Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 16-ОКТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 5-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:16
⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:34
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:10
⏱️ШОМ - 17:48
⏱️ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ҚЎШНИНГНИ ҲАМ СЕНДА ҲАҚҚИ БОР

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Таҳоратда макруҳ амаллар

1. Агар таҳорат қилувчи ўз уйида ҳаддан ташқари кўп сув ишлатса, макруҳ бўлади. Жамоатнинг сувини исроф қилиш эса ҳаром ҳисобланади.
2. Сувни ўта кам ишлатиш, яъни таҳорат худди масҳ тортгандек бўлмасдан ювилган аъзодан камида икки томчи сув томиши керак.
3. Сувни юзга ёки бошқа аъзоларга уриш. Бу ҳолатда сув ҳар тарафга сачраб, ноқулайлик юзага келади.
4. Дунёвий гаплардан гапириш.
5. Узрсиз бошқанинг ёрдамидан фойдаланиш.
6. Нажосат бор жойда таҳорат қилиш.
7. Рўзадор оғиз чайишда муболаға равишда ҳаракат қилиши. Сув ичкарига кирса, рўзаси очилиши мумкин.
8. Таҳоратнинг суннатларидан бирини тарк қилиш.
9. Ўта иссиқ, ўта совуқ ёки қуёшда исиб қолган сувда таҳорат қилиш. Иссиқ ёки совуқ хушуни бузади. Қуёшда қолган сувдан эса пес касали чиқиш хавфи бор.

Масжид таҳоратхоналарида айрим кимсалар масжид мулки бўлган сув, қоғоз, совун ва ҳоказоларни керагидан кўп ишлатади. Бу бир кишининг эмас, балки жамоатнинг ҳақи бўлиб исрофгар ҳаром иш қилган бўлади. Ёнидаги одамларга сачрайдиган тарзда аъзоларни чайиш ҳам макруҳ. Оғиз чайиш ва бурун қоқишда ўзгаларга озор берадиган даражада такрор ва қаттиқ қилиш дуруст эмас. Киши масжидда таҳорат олаётганда жамоат ичидалигини асло эсдан чиқармаслиги зарур.

“Кифоя” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Дуо ибодатдир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 17-ОКТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 6-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:16
⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:34
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:10
⏱️ШОМ - 17:46
⏱️ХУФТОН - 19:20

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ ИДДАСИ

САВОЛ: Бачадони олиб ташланган аёл эри билан ажрашса, иддани қандай ҳисоблайди?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай аёлда бачадон тўлиқ олиб ташланган бўлса, у ҳижрий ҳисобда уч ой идда ўтиради. Бу гап ҳижрий ойнинг бошида ўртага талоқ тушган бўлса, шундай бўлади. Агар ой бошида эмас, орасида ажрашса, у ҳолда 90 кун идда ўтиради.

Агар бачадони олиб ташланган аёл қон кўрса ва шифокорлар унинг бачадони тўлиқ олинмаган, деган бўлса ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Бу ҳолатда иддани кун ёки ой билан эмас, балки ҳайз билан ҳисоблайди. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинган, деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Бачадон йўқ бўлгач, кўрилган қон ҳайз бўла олмайди. Балки истиҳоза, яъни касаллик қони ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Фақат Аллоҳга хос сифат

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй инсонлар! (Сизларга) зарбулмасал қилинди. Бас, унга қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингизнинг барчаси бирлашганда ҳам, бир пашшани ярата олмаслар, агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб этилувчи (бутлар) ҳам заифлик қилурлар” (Ҳаж сураси, 73-оят).

Бу ерда сўз оддий пашшанинг яратилиши ҳақида бормоқда. Илм қанчалик тараққий этмасин, инсон ўликни тирилтиролмайди ёки йўқдан бор қилолмайди. Бирор тирик жон яратолмайди.

Инсон бор нарсани ўзгартириши мумкин, аммо йўқдан бор қилиш фақат Аллоҳга хос. Ҳатто “сунъий ҳужайра” тайёрлашга уринганда ҳам, олимлар аввалдан мавжуд тирик моддаларга таяниб ўшани қайта тартиблайдилар.

Тухум ва жўжа

Оддий тухумнинг таркиби: сариқ, оқ ва қобиқдан иборат. Аммо Аллоҳнинг қудрати ила ундан юрак уриб жонзот вужудга келади. Асаб тизими, кўзлар, қулоқлар, турли рангдаги патлар, мураккаб ички аъзолар (нафас олиш, қон айланиш, ҳазм қилиш тизимлари…) ривожланади.

Дунёдаги барча олимлар жам бўлса ҳам, тирик жўжа яратиб бера оладими? Жавоби аниқ. Технология қанча ривожланмасин, ҳеч кимса бирор жон яратолмайди. Инсон заиф. Унинг қудрати маълум бир нуқтага бориб чекланади. Ҳаёт бериш, йўқдан бор қилиш, ўликни қайта тирилтириш фақат Аллоҳга хос сифат.

Илм-­фан ривожланиши, технология тараққий этиши мумкин. Аммо йўқдан бор қилиш инсон тафаккуридан ташқаридадир. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг бу чақируви асрлар давомида ўз кучини йўқотмаган ва бундан кейин ҳам йўқотмайди.

Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ҚЎШНИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
❤1
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 18-ОКТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ JUMADUL AVVAL ОЙИНИНГ 7-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:18
⏱️БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:36
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:45
⏱️ХУФТОН - 19:15

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4❤‍🔥2👍2
#ilm #Quron

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ

Шайх 15 ёшида (1970 йиллар) Қуръон илмини мукаммал эгаллаш учун Ҳомс шаҳри олими Шайх Абдулазиз Уюн ас-Суддан дарс олишни мақсад қилади. Бироқ устоз жуда банд ва талабчан эди.

У ёш Айманга фақат бир шарт билан дарс беришини айтади: "Агар илм истасанг, ҳар куни тонг отмасдан, бомдод намозидан олдин, соат 3:30 да уйимга келасан!".

Бу шартга чидаш кўпчилик учун имконсиз эди. Аммо Айман Сувайднинг Қуръонга бўлган муҳаббати устун келди. У йиллар давомида, қишнинг қаҳратон совуқларида ҳам тунда туриб, устозининг олдига борди. Ташқарида навбат кутиб, Қуръони каримни тўлиқ у зотга ўқиб топширди ва энг олий ижозаларни қўлга киритди.

Саҳар соат 3 даги ўша машаққатли қадамлар Айман Сувайдни бутун дунё танийдиган, миллионлаб инсонларга тажвидни ўргатадиган улуғ устоз даражасига кўтарди.

Афсуски биз эса баъзан иссиқ уйда ҳам илм олишга эринамиз... Машаққатсиз муваффақият бўлмайди. Аллоҳ барчамизни илм йўлида собитқадам қилсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📹 Узрли ҳолатда Қуръон ўқиса бўладими?

🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Фалончи аёл кундузи рўза тутади, кечаси намоз ўқийди ва қўшниларига тили билан озор беради”, дейилди. У зот: “Унда ҳеч қандай яхшилик йўқ, у дўзах аҳлидан”, дедилар. “Фалончи аёл эса фарз намозларини ўқийди, Рамазон рўзасини тутади, баъзи-баъзида оз-оз садақа қилиб туради. Аммо тили билан ҳеч кимга озор бермайди”, дедилар. У зот алайҳиссалом: “У жаннат аҳлидан”, дея жавоб бердилар.

Имом Ҳоким ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast

FITNANI TARQATISH QANCHALIK XAVFLI?

🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov – Andijon shahar bosh imom-xatibi


📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vaqf #Toshkent_viloyati

✅ 500 masjid tahoratxonalari yangilanmoqda:
⭐️ EZGU TASHABBUS — AMALIY NATIJA

TOSHKENT VILOYATI "ZANGI OTA" ZIYORATGOHIDA AYOLLAR TAHORATXONASI QAYTA TA'MIRLAB FOYDALANISHGA TOPSHIRILDI

↖️↖️↖️↖️↖️↖️↖️↖️↖️↖️↖️↖️
Vaqf.uz sayti orqali o'zingiz xohlagan yo'nalishga ehson qilishingiz mumkin!
🍒 Ushbu kartaga ehson qiling!
💳 5614 6837 7800 0018 "Vaqf xayriya" nomidagi karta.

PAYME
  |
CLICK
|
Paynet
|
ALIF
 
|
Uzum Bank
| 
Apexbank
  | 
uPay
va boshqa ilovalar orqali  EHSON QILING
🌿


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ВИТР НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ

САВОЛ: Тўрт ракатли фарз намозларни қазо қилган бўлсам керак деган гумонда қазо деб ўқилса, ҳамма ракатига зам сура қилинар экан. Уч ракатли шом ва витр намозида айнан шу вазиятда қандай ўқилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шом ёки витр намозини ўқимаган бўлишим мумкин деган гумон билан қазосини ўқиб қўймоқчи бўлса, тўрт ракат қилиб ўқийди. Чунки мазкур намозларни қазо қилмаган бўлса, ўқиган ушбу намози нафлга ўтади. Уч ракатли нафл намози бўлмагани учун ушбу эҳтимолий қазони тўрт ракат ўқиш керак.

Мазкур витр намозини ўқишда, учинчи ракатида қунут ўқийди ҳамда қаъдага ўтириб, ташаҳҳудни ўқийди. Чунки бу намоз ҳақиқатда витрнинг қазоси бўлса, бу қаъда намознинг охири бўлиши мумкин. Ташаҳҳуддан кейин яна қиёмга туриб, бу намознинг нафл бўлиб қолиш эҳтимоли ҳам бўлгани учун тўртинчи ракатни ўқийди. Шом намозининг эҳтимолий қазосини ҳам шу шаклда адо этади.

Шуни унутмаслик керак, бу ҳукм шом ва витрнинг қазоси гумон бўлган ҳолатга тегишли. Қазо қилгани аниқ бўлган одамлар эса бу намозларнинг қазосини ўз вақтида ўқилгандек ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

КЎЧАДАГИ ҲОЛАТЛАР

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
1400 йилдан сўнг…

Туғиладиган болаларнинг насл-насаби аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида Японияда қонун қабул қилинди. У аёлнинг эридан ажрашганидан сўнг 100 кун давомида қайта (бошқа эркакка) турмушга чиқишини тақиқлайди…

Қуръони каримда эса XV аср олдин ушбу оят нозил қилинган: «Талоқ қилинган аёллар ўзларига қараб, уч ҳайз муддати (ўтишини) кутиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига ишонсалар, бачадонларида Аллоҳ яратган нарса (ҳомила ёки ҳайз)ни яширишлари ҳалол (иш) эмас» (Бақара сураси, 228-оят).

Бу тахминан 100 кунга тўғри келади. Ислом – буюк дин. Бундай қонун 1400 йил аввал жорий қилинган… Бу Ислом шариатидаги идда муддатига Япония қонунларидан бирининг ўхшашлигини кўрсатади.

Демак, Япониядаги янги қонунда ҳам аёлнинг ажрашгандан сўнг эҳтимолий ҳомиладорлик аниқ бўлишини ва фарзанднинг насаби аниқланишини таъминлаш мақсадида маълум муддат турмушга чиқмаслиги талаб қилинмоқда.

Аслида бу мазмундаги қонун Индонезия, Малайзия, Судан, Мавритания, Сомали, Саудия Арабистони, Эрон ва яна айрим давлатларда ҳам мавжуд.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қуруъни ҳайз деб таъвил қилган. Шунга биноан, ояти каримадаги «қуруъ» калимаси «ҳайз» деб таржима қилинган. Агар аёл ҳомиладор бўлса, бола туғилгунича кутади. Бу талоқ қилинган аёллар учундир. Эри вафот қилган аёл эса тўрт ою ўн кун идда ўтиради.

“Мўминалар” журналидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Энг яхши инсон

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1