Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.39K photos
4.37K videos
29 files
7.07K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#Жума #Шукуҳи #Пискент

Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан

2026 йил 21-август куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан олинган фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.

https://t.me/diyonatli
❤9
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 22-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 9-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:12
⏱️БОМДОД - 05:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:38
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:19
⏱️ХУФТОН - 20:50

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣QIYOMАTDА АLLOH TАOLO UCH TOIFА INSONGА QАRАMАYDI. ULАR KIMLАR?

🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУСКАТ ЁНҒОҒИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ

САВОЛ: Мускат ёнғоғини даво учун истеъмол қилиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соҳа мутахассислари мускат ёнғоғи таркибида инсонни маст қилувчи модда бор эканини таъкидлайдилар. Шу туфайли фуқаҳолар мазкур мевани маст бўлиш мақсадида истеъмол қилишни ҳаром санайдилар. Аммо даво мақсадида маст қилмайдиган даражада оз миқдорда истеъмол қилиш ёки таомга қўшишни жоиз, дейишган. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍2❤1
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

МАККА ДАВРИ

Ҳижратдан аввалги 13 йил, 17, 18, 21 ёки 27 рамазон ойи, душанба кечаси (милодий 610 йил август):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қамарий қирқ ярим ёш (шамсий 39 ёшу уч ойлик) бўлганларида Аллоҳ таоло у Зотга биринчи ваҳий юборди ва у Зот Набий бўлдилар;
– орадан бир неча кун ўтиб, иккинчи ваҳий келгач, Расул бўлдилар.

Ҳижратдан аввалги 13 йил охирлари (нубувватнинг 1 йили / милодий 610 йил охирлари):
– қуёш чиқиши ва ботишидан олдин икки маҳал намоз ўқиш буюрилди.

Ҳижратдан аввалги 13-11 йиллар (нубувватнинг 1 йилидан 3 йили охиригача / милодий 610 йилдан 612 йил октябрь ойи охиригача):
– даъват махфий равишда олиб борилди.

Ҳижратдан аввалги 10 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 4 йили / милодий 612 йил ноябрь):
– ошкора даъват бошланди;
– саҳобалар сони тахминан бир юз ўттиз нафарга етди.

Ҳижратдан аввалги 10 йил (нубувватнинг 4 йили иккинчи ярми / милодий 613 йил):
– саҳобаларни Исломдан қайтариш ҳаракатлари бошланди;
– ҳаж мавсуми яқинлашганида Қурайш раҳбарияти ҳаж зиёратига келувчиларни исломий даъватни эшитишдан тўсиш мақсадида мажлис қилиб, Расулуллоҳни сеҳргар деб эълон қилди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍1
Набавий огоҳлантириш

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “…Шундай бир қавм келадики, улар гувоҳлик сўралмаган ҳолда гувоҳлик беришади, хиёнат қилишади, омонатдор бўлишмайди, назрига вафо қилишмайди, уларда семизлик пайдо бўлади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шориҳ уламолар ушбу ҳадисдаги “семизлик пайдо бўлади” иборасида айнан овқатга очкўзлик ва нафсни тиймаслик, нотўғри овқатланиш оқибатида орттирилган семизлик ҳақида гап кетаётганини таъкидлашади.

Саодат асри кишилари семизликни хаёлларига ҳам келтиришмаган. Аммо бугун у инсониятни ташвишга солаётган улкан муаммолардан бири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти семиришни “глобал эпидемия” деб эълон қилган.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда Ер сайёрасида 2,5 миллиарддан ортиқ одам (38 фоиз) ортиқча вазнга эга. Агар шу ҳолат давом этса, 2035 йилга бориб бу кўрсаткич 50 фоиздан ошиши, яъни инсониятнинг ярмидан кўпи семириб кетиши кутилмоқда.

Ортиқча вазннинг хавфли томони шундаки, у турли саратон касалликларини келтириб чиқаради. Ҳар йили 2,8 миллион одам семизлик сабаб оламдан ўтиши ҳам бунинг исботи. Бу иллат ҳатто болалар ва ўсмирлар орасида ҳам оммалашаётгани янада хатарли. Шу боис киши соғлом овқатланишни йўлга қўйиб, нафсини тийиши, Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатлари асосида таомланишни одат қилиши, энг асосийси, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиши ва купроқ пиёда юриши шарт.

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👍1
#xabar #anjuman
🤝 Илмий-амалий анжуман доирасида бир гуруҳ устоз ва ходимлар муносиб тақдирланди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжумани доирасида соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган устозларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

⏺Анжуманда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида илм-фанни тараққий эттириш, аждодлар меросини ўрганиш, диний таълимни ривожлантириш ва соҳага кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнунлик кайфияти ҳукм сурди.

☪️Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида самарали фаолият юритиб, ёшларга таълим-тарбия бериш, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда динимизнинг софлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ педагог ва мударрислар меҳнати муносиб эътироф этилди.

⏺Тадбир давомида соҳадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари учун қуйидаги устоз ва педагоглар Фахрий ёрлиқ ҳамда Умра йўлланмалари билан мукофотланди:


Раҳматулла Умаров — Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Махтумқули Тошқулов — Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Азимхон Абдуллаев — Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Абдулбосит Раҳимов — Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.


Шунингдек, анжуман доирасида диний таълим тизимида намунали раҳбарлик қилган, фидокорона педагогик ва илмий-фаолият олиб борган,таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тўгаракларни самарали ташкил этишдаги алоҳида хизматлари учун яна 15 нафар раҳбар ва ўқитувчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари — телевизор, ноутбук ва планшетлар билан тақдирланди.


🤝 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси тақдирланган барча устоз ва ходимларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси илмий ва педагогик фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1