Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
СУДХЎРЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
#ҳалол_ҳаром
❓672-CАВОЛ: Судхўрликнинг оқибатлари ҳақида динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда судхўрликдан қаттиқ қайтарилган. У билан шуғулланадиган кимсаларга азоб уқубатлар бўлишини ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз! Мабодо (бу буйруққа итоат) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни) билиб қўйингиз! Агар тавба қилсангиз, дастмояларингиз – ўзингизга. Зулм ҳам қилмайсиз, зулм қилинмайсиз ҳам” (Бақара сураси, 278-279 оятлар).
Абдуллоҳ ибн Ҳанзала разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кишининг билатуриб судхўрликдан еган бир дирҳами ўттиз олти марта зино қилганидан оғирроқдир” (Имом Аҳмад, Имом Табароний ривоятлари).
Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Судхўрликнинг етмиш иккита тури бўлиб, уларнинг энг кичиги кишининг онасига яқинлик қилиши билан баробардир. Судхўрликнинг энг ярамаси эса, кишининг ўз биродари номусига тажовуз қилишидир” (Имом Табароний ривояти).
Бу борада келган ҳадиси шарифлар ва уламоларимизнинг сўзлари жуда кўп. Шунинг учун ҳар қандай олди-сотди, қарз олди-берди қилмоқчи ёки қандайдир янги чиққан бизнес ишларига қатнашишдан аввал унинг шаръий тарафини сўраб билиб олиб, кейин ўша ишни амалга ошириш лозим. Чунки ўзи билмаган ҳолда судхўрликка кириб қолиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон!
Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари: «Саҳобалар замонидан қолган киши» дейишар эди. Биласизми нега?
Салоҳ Атийя ўзи қатори экиншунослик куллиясини битирган бир қанча оғайнилари билан ўқишни битирганларидан кейин молиявий қийин аҳволга тушиб қолишди. Уларнинг қишлоғи Мисрдаги қашшоқ ва қаровсиз қолган минтақалардан бири эди. Салоҳ Атийя бош билимдон тадбиркорлар ўз тирикчиликларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик асосида иш бошламоқчи бўлишди. Улар тўққиз киши бўлиб, чорвачилик қилишмоқчи эди. Сармоя киши бошига икки юз жунайҳдан тушди. Бу йиғинди чинакам тадбиркорларнинг назари билан қараганда ҳатто сармоя қилишга ҳам арзимас эди. Шериклар ўнинчи шерикни қидира бошлашди. Улар ўз лойиҳалари учун ўн кишилик ишбилармонлар жамоси тузишмоқчи эди. Шу аснода бир куни муҳандис Салоҳ Атийя оғайниларининг олдига келиб: «Мен ўнинчи шерикни топдим!» деб қолди. Улар хурсанд бўлишди. «Ўнинчи шеригимиз сармоя солмайди», деди у. Шериклар ҳайрон бўлишди. Салоҳ сўзида давом этди: «У бизларни ҳимоясига олади, бизларга тўғри йўлни кўрсатиб туради, шунинг эвазига фойданинг ўндан бирини олади», деди. Улар: «Ким у?» дейишди. Салоҳ: «Аллоҳ!» деди.
Шериклар битимни тузишди. Ўн шерикдан иборат ҳиссадорлик жамияти иш бошлади. Илк одимдаёқ улар ақл бовар қилмас фойдани қўлга киритдилар. Шериклар ўзаро келишиб ўнинчи «Ҳамкор»нинг ҳиссасини 20 фоизга кўтаришди. Бора бора бир неча йил ичида бу миқдор 50 фоизга чиқди. Энди фойданинг ярмини тўққиз шерик, ярмини ёлғиз ўнинчи «ҳамкор» оладиган бўлди.
Улар Унинг ҳиссасини ўзлари учун алоқси бўлмаган жойларга, У истаган ўринларгагина сарфлашар, У хурсанд бўладиган ишларга ишлатишар эди. Дастлаб қишлоқда ўғил болалар, кейин қизлар учун бошланғич билим юрти очилди. Сўнгра яна ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида ўрта, кейин олий ўқув юртлари таъсис этилди. Сўнгра яна ортган пулларни жамлаб, «мусулмонлар учун хайрия жамғармаси»га асос солинди.
Кейинроқ Салоҳ Атийя ўз қишлоғига оламга машҳур Азҳари Шарифнинг бир бўлинмасини очишга муваффақ бўлди. Бу эса Азҳар тарихида биринчи бор бундайин кичик қишлоқчага бўлинма очилиши эди. Шаҳарга темир йўл ва поезд тўхтар ери ҳам қилинди.
Вақт ўтиши билан битта куллия бора бора тўртта куллия бўлди. Олий ўқув толибалари учун 600, толиблари учун 1000 та ўрин яратилди ва ҳоказо ишлар шу тариқа тараққий этиб борди.
Бу айтганларимиз мазкур шерикликнинг қилган саноқсиз хайрияларидан бир намуна, холос.
Тўққиз шерик ўз аҳду паймонларига вафо қилишди. Ўнинчи «Ҳамкор» ҳам улар истаган аҳдни адо этди ва уларга кутганларидан олий натижалар келтирди. Пировардида қишлоқда бирорта ишсиз одам, бирорта камбағал оила қолмади!
Ўтган январ ойи 70 ёшдан ўтган Салоҳ Атийя ўзининг умр бўйи қилган шеркичилигини тамомлаб, Ўзи ишлари учун «шерик» деб топган Роббининг ҳузурига, Унинг ҳузуридаги насибасини олгани равона бўлди. Аллоҳ таолонинг бу «ҳамкорига» нималар тайёрлаб қўйгани, унинг ҳиссасига қандай «фойда»ларни битиб қўйгани ёлғиз Ўзига аён. Салоҳ Атийянинг жанозасига миллион одам йиғилди, бутун қишлоқ мотамсарога айланди. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло уни охиратида ҳам ўзи кутганидан юқори натижалар билан сийласин!
Энди биз ўз мол дунёйимизда кимларни шерик қилаётганимизга бир қарайлик чи! Бизни йўқдан бор қилган, бойлик ва имконият берган Роббимизга топганимиздан қанча ажратяпмиз?!...
Husaynxon Abu Ubay саҳифасидан...
Дуоларингизда бизни ҳам эслаб куйинг!

#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тасбеҳ айтаётганда қўлдаги тасбеҳ киндикдан юқорида бўлиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ муқаддас нарса эмас, балки зикр ва саловатларни санаш учун ишлатиладиган буюм. Уни қаерда туришининг аҳамияти йўқ. Инсон тасбеҳни ўзига қулай бўлган жойга қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Muhammad Siddiq Minshaviy
Fotiha surasi
Fotiha surasi
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен оҳирида сажда қилиш керак бўлган "Алақ" сурасини ёдлаш учун эшитиб юраман. Телефондан ҳар гал эшитганимда сажда қилишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондан, дискдан, телевизор, радио ва бошқа жиҳозлардан эшитилганда сажда қилиш вожиб эмас. Фақат ўзи тиловат қилганда ёки бошқаси жонли тиловат қилган одамдан эшитганда сажда қилинади. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Мен оҳирида сажда қилиш керак бўлган "Алақ" сурасини ёдлаш учун эшитиб юраман. Телефондан ҳар гал эшитганимда сажда қилишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондан, дискдан, телевизор, радио ва бошқа жиҳозлардан эшитилганда сажда қилиш вожиб эмас. Фақат ўзи тиловат қилганда ёки бошқаси жонли тиловат қилган одамдан эшитганда сажда қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар
Палла ҳалолми?
Палла ҳалолми?
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Сигир туққанидан кейин йўлдоши тушса тозалаб соғиб оламиз. Шуни ичсак ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сигир янги туққан вақтда ундан соғиб олинадиган сутни оғиз сути дейилади. Одатда дастлаб сут билан қон аралаш тушади. Агар ўша сутда қон ёки йиринг кабилар аралашмаган ҳолда бўлса, уни ичса бўлади. Агар унга қон ёки йиринг аралашиб қолса, қон ёки йирингдан холи бўлгунча истеъмол қилиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarҲаётингни аввалги ярмини ота-онанг билан ўтказасан, қолган ярмини эса, болаларинг билан ўтказасан. Сен аввалгисида яхшиликни кўпайтиргин, кейинги қисмида ортиғи билан яхшиликка эришасан!
Роббим! Aфвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан? Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан? Муҳаббатинг ақлларни даҳшатга солса, Сенга яқин бўлиш қандай экан? Сенга яқин бўлиш ғам ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай экан?
Aллоҳим! Aфвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман!
Aллоҳим! Aфвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман!
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚАЙТ ҚИЛСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#таҳорат
❓675-CАВОЛ: Одамни кўнгли беҳузур бўлиб қайт қилса таҳорати бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оғиз тўлдириб қайт қилиш билан таҳорат бузилади. Аммо қайтнинг миқдори оғиз тўлишидан оз бўлса таҳорат бузилмайди.
Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишан. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар:
وَحَدُّ مِلْءِ الفَمِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ، وَفِي بَعْضِ الْمَوَاضِعِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ أَلَّا يُخْرِجَ، وَعَنْ الفَقِيْهِ أَبِي جَعْفَرٍ الْهِنْدُوَانِيِّ أَنَّهُ قَالَ: مِلْءُ الْفَمِ أَنْ يُعْجِزَهُ عَنْ الكَلاَمِ
“Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади” деган” (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
#таҳорат
❓675-CАВОЛ: Одамни кўнгли беҳузур бўлиб қайт қилса таҳорати бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оғиз тўлдириб қайт қилиш билан таҳорат бузилади. Аммо қайтнинг миқдори оғиз тўлишидан оз бўлса таҳорат бузилмайди.
Қайтда оғиз тўлиш миқдори борасида ҳам уламоларимиз турли қарашларни айтиб ўтишан. Жумладан, Бурҳониддин ибн Моза ал-Бухорий бу ҳақда шундай деганлар:
وَحَدُّ مِلْءِ الفَمِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ، وَفِي بَعْضِ الْمَوَاضِعِ مَا لاَ يُمْكِنُ ضَبْطُهُ أَلَّا يُخْرِجَ، وَعَنْ الفَقِيْهِ أَبِي جَعْفَرٍ الْهِنْدُوَانِيِّ أَنَّهُ قَالَ: مِلْءُ الْفَمِ أَنْ يُعْجِزَهُ عَنْ الكَلاَمِ
“Қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувоний: “Қайтда оғиз тўлиши – у билан киши гапира олмай қолиши билан ўлчанади” деган” (“ал-Муҳийтул Бурҳоний”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.
Ҳаром луқманинг зарарлари
Ҳаром луқманинг зарарлари
Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад.
– кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди.
– очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди.
– ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди.

ЭРКАКЛАРНИНГ ЭРКАГИ
(Ҳаётий воқеа)
Турмуш ўртоғим вафот этганларидан кейин, уй-рўзғор ташвиши бутунлай менда қолди.
Катта қизимни қарз-ҳавола олиб, амаллаб узатиб, анча қийналиб қолдим. Ҳали яна етилиб келаётган уч қизим бор эди. Иккинчи қизимга совчи келишни бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи тўйимдан, қолган қарзларимни ҳали тўлаб қутилмаган эдим...
Бир куни иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозордан чиқиб, мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Кетарканмиз шофёр: "Қизингизни узатасизми?", деб сўради. Узатолмаслигимни, яқинда қарзга тўй қилганимни айтиб тушунтирдим. Шофёр бизни эшигимиз тагига ташлаб қўйди. Эртаси куни уйимизга совчи келди. Шофёрнинг аёли экан. Узатолмаслигимни, шароитим йўқлигини чиройли қилиб, тушунтирдим. Аёл чиқиб кетди...
Бир кун ўтмай шофёрнинг ўзи совчи бўлиб келди. Ва: "Кеча аёлимни жўнатиб юборибсиз. Бугун ўзим келдим. Мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин", деди. Мен хижолатда қолгандим. Шофёр қайта-қайта келиб, охири бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчи қилиб жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни шофёр қилиб берди. Ҳаттоки гугуртгача...
Мебель олиб, уйига жўнатганда ҳам мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлилигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг бу ишлардан хабари бўлмади. Ҳаттоки куёвимни ҳам... Аллоҳнинг ишларини қарангда Ўзига осон экан. Қизимни тўйи чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сўм қарз бўлмадим. Ҳозир қизимнинг 4 та фарзанди бор. Ҳар фарзандини туққанда, қайнотаси менга пул ташлаб кетарди.
"Совға-саломни шу пулга қилинг", дерди мени қийнамаслик учун. Ҳамма қизимни узатдим алҳамдулиллаҳ.
Шофёр қудам анча йил аввал вафот этдилар. Уларнинг ҳақларига ҳар қанча дуо қилсам ҳам оз. Раббим қудамни жойларини жаннат, қабрларини гулистон қилсин! Менинг оғиримни енгил қилган қудамнинг қиёматдаги савол-жавоблари ҳам енгил бўлсин!

❓CАВОЛ: Рўзанинг қазоларини бўлиб-бўлиб тутса бўладими ёки тўлиқ тўтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо бўлган рўзаларни кетма-кет, ҳар куни тутиш шарт эмас. Имкониятга қараб бўлиб-бўлиб тутса ҳам бўлади. Лекин қазоси бор киши доимо зиммасидаги қарзни адо қилиш пайида бўлиб, тезроқ қазоларини тугатишга ҳаракат қилиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Рўзанинг қазоларини бўлиб-бўлиб тутса бўладими ёки тўлиқ тўтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қазо бўлган рўзаларни кетма-кет, ҳар куни тутиш шарт эмас. Имкониятга қараб бўлиб-бўлиб тутса ҳам бўлади. Лекин қазоси бор киши доимо зиммасидаги қарзни адо қилиш пайида бўлиб, тезроқ қазоларини тугатишга ҳаракат қилиши динимиз талабидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАМОЗДА БОШҚА МАЗҲАБ ИМОМИГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#имомга_эргашиш
❓676-CАВОЛ: Сафарда эдим. Бир масжидга кириб жамоат билан намоз ўидим. Кейин билсам намозга имомлик қилган киши шофеий мазҳабидаги киши экан. Саволим шуки, бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилишимиз жоизми? Жавоб учун раҳмат.
Жавоб: Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Баъзи фуқаҳоларимиз шофеъий мазҳабига иқтидо қилишдаги баъзи шартларни зикр қилишган бўлсада, мазҳабиизнинг муҳаққиқ уламолари бундай шартларни қўйишга асос йўқлигини таъкидлашган. Хусусан ҳанафий уламоларимиздан Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ ушбу мавзуда алоҳида рисола ёзиб, жумладан шундай дейдилар: “Мазҳаблар ўртасидаги фаръий ихтилофлар саҳобаларнинг ўзаро ихтилофларидан келиб чиққан бўлиб, бирорта саҳоба бошқасига иқтидо қилмагани нақл қилинмаган. Балки, саҳобаларнинг барчалари намозда бир-бирларига иқтидо қилишган”.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" 350-бет).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши шофеий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз.
Шайх Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Имомга эргашувчи киши намознинг вожибларида унга эргашиши шартдир, суннатларида эргашиши шарт эмас. Агар имом шофеъий мазҳабида бўлса ва рукуъдан аввал ва кейин қўлини кўтарса, ҳанафий иқтидо қилувчи киши қўлини кўтариши вожиб бўлмайди. Чунки қўл кўтариш шофеъийларда суннат (ҳанафийларда эмас). Худди шундай шофеъий имом бомдод намозида Қунут ўқиса, ҳанафий иқтидо қилувчи унга эргашиши вожиб эмас. Чунки бомдод намозида Қунут ўқиш вожиб эмас. Агар витр намозида рукуъдан аввал шофеъий имом Қунут ўқиса, унга эргашиш вожиб бўлади, чунки ҳанафийларда витрда Қунут ўқиш вожибдир” (“Ал-мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Буюкларнинг устозларига эҳтироми
Буюк саҳоба Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муаллимликларини мақтаб шундай деган:
“Ота-онам у зотга фидо бўлсин! У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у зот мени жеркимаганлар ҳам, урмаганлар ҳам ва сўкмаганлар ҳам!” (Имом Муслим ривояти).
*
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу хонадан чиқиб, отига минмоқчи бўлса, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Бир куни Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундан қайтарди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларга шундай хизмат қилишга буюрилганмиз. Агар шогирд улуғлик сифатига етмай туриб, ундан фахрланиб, кибрланса, жоҳилдир. Зеро, илм-ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир, қачон топса, уни олишга ҳақли», дедилар.
*
Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммоднинг вафотларидан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, у зотга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у зот, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман”.
*
Имом Бухорий ҳазратлари бир муддат Маккаи Мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб олиб келади. Шунда Имом Бухорий устозларининг кўриб келаётган зиёратчининг кўзларидан ўпиб, унга жуда қаттиқ эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг устозларининг саломини эшитиб, хурсанд бўлдилар. Бухорои шарифга юзланиб, саломга алик олиб, ҳурмат бажо келтирдилар. Кейин икки қўллари билан мактубни олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан уни ўқидилар.
*
Машҳур аллома Бурҳониддин Марғиноний шундай ҳикоя қиладилар: “Бир куни Бухоро олимларидан бири илм даргоҳида шогирдларига дарс бериб ўтирар экан, дарс асносида гоҳ-гоҳ ўрнидан туриб, сўнг яна қайта ўтирарди. Бу ҳол бир неча бор қайтарилгандан сўнг, шогирдлари бунинг сабабини сўрашди. У зот: “Устозимнинг кичик ёшли ўғли болалар билан кўчада ўйнаб юрибди, гоҳида эшик олдига келяпти, ҳар келганида устозимга ҳурмат ўлароқ ўрнимдан туряпман”, деб жавоб берди”.
*
Халифа Ҳорун ар-Рашид ўғлини илм ва одоб ўрганиши учун устози имом Асмоъийнинг ҳузурига юборди. Кунлардан бир куни халифа устозининг таҳорат олаётганини кўриб қолди. Ўғли эса оёқларига сув қуяр эди. Шунда халифа устозига: “Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатдим, шундай экан, нима учун бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?!” дедилар.
*
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: "Менга битта ҳарф ўргатган одамнинг қулиман. Хоҳласа сотади, хоҳласа озод қилади ва хоҳласа қул қилади".
*
Ҳасан Басрий айтади: "Олимлар бўлмаганида, инсонлар чорва моллари каби бўлиб қоларди".
*
Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: “Агар Аллоҳ таоло Абу Ҳанифа ва Суфён билан ёрдам бермаганида, (яъни у иккисидан илм ўрганишни менга насиб қилмаганида) бошқа инсонлар каби бўлиб қолар эдим”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен дуода аввал Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қилиб, кейин ота-онамни тилга оламан», дер эди.
*
Имом Шофеъийнинг ўзлари эса шундай хотирлайдилар: «Имом Моликнинг ҳузурида ўтирсам, шарақлаган товуши эшитилмасин деб, китобни ўта эҳтиёткорлик билан варақлардим».
Имом Шофеъийнинг шогирди Рабийъ айтади: «Аллоҳга қасамки, Шофеъий қараб турган пайтда ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилолмасдим».
*
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ дедилар: «Ўттиз йилдан бери бирон-бир кеча ўтмаганки, агар Шофеъийнинг ҳаққига дуо қилмай ухлаган бўлсам».
***
Имом Нававий «Ал-мажмуъ»да ёзишича, улуғлардан бирлари ҳар сафар муаллимининг ҳузурига кетаётганида етим-есирларга садақа ва хайр-эҳсон қилар экан. Сўнг қўлларини дуога очиб: «Илоҳо, муаллимимнинг айбини мендан яширгин! Ва унинг баракасидан мени маҳрум қилмагин!» дея илтижо қилар экан.

