Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТАЪЗИЯ: ИСЛОМ ОЛАМИДА КАТТА ЙЎҚОТИШ ... Шайх Оловуддин Мансур вафот этди. Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.
Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин шайх Алоуддин Мансур 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази»ни ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинди. Имом Косонийнинг "Бадое ас-саноий" фиқҳий асарига ўзбек тилига таржима қилди.
Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам нашр этилган эди.
Аллоҳ раҳмат қилсин, қилган хизматлари учун улуғ ажрлар билан сийлаб, саҳв-у хатоларини мағфират қилсин. Яқинлари ва қариндош-уруғларига сабри жамил тилаймиз. Manba azon.uz
#Таъзия

Шайх Алоуддин Мансур 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида, коронавирусдан вафот этди.

Шайх Алоуддин Мансур ҳазратлари бизнинг оиламиз учун алоҳида эътиборга эга инсонлардан эдилар.

У киши томонидан амалга оширилган Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимасига раҳматли дадам Аъзам Ўктам муҳаррир бўлганлар.

Дадамнинг Қорасувга таржимани олиб келиш учун борганлари, бизнинг уйимизда телефон йўқлиги учун Алоуддин Мансур домланинг қўшнимизникига қўнғироқ қилишлари ҳақида кўп гапириб беришар эди.

Яқин орада шайх билан кўришмоқчи эдим ва бу ҳақда у кишига яқин бўлган инсонларга билдирган эдим... Дийдор қиёматга қолди.

Шайх Алоуддин Мансур минглаб, балки миллионлаб ўзбекларга Аллоҳни танитган, диндан сабоқ берган инсон эдилар.

Қилган яхши амаллари ўзларига ҳамроҳ бўлсин. Аллоҳ таоло ҳазратни шаҳидлар қаторига қўшсин.

Муҳаммад Темур Аъзам.
ҒУСЛНИНГ СУННАТЛАРИ

Ғуслнинг суннатлари олтитадир

Ғуслнинг биринчи суннати
– икки қўлни бўғимлари билан ювиш

Ғуслнинг иккинчи суннати – сув билан истинжо қилиш

Ғуслнинг учинчи суннати – баданидан нажосатни кетказиш

Ғуслнинг тўртинчи суннати – оёғини юмасдан таҳорат олиш

Ғуслнинг бешинчи суннати – аъзоларнинг ҳаммасига уч маротаба сув қуйиш – 1) ўнг кифтга (елкага) 2) чап кифтга 3) бошга 4) баданга уч мартадан сув қуйилади

Ғуслнинг олтинчи суннати – агар оёқнинг ости пок бўлмаса, ғасл қилинган жойда сув тўпланса, оёқ ювилади

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
Ўсимликларда ақл бўлмагани ҳолда устига ёриғи бор бир сандиқ тўнкарилса , нурга эргашиб, шу ёриқдан чиқиб келади. Биз эса ақл эгалари бўла туриб, ваҳий нурига эргашмаслигимизни нима билан изоҳласа бўлади?!

Абу Умар Одилқул Бухорий

“Олим, одам ва олам“ китобидан.
ҒУСЛГА ОИД ҚЎШИМЧА МАСАЛАЛАР

• сочи ўрилган аёл сочининг тагига сув етказса, кифоя, кокилларини ювиши шарт эмас

• ғусл қилганда аёл киши қулоқдаги зирагини ва тор бўлса, узугини қимирлатиб, тагига сув етказиши вожиб

• агар қулоғида зираги бўлмаса, сув қуяди, кифоя, лекин қулоқнинг зирак тақадиган тешигига сув кирмаса, сувдан бошқа нарса киргизаман деб овора бўлмайди, масалан, чўп ё шунга ўхшаш нарса

• киндикнинг ичига бармоқ киритиб, сув етказиш вожиб

• аёллар фаржнинг ташқарисини ювиши вожиб, ҳайз ва нифосда фаржнинг атрофини таҳоратда ювиш суннат

• аёллар ғусл қилишда фаржига ювиш учун бармоғини киргизмайди

• ғусл қилганда аёл киши фаржини ювиши – истинжо қилиши суннат, кейин бошига ва бошқа аъзоларига уч мартадан сув қуяди

• ғуслдан сўнг, сув тўпланадиган жойда турган бўлса, чўмилган жойидан узоқлашиб, икки оёғини ювади

• аммо киши тахта ёки тошни устида ғусл қилса, икки оёғини ғуслдан аввал ювади, кейинга қўйиб, кечиктирмайди

• ғусл пайти қиблага қараб турилмайди

• ғусл вақтида сув қуйилган ҳар бир аъзо ишқаб ювилади

• ҳеч ким кўрмайдиган жойда ғусл қилинади

• ғусл қилиш пайти мутлақо гапирмаслик мустаҳабдир

• ғуслдан сўнг лунги (сочиқ) билан бадан артилади

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/186
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набиий соллаллоҳу алайҳи васалам Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки — мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоқликдир“, — дедилар.

Термизий ва Бухорий ривоят қилганлар.
ҒУСЛ ҚАЧОН ВОЖИБ БЎЛАДИ?

Ғусл олти ҳолатда вожиб бўлади

• Ғуслни вожиб этадиган биринчи ҳолат – жинсий аъзодан лаззат билан маний (сперма)нинг чиқиши

• Ғуслни вожиб этадиган иккинчи ҳолат –қувват билан маний (сперма)нинг ирғиб чиқиши

• Ғуслни вожиб этадиган учинчи ҳолат – қилгувчининг жинсий аъзоси қилинувчининг олди ё орқа аъзосига кириб ғойиб бўлиши

• Ғуслни вожиб этадиган тўртинчи ҳолат – уйғонганда кийимларда маний ё мазийни кўриш, яъни иҳтилом бўлиш; мазий – ўйнашганда чиқадиган сувдир; вадий – сийдикдан кейин келадиган сувдир; вадий келса, ғуслга қилинмайди. Вадий – жимоъ (қўшилиш)дан сўнг сийса, кейин чўмилса, ширага ўхшаш ёпишқоқ суюқлик чиқади, шу вадийдир

• Ғуслни вожиб этадиган бешинчи ҳолат – аёл кишининг ҳайздан пок бўлиши

• Ғуслни вожиб этадиган олтинчи ҳолат – аёл кишининг нифосдан пок бўлиши

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

—————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/188
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ассалому алайкум!
Намоз ўғрилари ҳақида маълумот берсангиз...
————————————-
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Ишхонада бўлганим учун намозларни жамоат билан адо эта олмайман.
Намозларни жамоат билан адо этмасам, гуноҳ ёзиладими?
——————————————-
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Эр-хотин бир-бирини саҳобаларнинг исмлари ё саҳобаларнинг аёллари исмлари билан чақириш мумкинми?
————————
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Яқинда таниқли бир уламо мусиқа ҳақида гапирди. У киши мусиқани диннинг бўлагидек кўрсатиб қўйдилар. Ҳолбуки, имом Аъзам мазҳабларида мусиқа ҳаром дейилган. Сизнинг бу масалада фикрингиз қандай?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Дўконда сотувчиман. Четдан келган маҳсулотларни ҳам сотаман. Бир балиқ ҳақида ўқиб қолдим. У балиқ дарёдаги ҳамма нарсани, ахлатларни ҳам ер экан. Ўша баликни қадоқланган ҳолда сотамиз. “Ҳалол” сертифати бор. Харидорлар “Ҳалолми?” деб сўраса, нима дейишни билмаяпман...
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Исми Ислом динига тааллуқли бўлмаса, ўзгартириш мумкинми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Инсон вафот этгач, қабрнинг ичида тирилиши мумкинми?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Бировнинг уйига рухсат сўрамай кириш ҳақида динимизда нима дейилган?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Тоифда қилган дуолари
«Аллоҳим сенга қувватим заифлигидан, ҳийлам озлигидан ва одамлар қўлида хор бўлишдан шикоят қиламан. Эй Раҳмлиларнинг раҳмлиси! Мени кимларга ташлаб қўйдинг. Менга қаҳр қиладиган душмангами? Ёки ишим қўлида бўлган яқин кишигами? Агар менга нисбатан ғазаб қилмаётган бўлсангку аҳамият бермайман. Лекин офиятинг мен учун энг кенг нарса. Осмонларни ёритувчи, зулумотларни нурлантирувчи ҳамда дунё ва охират ишларини ислоҳ қилувчи Юзинг нури ила Ғазабинг менга лойиқ бўлишидан ёки ғазабинг менга тушиб қолишидан паноҳ тилайман. То рози бўлгунингча розилигингни сўрайман. Сендан бошқа бирор куч-қувват йўқ, фақат Сен биландир».
Имом Табароний ривояти.

Manba👇
https://t.me/arabicuz
www.arabic.uz
https://www.instagram.com/arabicuz/
Audio
Абдул Ҳамид домла жавоб берадилар (Аудио)

Савол:

Баъзи вақтларда намоз вақти ўтиб кетишига оз қолади. Ўша пайтда суннатни ташлаб, фарзни ўқиса, бўладими?
-------------------------------------------
Жавобни аудиода тингланг! ☝️
ҒУСЛГА ОИД ҚЎШИМЧА МАСАЛАЛАР

• жума куннинг, икки ийд – ҳайитнинг ҳурмати учун

• издиҳомга (одамларнинг ичига) бадбўйдан пок бўлиб бориш учун

• ҳаж ва умранинг эҳроми учун

• арафа кунида – қурбон ҳайити арафасининг ҳурмати учун

• арофатда ҳозир бўлмасдан аввал ғусл қилиш суннатдир

• ўликни ювиш – вожибдир

• бола балоғатга етса – биринчи марта иҳтилом бўлса, ғусл қилиши мустаҳаб

• жинни ақлини йиғиб, эс-ҳуши ўзига қайтса, ғусл қилиши мустаҳаб

#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат