#Ҳадис
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ КУЛДИРГАН САҲОБИЯ
Савда розияллоҳу анҳо хушчақчақ ва очиқкўнгил аёл эдилар. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Ё Аллоҳнинг Расули, кеча сиз билан намоз ўқидим. Сиз рукуни шу қадар узоқ қилдингизки, ҳатто бурнимдан қон оқиб кетмасин деб ушлаб турдим", дедилар. Бу гапдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар.
Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо бутун умрларини тақво, саховат ва юксак ахлоқ билан ўтказдилар. У киши ўз даврларида ҳам, бугунги кунда ҳам мусулмон аёллари учун ибрат намунаси бўлиб қолмоқдалар.
Оиша розияллоҳу анҳо: "Савдадан кўра ўзимни унга ўхшатишни кўпроқ истайдиган бирор кишини билмайман", деганлар.
https://t.me/diyonatli

🐳1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚЎЙ ЁҒИНИ ГЎШТГА АЛМАШТИРИШ
САВОЛ: Қўй сўйган эдим. Думбаси катта чиқди. Шуни қассобдан гўштга алмаштирсам бўладими? Думба ёғини кўпроқ бериб, гўштни озроқ олсам ҳам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гўшт ва думба ёғи бошқа бошқа жинслар туркумига киргани учун тенгма-тенг ҳам, бирини ортиқча қилиб ҳам айрибошлаш мумкин. Фақатгина нақдма-нақд бўлиши шарт, насияси мумкин эмас.
Бу ҳақда аллома Жамолуддин Ҳалабий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
“Гўштни думба ва ёғга бирини кўпроқ қилиб алмаштириш жоиз”. (“Ал-Ҳовий қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤1
#xabar #shayx #toshkent #mahorat
🌙 ШАЙХ АЙМАН СУВАЙДНИНГ ТОШКЕНТДАГИ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
💬 Соҳа вакилларининг касбий маҳоратини ошириш ва халқаро тажрибани оммалаштиришга қаратилган махсус ўқувлар давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
✅ Бугун, 28 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасида халқаро миқёсдаги тажвид устози, ўн қироат илми бўйича дунёнинг энг кўзга кўринган уламоларидан бири – доктор Шайх Айман Сувайд ҳазратларининг юртимиздаги қироат илми устозлари учун маҳорат дарслари бошланди.⏺ Ушбу махсус ўқувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг педагог-ўқитувчилари иштирок этмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – юртимиздаги тажвид муаллимларининг касбий маҳоратини ошириш ва бу борадаги илғор халқаро стандартларни юртимиз диний таълим тизимига кенг жорий қилишдир.📚 Дарслар Шайх Айман Сувайднинг 40 йиллик илмий изланишлари маҳсули бўлган ва бутун дунёда кенг оммалашган «ат-Тажвид ал-Мусоввар» (Суратли тажвид) асари асосида олиб борилмоқда.🗣 Машғулотлар тизимли ва янгича услубларда ташкил этилмоқда: куннинг биринчи ярмида олим томонидан тажвид қоидалари бўйича чуқурлаштирилган назарий билимлар ва қоидалар тушунтирилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса тингловчилар ўзлаштирган билимлари бўйича бевосита уламонинг ўзига вазифалар топширмоқда. Бу эса ҳар бир қоиданинг тўғри ва бенуқсон ўзлаштирилишини кафолатлайди.
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#xabar #muftiy #uchrashuv
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИЛАР
🇺🇿 Муфтий ҳазратлари муҳтарам меҳмонга сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан буюк алломалар юрти бўлган Ўзбекистонда Қуръони карим ва унинг таълимига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, юртимиз тажвид устозлари учун ўтказилаётган манфаатли маҳорат дарслари ва илмий суҳбатлари учун олимга алоҳида миннатдорлик изҳор этилди.
📚 Мулоқотда тажрибали устознинг ўн қироат илми бўйича жаҳонга таниқли олим сифатидаги фаолияти, хусусан, қирқ йиллик тадқиқотлари маҳсули бўлган «Ат-Тажвид ал-Мусоввар» асари ҳамда теледастурлари бутун дунё мусулмонлари қаторида юртимиз илми толиблари учун ҳам бебаҳо манба бўлиб хизмат қилаётгани эътироф қилинди.
🤝 Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида эсдалик совғалари алмашилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизда илмий сафар билан бўлиб турган Қуръон ва тажвид илмларининг йирик устози, Бутунжаҳон Қуръони каримни ёдлаш ташкилоти Илмий кенгаши раиси, доктор Шайх Айман ибн Рушдий Сувайд билан мулоқот ўтказдилар.
Ўз навбатида, Шайх Айман Сувайд Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида диний-маърифий соҳани ривожлантириш, Каломуллоҳга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва бу борадаги илмий ҳамкорликларни кўриб, жуда хурсанд бўлганини сўзлади. Маҳорат дарсларида иштирок этаётган ўзбекистонлик устоз-мударрисларнинг билим савияси ва илмий салоҳиятидан ниҳоятда мамнун бўлганини билдирди.