#xabar #baku #turkiy_davlatlar_muftiylari
🌙 Озарбайжоннинг табаррук қадамжолари зиёрат қилинди
📍 Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.
🤲 Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🤲 Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari #raddiya
МАВЛИДНИ НИШОНЛАШ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
МАВЛИДНИ НИШОНЛАШ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
❤1
#xabar #baku #turkiy_davlatlar_muftiylari
🌙 НУФУЗЛИ АНЖУМАН ОЗАРБАЙЖОННИНГ АҒДАМ ШАҲРИДА ЯКУНЛАНДИ
📍 Озарбайжонда бўлиб ўтган Саййид Яҳё Бокувийнинг бой маънавий меросига бағишланган халқаро илмий-амалий конференциянинг ёпилиш маросими рамзий маънога эга бўлган тарихий Ағдам шаҳрида ўтказилди. Унда туркий давлатлар, араб-мусулмон мамлакатлари диний пешволари, уламолар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
✅ Йиғилишда Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ҳам сўзга чиқиб, яқинда бўлиб ўтган Озарбайжон етакчисининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи ва имзоланган "Абадий дўстлик шартномаси" қардошлик муносабатларимизни янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🗣 Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугунги мураккаб даврда тинчлик ва ҳурлик энг бебаҳо неъмат эканини алоҳида таъкидлаб, уммат бирлиги, ҳамжиҳатлик ва диний-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш заруратига тўхталдилар. Шунингдек, давлат Раҳбарлари ўртасидаги самимий биродарлик ва олий даражадаги ўзаро ташрифлар халқларимиз тарихида янги саҳифа очганини эътироф этдилар.
🤲
Анжуман якунида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода жанобларининг таклифига биноан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилганлар ва бутун ислом уммати ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
Муфтий ҳазратлари ўз дуоларида эл-юртларимиз тинчлиги, мамлакатларимиз фаровонлиги ҳамда анжуманда кўтарилган муҳим масалалар мусулмонлар ва бутун уммат манфаати учун хизмат қилишини Ҳақ таолодан сўрадилар.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мақола
Сўз ва амал уйғун бўлса – нур устига нур, акси бўлса-чи?
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Раслуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаклу шамойилларини, суратларию сийратларини таърифлаб: «Биринчи бор кўрган киши у зотдан ҳайбатланар эди. У зот билан аралашиб, таниган киши эса яхши кўриб қоларди. У зотни сифатлаган киши: “Ундан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдек бирор кишини кўрмадим”, дейди, деган» (Имом Термизий, “Шамоили Муҳаммадия”).
Ҳақиқатан, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламда салобат ҳам, виқор, марҳамату шафқат ҳам – хуллас, ҳамма гўзал сифатлар, фазилатлар жамланган эди. У зотни илк марта кўрган ҳар қандай киши сергак тортар, виқорларидан, салобатларидан ҳайбатланар эди. Лекин Набий алайҳиссалом билан гаплашган, суҳбатда бўлган одам у зотнинг ҳалимликлари, гўзал сўзлари, мукаммал одоб ва ахлоқларига маҳлиё бўлиб қоларди…
БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАВОФДА НИЯТ
САВОЛ: Онaм билан бирга умрага боргандим. Онaм ўзлари мустақил юриб умра амалларини бажара олмайдилар. Шу сабабли мен уларни аравачада миндириб, тавоф ва саъйларини адо қилдирсам, шу билан бир вақтнинг ўзида ўзимнинг умрамни ҳам бажарсам бўладими? Шу қилган тавоф ва саъйим ўзим учун ҳисобга ўтадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ният шарт ҳисобланади. Шу боис сиз онангизни аравада етаклаб, тавоф ва саъйни қилишни бошлашда ўзингизнинг тавофингизни қилишни ҳам ният қилсангиз, онангизни тавофи билан бир қаторда ўзингизнинг тавофингизни ҳам бажарган бўласиз. Лекин агар онангизнинг аравасини етаклаш чоғида ўзингиз учун тавофни ният қилмасангиз, бу ҳолда сизнинг тавофингиз ҳисобга ўтмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#muftiy_minbari
Аллоҳни рози қиладиган амаллар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Аллоҳни рози қиладиган амаллар
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#Ҳадис
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор кўргани борсалар: "Сен учун (зарарли) бир нарса йўқ, иншааллоҳ, бу сенга гуноҳлардан покланишдир", дер эдилар» (Имом Бухорий ривояти).

ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 17-СЕНТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУС СОНИ ОЙИНИНГ 6-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 04:45
⏱️ БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:04
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 16:50
⏱️ ШОМ - 18:36
⏱️ ХУФТОН - 20:10
🔗 Улашинг:

❤6👍1🕊1