Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.49K photos
4.4K videos
29 files
7.15K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.

Ҳаром луқманинг зарарлари
Мўминларга шайтондан ҳимояланиш учун учта қўрғон бор: Mасжид, Aллоҳни зикр этиш ва Қуръон ўқиш.
Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад.
– кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди.
– очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди.
– ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди.
ЭРКАКЛАРНИНГ ЭРКАГИ
(Ҳаётий воқеа)

Турмуш ўртоғим вафот этганларидан кейин, уй-рўзғор ташвиши бутунлай менда қолди.
Катта қизимни қарз-ҳавола олиб, амаллаб узатиб, анча қийналиб қолдим. Ҳали яна етилиб келаётган уч қизим бор эди. Иккинчи қизимга совчи келишни бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи тўйимдан, қолган қарзларимни ҳали тўлаб қутилмаган эдим...
Бир куни иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозордан чиқиб, мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Кетарканмиз шофёр: "Қизингизни узатасизми?", деб сўради. Узатолмаслигимни, яқинда қарзга тўй қилганимни айтиб тушунтирдим. Шофёр бизни эшигимиз тагига ташлаб қўйди. Эртаси куни уйимизга совчи келди. Шофёрнинг аёли экан. Узатолмаслигимни, шароитим йўқлигини чиройли қилиб, тушунтирдим. Аёл чиқиб кетди...
Бир кун ўтмай шофёрнинг ўзи совчи бўлиб келди. Ва: "Кеча аёлимни жўнатиб юборибсиз. Бугун ўзим келдим. Мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин", деди. Мен хижолатда қолгандим. Шофёр қайта-қайта келиб, охири бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчи қилиб жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни шофёр қилиб берди. Ҳаттоки гугуртгача...
Мебель олиб, уйига жўнатганда ҳам мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлилигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг бу ишлардан хабари бўлмади. Ҳаттоки куёвимни ҳам... Аллоҳнинг ишларини қарангда Ўзига осон экан. Қизимни тўйи чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сўм қарз бўлмадим. Ҳозир қизимнинг 4 та фарзанди бор. Ҳар фарзандини туққанда, қайнотаси менга пул ташлаб кетарди.
"Совға-саломни шу пулга қилинг", дерди мени қийнамаслик учун. Ҳамма қизимни узатдим алҳамдулиллаҳ.
Шофёр қудам анча йил аввал вафот этдилар. Уларнинг ҳақларига ҳар қанча дуо қилсам ҳам оз. Раббим қудамни жойларини жаннат, қабрларини гулистон қилсин! Менинг оғиримни енгил қилган қудамнинг қиёматдаги савол-жавоблари ҳам енгил бўлсин!
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Рўзанинг қазоларини бўлиб-бўлиб тутса бўладими ёки тўлиқ тўтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо бўлган рўзаларни кетма-кет, ҳар куни тутиш шарт эмас. Имкониятга қараб бўлиб-бўлиб тутса ҳам бўлади. Лекин қазоси бор киши доимо зиммасидаги қарзни адо қилиш пайида бўлиб, тезроқ қазоларини тугатишга ҳаракат қилиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА БОШҚА МАЗҲАБ ИМОМИГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#имомга_эргашиш

❓676-CАВОЛ: Сафарда эдим. Бир масжидга кириб жамоат билан намоз ўидим. Кейин билсам намозга имомлик қилган киши шофеий мазҳабидаги киши экан. Саволим шуки, бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилишимиз жоизми? Жавоб учун раҳмат.

Жавоб:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Баъзи фуқаҳоларимиз шофеъий мазҳабига иқтидо қилишдаги баъзи шартларни зикр қилишган бўлсада, мазҳабиизнинг муҳаққиқ уламолари бундай шартларни қўйишга асос йўқлигини таъкидлашган. Хусусан ҳанафий уламоларимиздан Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ ушбу мавзуда алоҳида рисола ёзиб, жумладан шундай дейдилар: “Мазҳаблар ўртасидаги фаръий ихтилофлар саҳобаларнинг ўзаро ихтилофларидан келиб чиққан бўлиб, бирорта саҳоба бошқасига иқтидо қилмагани нақл қилинмаган. Балки, саҳобаларнинг барчалари намозда бир-бирларига иқтидо қилишган”.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" 350-бет).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши шофеий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз.
Шайх Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Имомга эргашувчи киши намознинг вожибларида унга эргашиши шартдир, суннатларида эргашиши шарт эмас. Агар имом шофеъий мазҳабида бўлса ва рукуъдан аввал ва кейин қўлини кўтарса, ҳанафий иқтидо қилувчи киши қўлини кўтариши вожиб бўлмайди. Чунки қўл кўтариш шофеъийларда суннат (ҳанафийларда эмас). Худди шундай шофеъий имом бомдод намозида Қунут ўқиса, ҳанафий иқтидо қилувчи унга эргашиши вожиб эмас. Чунки бомдод намозида Қунут ўқиш вожиб эмас. Агар витр намозида рукуъдан аввал шофеъий имом Қунут ўқиса, унга эргашиш вожиб бўлади, чунки ҳанафийларда витрда Қунут ўқиш вожибдир” (“Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
​​Буюкларнинг устозларига эҳтироми

Буюк саҳоба Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муаллимликларини мақтаб шундай деган:
“Ота-онам у зотга фидо бўлсин! У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у зот мени жеркимаганлар ҳам, урмаганлар ҳам ва сўкмаганлар ҳам!” (Имом Муслим ривояти).

*
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу хонадан чиқиб, отига минмоқчи бўлса, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Бир куни Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларга шундай хизмат қилишга буюрилганмиз. Агар шогирд улуғлик сифатига етмай туриб, ундан фахрланиб, кибрланса, жоҳилдир. Зеро, илм-ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир, қачон топса, уни олишга ҳақли», дедилар.

*

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммоднинг вафотларидан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, у зотга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у зот, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман”.

*
Имом Бухорий ҳазратлари бир муддат Маккаи Мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб олиб келади. Шунда Имом Бухорий устозларининг кўриб келаётган зиёратчининг кўзларидан ўпиб, унга жуда қаттиқ эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг устозларининг саломини эшитиб, хурсанд бўлдилар. Бухорои шарифга юзланиб, саломга алик олиб, ҳурмат бажо келтирдилар. Кейин икки қўллари билан мактубни олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан уни ўқидилар.

*

Машҳур аллома Бурҳониддин Марғиноний шундай ҳикоя қиладилар: “Бир куни Бухоро олимларидан бири илм даргоҳида шогирдларига дарс бериб ўтирар экан, дарс асносида гоҳ-гоҳ ўрнидан туриб, сўнг яна қайта ўтирарди. Бу ҳол бир неча бор қайтарилгандан сўнг, шогирдлари бунинг сабабини сўрашди. У зот: “Устозимнинг кичик ёшли ўғли болалар билан кўчада ўйнаб юрибди, гоҳида эшик олдига келяпти, ҳар келганида устозимга ҳурмат ўлароқ ўрнимдан туряпман”, деб жавоб берди”.

*
Халифа Ҳорун ар-Рашид ўғлини илм ва одоб ўрганиши учун устози имом Асмоъийнинг ҳузурига юборди. Кунлардан бир куни халифа устозининг таҳорат олаётганини кўриб қолди. Ўғли эса оёқларига сув қуяр эди. Шунда халифа устозига: “Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатдим, шундай экан, нима учун бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?!” дедилар.

*

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: "Менга битта ҳарф ўргатган одамнинг қулиман. Хоҳласа сотади, хоҳласа озод қилади ва хоҳласа қул қилади".

*
Ҳасан Басрий айтади: "Олимлар бўлмаганида, инсонлар чорва моллари каби бўлиб қоларди".

*

Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: “Агар Аллоҳ таоло Абу Ҳанифа ва Суфён билан ёрдам бермаганида, (яъни у иккисидан илм ўрганишни менга насиб қилмаганида) бошқа инсонлар каби бўлиб қолар эдим”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен дуода аввал Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қилиб, кейин ота-онамни тилга оламан», дер эди.

*
Имом Шофеъийнинг ўзлари эса шундай хотирлайдилар: «Имом Моликнинг ҳузурида ўтирсам, шарақлаган товуши эшитилмасин деб, китобни ўта эҳтиёткорлик билан варақлардим».
Имом Шофеъийнинг шогирди Рабийъ айтади: «Аллоҳга қасамки, Шофеъий қараб турган пайтда ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилолмасдим».

*

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ дедилар: «Ўттиз йилдан бери бирон-бир кеча ўтмаганки, агар Шофеъийнинг ҳаққига дуо қилмай ухлаган бўлсам».

***
Имом Нававий «Ал-мажмуъ»да ёзишича, улуғлардан бирлари ҳар сафар муаллимининг ҳузурига кетаётганида етим-есирларга садақа ва хайр-эҳсон қилар экан. Сўнг қўлларини дуога очиб: «Илоҳо, муаллимимнинг айбини мендан яширгин! Ва унинг баракасидан мени маҳрум қилмагин!» дея илтижо қилар экан.
Намозхон сажда қилган пайтида уни ўраб турган раҳматнинг қай даражада эканини билса эди, бошини асло кўтармас эди!
Аллоҳим, ҳузурингда сажда қилган ҳолимда жонимни ол!
Аллоҳим, мендан батамом рози ҳолингда жонимни ол!
​Дамашқда «Тавба» деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У фақирлиги, ибоси, яхши инсонлиги ва бошқаларга ёрдам бериши билан тилларда достон эди. Масутий масжиднинг бир хонасида фақирона кун кечирарди. Бир сафар у икки кун егани ҳеч нарса топа олмади. Учинчи куни очликдан ўлар ҳолатга етди. Нима қилишини билмай, бу аҳволимда ўлмайдиган даражада ўлимтик есам ёки ўғрилик қилсам бўлса керак деб ўйлади. Масжидга бир неча уйлар қўшилган бўлиб, бир уйнинг томидан бошқасига бемалол ўтса бўлар эди. У бир амаллаб масжиднинг томига чиқди, сўнг у ердан қўшни уйнинг томига ўтди. Қараса, ҳовлида аёллар бор экан. У дарҳол кўзини пастга қаратиб, уйдан узоқлашиб, кейинги уйнинг томига ўтди. Шу алфозда томма-том ўтиб, бир уйга бориб қолди. Бу уйдан пишаётган таомнинг ҳиди келарди. Овқатнинг ҳиди иштаҳасини қитиқлаб, уни худди оҳанрабодек торта бошлади. Жон ҳолатда томни тешиб, айвонга тушди. Ошхонага кириб, қайнаётган қозоннинг қопқоғини очди. Қараса, бақлажон қовурилаётган экан. Дарҳол биттасини олди-ю, очлигидан унинг иссиқлигини ҳам сезмай, бир тишлади. Бироқ шу заҳоти ақлу ҳушини йиғиб, нима қилаётганини ўйлаб қолди. Ўзига-ўзи: «Аллоҳим, Ўзинг паноҳ бер. Мен масжидда яшайдиган толиби илм бўлсам, уйларга кириб, ўғирлик қилиш менга ярашадими?» деди. Қилган ишидан афсусланиб, истиғфорлар айтди. Тишланган бақлажонни жойига қўйди. Масжидга қайтиб, устозининг дарс ҳалқасига ўтирди. Аммо очлигидан эшитган гапларини фаҳмламасди. Дарс тугаб, одамлар тарқалгач, юзини ёпган бир аёл келиб, устозга нимадир деб шивирлади. Устоз аёлнинг гапини эшитиб, атрофга қараб кимнидир қидира бошлади. Масжидда очликдан ўлаёзган Масутийдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Устоз уни чақириб, «Уйланганмисан?» деб сўради. У «Йўқ», деди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. У жим қолди. Шайх саволини такрорлаган эди, «Устоз, Аллоҳга қасам, битта нонга етадиган пулим ҳам йўқ. Нимамга уйланаман?» деди. Шайх: «Бу аёлнинг эри вафот этган экан, энди бу шаҳарда ёлғиз экан. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Ёлғиз қолгани учун уйланадиган бирор киши топмоқчи экан. Унга уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Масутий розилик билдирди. Шайх аёлнинг амакисини ва яна икки гувоҳни чақириб, шогирдининг номидан маҳрни ҳам ўзи тўлаб, уларни никоҳлаб қўйди. Сўнг: «Аёлингнинг қўлидан тут», деди. Масутий унинг қўлидан тутди, аёл уни ўз уйи томон бошлади. Уйига киргач, юзини очди. Аёл ҳам ёш, ҳам чиройли эди. Масутий уйни кўриб, турган жойида қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, бу ўша бақлажон қовурилаётган уй эди. Аёли «Қорнингиз очми?» деб сўради. У: «Ҳа, қорним жуда оч» деди. Аёл қозоннинг қопқоғини очди. Бақлажонни кўриб, «Қизиқ, уйга ҳеч ким кирмаган бўлса, бу бақлажонни ким тишлаб кетди экан?» деди. Масутий йиғлаб юборди-да, бўлган воқени айтиб берди. Аёли: «Бу омонатнинг самараси. Сиз ўзингиз учун ҳаром бўлган бақлажондан тийилдингиз, Аллоҳ эса бунинг эвазига сизга бу уйни, ундаги ҳамма нарсани ва ҳалол соҳибасини ҳам берди», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.
Уч нарсани мияннга қуйиб ол:
Ўлимдан қутулиш йўқ;
Бу дунёда роҳат йўқ;
Одамларнинг гапидан омонлик йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар


Ақида билмаган шайтона элдур...
Имом Шофеъий айтадилар:
«Бирор кимсага боғланиб қолсанг, Аллоҳ сенга боғлиқлик аламини тоттириб қўяди. Бунинг сабаби шуки, Ўзига қайтишинг учун У Зот бошқага боғланиб қолган қалбингни ундан тўсади.
Роббим, қалбларимизни фақат Ўзингга боғла!
Шундай ҳақиқатлар борки, уларни инкор қилишнинг имкони йўқ...
Намозсиз роҳат йўқ, ота-онага яхшиликсиз барака йўқ, Қуръон тиловатисиз қалб шодлиги йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Авлиёларнинг каромати ҳақ...
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Имом олдидаги сутра жамоатга ҳам кифоя қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, кифоя қилади. Жамоат билан ўқилаётган фарз намозда имомнинг сутраси қавм учун ҳам етарли бўлгани учун, иқтидо қилгувчиларнинг олдидан ўтиб, сафни тўлдириш керак бўлиб қолса, кесиб ўтиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Агар зулматда холи қолсангу, нафс гуноҳга чорласа, Аллоҳ сени кўриб турганидан ҳаё қилиб, «Зулматни яратган Зот мени кўриб турибди», дегин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Ғусл вожиб бўлгандан кейин қанча вақт ичида ювиниш керак?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари

Нега Аллоҳга «сен» деб мурожаат қилинади?


Манба: islom.uz
#албатта_ўқинг

Суннат намозларни ўқимайдиганларга танбеҳ!
Атиги бир йилда шунча фарқ:
-Кундалик равотиб суннат намозларини ўқиган ва уларни ўқимаган кишининг фарқи 4320 ракат биландир!
- Ҳар куни витр намозини ўқиган ва ўқимаганнинг фарқи (1095) 365 ракат.
- Зуҳо намозининг икки ракатини ўқиган ва ўқимаганнинг фарқи 730 ракат.
- Кундалик суннат намозларга риоя қиладиганлар ва уларга эътибор қилмайдиганларнинг фарқи бир йилда 5415 ракатни ташкил этаркан.
Кўриб турганингиздек фарқ жуда улкан. Лекин биз дангасалик ва эътиборсизлик қилиб буларни унутамиз. Шуни билингки, ҳар бир ракатда икки сажда бордир демак, жаннатда ҳар ракат учун икки даража кўтарилиш бордир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Абу Абдураҳмон Савбон дедилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: "Сен ўзингга саждани лозим тут. Чунки Аллоҳ учун бир саждани амалга оширсанг Аллоҳ у билан сени бир даража кўтариб, сендан бир хатоингни ўчиради", дедилар".

Имом Муслим ривояти.

© Анвар Аҳмад

Яқинларингизга ҳам улашинг! @AbdulbositQori
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Содиқ Самарқандийни эшитмаслик керак деган гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жуда ҳам тўғри. Сизга ўзимизда машҳур бўлган домлаларни эшитиб юришни тавсия қиламиз. Бирор масалада қийинчиликка дуч келинса, мусулмонлар идораси фатво бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar