Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Имом Шофеъий шундай деган эканлар: «Яхшилик бештадир: беҳожат нафс; озор бермаслик; ҳалол касб; тақво ва Аллоҳга кучли ишонч».
Forwarded from Javhari fard
Қирғизистонга илмий сафар билан борган таниқли ўзбекистонлик уламо, Ёрқинжон қори Фозил Ҳўқандий бугун 2021 йилнинг 16 июн куни автоҳалокат сабабли оламдан кўз юмди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуън.

Ёрқинжон қори аканинг вафотларидан қалбимиз ҳузунга тўлди. Аллоҳим ўз раҳматига олсин!

Иймонлари саломат, охиратлари обод бўлсин! Роббимиз шаҳидлар мақомида қабул этсин!

Буюк олимдан, барчамизга ибрат бўларли хулқ соҳиби бўлган мусулмондан айрилдик.

Ёрқинжон қори ака билан бирга сафарга чиққан, сафарларда ҳамхона бўлганларнинг барчаси у кишининг ҳусни хулқини мақтайди.

Яқинларига сабри жамийл тилайман.

Аллоҳим, бизга раҳм қил! Раббоний олимларимизни паноҳингда сақла! Биз уларни на ҳимоя эта оламиз, уларнинг илмидан на манфаат ола биламиз!

Бизга раҳм қил, Аллоҳ!

Акром МАЛИК
Таниқли уламо, барчамиз учун ўта ҳурматли ва қадрли бўлган Ёрқинжон қори домланинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур қайғу билан самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло у кишининг иймонини саломат, охиратларини обод қилсин!

Хайрли ишларини ўзларига ҳамроҳ қилсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

"Пискент" жоме масжиди,
"Диёнат" канали муҳарририяти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар орқали эркак ва аёлнинг бир-бирларига мактуб ёзиши жоизми?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Audio
Zamonamizning yirik olimi, tafsir, hadis va fiqh bilimdoni boʻlgan buyuk musulmon Yorqinjon domlaning vafoti barchamizning qalbimizni qaygʻuga toʻldirdi.

INNA LILLAHI VA INNA ILAYHI VA ROJIʼUN.

Barchamiz Allohnikimiz va Allohga qaytguvchimiz.

Biz, IrfonTV onlayn ilmiy-maʼrifiy telekanali Yorqinjon qori aka bilan darslar silsilasini boshlamoqchi boʻlib, taklif bergan edik. U kishi esa kamtarlik va husni xulq ila oʻzlarining katta minbarga chiqish masʼuliyatini izhor etib, istixora qilishlarini aytgan edilar.

Yorqinjon domlaning bu goʻzal ibrati har bir musulmon uchun bugun buyuk dars boʻlib qoldi.

Robbim domlamizning oxiratini obod qilsin! Yaxshi amallarini oʻziga hamroh qilsin! Muqarrab bandalariga beradigan darajasini bersin! Shahidlar maqomida qabul etsin!

Yorqinjon domlaning oilasiga, shogirdlariga va butun ummatga, oʻzbekzabon musulmonlariga Robbim goʻzal sabr bersin!

Bir olimni Alloh taolo Oʻzi oldi va oʻrini xayr bilan toʻldirsin!

IrfonTV muharririyati
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamonamizning yirik olimi, tafsir, hadis va fiqh bilimdoni boʻlgan buyuk musulmon Yorqinjon domlaning vafoti barchamizning qalbimizni qaygʻuga toʻldirdi.

INNA LILLAHI VA INNA ILAYHI VA ROJIʼUN.

Barchamiz Allohnikimiz va Allohga qaytguvchimiz.

Biz, IrfonTV onlayn ilmiy-maʼrifiy telekanali Yorqinjon qori aka bilan darslar silsilasini boshlamoqchi boʻlib, taklif bergan edik. U kishi esa kamtarlik va husni xulq ila oʻzlarining katta minbarga chiqish masʼuliyatini izhor etib, istixora qilishlarini aytgan edilar.

Yorqinjon domlaning bu goʻzal ibrati har bir musulmon uchun bugun buyuk dars boʻlib qoldi.

Robbim domlamizning oxiratini obod qilsin! Yaxshi amallarini oʻziga hamroh qilsin! Muqarrab bandalariga beradigan darajasini bersin! Shahidlar maqomida qabul etsin!

Yorqinjon domlaning oilasiga, shogirdlariga va butun ummatga, oʻzbekzabon musulmonlariga Robbim goʻzal sabr bersin!

Bir olimni Alloh taolo Oʻzi oldi va oʻrini xayr bilan toʻldirsin!

IrfonTV muharririyati
Live stream finished (5 minutes)
Бомдод пайтида кўчалар тинч ва сукунат бўлиб, ундан кейинги пайтлар тиқилинч бўлиши дунёга муҳаббат ва охиратни унутиш ҳақидаги қиссани бизга ҳикоя қилиб беради.
Аллоҳим! Дунёни энг катта ғамимиз қилиб қўйма!
ҚУЁШДА ИСИГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат

❓682-CАВОЛ: Қуёшда исиган сув билан таҳорат ёки ғусл қилиш мумкинми? Баъзилар қуёшда исиган сувни ишлатиш баданга оқлик тушушига сабаб бўлади деяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуёшда исиган сувни ишлатиш борасида уламоларимиз турли хил фикр билдирганлар. Баъзилари бу сувни ишлатиш макруҳ деган бўлсалар, баъзилари макруҳ эмас деганлар. Жумладан, "Баҳрур роиқ" китобида бундай дейилган:

وَيُكْرَهُ بِالْمَاءِ الْمُشْمِسِ

яъни: "Қуёшда исиган сув билан таҳорат қилиш макруҳдир".

Мана шу маънодаги гап "Фатҳул қодир", "Меърожуд дироя", "Қуня" ва бошқа фиқҳий китобларимизда ҳам келган.
Бу борада машҳур ҳанафий мазҳабимиздаги аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

وَالظَّاهِرُ أَنَّهَا تَنْزِيهِيَّةٌ عِنْدَنَا

яъни: "Тўғрироғи шуки, қуёшда исиган сув билан таҳорат қилиш бизни мазҳабимизда макруҳи танзиҳи (енгил макруҳ)дир".

Бу масалада "Эълоус сунан" соҳиблари Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:

الصحيح عندي أن هذه الكراهة طبية لا شرعية

яъни: "Қуёшда исиган сувдан фойдаланиш макруҳлиги мени наздимда тиббий томондан, шариат нуқтаи назаридан эмасдир".

Мазҳабимиздаги машҳур, муҳаққиқ аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ эса, "Мирқотул мақотиҳ" китобларида қуёшда исиган сув ишлатилса, баданга оқлик тушади мазмунидаги ривоятларни далилликка ярамаслигини таъкидлаб, шундай хулоса қиладилар:

أنه لا أصل لكراهته

яъни: "Қуёшда исиган сувни макруҳ дейишга асос йўқ".

Қуёшда исиган сувни ишлатиш борасида уламоларимизнинг ўрталарида турли хил гаплар мавжудлиги сабабли, имкон қадар қуёшда исиган сувдан фойдаланмасликка ҳаракат қилинади, бордию зарурат бўлиб, бошқа сув топилмаганда ундан фойдаланиш мумкин бўлади. Чунки уламолар бир масалада турли хил фикрларни айтган бўлсалар, масала енгиллашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Қуръон ўқи
Шуҳрат Қаюмов
@islomuz_kanal #Aудио

«Қуръон ўқи»
Матнни Oлий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиди

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw
Forwarded from Islom.uz
Бўрилар тўдаси

Биласизми, бўри ҳеч қачон онаси, синглиси каби маҳрамлари билан қўшилмайди.
Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди.
Болаларини яхши танийди.
Соатига тахминан 65 км атрофида чопади ва 5 метр баландликкача сакрайди.
Тун бўйи бўри 80 км масофани босиб ўтар экан.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16948
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Абдулҳамид домла .aac
4.3 MB
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.

Ҳизр алайхиссалом ва масжиддаги йигит қиссаси
Юз йилдан кейин, яъни 2121 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз. Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиққан мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).
Бизлар ўша пайтда фақат, ёзув, сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқку?!
Бизнинг борлиғимиз коинот умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб-юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга топшириб, байроқни тутқазадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар.
Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.
Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қанийди, умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.
418. Ажабланган пайтда бошни қимирлатиш
Шайх Муҳаммад Содиқ
418. АЖАБЛАНГАН ПАЙТДА БОШНИ ҚИМИРЛАТИШ
(«Одоблар хазинаси», 1.3мб) #Адабул_муфрад
@Savollar_kanal
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram
Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишнинг энг катта аломати – ижобат қилиниши кечикса ҳам дуода бардавом бўлишдир.
​​​​📝 Бир йигит уйланди. Янги куёвни табриклаш учун отаси ташриф буюрди. Яхши тилакларни билдириб бўлгач, ўғлига қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил, қалам топгани, аксига олиб ўчирғич йўқ эканлигини айтди. Ота ҳеч иккиланмай, "Бор, ўчирғич сотиб ол ўғлим!" деб буюрди. Ўғил бироз таажжубланди-ю, отасин гапин икки қилмай, дарҳол энг яқин дўкондан ўчирғич ҳарид қилиб келди. - Мана отажон, қалам ва ўчирғич - Ота қўлига бир қоғозни тутқазиб "Ёз!" деди.
- Ўғил: Нима деб ёзай?
- Ота: Истаганингни ёз ўғлим!
Ўғил ҳаёлига келган биринчи сўзни оппоқ қоғозга жойлади. "Эндичи? Энди нима қилай?"
- Ота: Ўчириб юбор!
Ўғил ҳаёлидан бошқа нарсани ёзишим керакдир балким - деган ўйни ўтказиб, ёзганини ўчирди, - Энди нима қилай? -
- Ота: Ёз ўғилим!
- Ўғил: Нима деб ёзай?
- Ота: Истаганингни ёз!
- Ўғил: Мана, кўрингчи ёздим.
- Ота: Ўчириб юбор!
- Ўғил: Ўчирдим.
- Ота: Ёз!
- Ўғил: Нега ахир?! Ёзишга буюрябсиз, сўнг ўчиришга!
- Ота: Ёз, ўғлим!
- Ўғил: Балки нимани ёзишимни хоҳлаётганингизни айтарсиз отажон?
- Ота: Истаганингни ёз!
- Ўғил: Бунисичи кўринг, маъқулми?
- Ота: Ўчириб юбор!
- Ўғил: Тушуна олмадим. Биламан, ҳеч нимани беҳудага бажартирмагансиз. Аммо, бунинг ҳикмати не эканлигини англай олмадим отажон! Илгарилари, бирор ишга буюрсангиз, ўша ишнинг ҳикматини сезгандай бўлар эдим. Илтимос, ўргатинг. Не сир синоъат? Қандай ҳикмат ёзиб ўчиришда?
- Ота: Қўлингдаги қоғоз ҳамон оппоқми?
- Ўғил: Ҳа-ҳа, ҳеч бир ёзганимни қолдирмадингиз, барчасини ўчириб юбордим. Қоғоз ҳали-ҳамон оппоқ турибди!
- Ўғлим: Яхшилаб тингла мени! Турмуш қургандан сўнг, эрни ҳам аёлни ҳам қўлида ўчирғичи бўлиши лозим. Бирор хатоликка йўл қўйилса, ўчира билишинг даркор. Келинни ҳам ўчирғичи бўлиши лозим. Ҳар йўл қўйилган хатони ўчириб борсин. Шунда ҳаётингиз оқ қоғоздай соф бўлсин.
Шайх ҳазратлари. Замондан воқиф бӯлиш
@Islomuz_kanal
ЗАМОНДАН ВОҚИФ БӮЛИШ

@islomuz_kanal #Мавъиза #Аудио
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга обуна бўлинг
Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Инсон жума куни ва кечаси Пайғамбар алайҳиссаломга айтадиган салавоти у зотга кўрсатилиши ҳақида фикр юритганида, салавотнинг ҳаққи улуғлигидан уни кам айтгани учун уялган бўлар эди.
Ривоят

Мусо алайҳиссалом, энди пайғамбар бўлиб, Аллоҳу Таъоло унга асо бериб, ўша мўжиза бўлган асоси билан кетаётсалар йўлида бир зот кўринди, лекин Одам деса унчалик одамга ҳам ўхшамайди, сиз кимсиз дедилар Мусо Алайҳисалом.
Шунда у, ман Азозилман аввалги, ҳозирда лаънатланган ва малъунга айланган шайтонман деди. Олдимдан кетсин деб Мусо алайҳиссалом унга асони кўрсатувдилар, шайтон кулди ва эй Мусо мен айтаябманку азозил эдим, шайтон бўлдим деб, мен бу асодан қўрқмайман, жаннату-дўзахни кўрган шайтонман, Аллоҳнинг энг суюкли бандаларидан бўлган, беҳисоб фаришталарнинг устози бўлган шайтонман, мен фақат қалби соф одамдан қўрқаман. Қалби соф одамнинг дуоси тез мустажоб бўлади. Агар мингта одамнинг ичида битта қалби соф одам бўлмаса, мингтасини ҳам бир пасда адаштираман, юзтами, ўнтами, шуни ичида битта қалби соф бўлса адаштиролмайман ва уларни олдига яқин ҳам боролмайман.
Қалби соф одам ким, ҳеч кимга хасад қилмайдиган қалби соф одамдир. Эй Мусо насиҳат қиламан эшитасизми деди Шайтон. Мусо алайҳиссалом “Ё Роббий шайтон менга насиҳат қилмоқчи эшитайми деди,
-« Эшитинг »деди
Аллоҳу Таъоло, «адаштиришга навбат келганида мен уни тўхтатиб қўяман» деди ва Мусо алайҳиссалом шайтонга
- "айт", деди.
Шайтон:
- биринчи сўзим ҳеч қачон такаббур бўлманг, кибр ҳамма ишни хорликка олиб келтириб қўяди.
Тоатга бино қўйманг, чунки ҳали қабул бўлдими, бўлмадими билмайсиз. Илмингизга ҳаволанманг, чунки у фойдали илм бўлаяптими ёки нофойдами билмайсиз, бино қўйдим тоатимга, илмимга ҳаволандим, ҳеч кимни менсимадим, шайтон бўлдим, кимки такаббур экан охири хор бўлади деди.
- Иккинчи сўзим, ҳеч кимга хасад қилманг, дунёда ҳамма бало, ҳамма жанжал-уруш, ҳатто қон тўкилишлар ҳаммаси хасад туфайли бўлади, отангиз Одамнинг ўғли укасига бўлган хасади туфайли укасини ўлдирди, шу билан ер юзида қон тўкилиш, одамлар бир-бирини ўлдириш пайдо бўлди, нимадан хасаддан ва кўролмасликдан, кўраолмаган одамини ғийбатини қилади, иғво қилади, орқасидан ҳар ҳил бўхтон ва уйдирмаларни тўқиб чиқазади, иложини қилса ўлдиради.
- Учинчи сўзим, ҳеч қачон сизга номахрам бўлган бегона аёл билан ёлғиз ўтирманг, иккаловларингизни ўртангизда ўзим элчи бўлиб, зино қилдиртираман. Зино шундай касофат ишки, эртага аниқ бўлади деган яхши ишни йўқ қилдириб юборади. Инсонларни ниятига етказтирмайди, инсонни нопок қилиб қўяди, қалбини қоралайди, ҳеч қачон зинога қадам қўйманг номахрам билан ёлғиз ўтирманг деди.
-Тўртинчи сўзим деганди,
- Аллоҳ таоло шайтонни тўхтатди ва «Эй Мусо шайтон энди алдашни бошлайди, учта ҳақ сўзни гапирди, лекин буёғида энди ишончингизга кириб алдашни бошлайди ва ёлғонга, адаштирувга бошлайди» деди.

Шунақа инсонлар бор, шайтоний инсонлар ишончимизга кириб,
илдизимизни билиб олгандан кейин томиримизга болта уради, улар шайтон сифатли инсонлардир, бундай инсонлардан Яратганни ўзи сақласин илоҳим.