Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Эрта тонгда имомнинг эшиги тақиллади. Қишлоқ оқсоқоли ҳовлиққанча эшикни қоқарди.
– Домла, домла афанди... дерди ҳаяжонда. Имом қўрқиб эшикни очди.
– Туш кўрибман. Ҳалиги телба одам бор эдику... Мен уни жаннатда юрганини кўрдим. У менга қараб кулар эди. "Ҳаққим сенга ҳалол бўлсин", дерди. Имом ҳайратланди. Чунки, шунга ўхшаш тушни ўзи ҳам кўрганди

– Кел, ичкари кир, демоқчи эди. Узоқдан яна бир одамнинг бақириб келаётганини кўришди.
– Мен сизга айтмадимми, мен сизларга айтмадимми, дерди. – Мен тушимда уни жаннатда кўрдим... Яна уч тўртта одам айни тушни кўрганларини айтиб келдилар. Бу ерда бир гап бор. Кечаги ўзларининг ишларидан ҳижолат бўлдилар.
– Унинг уйига борамиз. Хотиндан узр сўраймиз. Нима бўлганини ҳам аниғини биламиз.

Унинг уйига бордилар. Эшикни очган хотин хавотирга тушди. Одамлар аёлдан узр сўрадилар. Жасадни қаерга қандай қилиб қўйганини сўрадилар. Хотин бўлган ишларни гапириб берди. Улар хотиннинг гапларини жон қулоқлари билан тингладилар. Чўпонни топишга қарор бердилар.
– Чўпонни олдига боришимиз керак, дейишди.

Йўлга тушдилар. Кетар эканлар, ўзаро гапириб кетардилар:
– Аслида чўпон авлиё бўлса керак... Ҳизрдир балки... Ўзи ўлган одам ҳам унчалик ёмон одам эмас эди....

Айтилган ерга келдилар. Чўпон қўйларини ўтлатаётган эди. Одамларни кўриб ўрнидан туриб уларга пешвоз чиқди.
–Хайрдир. Тинчликми?
Уларни ўтқазиб, сут билан меҳмон қилди. Одамлар кечаги ҳодиса ҳақида гап очишди. Чўпон одамларнинг гапидан ҳеч нарса тушунмади.
– Мен бир ғариб, оддий одамман. Жасадни кўмдим. Кейин тепасида туриб дуо қилдим. Бор йўғи шу...
– Нима деб дуо қилдинг? Шуни айтиб бера оласанми?

Чўпон қабрнинг четида туриб қилган дуосини айтиб берди:

"Аллоҳим! Мен бу ерларда қўйларимни ўтлатиб юрар эканман, Сенинг қулларинг келиб салом беришади. Сенинг номинг билан салом берганлари учун уларни сен юборган меҳмон деб биламан. Уларга яхши муомала қиламан. Уларни сут билан меҳмон қиламан. Боримни уларга улашаман. Аллоҳим, ҳозир эса, мен сенинг ҳузурингга бир одам юборяпман. Энди уни Сен кутиб олиб, Ўзинг меҳмон қил!...."

(Таржима)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Тил офатлари:
Ёлғон
Тобеин Юнус ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Мендан уч нарсани ёдлаб олинглар:

1. Бирортангиз амру маъруф баҳонаси билан бўлса-да, султоннинг олдига кира кўрмасин!

2. Бирортангиз Қуръон ўргатиш баҳонаси билан бўлса-да, ёш қиз билан холи қолмасин!

3. Бирортангиз қулоғига аҳли бидъат сўзи киришига имкон бермасин!»

«Ал-Ибонаҳ»
Беш-олти йиллик гап бўлса ҳам, айтай. Чунки мавзу ҳамон янги...

“Автобусда, – деб ҳикоясини бошлаган эди дўстим, – бир қиз ўтирволиб тилпонда гаплашиб кетяпти. Дунё билан иши йўқ. Билиниб турибди, йигити билан гаплашяпти. Энди, оғзидан шунақа гаплар чиқяпти, эшитганлар хижолат. Қулоқлар уятдан қизариб кетяпти. Лекин у қиз уялаётгани, заррача ноқулайлик ҳис этаётгани йўқ. Гўё автобусда ёлғиз ўзи. Бошқалар бир тийин... Бунақаларга бир нарса дейишга ҳам одамнинг юраги бетламайди. Шармандага шаҳар кенг-да. Дакки берган одам қайтанга азият чекиб қолади...

Аммо бир амакининг сабри чидамади. Ўтирган жойида шундоқ елкаси оша ўгирилиб ҳалиги қизга қаради ва:

– Ана шунақа қилиб, тўйгача ҳамма гапни гаплашиб оласанлар-да, кейин гаплашишга гап тополмасдан, уруш-жанжал қиласанлар! – деди зарда билан.

Хайрият, шу гап билан қизнинг чакаги тинди. Йигити билан хайр-маъзурни қисқагина қилиб, тилпонини ўчирди. Ҳатто ўзини ноқулай сеза бошлади. Манзилига етдими-етмадими, билмадим, тушиб кетди...”

Бурунгидан яна бир воқеа.

Мактабга мажлисга боряпман. Қоронғу тушиб қолган. Мактаб ҳовлисидаги дарахт панасида бир йигит бир қиз билан қучоқлашиб турганига кўзим тушди. Мени кўриб ҳам заррача сесканганлари йўқ. Ҳой, десам, йигит: “Нима ишингиз бор?!” дейди! Ярамас!Ҳозир сенга нима ишим борлигини кўрсатаман, деб расмга олмоқчи эдим, қочиб қолишди...

Ўғли бор ўғрига, қизи бор ғарга кулмасин, деган гап бор элимизда. Мен ҳам бу гапларни асло кулиб ёзаётганим йўқ. Сизлар билан дардлашиб, муаммоларимизга ечим излаб ёзяпман...

Ўзи, ёшларнинг хулқидаги ҳар бир нуқсон, аввало, катталарники. Биз – ёшуллилар уларга яхши таълим, тарбия бера олмаяпмиз. Болалар номаъқул иш қилаётганда, қўлидан тутмаяпмиз, оғзидан бемаза гап чиққанда, эшитмаганга оляпмиз, қинғир қадам босганда, уларни айланиб ўтяпмиз... Менинг болам эмас-ку, деяпмиз...

Автобусдаги ўша қиз ота-онаси, амаки-тоғаси ёки қўшниларининг олдида ҳам шундай гаплашармиди? Албатта, гаплашмайди! Уялади. Ўзини одобли, ҳаёли тутади. Эътибор қилайлик, кўпгина ёшлар нима қилғилиғи бўлса, таниш-билишлари йўқ жойда қиляпти.

Шундай экан, биз – катталар кўча-кўйда юрган ҳар бир болага, ёш авлодга ўзимизнинг фарзандимиздай қарасак бўлмасми? Боланинг бегонаси бўлмайди, деган ибора четдан ўзлашмаган, ғирт ўзбаки-ку. Қолаверса, улар эртамиз эгалари. Қай бирлари фарзандларимизнинг дўсти, ҳамкасби, қўшниси бўлиб қолиши мумкин. Сал нарироқни ўйласак, ҳеч биримиз кўчаларда бошсиз (бебош) юрган болаларга бефарқ қарамаган бўлардик.
Баъзиларга гапирсанг, мушт туширишдан ҳам тоймайди, деб ўзимизни оқламайлик. Тўғри. Шунақа сурбет, қайтмас болалар йўқ эмас. Аммо уларни ҳам етиштирган ўзимиз. Бир киши гапирганда бошқаларимиз жим ўтиб кетамиз. Ҳой дейдиган хўжа бўлмагандан кейин, бола хоҳлаганини қилиб ўрганиб қолган...

Айтмоқчи бўлганим – кўчада яқинларисиз, назоратсиз юрган болаларга бефарқ бўлмайлик. Кимдир отаси бўлиб, кимдир амакиси, тоғаси, бобоси бўлиб қараса, бола ёлғиз эмаслигини сезса, катталар жамиятда ўзларининг борлигини сездирса, иншааллоҳ, ёшларимиз яхшигина ахлоқли бўлиб қолса ажабмас...

Абдуғафур ИСКАНДАР
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари:

Ёлғон

Манба: islom.uz
Forwarded from Fitrat.uz
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
ليس بعد خَلق الخلق استفاد اسم "الخالق" و لا بإحداثه البرية استفاد اسم "الباري"
14- матн: Аллоҳ таоло халқларини яратганидан кейин “Холиқ-яратувчи” исмини олган эмас ва халқларини бор қилганидан кейин “Ал-Борий” исмига эга бўлган эмас.

Шарҳ: (Олдин бирор кўриниши бўлмаган халқларни бор қилгувчи исмига “Ал-Борий” деб аталади.)
Шарҳ: Аллоҳ таоло халқларини яратишдан олдин Холиқ бўлган ва бу исм билан азалдан номланган. Халқларни яратгандан кейин бу исм билан номланди, деб эътиқод қилиш мумкин эмас. “Борий” исми ҳам шундай.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Javhari fard
Муҳаммад Латиф Жуман раҳимаҳуллоҳ 1958 йил Тошкент вилоятида туғилган.

Мир Араб мадрасасида, Ислом Олий маъҳадида таҳсил кўрган.

1990 –1994 йилларда Ислом Олий Маҳад ректори бўлиб ишлаган.

Бир умр дин хизматида бўлди.

Нуктадон фақиҳ, муфассир, араб
тилининг ўткир билимдони сифатида эътироф этилган.

Теран тил илми сабаб "Абу Наҳв" деб чақирилар эди.

2016 йил – 58 ёшида Қуръонни мукаммал ёд олди.

Улкан олим, Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаким зот эди. Тақвосига гувоҳмиз.

Чечен юртида илм берар эди. Бугун – 2021 йил, 29 май куни пешин намозидан сўнг талабаларга насиҳат қилиб ўтириб омонатини топширди.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

ПС.
13 июн куни Тошкентга келиши керак эди.
Муҳаммад Латиф Жуман раҳимаҳуллоҳ Абдул Ҳамид Жуманнинг отасидир.

Аллоҳим хайрли амалларини ҳамроҳ қилсин!
❤1
Forwarded from Mehrob.uz
​​#ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Муҳаммад Латиф Жуман вафоти муносабати билан Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигидаги
Mehrob.uz жамоаси чуқур таъзия билдиради.

Устоз Муҳаммад Латиф домла 1958 йил Тошкент вилоятида туғилганлар.
Мир Араб мадрасасида, Ислом Олий маъҳадида таҳсил олиб, 1990 –1994 йилларда Ислом Олий Маҳад ректори бўлиб ишлаганлар.

Нуктадон фақиҳ, муфассир, араб тилининг ўткир билимдони сифатида эътироф этилган устозни, теран тил илмлари сабаб "Абу Наҳв" деб чақирилар эди.
Ҳаммамиз ҳавас қиладиган жиҳатлари ҳимматларида эди. Аллоҳнинг Каломи - Қуръони каримни 58 ёшларида ёд олгандилар.

Сўнгги йилларда Чеченистоннинг Грознийдаги мадрасасида таълим берардилар. Бугун – 2021 йил, 29 май куни пешин намозидан сўнг талабаларга насиҳат қилиб ўтириб боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабру салвон берсин!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

@MEHROB_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли
Билиб туриб ҳаром иш қилаётган одам ўқийдиган дуо

Бир ҳаром ишни қилаётган бўлсанг ва унинг ҳаром эканлигини билсанг ҳам тарк қилолмаётган бўлсанг, мана бу дуони ўқиб юр:

اللهم احْرِمْنِي لَذَّةَ مَعْصِيَتِكَ وَارْزُقْنِي لَذَّةَ طَاعَتِكَ

Ўқилиши: Аллоҳумма аҳримний лаззата маъсиятика, вар-зуқний лаззата тоъатика.

Маъноси: «Аллоҳим! Маъсиятинг лаззатини менга ҳаром қил, мени тоат-ибодатинг лаззати билан ризқлантир».

© Имом Муҳаммад Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim
Forwarded from Islom.uz
Масжидга туфлаш гуноҳдир

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидга туфлаш гуноҳдир, унинг каффороти ювиш, кўмиш биландир», дедилар».

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/16764
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Тақво
АЛЛОҲИМ, ҚУДРАТИНГНИ КЎРСАТ

Бир овчи ҳалол ризқ истаб, овга чиқди. Қармоғини ташлаб қўйди, аммо ҳеч нарса илинмади. Шунда овчи Аллоҳ таолога илтижо қила бошлади, чунки уйда болалари очликдан қийналаётган эди. Қуёш ботишига озгина вақт қолганда Аллоҳ таоло унга катта бир балиқни ризқ қилиб берди. Овчи Аллоҳ таолога ҳамд айтди. Балиқни олиб, хурсанд бўлиб уйига жўнади. Шу куни бир подшоҳ ҳам сайр қилишга чиққан эди. Овчини кўриб, унинг олдига келди. Овчининг қўлидаги балиқ подшоҳга ёқиб қолди. У зўрлик қилиб, балиқни тортиб олди-да, қасрига қайтиб кетди. Маликанинг олдига кириб, мақтанмоқчи эди, балиқ бирдан типирчилаб, подшоҳнинг бармоғини тишлаб олди. Подшоҳ оғриқдан туни билан ухлай олмай чиқди. Эрталаб табиб чақиришга мажбур бўлишди. Табиб келиб, бармоқни кесмаса бўлмаслигини айтди. Бармоқ кесилди, лекин оғриқ тўхтамади. Балиқнинг заҳри қўлга ўтиб кетган эди. Қўлни билаккача кесишди, лекин оғриқ тўхташ ўрнига баттар кучайди. Подшоҳ бақириб, фарёд сола бошлади. Табиблар яна маслаҳат қилиб, қўлни бутунича кесиб ташлашди. Подшоҳ оғриқдан қутулди, лекин унинг кўнгли нотинч эди. Табиблар муаммо нимада эканини тушуниб, қалб табибларининг ҳукамоларнинг олдига боришни маслаҳат беришди. Подшоҳ бир ҳаким зотнинг олдига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ҳаким: «Ўша овчи сизни кечирмагунча қалбингиз хотиржам бўлмайди», деди. Подшоҳ овчини қидириб топиб, бошидан ўтганларини айтиб, ундан кечирим сўради. Овчи уни кечирди. Шунда подшоҳ: «Балиқни олиб кетганимдан кейин нима деган эдинг?» деб сўради. Овчи: «Ҳеч нарса демадим, фақат «Аллоҳим, у менга кучини кўрсатди, Сен ҳам унга қудратингни кўрсат», деб дуо қилган эдим», деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.
Илм ва омонлик диёри

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ китобларининг бирида Амир Темурнинг Ислом динига бўлган муносабати ҳақида ажойиб бир ривоятни келтиради: “Амир Темур Ислом ҳукмига амал қилувчиларни кўрса, жуда мамнун бўлар эди. Бу, айниқса, унинг Хуросон жанубидаги Бишравайҳ шаҳрига бўлган муносабатида яққол кўринади. Соҳибқирон бу шаҳарга яқинлашганида уни йўл четида содда кийинган бир неча одам кутиб олади. Амир Темур улардан: “Шаҳарнинг амири ким?” деб сўрайди. Улар “Амиримиз йўқ, ўзимиз қўлдан келганича Қуръону суннатга амал қилиб яшаяпмиз”, дейишади. Бу гап Соҳибқиронни қизиқтириб қолади-да, шаҳар билан яқиндан танишишга қарор қилади. Ўша ернинг имоми Ҳусайн ибн Исҳоқ билан бирга шаҳар ҳаётининг ҳамма томони билан яқиндан танишиб чиқади. Аҳолининг барчаси, яъни ёшу қариси, эркагу аёли илмли бўлиб, ўқиш-ёзишдан хабардор, бўш вақтини илмга сарфлайдиган кишилар экан. Ҳамма ҳалол меҳнат билан машғул бўлар экан. Амир Темур уларга олтин берганида: “Ҳурмат қилганингиз учун раҳмат, аммо бу тиллаларга ҳожатимиз йўқ, ўзимиз ишлаб топганимиз етади”, дейишади. Шаҳарликларнинг йўлбошчиси имом Ҳусайн ибн Исҳоқ ҳам қўлига кетмон олиб, деҳқончилик қилар экан. Амир Темур унга бир от совға қилса, узр айтиб олмайди, “от мина олмайман, эшакка ўрганиб қолганман”, дейди. Бу нарсалардан хурсанд бўлган Амир Темур шароит билан янада яқинроқ танишади. Соҳибқирон бир дўкондорнинг аёл харидорга нарса тортиб бераётиб: “Вайлул лил-мутоффифийн” (“Тарозидан уриб қолувчиларга вой бўлсин”) оятини ўқиганини эшитади. Аёл кетганидан кейин бориб дўкондордан: “Ўзинг ўқиган оятнинг маъносини биласанми?” деб сўрайди. У “Биламан” деб, оят маъносини айтиб беради. Бир оз савол-жавобдан сўнг дўкондор: “Тарози тортишда хиёнат қилиб қўймай, деб ҳар кимга бир нарса тортганимда шу оятни ўқиб тураман”, дейди. Шунингдек, Амир Темур бир атторнинг олдидан ўтиб кетаётиб, унинг “Вазинуу бил қистосил мустақийм” яъни, “тўғри тарози билан ўлчанглар”, оятини ўқиганини эшитиб қолади ва ўша аттор билан ҳам юқоридагига ўхшаш суҳбат ва савол-жавоб қилади. Бунда ҳам Амир Темурни хурсанд қиладиган кўп нарсалар аён бўлади. Масалан, Бишравайҳдаги эшикларда қулф ва қоровул умуман йўқ экан. Исломга амал қилиб яшашгани учун одамларнинг бунга эҳтиёжлари ҳам йўқ экан. Шунингдек, шаҳарнинг қозиси ҳам йўқ экан. Ёши улуғ бўлиб қолган Ҳусайн ибн Исҳоқ бировнинг сўкишганини ёки уришганини эслай олмаслигини айтади. Бу ерда оила бузилиши ҳам, талоқ ҳам, бировнинг ҳаққини тортиб олиш ҳам йўқ экан. Бу ҳақиқатларни билиб, Амир Темур ниҳоятда хурсанд бўлади. Қуръон ва суннатга амал қилиб яшаётган бу мухлис мусулмон аҳолини тақдирлашга қарор қилади. Амалдорларини тўплаб мажлис ўтказади. Бишравайҳни “Дорул илми вал омон” (Илм ва омонлик диёри) деб эълон қилади. “Модомики, Темур хонадонига мансуб ҳокимлар бор экан, бу шаҳардан хирож олинмайди, ҳеч ким, ҳеч қандай баҳона билан бу ерга ҳужум қилмайди”, деб фармон чиқаради. Мана шунинг ўзи ҳам Амир Темурнинг Исломга бўлган муҳаббатини, Қуръон ва суннатга амал қилиб яшашни қанчалик улуғлашини кўрсатиб туради. Амир Темурнинг мазкур фармони ўша шаҳар аҳолисининг Қуръон ва суннатга амал қилиб яшаётганларини муносиб тақдирлаш бўлиши билан бирга, бошқа шаҳар ва қишлоқлар аҳолисини ҳам шундай яшашга тарғиб қилиш ҳамдир”.
Forwarded from ИБРАТЛИ ДУНЁ
​​Бир тавба қиссаси

Мадинаи мунавварада яшайдиган икки йигит бор эди. Улар бир куни Туркияга сафар қилдилар. Аслида уларнинг мақсади ўз шаҳарларида имконият кам бўлгани учун Туркияда турли гуноҳларни қилиб, маст қилувчи ичимликларни ичиб келиш эди. Улар Туркияга бориб таксига ўтирдилар ва чеккароқ қишлоқдаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар. Уларни кутиб олишга масъул ходим уларнинг қаердан келганларини сўради. Улардан бири Мадинаи мунавварадан келганларини айтди. Ходим буни эшитиб жуда қувониб кетди. Пайғамбаримиз алайҳис саломга бўлган эҳтиром ва Мадина аҳлига бўлган муҳаббати туфайли улар сўраган кичик хонага эмас, балки катта залга жойлаштирди. Иккала йигит туни билан кайфу-сафо қилиб маст ҳолда ухлаб қолдилар. Эрталаб соат тўрт ярим, кутилмаганда уларнинг эшиги тақиллаб қолди. Улардан бири уйқусираб туриб эшикни очди. Қараса меҳмонхона ходими. У "Масжидимиз имоми Мадинадан меҳмонлар келганини билиб одам юборибди, у намозни сизлар билан ўқимоқчи. Биз сизларни пастда кутамиз" деди. Йигит даҳшатга тушди ва шеригини уйғотди ва Қуръондан қанча ёдлагансан, деб сўради. У "Уларга имомга ўта олмаслигимизни тушунтиришимиз керак" деди. Шу орада эшик яна тақиллади ва ходим намоз вақти яқинлашаётгани ва одамлар уларни кутаётганини айтди. Улар тезда ҳаммомга кириб ғусл қилиб чиқдилар ва масжидга қараб юрдилар. Борсалар масжид жума намози ўқилаётгандек одамлар билан тўла эди. Барча уларни кутиб турарди. Одамлар барчаси салом бериб кутиб олдилар ва улардан бирини имомликка ўтказдилар. У "Аллоҳу акбар" деб такбир айтдиямки, одамлар7 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларини эсга олиб йиғлай бошладилар. Имомга ўтган йигит "Уларга қўшилиб мен ҳам йиғлай бошладим" дейди. У иккала ракатга ҳам "Фотиҳа" ва "Ихлос" сурасини ўқиб намозни тугатди. Намоздан кейин одамлар уларни зиёрат қилдилар..
Бундан таъсирланган йигитлар тавба қилиб ҳидоят йўлига кирдилар. Улардан бири ҳозир Мадинадаги етук воизлардан бири..
Кўряпсизми, Мадинаи мунавварадаги қанча воиз ва имомлар амалга ошира олмаган ишни муҳаббат амалга оширмоқда.

Муҳаммадким муҳаббат кони эрди
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди...


Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор


📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
Мўмина синглим, қўлларингиз толиққунча дуо қилинг...

Мўмина синглим, сизга фарзанд тарбиялашда кичик тавфсиялар бераман, уларни ўзингизга тамойил қилиб олинг:

– Фарзандларингиздан хавотирланинг, бу хавотир васвасага айланиб кетмасин. Турмуш ўртоғингиз билан давомли равишда мувозанатни сақланг.
Бир сиз, бир у ташаббусни қўлга олсин. Шунда ҳаётда қоқилмай, олға кетасиз;

– Фарзандларингиз ибодатда бўлишига қатъий туринг, лекин йигирма ёшларигача баъзи-баъзида улардаги дангасаликка ўхшаш камчиликларни кўрмаганга олинг.

– Ёшига номуносиб талабларни қўйсангиз, сиздан узоқлашиб кетишлари мумкин. Вақти-вақти билан бир кўз, бир қулоғингизни юминг. Ўта талабчан бўлсангиз, қувватингиз тез тугаб қолиши мумкин;

– Болаларга берадиган энг яхши ёрдамингиз уларга ибодатли ва Қуръон ўқийдиган дўст топишингиздир;

– Ҳеч қачон ҳадеб танқид қиладиган, камчилик топаверадиган, ҳар доим маломат этадиган одам бўлманг. Худди қиши бўронли, баҳори гулларга тўла дунё каби бўлинг;

– Болаларнинг баъзи-баъзида кўнгилхушлик ва шўхликлар қилгилари келади, бу табиий ҳол. Сиз бу эҳтиёжни таъминлаб беролмасангиз, улар буни амалга ошириш учун сизга ёқмайдиган томондан йўл топишади. Жуда эҳтиёт бўлинг;

– Бола тарбияси ҳар доим жиҳод қилиш билан тенг бўлган. Ҳозирги вақтда эса энг катта жиҳодга айланди. Бу ишнинг муҳимлигини тушунинг. Бу мақсад йўлида ёлғиз қолишингиз мумкинлиги билинг ва бунга тайёр туринг;

– Қўлингиз дуода бўлсин. Ҳеч қачон қўлингизни пастга туширманг. Аллоҳдан ёрдам сўранг. Сабр-матонат тиланг;

– Куч-қувватингизни замонга тарқатинг. Юз йиллаб давом этадиган умид – фарзандларингиз, турмуш ўртоғингиз, ўзингиз ва биз учун дуо қилинг.
Дуо қилинг, синглим. Қўлларингиз толиққунча дуо қилинг.

Намозларингиздан кейин ҳам, намозларингиздан олдин ҳам дуода бўлинг.
Сиз кўрмасангиз ҳам, осмон сизнинг дуоингизга «омин» деб турадиган фаришталарга тўла.

Аёллар – оналар мебель, сарпо-суриқ, қўни-қўшни билан ғийбатлашиш, уйни тозалаш, рўзғор кабилар билан ўралашиб қолишгани учун самовий ёрдам кечикди.

Бизнинг дунёқарашимизни ўзгартиринг, синглим, ўзгартиринг.
Қўлларингизни очингки, осмондаги булутлар тушсин. Ҳасратларимиз тугасин.

Қори болаларимиз, Қуръон булбулларимиз келсин. Бу умматни Исломга ошиқ, мақсадига муҳаббатли болалар билан тирилтиринг!..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар

Эшак ҳанграса намоз бузиладими?!
​​Солиҳлардан бири бир йўлдан юрганда Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, ўша йўлдан Аллоҳни зикр қилган ҳолда иккинчи марта юриб ўтар ва _«мана шу ер ҳам қиёмат куни менга гувоҳлик берсин дедим»,_ дер экан.
​​​ИЖАРАДАГИ УЙ...

Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...

Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...

Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?

У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...

Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...

Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...

Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!


✍ Нурали МАВЛАНОВ
Ғазаблансангиз таҳорат қилинг.

Росулуллоҳ соллалоҳу алайхи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчирилади. Бирортангиз ғазабланса, таҳорат қилсин», деганлар.

Абу Довуд ривоят қилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ota-onani qo'lini o'pish shirkmi?

Hasanxon qori Yahyo Abdulmajid