Дамашқда «Тавба» деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У фақирлиги, ибоси, яхши инсонлиги ва бошқаларга ёрдам бериши билан тилларда достон эди. Масутий масжиднинг бир хонасида фақирона кун кечирарди. Бир сафар у икки кун егани ҳеч нарса топа олмади. Учинчи куни очликдан ўлар ҳолатга етди. Нима қилишини билмай, бу аҳволимда ўлмайдиган даражада ўлимтик есам ёки ўғрилик қилсам бўлса керак деб ўйлади. Масжидга бир неча уйлар қўшилган бўлиб, бир уйнинг томидан бошқасига бемалол ўтса бўлар эди. У бир амаллаб масжиднинг томига чиқди, сўнг у ердан қўшни уйнинг томига ўтди. Қараса, ҳовлида аёллар бор экан. У дарҳол кўзини пастга қаратиб, уйдан узоқлашиб, кейинги уйнинг томига ўтди. Шу алфозда томма-том ўтиб, бир уйга бориб қолди. Бу уйдан пишаётган таомнинг ҳиди келарди. Овқатнинг ҳиди иштаҳасини қитиқлаб, уни худди оҳанрабодек торта бошлади. Жон ҳолатда томни тешиб, айвонга тушди. Ошхонага кириб, қайнаётган қозоннинг қопқоғини очди. Қараса, бақлажон қовурилаётган экан. Дарҳол биттасини олди-ю, очлигидан унинг иссиқлигини ҳам сезмай, бир тишлади. Бироқ шу заҳоти ақлу ҳушини йиғиб, нима қилаётганини ўйлаб қолди. Ўзига-ўзи: «Аллоҳим, Ўзинг паноҳ бер. Мен масжидда яшайдиган толиби илм бўлсам, уйларга кириб, ўғирлик қилиш менга ярашадими?» деди. Қилган ишидан афсусланиб, истиғфорлар айтди. Тишланган бақлажонни жойига қўйди. Масжидга қайтиб, устозининг дарс ҳалқасига ўтирди. Аммо очлигидан эшитган гапларини фаҳмламасди. Дарс тугаб, одамлар тарқалгач, юзини ёпган бир аёл келиб, устозга нимадир деб шивирлади. Устоз аёлнинг гапини эшитиб, атрофга қараб кимнидир қидира бошлади. Масжидда очликдан ўлаёзган Масутийдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Устоз уни чақириб, «Уйланганмисан?» деб сўради. У «Йўқ», деди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. У жим қолди. Шайх саволини такрорлаган эди, «Устоз, Аллоҳга қасам, битта нонга етадиган пулим ҳам йўқ. Нимамга уйланаман?» деди. Шайх: «Бу аёлнинг эри вафот этган экан, энди бу шаҳарда ёлғиз экан. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Ёлғиз қолгани учун уйланадиган бирор киши топмоқчи экан. Унга уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Масутий розилик билдирди. Шайх аёлнинг амакисини ва яна икки гувоҳни чақириб, шогирдининг номидан маҳрни ҳам ўзи тўлаб, уларни никоҳлаб қўйди. Сўнг: «Аёлингнинг қўлидан тут», деди. Масутий унинг қўлидан тутди, аёл уни ўз уйи томон бошлади. Уйига киргач, юзини очди. Аёл ҳам ёш, ҳам чиройли эди. Масутий уйни кўриб, турган жойида қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, бу ўша бақлажон қовурилаётган уй эди. Аёли «Қорнингиз очми?» деб сўради. У: «Ҳа, қорним жуда оч» деди. Аёл қозоннинг қопқоғини очди. Бақлажонни кўриб, «Қизиқ, уйга ҳеч ким кирмаган бўлса, бу бақлажонни ким тишлаб кетди экан?» деди. Масутий йиғлаб юборди-да, бўлган воқени айтиб берди. Аёли: «Бу омонатнинг самараси. Сиз ўзингиз учун ҳаром бўлган бақлажондан тийилдингиз, Аллоҳ эса бунинг эвазига сизга бу уйни, ундаги ҳамма нарсани ва ҳалол соҳибасини ҳам берди», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.