Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллалоҳу алайхи васаллам шундай дедилар:
Ким тонг отганда:« Фасубҳааналлоҳи ҳийна тумсууна ва ҳийна тусбиҳуун. Ва лаҳул ҳамду фис-самавати вал арди ва ъашиййан ва ҳийна тузҳирун.
Йухрижул ҳаййа минал маййит, ва йухрижул маййита минал ҳайй, ва йуҳйил ардо баъда мавтиҳаа ва казаалика тухрожун»*
(Кеч кираётганда, тонг отаёганда, оқшомда ва туш пайти Аллоҳга тасбеҳ айтинглар. Осмонлару ердаги ҳамду санолар У Зотгадир. У ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқарур. Ва ўлик ерни тирилтирур. Сизлар ҳам мана шундай тирилтирилурсизлар) деса, шу куни йўқотган нарсаларини топибди. Ким буларни кечки пайт айтса, тунда йўқотган нарсаларини топибди.

Абу Довуд ривояти.

*Рум сураси, 17-19 - оятлар.
Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан.

(Зуҳо сураси, 5-оят).
Forwarded from Hidoyat.uz
Қалбаки тақвим харид қилишдан сақланинг !

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз мўмин-мусулмонларига қулайлик яратиш мақсадида ҳижрий 1443 йил учун (милодий 2021–2022 йиллар) мўлжалланган намоз вақтлари тақвим-китобини янги ҳижрий йил бошланишидан аввалроқ республикамиз бўйлаб тарқатилишини лозим, деб билди. Янги чоп этиладиган ҳижрий 1443 йил учун (милодий 2021–2022 йиллар) намоз вақтлари тақвим-китоби вақтларини белгилашда ЎзР ФА Астрономия институти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, Фатво ҳайъати аъзолари томонидан чуқур ўрганилиб, кенг муҳокама қилингач, амалга татбиқ этилади.

Ҳар йили кузатилганидек бу йил ҳам ҚАЛБАКИ ҲИЖРИЙ НАМОЗ ТАҚВИМИ юртимиз бўйлаб тарқатилиши эҳтимоли бор. Шу муносабат билан юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳижрий 1443 йил учун (милодий 2021–2022 йиллар) мўлжалланган намоз вақтлари тақвим-китобининг қалбаки нусхасини сотиб олишдан эҳтиёт бўлинг!

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари билан биргаликда соҳа мутахассислари ва Астрономия институти ходимлари билан мувофиқлаштирилган ҳақиқий намоз вақтлари тақвим-китоби айни пайтда Диний идора ҳузуридаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этиш жараёнида ва махсус голограмма билан тамғаланмоқда.

Яқин кунларда АСЛ ҲИЖРИЙ НАМОЗ ТАҚВИМИ эътиборингизга ҳавола этилади ва юртимизнинг барча масжидлари, бозор ҳудудлари ва китоб дўконларига тарқатилади.

Ўйлаймизки, ушбу тақвим-китоб йил бўйи сизнинг муҳим қўлланмангиз бўлади, иншоаллоҳ.

Мурожаат учун:

+(998)71 240-05-19

+(998)90 175-04-59

+(998)90 934-04-20

+(998)99 820-82-81

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли

Муддассир сураси, 1-31- оятлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Нажосат теккан жойни сув билан ювиш кифоями ёки тупроқ кабилар билан тозалаш шартми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анвар қори Турсунов

Алишер Навоий энг катта масжид қурганлар.
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳозирги кунда ёшлар унаштирилгач кўришиб ёки телефон орқали гаплашиб юришса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланмоқчи бўлган йигит ва қиз ота-оналарининг розилиги билан гувоҳлар иштирокида бир марта учрашади. Маъқул бўлса, тўй бўлади, акс ҳолда эса йўқ. Бундан бошқа ҳолатларда никоҳ ўқитилмагунига қадар учрашишлари ва телефон орқали гаплашишлари мумкин эмас, балки гуноҳ ишдир. Динимизда йигит-қиз бир-бирини ўзаро "синаб" юришларига рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГЎШТИ ЕЙИЛАДИГАН ВА ЕЙИЛМАЙДИГАН ҲАЙВОНЛАР

 Қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар ва қушлар учун ҳадиси шарифда “Йиртқич тиши бўлган йиртқич ҳайвонлар ва панжаси билан ов овлайдиган қушлар ейилмайди” деб марҳамат қилинди. (Муслим ривояти)

Гўшти ейилмайдиган қуруқлик ҳайвонлари:

1. Тўнғиз.

2. Бўри.

3. Айиқ.

4. Арслон.

5. Қоплон.

6. Леопард.

7. Барс.

8. Панда.

9. Пантера.

10. Гепард.

11. Ягуар.

12. Пума.

13. Олмахон.

14. Сувсар.

15. Савсар.

16. Сассиқ кўзан.

17. Горилла.

18. Маймун турлари. (Шимпанзе, бабуин, гибон, орангутан).

19. Сиртлон.

20. Фил.

21. Ит.

22. Мушук.

23. Қундуз.

24. Бўрсиқ.

25. Силовсин.

26. Шоқол.

27. Тулки.

28. Андатра каби овини йиртқич тиши билан овлайдиган йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ейилмайди. (Шофеъий мазҳабида тулки, сиртлон, сувсар, олмахон ва андатра ейилади.)

Гўшти ейиладиган ҳайвонлар:

1. Жирафа.

2. Кенгуру.

3. Қуён.

4. Гўшти ейиладиган майда (қўй, эчки) мол ва сигир (буйвол, новвос, бузоқ), туя каби ҳайвонларнинг ёввойиси ҳам ейилади.

5. Хонаки от танзиҳан макруҳдир. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қавли. Шогирдлари ҳалол дейишган. (Фатво шунга берилган) Пони бир от туридир. От гўшти Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабида ҳалол, Моликий мазҳабида ҳаромдир.

6. Ёввойи отлар ейилади.

7. Хонаки эшак ейилмайди, ёввойи эшак ҳисобланган зебра ейилади.

Гўшти ейилмайдиган қушлар:

Овини панжаси билан овлайдиган ва ўлакса ейдиган қушлар, калхат, бургут, миққи, қузғун, тасқара, қора қарға, кўршапалак, қирғий, лочин, чайка, лайлак, фламинго, қарқара, ўрмон ибиси каби қушлар ейилмайди.

Ҳашаротлар ҳам ейилмайди:

Ҳашарот, яъни уяси тупроқ ичида бўлган майда ҳайвонлар ҳам ҳалол эмас. Сичқон, чаён, илон турлари, калтакесак, тимсоҳ, кана, саламандра, қурбақа, тошбақа, шиллиққурт, ари, пашша, чивин, кўрсичқон, типратикан, тахта канаси, бит, бурга каби ҳашаротлар ейилмайди. (Шофеъий ва Моликий мазҳабида калтакесак ва типратикан ейилади.)

Гўшти ейиладиган қушлар:

Жирканчли бўлмаган, овини панжаси билан овламайдиган ва ўлакса емайдиган қушларнинг гўшти ейилади. Лойхўрак, қумри, булбул, канарейка, тўтиқуш, каклик, қирғовул, чил, каптар, бедана, полиз қарғаси, товус (ихтилоф бор), қалдирғоч, чолиқуш, қизилтўш, чумчуқ каби қушлар ҳалолдир. Сассиқ попишак макруҳдир. Чайка Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабида ейилмайди. Моликий мазҳабида ейилади. Шофеъий мазҳабида қалдирғоч, товус, сассиқ попишак, тўтиқуш ейилмайди.

Гўшти ейиладиган қушларнинг ёввойилари саналган қора товуқ, ёввойи ўрдак, ёввойи ғоз, оққуш кабилар ейилади. Курканинг ёввойиси ҳисобланган туяқуш ҳам ейилади.

Денгиз ҳайвонлари:

Ҳанафий мазҳабидан бошқа уч мазҳабда денгиз маҳсулотларининг бари ейилади. Ҳанафий мазҳабида эса балиқ шаклида бўлмаганлари ейилмайди. Масалан, саккизоёқ, калмар, денгиз чўчқаси, денгиз оти, морж, медуза, денгиз мушуги каби ҳайвонлар ва краб, мидия, устрица, омар, қисқичбақа, креветка, денгиз шиллиққурти каби денгиз ҳашаротлари ейилмайди. Сом, камбала, делфин, кит, илон балиқ, акула ейилади.

Савол: Нажосат еган ҳайвоннинг гўштини ейиш жоизми?

Жавоб: Тезак ва бошқа нажас нарсаларни еган ҳайвоннинг гўштидан ҳид келиб турса, ейиш макруҳдир. Тоза нарсалар билан боқилиб, ёмон ҳиди қолмаса, жоиз бўлади. Нажосат еган товуқ, қўй ва сигирни ҳамон сўйиб ейиш макруҳдир. Товуқни 3, қўйни 4, сигирни ва туяни 10 кун қамаб қўйиб, яъни нажосат едирмасдан, тоза озиқ билан боқиш керак. Шофеъий мазҳабида туя 40, сигир 30, қўй 7, товуқ 3 кун қамалади.

Савол: Тирик ё ўлик эканлиги билинмаган ҳайвон бўғизланса, ейиладими?

Жавоб: Касал ёки ҳушидан кетган ҳайвон тирик-ўликлиги билинмаса, бўғизланганда ҳаракат қилса ё тирик ҳайвондаги каби қон оқса, ейилади. Чунки булар ҳаётлик аломатидир. Ҳаёт аломати бўлмаса, ейилмайди.
👍1
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Икки ҳайит орасида тўй қилиш мумкинми? Мумкин эмас деб эшитганман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки ҳайит ўртасида тўй қилса бўлади. Бу борадаги сиз эшитган гап-сўзлар шаръий асосга эга эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли

Ториқ сураси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Илонни истеъмол қилса бўладими?!
Аллоҳ тўрт амал эвазига тўрт нарсани ваъда қилди:
– Шукр: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта сизга зиёда қилурман».
– Зикр: «Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман».
– Дуо: «Менга дуо қилинглар, мустажоб қилурман».
– Истиғфор: «Модомики истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламайди».
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли

Аълаа сураси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.

Ҳалол бўлган ҳайвонларнинг нопок аъзолари
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тирноқни шомдан кейин олиб бўлмайди дейишади. Бу гап қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Аврод" китобининг шарҳида "Кундузи бўлсин ёки тунда бўлсин, тирноқ олинаверишлиги ҳамда яхши ишлар ортга кечиктирилмаслиги айтилади. Шунингдек, маълум кунларда олинади деган гап ҳам асоссиз эканлиги келтирилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсанг, қабр азобининг учдан икки қисмидан халос бўлибсан.

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ.
СУДХЎРЛИКНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
#ҳалол_ҳаром

❓672-CАВОЛ: Судхўрликнинг оқибатлари ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда судхўрликдан қаттиқ қайтарилган. У билан шуғулланадиган кимсаларга азоб уқубатлар бўлишини ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَإِنْ تُبْتُمْ فَلَكُمْ رُءُوسُ أَمْوَالِكُمْ لَا تَظْلِمُونَ وَلَا تُظْلَمُونَ

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз, судхўрлик сарқитидан воз кечингиз! Мабодо (бу буйруққа итоат) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбари томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни) билиб қўйингиз! Агар тавба қилсангиз, дастмояларингиз – ўзингизга. Зулм ҳам қилмайсиз, зулм қилинмайсиз ҳам” (Бақара сураси, 278-279 оятлар).

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кишининг билатуриб судхўрликдан еган бир дирҳами ўттиз олти марта зино қилганидан оғирроқдир” (Имом Аҳмад, Имом Табароний ривоятлари).

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Судхўрликнинг етмиш иккита тури бўлиб, уларнинг энг кичиги кишининг онасига яқинлик қилиши билан баробардир. Судхўрликнинг энг ярамаси эса, кишининг ўз биродари номусига тажовуз қилишидир” (Имом Табароний ривояти).

Бу борада келган ҳадиси шарифлар ва уламоларимизнинг сўзлари жуда кўп. Шунинг учун ҳар қандай олди-сотди, қарз олди-берди қилмоқчи ёки қандайдир янги чиққан бизнес ишларига қатнашишдан аввал унинг шаръий тарафини сўраб билиб олиб, кейин ўша ишни амалга ошириш лозим. Чунки ўзи билмаган ҳолда судхўрликка кириб қолиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон!

Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари: «Саҳобалар замонидан қолган киши» дейишар эди. Биласизми нега?
Салоҳ Атийя ўзи қатори экиншунослик куллиясини битирган бир қанча оғайнилари билан ўқишни битирганларидан кейин молиявий қийин аҳволга тушиб қолишди. Уларнинг қишлоғи Мисрдаги қашшоқ ва қаровсиз қолган минтақалардан бири эди. Салоҳ Атийя бош билимдон тадбиркорлар ўз тирикчиликларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик асосида иш бошламоқчи бўлишди. Улар тўққиз киши бўлиб, чорвачилик қилишмоқчи эди. Сармоя киши бошига икки юз жунайҳдан тушди. Бу йиғинди чинакам тадбиркорларнинг назари билан қараганда ҳатто сармоя қилишга ҳам арзимас эди. Шериклар ўнинчи шерикни қидира бошлашди. Улар ўз лойиҳалари учун ўн кишилик ишбилармонлар жамоси тузишмоқчи эди. Шу аснода бир куни муҳандис Салоҳ Атийя оғайниларининг олдига келиб: «Мен ўнинчи шерикни топдим!» деб қолди. Улар хурсанд бўлишди. «Ўнинчи шеригимиз сармоя солмайди», деди у. Шериклар ҳайрон бўлишди. Салоҳ сўзида давом этди: «У бизларни ҳимоясига олади, бизларга тўғри йўлни кўрсатиб туради, шунинг эвазига фойданинг ўндан бирини олади», деди. Улар: «Ким у?» дейишди. Салоҳ: «Аллоҳ!» деди.
Шериклар битимни тузишди. Ўн шерикдан иборат ҳиссадорлик жамияти иш бошлади. Илк одимдаёқ улар ақл бовар қилмас фойдани қўлга киритдилар. Шериклар ўзаро келишиб ўнинчи «Ҳамкор»нинг ҳиссасини 20 фоизга кўтаришди. Бора бора бир неча йил ичида бу миқдор 50 фоизга чиқди. Энди фойданинг ярмини тўққиз шерик, ярмини ёлғиз ўнинчи «ҳамкор» оладиган бўлди.
Улар Унинг ҳиссасини ўзлари учун алоқси бўлмаган жойларга, У истаган ўринларгагина сарфлашар, У хурсанд бўладиган ишларга ишлатишар эди. Дастлаб қишлоқда ўғил болалар, кейин қизлар учун бошланғич билим юрти очилди. Сўнгра яна ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида ўрта, кейин олий ўқув юртлари таъсис этилди. Сўнгра яна ортган пулларни жамлаб, «мусулмонлар учун хайрия жамғармаси»га асос солинди.
Кейинроқ Салоҳ Атийя ўз қишлоғига оламга машҳур Азҳари Шарифнинг бир бўлинмасини очишга муваффақ бўлди. Бу эса Азҳар тарихида биринчи бор бундайин кичик қишлоқчага бўлинма очилиши эди. Шаҳарга темир йўл ва поезд тўхтар ери ҳам қилинди.
Вақт ўтиши билан битта куллия бора бора тўртта куллия бўлди. Олий ўқув толибалари учун 600, толиблари учун 1000 та ўрин яратилди ва ҳоказо ишлар шу тариқа тараққий этиб борди.
Бу айтганларимиз мазкур шерикликнинг қилган саноқсиз хайрияларидан бир намуна, холос.
Тўққиз шерик ўз аҳду паймонларига вафо қилишди. Ўнинчи «Ҳамкор» ҳам улар истаган аҳдни адо этди ва уларга кутганларидан олий натижалар келтирди. Пировардида қишлоқда бирорта ишсиз одам, бирорта камбағал оила қолмади!
Ўтган январ ойи 70 ёшдан ўтган Салоҳ Атийя ўзининг умр бўйи қилган шеркичилигини тамомлаб, Ўзи ишлари учун «шерик» деб топган Роббининг ҳузурига, Унинг ҳузуридаги насибасини олгани равона бўлди. Аллоҳ таолонинг бу «ҳамкорига» нималар тайёрлаб қўйгани, унинг ҳиссасига қандай «фойда»ларни битиб қўйгани ёлғиз Ўзига аён. Салоҳ Атийянинг жанозасига миллион одам йиғилди, бутун қишлоқ мотамсарога айланди. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло уни охиратида ҳам ўзи кутганидан юқори натижалар билан сийласин!
Энди биз ўз мол дунёйимизда кимларни шерик қилаётганимизга бир қарайлик чи! Бизни йўқдан бор қилган, бойлик ва имконият берган Роббимизга топганимиздан қанча ажратяпмиз?!...

Husaynxon Abu Ubay саҳифасидан...
Дуоларингизда бизни ҳам эслаб куйинг!