Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.38K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Баракалилик жиҳатидан аёлларнинг энг улуғи камроқ маҳр оладиганидир.

“Жавомиъул калим” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚИЛИНМАГАН ИШГА ҲАҚ ОЛИШ

САВОЛ: Директоримиз менга 15 соат дарс ёзган. Лекин мен 10 соат дарс ўтаман. Директор ўтилмаётган 5 соатнинг пулини менга берасиз, мен у пулни мактабнинг турли тўловларга ишлатаман, деди. Унинг бу гапи қанчалик рост билмайман. Шу вақтгача унинг айтгани бўйича 5 соатнинг пулини унга бериб келяпман. Директорнинг ортиқча иш соати ёзиб, пулини олиши ҳалолми, менинг бу ишга рози бўлганим-чи?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу иш ўзганинг ҳақини ноҳақ ўзлаштириш бўлиб, буни Аллоҳ таоло Ўз каломида очиқ-ойдин тақиқлаган:

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ
Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз!.. (Бақара сураси, 188-оят).

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди» (Абу Яъло, Баззор ва бошқалар ривояти).

Директорингизнинг мактаб чиқимларини рўкач қилиб олаётган пуллари ҳалол эмас. Дарҳол бу ишни тарк этиб тавба қилиши, сизга ўтадиган дарс соатларингизни тўғри ёзиши лозим. Сизнинг унинг таклифига рози бўлишингиз ҳам гуноҳ саналади. Чунки шариатимизда маъсиятларга ёрдам бериш ҳам гуноҳ саналади. Шунинг учун сиз унга қилаётган ишини хато эканини бир иложини қилиб тушунтиринг ва бу иш унинг бошига дунёда ҳам, охиратда ҳам улкан мусибатлар олиб келишини айтинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#xuşxabar #xorazm #yangi_bino
📢 ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

✅ Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.

🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.

📖 Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.

🌙
Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб,
бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.

⏺
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб,
авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар.
Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.

💬Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

✅Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди. Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.

🚗
Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.

☪️ Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб, вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

БИР КУНИ РОББИМИЗГА ЙЎЛИҚАМИЗ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Ризқ эшиги

Мусо алайҳиссалом замонида бир камбағал эр-хотин яшар, йиллар давомида қашшоқликда кун кечирарди.

Бир куни хотини эрига:
– Мусо Аллоҳнинг пайғамбари эмасми? – деди.
– Ҳа, шундай, – деди эри. – Унинг ҳузурига бориб, аҳволимизни айтайлик. Раббига бизнинг ҳақимизда дуо қилса, балки Аллоҳ таоло бизга ҳам бойлик ато этар. Шунда қолган умримизни фаровонликда ўтказармидик?!

Эртаси куни улар Мусо алайҳиссалом ҳузурига бориб, аҳволларини баён қилди. Мусо алайҳиссалом муножот қилиб, уларнинг ҳақига дуо қилди. Шунда Аллоҳ таоло ваҳий юборди:
– Эй Мусо, уларга айтгин, Мен уларни бой қиламан, аммо фақат бир йилга. Бир йилдан сўнг яна аввалги ҳолларига қайтишади.
Мусо алайҳиссаломдан бу хабарни эшитган эр-хотин ўзларида йўқ хурсанд бўлишди. Орадан кўп ўтмай, уларнинг ризқлари кутилмаган томонлардан келиб, қавмининг бой кишисига айланди.

Бир куни хотин эрига бундай деди:
– Эсингизда бўлса, бу бойлик бир йилгагина. Эри бош ирғаб:
– Унда, кел, шу неъматлардан муҳтожларга улашайлик. Улар қилган яхшилигимизни эслаб, бизни дуо қилишар, – деди.

Шу мақсадда улар карвонлар кўп ўтадиган йўл юзида катта уй қуриб, ундан еттита эшик очди. Сўнгра кечаю кундуз йўловчиларни кутиб олиб, уларни меҳмон қилишарди. Шу тарзда бир йил ўтди. Улар эҳсон қилишдан тўхтамади. Лекин уларнинг бойлиги камаймас эди.

Мусо алайҳиссалом ажабланиб, Раббига муножот қилди:
– Эй Раббим, Сен уларга фақат бир йил, деган эдинг. Муддат ўтса-да, ҳануз бойлиги камаймаслигидан ажабланяпман.

Аллоҳ таоло марҳамат қилди:
– Эй Мусо, Мен уларга ризқ эшикларидан биттасини очдим. Улар эса бандаларимни ризқлантириш учун еттита эшик очдилар. Мен улардан ҳаё қилдим. Менинг бандам Мендан ҳам сахий бўладими?..

Субҳоналлоҳ! Аллоҳ ҳар бир сахийдан сахийроқ, ҳар бир раҳмлидан раҳмлироқдир!..

Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

📱🗣FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK❓

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


🎞 To‘liq 👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da ko‘ring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

🗣https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 28-ОКТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:26
⏱️БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:45
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:55
⏱️ШОМ - 17:31
⏱️ХУФТОН - 19:05

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2
#Ҳадис

Мўмин мўмин одамнинг акаси ёки укасидир.

“Жавомиъул калим” китобидан

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Markaziy Osiyo xalqaro ta’lim forumi ishtirokchilariga tabrik

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM