Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Дунё жуда қисқа! Шундай экан, ота-онангга яхшилик қил, фарзларни адо эт, беморнинг ҳолидан ҳабар ол, атрофингдагиларни яхши кўришингни айтиб қўй, ёш болаларни ҳурсанд қил, етимга табассум қил, барчага кулиб қара!

Балки хотимамиз яқиндир?


"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.
Чумолидан олинган ибрат

Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
- Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
- Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим беҳос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан чиқолмас, ўзидан оғир юки ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: "Наҳотки, бир чумолича ғайратим бўлмаса?!" Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

ДАН ходимининг саволига жавоб
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли

Набаъ сураси 31-40 оятлар.
⭐️ Ҳ А Й Р А Т ⭐️

Бу воқеа ироқлик такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берди. Яхшиси, воқеани унинг ўзи сўзлаб берсин:
- Оддий кунларимдан бири эди ўша кун. Мижозларимдан бирини айтилган манзилга олиб бориб қўйдим. Машинамни ортга қайтараётганимда кўпқаватли уйдаги балконлардан бирида турган ёшгина жувоннинг менга шошиб қўл силтаётганига кўзим тушди. Аёл менга «кутиб туринг» деяётгандай ишора қиларди. Бироздан кейин ҳовлиқиб етиб келди. Уст-боши хароб, ранг-рўйи бир аҳволда. Лекин ажабланмадим. Ҳозир бутун Ироқ аҳолисининг деярли ярми шу аҳволда...
-Мени тиланчи деб ўйламанг, - деди жувон салом бергач. –Уйда уч гўдагим очдан ўляпти!..
Унинг овозидаги дард юрагимни зирқиратиб юборди.
-Эримни босқинчи аскарлар ўлдиришган. Ҳозиргача бор-будимни сотиб кун кўриб келдим. Аммо энди қўлга илингулик ҳеч нарсам қолмади. Болаларим уч кундан буён туз тотишгани йўқ. Ўзим нима бўлсам бўларман, лекин гўдакларимнинг нон сўраб ёлборишларига чидолмаяпман. Худо йўлида, етимларимга ёрдам қилинг!..
Шартта чўнтагимга қўл солдим. Бир даста пулимни чангаллаганимда, шайтон ғалаён қилди: «Нима қиляпсан ўзи?! Бунақаларни энди кўришингми? Ахир бу пулларни не машаққат билан йиққансан-ку! Болаларингнинг ризқини қийиб йиққансан!»
Чинданам шундай. Машинамнинг ғилдиракларини алмаштириш учун неча ойлардан буён пул йиғаётгандим. Хотиним емоқ-ичмоғимизни озайтириш ҳисобига йиғиб берганди бу пулларни. Ҳар кеча ишдан қайтишимни хавотир билан кутиб ўтиради, емирилган ғилдираклар билан бирор ҳалокатга учрамасайди деб қўрқиб ўтиради. Бугун устахонага боришим керак...
Жувон ўйланиб қолганимни кўриб, йиғлаб юборди.
-Тиланчилик қилиб ўрганмаганман. Жон қардошим, нон дардида номусимни сотишга мажбур қолмайин. Имконингиз бўлса, гўдакларимнинг жонини, менинг номусимни сақлаб қолишга ёрдам беринг...
Юрагим ёниб кетди! Ёнимдаги бор пулни олдим-да, жувонга тутқаздим:
-Ҳеч қачон номусингни сотма, синглим! Бу пуллар бир кунингга ярар. Қолганини Аллоҳ беради. Менинг қўлимдан келгани шу...
Жувон ҳаяжондан қалтираб кетди. Кейин ингичка қўлларини кўтариб, дуо қилди:
-Аллоҳим бу яхшилигингизнинг муносиб мукофотини берсин! Сизни Ўзи ярлақасин! Ўзи қўлласин!..
Ўша куни аранг нон пули топиб, уйга қайтдим.
-Устахонага бормадингизми? – дея хавотир билан тикилиб турган хотинимга ёлғон гапиришга мажбур бўлдим:
-Бордим. Аммо ҳозир менинг машинамга мос ғилдираклар йўқ экан. Келтиргач, ўзлари хабар беришади...
Орадан уч кун ўтди. Кечқурун уйга қайтсам, хотиним қўлимга бир парча қоғоз тутқазди.
-Ғилдиракларни ўрнатишга бораркансиз. Устахонадан хабар юборишибди, - деди суюниб.
Анграйиб қолдим. Ахир бу қанақаси! Ҳеч қанақа устахонага бормаганман-ку!
Шошиб қоғозга қарадим. Исм-шарифим, манзилим тўғри ёзилган. Устахона манзилиям бор.
Хотинимга сир бой бермадим, аммо эрталабгача ухлолмай чиқдим. Балки янглишишгандир? Бошқасига адаштиришгандир?
Эртасига эрталаб айтилган манзилга бордим. Шогирд бола қўлимдаги қоғозни олди-ю, менга ҳайратланиб қаради ва ичкарига югуриб кетди. Бироздан кейин ҳаяжондан титраган овози эшитилди:
-Келди, уста! У келди!
Ҳайратим минг чандон ошиб турганида, ичкаридан тўладан келган, эллик ёшлардаги уста шошиб чиқиб келди. Менга бирпас тикилиб турди-да, ҳўнграб йиғлаганича бағрига босди:
-Демак, сен экансан-да! Демак, бу сен экансан!
Ҳеч нарсага тушунмасдим. Лол эдим. Охири ўзимни қўлга олиб, устанинг қўлларидан маҳкам тутдим.
-Нималар бўляпти ўзи? Тушунтириб беринг менга, уста!
Уста қалтироқ қўллари билан кўз ёшларини артаркан, дедики:
-Мана уч кечадирки, тушимга Расулуллоҳ (с а в) киряптилар. Менга дейдиларки, «Фалон манзилдаги фалончини чақиргинда, машинасининг ғилдиракларини алмаштириб бер. Фақат ундан ҳақ олма. Ҳақини мен тўлайман. Қиёматда шафоатимга ноил бўласан!»... Аллоҳ учун сўзла, қардошим, қандай яхшилик қилгандингки, Расулуллоҳ(с а в)нинг ўзлари сенинг мушкулингни осон қилиш ҳаракати
далар? Қандай...
Мен ортиқ устанинг сўзларини эшитмасдим. Кўз ёшларидан бўғилиб қолгандим, юрагим қинидан чиққудек потирларди: (Субҳаналлоҳ)
Қалбларнинг давоси:
- Қуръон қироати.
- Тунни таҳажжуд билан бедор ўтказиш.
- Солиҳлар билан суҳбат.
- Ҳилватда (Аллоҳдан қўрқиб) кўз ёш тўкиш.
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз ўқийдиган киши расмли футболка кийиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жонли нарсаларнинг сурати туширилган либосларни кийиш хоҳ намозда бўлсин хоҳ намоздан ташқарида бўлсин макруҳ саналади. Агар сурат ўта кичик бўлиб, синчиклаб қарамаса билинмайдиган даражада бўлса жоиз. Шундоқ бўлсада суратли либосларни киймаслик афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Бахтим очилсин ўқиб қўйинг...
​​БУ ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ...

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Шифокор сўради:
– Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди шифокор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...

P.S.: Иш-иш, деб юравермасдан, дам олиб ҳам туринг!
НАМОЗДА ҚИРОАТ ҚИЛИШ ФАРЗЛИГИ
#намоз

❓665-CАВОЛ: Намозда қироат қилиш фарз дейишади. Бунга далил нима эканини айтиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда қироат қилиш фарз экани борасида барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Ҳанафий мазҳабимиздаги энг мўътабар алломалардан бўлмиш Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Фатҳу бобил иноя” номлик асарларида намозда қироат қилиш фарз эканига қуйидаги далилларни келтирганлар:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآَنِ

яъни: “Энди Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар!” (Муззаммил сураси 20-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифда шундай деганлар:
ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ (رواه الإمام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “... Сўнгра Қуръондан ўзингизга осон бўлганини ўқинг!” (Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from ….
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
•ВАТАН ХОИНЛАРИ

•ИМОМИНИ СОТГАН СОТҚИН «СОХТА САЛАФИЙЛАР»

•3 ФУНТГА ИТИНИ СЎЙИБ ТАШЛАГАН ҚЎЙЧУВОН

🎙УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@ummatuz
@muttaqiynuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Тиловат қилган судя
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллалоҳу алайхи васаллам шундай дедилар:
Ким тонг отганда:« Фасубҳааналлоҳи ҳийна тумсууна ва ҳийна тусбиҳуун. Ва лаҳул ҳамду фис-самавати вал арди ва ъашиййан ва ҳийна тузҳирун.
Йухрижул ҳаййа минал маййит, ва йухрижул маййита минал ҳайй, ва йуҳйил ардо баъда мавтиҳаа ва казаалика тухрожун»*
(Кеч кираётганда, тонг отаёганда, оқшомда ва туш пайти Аллоҳга тасбеҳ айтинглар. Осмонлару ердаги ҳамду санолар У Зотгадир. У ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқарур. Ва ўлик ерни тирилтирур. Сизлар ҳам мана шундай тирилтирилурсизлар) деса, шу куни йўқотган нарсаларини топибди. Ким буларни кечки пайт айтса, тунда йўқотган нарсаларини топибди.

Абу Довуд ривояти.

*Рум сураси, 17-19 - оятлар.
Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва сен рози бўлурсан.

(Зуҳо сураси, 5-оят).
Forwarded from Hidoyat.uz
Қалбаки тақвим харид қилишдан сақланинг !

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз мўмин-мусулмонларига қулайлик яратиш мақсадида ҳижрий 1443 йил учун (милодий 2021–2022 йиллар) мўлжалланган намоз вақтлари тақвим-китобини янги ҳижрий йил бошланишидан аввалроқ республикамиз бўйлаб тарқатилишини лозим, деб билди. Янги чоп этиладиган ҳижрий 1443 йил учун (милодий 2021–2022 йиллар) намоз вақтлари тақвим-китоби вақтларини белгилашда ЎзР ФА Астрономия институти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, Фатво ҳайъати аъзолари томонидан чуқур ўрганилиб, кенг муҳокама қилингач, амалга татбиқ этилади.

Ҳар йили кузатилганидек бу йил ҳам ҚАЛБАКИ ҲИЖРИЙ НАМОЗ ТАҚВИМИ юртимиз бўйлаб тарқатилиши эҳтимоли бор. Шу муносабат билан юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳижрий 1443 йил учун (милодий 2021–2022 йиллар) мўлжалланган намоз вақтлари тақвим-китобининг қалбаки нусхасини сотиб олишдан эҳтиёт бўлинг!

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари билан биргаликда соҳа мутахассислари ва Астрономия институти ходимлари билан мувофиқлаштирилган ҳақиқий намоз вақтлари тақвим-китоби айни пайтда Диний идора ҳузуридаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этиш жараёнида ва махсус голограмма билан тамғаланмоқда.

Яқин кунларда АСЛ ҲИЖРИЙ НАМОЗ ТАҚВИМИ эътиборингизга ҳавола этилади ва юртимизнинг барча масжидлари, бозор ҳудудлари ва китоб дўконларига тарқатилади.

Ўйлаймизки, ушбу тақвим-китоб йил бўйи сизнинг муҳим қўлланмангиз бўлади, иншоаллоҳ.

Мурожаат учун:

+(998)71 240-05-19

+(998)90 175-04-59

+(998)90 934-04-20

+(998)99 820-82-81

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли

Муддассир сураси, 1-31- оятлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Нажосат теккан жойни сув билан ювиш кифоями ёки тупроқ кабилар билан тозалаш шартми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анвар қори Турсунов

Алишер Навоий энг катта масжид қурганлар.
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳозирги кунда ёшлар унаштирилгач кўришиб ёки телефон орқали гаплашиб юришса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланмоқчи бўлган йигит ва қиз ота-оналарининг розилиги билан гувоҳлар иштирокида бир марта учрашади. Маъқул бўлса, тўй бўлади, акс ҳолда эса йўқ. Бундан бошқа ҳолатларда никоҳ ўқитилмагунига қадар учрашишлари ва телефон орқали гаплашишлари мумкин эмас, балки гуноҳ ишдир. Динимизда йигит-қиз бир-бирини ўзаро "синаб" юришларига рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГЎШТИ ЕЙИЛАДИГАН ВА ЕЙИЛМАЙДИГАН ҲАЙВОНЛАР

 Қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар ва қушлар учун ҳадиси шарифда “Йиртқич тиши бўлган йиртқич ҳайвонлар ва панжаси билан ов овлайдиган қушлар ейилмайди” деб марҳамат қилинди. (Муслим ривояти)

Гўшти ейилмайдиган қуруқлик ҳайвонлари:

1. Тўнғиз.

2. Бўри.

3. Айиқ.

4. Арслон.

5. Қоплон.

6. Леопард.

7. Барс.

8. Панда.

9. Пантера.

10. Гепард.

11. Ягуар.

12. Пума.

13. Олмахон.

14. Сувсар.

15. Савсар.

16. Сассиқ кўзан.

17. Горилла.

18. Маймун турлари. (Шимпанзе, бабуин, гибон, орангутан).

19. Сиртлон.

20. Фил.

21. Ит.

22. Мушук.

23. Қундуз.

24. Бўрсиқ.

25. Силовсин.

26. Шоқол.

27. Тулки.

28. Андатра каби овини йиртқич тиши билан овлайдиган йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ейилмайди. (Шофеъий мазҳабида тулки, сиртлон, сувсар, олмахон ва андатра ейилади.)

Гўшти ейиладиган ҳайвонлар:

1. Жирафа.

2. Кенгуру.

3. Қуён.

4. Гўшти ейиладиган майда (қўй, эчки) мол ва сигир (буйвол, новвос, бузоқ), туя каби ҳайвонларнинг ёввойиси ҳам ейилади.

5. Хонаки от танзиҳан макруҳдир. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қавли. Шогирдлари ҳалол дейишган. (Фатво шунга берилган) Пони бир от туридир. От гўшти Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабида ҳалол, Моликий мазҳабида ҳаромдир.

6. Ёввойи отлар ейилади.

7. Хонаки эшак ейилмайди, ёввойи эшак ҳисобланган зебра ейилади.

Гўшти ейилмайдиган қушлар:

Овини панжаси билан овлайдиган ва ўлакса ейдиган қушлар, калхат, бургут, миққи, қузғун, тасқара, қора қарға, кўршапалак, қирғий, лочин, чайка, лайлак, фламинго, қарқара, ўрмон ибиси каби қушлар ейилмайди.

Ҳашаротлар ҳам ейилмайди:

Ҳашарот, яъни уяси тупроқ ичида бўлган майда ҳайвонлар ҳам ҳалол эмас. Сичқон, чаён, илон турлари, калтакесак, тимсоҳ, кана, саламандра, қурбақа, тошбақа, шиллиққурт, ари, пашша, чивин, кўрсичқон, типратикан, тахта канаси, бит, бурга каби ҳашаротлар ейилмайди. (Шофеъий ва Моликий мазҳабида калтакесак ва типратикан ейилади.)

Гўшти ейиладиган қушлар:

Жирканчли бўлмаган, овини панжаси билан овламайдиган ва ўлакса емайдиган қушларнинг гўшти ейилади. Лойхўрак, қумри, булбул, канарейка, тўтиқуш, каклик, қирғовул, чил, каптар, бедана, полиз қарғаси, товус (ихтилоф бор), қалдирғоч, чолиқуш, қизилтўш, чумчуқ каби қушлар ҳалолдир. Сассиқ попишак макруҳдир. Чайка Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабида ейилмайди. Моликий мазҳабида ейилади. Шофеъий мазҳабида қалдирғоч, товус, сассиқ попишак, тўтиқуш ейилмайди.

Гўшти ейиладиган қушларнинг ёввойилари саналган қора товуқ, ёввойи ўрдак, ёввойи ғоз, оққуш кабилар ейилади. Курканинг ёввойиси ҳисобланган туяқуш ҳам ейилади.

Денгиз ҳайвонлари:

Ҳанафий мазҳабидан бошқа уч мазҳабда денгиз маҳсулотларининг бари ейилади. Ҳанафий мазҳабида эса балиқ шаклида бўлмаганлари ейилмайди. Масалан, саккизоёқ, калмар, денгиз чўчқаси, денгиз оти, морж, медуза, денгиз мушуги каби ҳайвонлар ва краб, мидия, устрица, омар, қисқичбақа, креветка, денгиз шиллиққурти каби денгиз ҳашаротлари ейилмайди. Сом, камбала, делфин, кит, илон балиқ, акула ейилади.

Савол: Нажосат еган ҳайвоннинг гўштини ейиш жоизми?

Жавоб: Тезак ва бошқа нажас нарсаларни еган ҳайвоннинг гўштидан ҳид келиб турса, ейиш макруҳдир. Тоза нарсалар билан боқилиб, ёмон ҳиди қолмаса, жоиз бўлади. Нажосат еган товуқ, қўй ва сигирни ҳамон сўйиб ейиш макруҳдир. Товуқни 3, қўйни 4, сигирни ва туяни 10 кун қамаб қўйиб, яъни нажосат едирмасдан, тоза озиқ билан боқиш керак. Шофеъий мазҳабида туя 40, сигир 30, қўй 7, товуқ 3 кун қамалади.

Савол: Тирик ё ўлик эканлиги билинмаган ҳайвон бўғизланса, ейиладими?

Жавоб: Касал ёки ҳушидан кетган ҳайвон тирик-ўликлиги билинмаса, бўғизланганда ҳаракат қилса ё тирик ҳайвондаги каби қон оқса, ейилади. Чунки булар ҳаётлик аломатидир. Ҳаёт аломати бўлмаса, ейилмайди.
👍1
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Икки ҳайит орасида тўй қилиш мумкинми? Мумкин эмас деб эшитганман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки ҳайит ўртасида тўй қилса бўлади. Бу борадаги сиз эшитган гап-сўзлар шаръий асосга эга эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar