб юбор!
- Ўғил: Тушуна олмадим. Биламан, ҳеч нимани беҳудага бажартирмагансиз. Аммо, бунинг ҳикмати не эканлигини англай олмадим отажон! Илгарилари, бирор ишга буюрсангиз, ўша ишнинг ҳикматини сезгандай бўлар эдим. Илтимос, ўргатинг. Не сир синоъат? Қандай ҳикмат ёзиб ўчиришда?
- Ота: Қўлингдаги қоғоз ҳамон оппоқми?
- Ўғил: Ҳа-ҳа, ҳеч бир ёзганимни қолдирмадингиз, барчасини ўчириб юбордим. Қоғоз ҳали-ҳамон оппоқ турибди!
- Ўғлим: Яхшилаб тингла мени! Турмуш қургандан сўнг, эрни ҳам аёлни ҳам қўлида ўчирғичи бўлиши лозим. Бирор хатоликка йўл қўйилса, ўчира билишинг даркор. Келинни ҳам ўчирғичи бўлиши лозим. Ҳар йўл қўйилган хатони ўчириб борсин. Шунда ҳаётингиз оқ қоғоздай соф бўлсин.
Шайх ҳазратлари. Замондан воқиф бӯлиш
@Islomuz_kanal
ЗАМОНДАН ВОҚИФ БӮЛИШ

@islomuz_kanal #Мавъиза #Аудио
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга обуна бўлинг
Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Инсон жума куни ва кечаси Пайғамбар алайҳиссаломга айтадиган салавоти у зотга кўрсатилиши ҳақида фикр юритганида, салавотнинг ҳаққи улуғлигидан уни кам айтгани учун уялган бўлар эди.
Ривоят

Мусо алайҳиссалом, энди пайғамбар бўлиб, Аллоҳу Таъоло унга асо бериб, ўша мўжиза бўлган асоси билан кетаётсалар йўлида бир зот кўринди, лекин Одам деса унчалик одамга ҳам ўхшамайди, сиз кимсиз дедилар Мусо Алайҳисалом.
Шунда у, ман Азозилман аввалги, ҳозирда лаънатланган ва малъунга айланган шайтонман деди. Олдимдан кетсин деб Мусо алайҳиссалом унга асони кўрсатувдилар, шайтон кулди ва эй Мусо мен айтаябманку азозил эдим, шайтон бўлдим деб, мен бу асодан қўрқмайман, жаннату-дўзахни кўрган шайтонман, Аллоҳнинг энг суюкли бандаларидан бўлган, беҳисоб фаришталарнинг устози бўлган шайтонман, мен фақат қалби соф одамдан қўрқаман. Қалби соф одамнинг дуоси тез мустажоб бўлади. Агар мингта одамнинг ичида битта қалби соф одам бўлмаса, мингтасини ҳам бир пасда адаштираман, юзтами, ўнтами, шуни ичида битта қалби соф бўлса адаштиролмайман ва уларни олдига яқин ҳам боролмайман.
Қалби соф одам ким, ҳеч кимга хасад қилмайдиган қалби соф одамдир. Эй Мусо насиҳат қиламан эшитасизми деди Шайтон. Мусо алайҳиссалом “Ё Роббий шайтон менга насиҳат қилмоқчи эшитайми деди,
-« Эшитинг »деди
Аллоҳу Таъоло, «адаштиришга навбат келганида мен уни тўхтатиб қўяман» деди ва Мусо алайҳиссалом шайтонга
- "айт", деди.
Шайтон:
- биринчи сўзим ҳеч қачон такаббур бўлманг, кибр ҳамма ишни хорликка олиб келтириб қўяди.
Тоатга бино қўйманг, чунки ҳали қабул бўлдими, бўлмадими билмайсиз. Илмингизга ҳаволанманг, чунки у фойдали илм бўлаяптими ёки нофойдами билмайсиз, бино қўйдим тоатимга, илмимга ҳаволандим, ҳеч кимни менсимадим, шайтон бўлдим, кимки такаббур экан охири хор бўлади деди.
- Иккинчи сўзим, ҳеч кимга хасад қилманг, дунёда ҳамма бало, ҳамма жанжал-уруш, ҳатто қон тўкилишлар ҳаммаси хасад туфайли бўлади, отангиз Одамнинг ўғли укасига бўлган хасади туфайли укасини ўлдирди, шу билан ер юзида қон тўкилиш, одамлар бир-бирини ўлдириш пайдо бўлди, нимадан хасаддан ва кўролмасликдан, кўраолмаган одамини ғийбатини қилади, иғво қилади, орқасидан ҳар ҳил бўхтон ва уйдирмаларни тўқиб чиқазади, иложини қилса ўлдиради.
- Учинчи сўзим, ҳеч қачон сизга номахрам бўлган бегона аёл билан ёлғиз ўтирманг, иккаловларингизни ўртангизда ўзим элчи бўлиб, зино қилдиртираман. Зино шундай касофат ишки, эртага аниқ бўлади деган яхши ишни йўқ қилдириб юборади. Инсонларни ниятига етказтирмайди, инсонни нопок қилиб қўяди, қалбини қоралайди, ҳеч қачон зинога қадам қўйманг номахрам билан ёлғиз ўтирманг деди.
-Тўртинчи сўзим деганди,
- Аллоҳ таоло шайтонни тўхтатди ва «Эй Мусо шайтон энди алдашни бошлайди, учта ҳақ сўзни гапирди, лекин буёғида энди ишончингизга кириб алдашни бошлайди ва ёлғонга, адаштирувга бошлайди» деди.

Шунақа инсонлар бор, шайтоний инсонлар ишончимизга кириб,
илдизимизни билиб олгандан кейин томиримизга болта уради, улар шайтон сифатли инсонлардир, бундай инсонлардан Яратганни ўзи сақласин илоҳим.
Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Ҳа, ҳар бир кунига!
Аллоҳ уни яратди ва Ўзи билгувчи ҳикматига кўра унинг ризқига кафил бўлди. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?
Аллоҳдан ёрдам сўранг, ризқ сабабларини қилинг ва Аллоҳга ишонинг.
ТИЖОРАТДА АЛЛОҲНИ ШЕРИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#савдо #назр #шерикчилик

❓687-CАВОЛ: Бир киши билан тижоратда шерик бўлмоқчи эдим. У киши агар шерик бўлсак, учинчимиз Аллоҳ бўлади, яъни фойдани учдан бирини Аллоҳ учун ажратамиз, деди. Шундай деб, шерикчиликни бошлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шундай шарт билан шерикчиликни бошлаш жоиз. Лекин бу ҳолатда билиш керак бўлган нозик нуқталар бор:
- Бир киши шариатимизда ибодат ҳисобланган, лекин зиммасида бўлмаган амални ўзига вожиб қилиб олиши, назр дейилади. Назр ният ва лафз билан бўлади, фақат ниятнинг ўзи билан назр бўлмайди. Ҳанафий мазҳабига кўра, сўзда “назр” калимаси ишлатилмаса ҳам назр юзага чиқади. Масалан, “Аллоҳ учун менинг зиммамда фалон нарса бор”, дегани каби. (Имом Мавсилий, “Ал-Ихтиёр” китоби, “Кувайт фиқҳ энцеклопедияси”)

Назр қилгандан кейин унга амал қилиш вожибдир. Қуръони каримда аҳдига вафо қилиш ва сўзида туришга буюрилади ва назрларни бажариш талаб қилинади (Моида-1, Исро-34, Наҳл-91).

Кўпчилик уламолар назр қилишни зарари йўқ дейдилар. Лекин Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва бошқа фақиҳлар назр қилишни макруҳ, деб билганлар. (Имом Нававий, “Ал-Мажмуъ” китоби).

Демак, саволдаги кўринишда шерикчиликни бошлаган кишилар фойдани учдан бирини садақа қилишни назр қилган бўладилар ва токи шерикчилик тугагунча фойдани учдан бирини фақирларга садақа қилиб туришлари шарт. Баъзи сабаблар билан назр қилинган миқдорни чиқармасалар ёки ўзларига ишлатсалар хиёнат ва гуноҳ бўлади.

- Шерикчилик қилувчиларнинг: “Фойдамизнинг учдан бирига Аллоҳ шерик” ёки “Учинчимиз Аллоҳ бўлади”, деган гапидан мақсадлари аниқ бўлсада, бу жумлалар ўтган улуғларимизнинг сўзларида учрамайди. Бу жумлалар Аллоҳ таолога нисбатан одобсизлик ҳисобланади.

Тавсия шуки, шерикчилик қилаётганлар фойдаларидан фақирларга улуш ажратишни назр қилмасдан, масалан: “Фойдани учдан бирини фақирларга ажратамиз, иншааллоҳ”, деб ният қилсинлар. Шунда мабодо фойдадан улуш ажратолмай қолсалар ҳам гуноҳкор бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалок бўлгур инсон бунчалар кофир бўлмаса?

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ
Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу гал айрим сабабларга кўра, сафарим чўзилиб кетди. Мана, келганимга ҳам тўққиз ойдан ошиб қолди. Шаҳарнинг кенг ва ёруғ кўчаларидан бирида юриб боряпман-у, аммо хаёлим уйимда, ёлғиз қолган қизларимда. Улардан хавотирланиб: «Уларга бирор нарса бўлдимикин?», «Соғ-омон юришганмикин?» − дея ўйлаб кетяпман. Шу пайт хаёлимни бир фикр чулғаб олди: «Эй Абдуллоҳ! Бу нимаси? Агар қизларинг учун қайғурадиган акалари ёки ҳимоя қиладиган боболари бўлганида, хавотирланармидинг? Йўқ, хавотир олмас эдинг, ҳатто ўйламасдинг ҳам. Шундай экан, уларни ҳимоя қилувчи Зот Аллоҳ таоло бўлса-ю, сен нега қайғурасан!

Қандай хавотир олишинг мумкин?!» Агар мен ҳозир уларнинг ёнида бўлганимда, бордию, Аллоҳ таоло уларнинг тақдирига қандайдир мусибатни битиб қўйган бўлса, мен нима қила олардим? Буларни ўйлаб борар эканман, ич-ичимдан қандайдир хотиржамликни ҳис қила бошладим…

Кутилмаганда бошимга бир ташвиш тушиб қолди. Кейин ундан халос бўлиш йўлларини излай бошладим. Шундай бўлса-да, эртага нима бўлар экан? − деб қўрқардим. Кейин: «Шунчалик нодон бўламанми?! Ишларимни ўзим бошқара оламан, ғам-ташвишларни елкамда кўтара оламан, деб ўйлаяпманми?! Ахир, гўдаклигимда, худди ёстиқ каби ерга ташлаб қўйилган пайтимда, ким мени асраган?! Ўшанда ҳеч нарсага тушунмас, гапира олмас эдим.

Агар бир чаён олдимга ўрмалаб келса ё бирор чивин атрофимда учиб юрса, ҳатто ўзимни ҳимоя қила олмаганман-ку! Ўшанда ҳам ўз ишларимни ўзим бошқарганманми?! Ундан олдин-чи, ким мени асраган? Буларнинг барчасини қилишга Қодир бўлган Зот энди мени ташлаб қўяр эканми?!» деб ўйладим.

Хаёлимдан шундай фикрлар ўтаркан, елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Тунда эса хотиржам уйқуга кетдим…

Хотиржамликнинг калити, иймон ҳаловатига етиш йўли – бу дуодир. Доимо дуо қилиб, Аллоҳ таолодан каттаю кичик ҳожатингизни сўранг. Дуо қилишнинг ўзи ҳам бир ибодатдир. Бунда сўзамол бўлиш шарт эмас. Энг муҳими қалбнинг тайёрлиги, дуо қилувчининг ихлосли бўлишидир.

Кўпинча, паст овозда айтилган, содда бўлиб кўринган, лекин ихлос билан қилинган дуо инсонлар кўнглини юмшатадиган, ҳамма қойил қоладиган, бироқ тил учида қилинган дуога нисбатан қабул бўлиши осонроқ бўлар экан.

Агар сиз солиҳ инсонларнинг суҳбатидан доимо баҳраманд бўлсангиз, Аллоҳ таоло доимо қалбингизда бўлса ва ҳар доим дуо қилиб юрсангиз, ҳар кечангиз «Лайлатул-қадр» бўлади. Агар сиз бунда нафснинг роҳати, руҳнинг ҳаловатидан бошқа нарсага эриша олмасангиз ҳам, майли, шунинг ўзи ҳам етарли. Бу орқали сиз Охират саодати, Ҳақ таолонинг розилигига эришасиз-у, нега етарли бўлмасин?!

Али Тантовийнинг «Роваиъут-Тантовий» китобидан
Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов таржимаси
Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...
Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб: «Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз?» дебди. Онаси унга жавобан: «Ўғлим, сени охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим», дебди.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Ҳажда қабул бўлган дуо
Live stream finished (10 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Аллоҳ лаънатлаган кимсалар
Имом Моликнинг ҳузурларига бир кампир келиб шундай дебди:
Мен кечаси ой нурида ип йигириб, кийим тўқийман. Бир куни кечаси подшоҳ аскарлари кўчамдан ўтиб қолди. Улар кўтарган машъала менинг ҳовлимни ёритди. Бу ёруғликда мен тўқиётган нарсаларимни ҳар доимгидан тезроқ битказдим. Эртасига бу нарсаларни бозорга олиб бориб сотдим. Энди ўша олиб бориб сотган нарсаларимнинг пулини рўзғоримга ишлатишга иккиланиб, ўйланиб турибман. Мен доимо ой нуридан фойдаланиб, тўқиб, тирикчилик қилар эдим. Бу тўқиганим эса, ой нурида эмас, подшоҳ аскарларининг кўтарган машъала нуридан ҳосил бўлди. Айтинг, шу пул менга ҳалолми ёки ҳаром?

Бу ҳолатдан Имом Молик шунчалар ҳайратга тушибдиларки, кўзларидан шашқатор ёш оқибди.
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қуйидаги ҳадисдаги "худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан" жумласини қандай тушунамиз?
"Бир киши: "Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар", деди. "Агар сен ўзинг айтганингдек бўлсанг, худди уларга иссиқ кулни едираётгандексан. Модомики, шу ҳолда бардавом бўлар экансан, Аллоҳ томонидан сен билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдамчи бўладир", дедилар". (Имом Муслим ривояти).

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумла ҳақида Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Уларга иссиқ кулни едираётгандексан", дегани ташбеҳ (ўхшатиш) бўлиб, иссиқ кулни ейдиган киши қандай алам чекса, ёмон қариндошлар ҳам шундай алам чекадилар. Уларга яхшилик қилувчи кишига гуноҳ йўқ, лекин силаи раҳмни узган, озор берувчи қариндошларга катта гуноҳ бўлади. Бошқа бир сўзда бу жумланинг маъноси шундай: "Сенга ёмонлик қилсаларда уларга кўп яхшилик қилишинг билан уларни хўрлаган, қадрларини туширган бўласан" ("Шарҳи Муслим" китоби).

Демак, ҳадиснинг маъноси, қариндошлар ёмонлик қилсада уларга яхшилик қилувчиларнинг қадри Аллоҳ таолонинг наздида кўтарилиб кетаверади, силаи-раҳмни узувчиларни қадри эса тушиб кетаверади. Ҳасадгўйларнинг ҳасади ўзини еб битиради.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar