Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.39K photos
4.37K videos
29 files
7.07K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУСКАТ ЁНҒОҒИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ

САВОЛ: Мускат ёнғоғини даво учун истеъмол қилиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соҳа мутахассислари мускат ёнғоғи таркибида инсонни маст қилувчи модда бор эканини таъкидлайдилар. Шу туфайли фуқаҳолар мазкур мевани маст бўлиш мақсадида истеъмол қилишни ҳаром санайдилар. Аммо даво мақсадида маст қилмайдиган даражада оз миқдорда истеъмол қилиш ёки таомга қўшишни жоиз, дейишган. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍2❤1
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

МАККА ДАВРИ

Ҳижратдан аввалги 13 йил, 17, 18, 21 ёки 27 рамазон ойи, душанба кечаси (милодий 610 йил август):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қамарий қирқ ярим ёш (шамсий 39 ёшу уч ойлик) бўлганларида Аллоҳ таоло у Зотга биринчи ваҳий юборди ва у Зот Набий бўлдилар;
– орадан бир неча кун ўтиб, иккинчи ваҳий келгач, Расул бўлдилар.

Ҳижратдан аввалги 13 йил охирлари (нубувватнинг 1 йили / милодий 610 йил охирлари):
– қуёш чиқиши ва ботишидан олдин икки маҳал намоз ўқиш буюрилди.

Ҳижратдан аввалги 13-11 йиллар (нубувватнинг 1 йилидан 3 йили охиригача / милодий 610 йилдан 612 йил октябрь ойи охиригача):
– даъват махфий равишда олиб борилди.

Ҳижратдан аввалги 10 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 4 йили / милодий 612 йил ноябрь):
– ошкора даъват бошланди;
– саҳобалар сони тахминан бир юз ўттиз нафарга етди.

Ҳижратдан аввалги 10 йил (нубувватнинг 4 йили иккинчи ярми / милодий 613 йил):
– саҳобаларни Исломдан қайтариш ҳаракатлари бошланди;
– ҳаж мавсуми яқинлашганида Қурайш раҳбарияти ҳаж зиёратига келувчиларни исломий даъватни эшитишдан тўсиш мақсадида мажлис қилиб, Расулуллоҳни сеҳргар деб эълон қилди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍1
Набавий огоҳлантириш

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “…Шундай бир қавм келадики, улар гувоҳлик сўралмаган ҳолда гувоҳлик беришади, хиёнат қилишади, омонатдор бўлишмайди, назрига вафо қилишмайди, уларда семизлик пайдо бўлади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шориҳ уламолар ушбу ҳадисдаги “семизлик пайдо бўлади” иборасида айнан овқатга очкўзлик ва нафсни тиймаслик, нотўғри овқатланиш оқибатида орттирилган семизлик ҳақида гап кетаётганини таъкидлашади.

Саодат асри кишилари семизликни хаёлларига ҳам келтиришмаган. Аммо бугун у инсониятни ташвишга солаётган улкан муаммолардан бири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти семиришни “глобал эпидемия” деб эълон қилган.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда Ер сайёрасида 2,5 миллиарддан ортиқ одам (38 фоиз) ортиқча вазнга эга. Агар шу ҳолат давом этса, 2035 йилга бориб бу кўрсаткич 50 фоиздан ошиши, яъни инсониятнинг ярмидан кўпи семириб кетиши кутилмоқда.

Ортиқча вазннинг хавфли томони шундаки, у турли саратон касалликларини келтириб чиқаради. Ҳар йили 2,8 миллион одам семизлик сабаб оламдан ўтиши ҳам бунинг исботи. Бу иллат ҳатто болалар ва ўсмирлар орасида ҳам оммалашаётгани янада хатарли. Шу боис киши соғлом овқатланишни йўлга қўйиб, нафсини тийиши, Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатлари асосида таомланишни одат қилиши, энг асосийси, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиши ва купроқ пиёда юриши шарт.

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👍1
#xabar #anjuman
🤝 Илмий-амалий анжуман доирасида бир гуруҳ устоз ва ходимлар муносиб тақдирланди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжумани доирасида соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган устозларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

⏺Анжуманда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида илм-фанни тараққий эттириш, аждодлар меросини ўрганиш, диний таълимни ривожлантириш ва соҳага кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнунлик кайфияти ҳукм сурди.

☪️Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида самарали фаолият юритиб, ёшларга таълим-тарбия бериш, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда динимизнинг софлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ педагог ва мударрислар меҳнати муносиб эътироф этилди.

⏺Тадбир давомида соҳадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари учун қуйидаги устоз ва педагоглар Фахрий ёрлиқ ҳамда Умра йўлланмалари билан мукофотланди:


Раҳматулла Умаров — Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Махтумқули Тошқулов — Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Азимхон Абдуллаев — Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Абдулбосит Раҳимов — Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Шунингдек, анжуман доирасида диний таълим тизимида намунали раҳбарлик қилган, фидокорона педагогик ва илмий-фаолият олиб борган,таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тўгаракларни самарали ташкил этишдаги алоҳида хизматлари учун яна 15 нафар раҳбар ва ўқитувчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари — телевизор, ноутбук ва планшетлар билан тақдирланди.


🤝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси тақдирланган барча устоз ва ходимларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси илмий ва педагогик фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИДА УММАТ ЭКАНИМИЗНИ КЎРСАТИШИМИЗ КЕРАК

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Пискент тумани "Келовчи" жоме масжиди имом-хатиби Тохирхон домланинг падари бузрукворлари Тўлқинхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

Жаноза намози бугун "Пискент" жоме масжидида шом намозидан сўнг адо этилади.

📌Локатсия

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 23-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 10-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:13
⏱️БОМДОД - 05:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:39
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:18
⏱️ХУФТОН - 20:50

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍4
#xushxabar
📢 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАР "ИМОМ БУХОРИЙ" ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

🇺🇿Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

🗣 Бугунги куннинг энг қувончли хабари шуки, диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилиб келаётган, халқимизнинг маънавий юксалишига беқиёс ҳисса қўшаётган таниқли уламоларимиз ва фахрийларимизнинг жонкуяр меҳнатлари юксак даражада эътироф этилди!

Уларнинг ҳақ йўлдаги саъй-ҳаракатлари, маърифат тарқатишдаги фидойиликлари давлатимиз томонидан юксак орден билан муносиб тақдирланди. Бу нафақат уларнинг шахсий ютуқлари, балки бутун диний-маърифий жамоамиз учун катта шараф ва чексиз қувончдир!!

👁 "Имом Бухорий" ордени:


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Шайх Абдулазиз Мансур;


✅ Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Имом ал-Бухорий" жоме масжиди фахрий имоми Маҳмуджон домла Ибодуллаев;


✅ Бухоро вилояти Когон тумани "Баҳоуддин Нақшбанд" масжиди имом-хатиби Абдуғофур домла Раззоқов.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бутун жамоаси, давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган азиз уламоларимиз ва фидоий ходимларимизни чин қалбдан, самимий муборакбод этади!

🤲Сизларга Аллоҳ таолодан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий ҳаётингизга файзу барака, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Келгуси хайрли фаолиятларингизда янада улкан зафарлар, эзгу мақсадларингизга эришишда доимий муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!

Ҳамиша элу юртнинг дуосида бўлиб, динимизга, Ватанимизга хизмат қилиш шарафи бардавом бўлсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#Ҳадис

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОТА ЁКИ ОНАНИНГ АММАСИ МАҲРАММИ?

САВОЛ: Мен аёл кишиман. Жиянимнинг ўғли, яъни акамнинг ўғил бола невараси менга маҳрам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, маҳрам бўлади. Чунки сиз мазкур ўғил бола томонидан қаралганда отасининг аммаси бўласиз. Ўғил болага нисбатан аммаси, ота ёки онасининг аммаси, ҳатто бобо ёки бувисининг аммалари ҳам маҳрам ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 24-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 11-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:14
⏱️БОМДОД - 05:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:40
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:16
⏱️ХУФТОН - 20:50

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍1