Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.39K photos
4.37K videos
29 files
7.06K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 27-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:20
⏱️БОМДОД - 05:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:11
⏱️ХУФТОН - 20:45

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 Такфир фитнасига алданманг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҒУСЛ ҚИЛГАН ОДАМ ВАФОТ ЭТСА, ЯНА ҒУСЛ ҚИЛДИРИЛАДИМИ?

САВОЛ: Жума намоз пайти вафот этиб колган киши намозга ғусл қилиб келган бўлса ҳам жанозасидан олдин ювинтириладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу кишини ғусл қилдирилади. Чунки инсон вафоти туфайли нопок бўлиб қолади. Шунинг учун уни ғусл қилдириш вожиб бўлади. Вафотидан аввал қилган ғуслининг аҳамияти қолмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 1 йил, зулҳижжа ойи ташриқ кунларининг ўртаси (нубувватнинг 13 йили / милодий 622 йил июнь охири):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етмиш беш нафар ансорий саҳобадан байъат олдилар (бу Ислом тарихида «Иккинчи Ақаба байъати»,
«Катта Ақаба байъати» ва «Байъатул ҳарб» номлари билан машҳурдир);
– байъат сўнгида ўз қавмлари устидан жавобгар бўлишлари учун ансорлардан ўн икки раҳбар сайланди.

Ҳижратдан аввалги 1 йил охири, нубувватнинг 13 йили зулҳижжа ойининг ўртасидан, то нубувватнинг 14 йили сафар ойи охирларигача / милодий 622 йил июлнинг бошидан сентябрь ўртасигача):
– Маккадаги саҳобалар Мадинага оммавий ҳижрат қилишди.

Нубувватнинг 14 йили 26 сафар, пайшанба куни эрталаб / милодий 622 йил 8 сентябрь):
– Қурайш раҳбарияти «Дорун Надва» мажлисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдириш ҳақидаги ёвуз қарорини қабул қилди.

Нубувватнинг 14 йили 27 сафар, жумага ўтар кечаси / милодий 622 йил 9 сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Макканинг Мадинага нисбатан орқа томонидаги Савр тоғи чўққисига чиқиб, кичик бир ғорга яшириндилар ва у ерда уч кун қолдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 Мунофиқлик оғир иллат

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нур дуоси

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳ у анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай намоз ўқишларини кўриш учун холаси Маймуна онамизнинг уйида тунаб қолади. Шу кеча у Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кечаси туриб намоз ўқиганларини ва ибодатларини тугатгач, қуйидагича дуо қилганларини ривоят қилади:

“Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон, ва фий лисааний нурон, ва фий басарий нурон, ва фий самъий нуро. Ва ъан яминий нурон, ва ъан ясаарий нуро. Ва мин фавқий нурон, ва мин таҳтий нурон, ва мин амаамий нурон, ва мин холфий нуро. Важъаллий фий нафсий нурон ва аъзим лий нуро”.

Маъноси: “Аллоҳим! Қалбимни, тилимни, кўзимни қулоғимни нурли қилгин. Ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан, остимдан, олдимдан ва ортимдан нур келтиргин. Нафсимни нурли қилгин. Мени нур-ла буюк қилгин” (Имом Бухорий ривояти).

“Ҳидоят” журналидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим" (Имом Термизий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 Такфир фитнасига алданманг!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗДА ҚЎЛЛАР ҚАНДАЙ БОҒЛАНАДИ?

САВОЛ: Намоздаги қиёмда турган вақтда қўлларни қандай боғлаш тўғри бўлади? Ўнг қўл бармоқлари билан чап қўлнинг билак қисмига боғлашми ёки ўнг кафтни чап кафт устига текис қилиб қўйишми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккиси ҳам мазҳабимизда бор. Шунинг учун ҳар иккисини қилаётганлар ҳам тўғри амал қилаётган бўлади. Чунки биринчисини буюк мужтаҳид имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ айтган бўлсалар, иккинчи турини имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ маъқул кўрганлар. Аммо уларнинг ижтиҳодларини шарҳлаган уламолар иккисининг гапларини жамлаб, намозхон ўнг қўлининг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўлининг билагидан ушлайди, қолган уч бармоғини чап қўлининг устига қўяди, деганлар ва шу амални маъқул кўрганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤5
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 28-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:21
⏱️БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:45
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:15
⏱️ШОМ - 19:10
⏱️ХУФТОН - 20:40

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍2🕊1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

https://t.me/diyonatli
❤1
#Жума #Шукуҳи #Пискент

Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан

2026 йил 28-август куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан олинган фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.

https://t.me/diyonatli
❤8🥰1
Бир гуруҳ диний-маърифий соҳа фидойиларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди

27-август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан диний-маърифий соҳада самарали меҳнат қилиб, юртимизда тинчлик-осойишталик, маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда халқимизга эзгулик ва маърифат улашиш йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимизни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент вилояти Пискент тумани “Пискент” жоме масжиди имом-хатиби Маликов Абдуҳамид Холиқович ҳам мамлакатимиз мустақиллигига бағишланган эсдалик нишони билан муносиб тақдирландилар.

Ушбу юксак эътироф у кишининг кўп йиллик самарали меҳнати, диний-маърифий соҳани ривожлантириш, жамиятда маънавий барқарорликни таъминлаш ва халқимиз орасида эзгу қадриятларни кенг тарғиб этиш борасидаги фидокорона хизматларига берилган муносиб баҳодир.

Тақдир муборак бўлсин! Халқимиз ва юртимиз равнақи йўлидаги эзгу ва масъулиятли фаолиятларида янада улкан зафарлар тилаймиз!

Пискент туман котибяти: 27.08.2026

https://t.me/diyonatli
👍13❤2❤‍🔥1👏1😍1