РИЁКОРЛИК
Риёкорлик – яширин, ўта хатарли, амалларни бузишда катта таъсир кўрсатадиган ва камдан-кам одамларгина ундан қутула оладиган касалликдир.
Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло айтди: «Мен (Ўзимга) шерик қилинишидан энг беҳожат бўлган зотман! Ким Менга бошқани шерик қилиб бирон бир амални қилса уни ширки билан ўз ҳолига ташлаб қўяман» (Имом Муслим: 4/2289).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким қилаётган ишларини бошқаларга эшиттиришга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни эшиттириб (шармандасини чиқаради), ким амалларини бошқаларга кўрсатишга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни (шармандали ҳолда) кўрсатиб қўяди» (Имом Бухорий: 11/335; имом Муслим: 4/2289).
Аллоҳ таоло мунофиқларнинг сифатларини зикр қилди: «... Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо сураси, 142-оят).
Риёкорлик – зулматли кечадаги қора тош устида турган қора қилдан ҳам ингичкадир! Аллоҳ таоло айтди: «(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз» (Фурқон сураси, 23-оят).
Доктор Носир Сулаймон Умар

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт
АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ
🔹Ростгўйликлари: у зот «ас-содиқул масдуқ» бўлганлар, яъни ростгўй ва ростгўйликлари дўсту душман тарафидан тасдиқланган.
🔹Сукутлари: виқорли ва узоқ.
🔹Нигоҳлари: маъноли, ўткир. Ўгирилиб қарамоқчи бўлсалар, бутун гавдалари билан бурилар эдилар.
🔹Ўтиришлари: йиғиштириниб, виқор билан, сокин ўтирардилар. Кўпинча жим ўтирар, зарурат туғилгандагина сўзлардилар, ноўрин гапирган одамдан юз бурардилар.
🔹Кулишлари: кулгилари табассумдан иборат бўлиб, қаҳқаҳа отиб кулмасдилар. Кулганларида тишлари маржондек бўлиб кўринар эди. Баъзан ўта хурсанд бўлиб кулганларида кўзларини юмиб олардилар.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin

ОДАМЛАРНИНГ ИШЛАРИНИ ТАФТИШ ҚИЛМАНГ!
Одамлар сизга зарар ҳам, фойда ҳам, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам, қайта тирилиш ҳам, савоб ва жазо ҳам беришга қодир эмаслар.
Шеър:
Доим бошқаларни пойлаб яшаган
Бир умр ғам чекиб ўтиб кетади.
Мард эрур ҳамиша хотиржам бўлган,
Мақсадига тезу осон етади.
Ниҳоят, қанчалар бўлса-да узун,
Бизни нурли тонгга элтар қаро тун.
Инсон чиқар бир кун ёруғликларга,
Мусибатга бардош қилгани учун.
Иброҳим ибн Адҳам айтади: "Биз жуда тўкин-сочин ҳаётда яшаяпмиз, агар биздаги бу шароитларни ўтган подшоҳлар кўрсалар эди, албатта, биз билан талашган бўлар эдилар".
Ҳакимлар айтадилар: "Гоҳида инсон қалбида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони зикр қилиш, У Зот билан ҳамроҳ бўлишдан суюнган ҳолда куйлаб-рақс тушиш ҳолатлари содир бўлади".
"...Сўнгра улар (билан мўминлар) ўртасида дарвозали бир девор урилади, унинг ичида раҳмат (жаннат), ташқарисида эса азоб (дўзах) бўлур" (Ҳадид сураси, 13-оят).
Донишмандлар дерлар: "Аллоҳ таолони йўқотган кимса яна нимани ҳам топиши мумкин?! У Зотни топган кимса эса яна нимани йўқотиши мумкин?! Бу икки иш ҳеч қачон баробар бўлмас! Ким Аллоҳни топса, барча нарсани топибди. Ким Аллоҳ азза ва жаллани йўқотса, барча нарсани йўқотибди".
"Ўкинма" китобидан.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ўлик қалбни ҳаётга қайтариш калити қуйидагилардир:
1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш.
2. Саҳарларда тавба-тазарру қилиш.
3. Гуноҳларни тарк этиш».
«Ҳодий ал-арваҳ», 100.

Forwarded from Fitrat.uz
#Табрик
ИМОМНИНГ ФАРЗАНДИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Энг қувонарлиси, Пискент тумани бош имом-хатиби Абдулҳамид домла Маликовнинг ўғли, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистранти Акрам Маликов муносиб топилди. У “Spark” автомобили билан тақдирланди.
Табиийки, бу воқеа барча юртдошларимиз қатори бизни ҳам беҳад шодлантирди.
БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegraph
ИМОМНИНГ ФАРЗАНДИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Мутолаа кишини комиллик сари етаклайдиган, унинг тафаккур хазинасини бойитадиган, зеҳнини ўткир, мушоҳадасини теран қиладиган муҳим воситадир. Инсоният томонидан кашф қилинган энг буюк ихтиро, ҳеч шубҳасиз, китобдир. Асрлар оша башарият қандай ютуқ ва марраларга…
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Барча хатоларнинг негизи учтадир:
1) Кибр — Иблисни олдинги ҳолатидан ҳозирги аҳволига олиб келди;
2) Ҳирс — Одам алайҳиссаломни жаннатдан чиқарди;
3) Ҳасад — Одам алайҳиссаломнинг ўғилларидан бирини ўз укасини ўлдиришигача олиб борди».
«Фавоид», 58.

ЭРКАК
Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли суратда яратилган хилқат экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзининг навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Хар куни мехнат, гохида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса хам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай мехнат қилар экан, тиришар экан.
Оиласини мустахкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гохида ота-онасидан, гохида аёлидан даккилар хам эшитар экан.
Шунда хам ислох этишга урунар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, масъулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший.
Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор.
Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан.
Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Хар бир ота ва ҳар бир эрни хурматини жойига қўйинглар азиз аёллар.
Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар.
#Мулоҳаза

АЁЛЛАРНИНГ КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ
• Балоғатга етган муслима аёлга авратини тўсадиган ва
тана тузилишини билинтирмай турадиган кийим кийиш фарздир.
• Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати -
юзи ва икки кафтидан ташқари бутун баданидир.
Маълумки, муслима аёлларга баданларини номаҳрам эркаклардан тўсиб юриш Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Мўмина-муслима аёллар ўз шарафларини саклашлари учун, Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратларини номаҳрам эркаклардан беркитиб юришлари шарт. Шунингдек, муслималарнинг кийимлари
юпқа, баданларига ёпишиб турадиган, тор бўлмаслиги, номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак.
• Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир.
Аёл киши аёл кишининг тиззалари ва киндиги орасидаги
жойдан бошқа жойига назар солса бўлади. Аёлларнинг ўзаро
назарларидан шаҳват қўзиши хавфи бўлмагани учун бунга рух-
сат берилган.
• Эркак киши ўзига маҳрам бўлган аёллар танасининг орка
ва қорин тарафи ҳамда сонидан бошқа ерига назар солиши
мумкин.
«Маҳрам аёллар» деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфай-
ли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади.
• Аёллар эркаклар кийимини кийиши ва уларга ўхшашга ҳаракат қилиши мумкин эмас.
عَنِ ابْنِ عَبَاسٍ رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَعَنَالنَّبِيُّﷺ
الْمُتَشَبِّهِينَ مِنَالرِّجَالِ بِالنِّسَاءِ، وَالْمُتَشَبِّهَاتِ
مِنَالنِّسَاءِ بِالرِّجَالِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّامُسْلِمًا.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркак-
ларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.
Эркак ҳам, аёл ҳам кийинишда, юриш-туришда ҳамиша
ҳаёли бўлиши, иффатини асраши лозим. Бу эса гўзал исломий
одоблардан саналиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмондан
талаб этилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари
«Ижтимоий одоблар” китоби.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли
Буруж сураси
Буруж сураси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.
Тил офатлари:
Ёлғон ваъда
Тил офатлари:
Ёлғон ваъда
КАСАЛ БЎЛГАН ИНСОНГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТЛАР
Жобир р.а дан ривоят қилинди:
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Офият аҳли (дунёда касал бўлмаган ёки кам енгилгина касал бўлганлар) қиёмат куни Аҳли балога (дунёда кўп оғир касал бўлганларга) савоб берилиб турганида орзу қиладилар. Қанийди дунёда бизни жасадимизни териси қайчилар билан кесиб олинганда эди (деб орзу қиладилар).
(Термизий ривояти)
▪Шарҳ: Бу дегани одам ўзига касаллик сўрасин дегани эмас. Аллоҳ таалодан соғлик саломатлик сўрайди. Лекин бошига бир касаллик келиб қолса билсинки Аллоҳ таало уни яхши кўради унга мукофот бермоқчи шунинг учун касаллик берди.
#КУН_ҲАДИСИ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир беморни кўргани борса, то қайтгунича жаннатнинг хурфасида бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннатнинг хурфаси недир?» дейилди.
«Мевасидир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу нега жанг майдонида шаҳид бўлиб вафот топмадилар?... Бундаги Аллоҳнинг ҳикмати нимада эди?
Зикр этилишича, аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ҳиндистонга сафар қилган чоғлари, у ерда аллома, муҳаддис, ҳофиз, фақиҳ Муҳаммад Яъқуб Нанутавий билан учрашадилар.
Ўша суҳбатда Муҳаммад Яъқуб шайх Абдулфаттоҳга деди: “Холид ибни Валид розияллоҳу анҳунинг 120дан ортиқ маъракада қатнашгани, иссиқларнинг шиддати ва қиличлар сояси остида содиқлик ила Аллоҳнинг йўлида шаҳодат талабида бўлганига қарамай, тўшагида вафот этиши ҳикматини биласизми?”, деб сўрадилар.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Йўқ, билмайман”, дедилар.
Шунда шайх Муҳаммад Яъқуб: “Уламоларимиз айтишларича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Холидни “Сайфуллоҳил маслул” – Аллоҳнинг яланғочланган, қиндан чиқарилган қиличи, деб лақаблаганлар. Агар у маъракада, жанг майдонида ўлдирилганида, яъни, гўёки, Аллоҳнинг қиличи синган бўлар эди. Аллоҳнинг қиличи эса ҳеч қачон синмайди. Агар Холид жангда ўлдирилганда одамлар, Сайфуллоҳ ўлди, қилич синди, демасликлари учун ҳам Аллоҳ таоло бу зотни тўшакларида (яъни, жангдан ташқари ўлим билан) вафот топтиришни ихтиёр қилди” дедилар.
Шайх Абдулфаттоҳ ўшанда: “Аллоҳга қасамки, шу фойданинг ўзиёқ Ҳиндистонга сафар қилишимга кифоя қиларли бўлди. Бундан бошқа фойда топмаган бўлсам ҳам, шу ҳикматни англаганим, билганим сафар қилишимга етарли асос бўларди”, деган эканлар.
👉@arabicuz

Фарз амаллар худди сармоя моллари кабидир, нафллар эса фойдаларидек. Сармоясиз фойда бўлмаганидек, фарзни бажармай нафлга ўтишнинг фойдаси йўқ.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ
Бир куни Абу Муслим Хавлонийга хотини деди:
- уйда ун қолмаган!
Абу Муслимнинг ёнида пул йўқ эди. Шу боис, унга:
- Мабодо, уйда ҳеч қандай пул қолмаганмиди?- деди.
- Йигирган ипимизни сотганимиздан қолган бир дирҳамгина пул бор эди...- деди хотин.
- Яхши!.. Бер ўшани. Халтаниям бер...- деди Абу Муслим.
Абу Муслим тўрва билан бир тангани олиб, ун олгани бозорга йўл олди. Бозорга кириб, дўконлардан бирининг олдида энди навбатини кутаётган ҳам эдики, қаердандир бир тиланчи пайдо бўлиб “эй Абу Муслим, садақа қил!”, дея садақа талаб қила бошлади. Абу Муслим ундан қочиб, бошқа дўконга кирди. Қараса, тиланчи ҳам унинг кетидан кириб келяпти. Хуллас, қаерга борса, тиланчи унинг ортидан соядек эргашиб юраверди. Ҳамманинг олдида садақа сўраб, ҳоли-жонига қўймади.
Ахийри, Абу Муслим ун олиши керак бўлган ўша биргина тангани унга бериб юборди. Сўнра халтасини дурадгорлар дўкони олдида тўкилиб ётган пайраҳа ва тупроқ билан тўлдириб уйига қайтди.
Эшикни тақиллатар экан аёлининг ғазабидан қўрқиб турарди. Шу боис, аёли эшикни очиши билан халтани йўлакка ирғитдию уйга кирмай, кетиб қолди.
Хотини халтани олиб очса, унинг ичи оппоқ ун билан тўла эди. Хурсанд бўлиб кетган аёл дарров хамир қориб, нон ёпишга уннади.
Абу Муслим туннинг маълум бир қисми ўтгач аёлим ғазабидан тушгандир, деган ўй билан уйга келиб, секин эшикни тақиллатди. Эшик очилди. Қараса, аёли хурсанд, тилларидан бол томяпти. Эрини дастурхонга ўтқазиб, олдига сув ва оқ нонлар қўйди.
Ҳайрон бўлган Абу Муслим “бу нонлар қаердан келди?”, деб сўради. “Қаердан бўларди, бугун олиб келган оқ унингиздан-да!”, деди хотини. Абу Муслим нонни ер, кўзларидан эса тинмай ёш тўкиларди.
Ушбу ҳикоя Имом Нававийнинг “бўстону-л-орифин” (орифлар бўстони) номли китобида зикр қилинган.
Абу Муслим Хавлоний аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида иймон келтирган бироқ, У зот билан кўриша олмаган инсонлардандир. Бундай кишилар тобеинлар қаторида зикр қилинадилар. Зеро, уларнинг устозлари саҳобалардир.
Бу киши валий зотлардан эдилар. Валийлар каромати ҳақ. Аллоҳ таоло бандаларидан Абу Муслим Хавлоний каби солиҳ, ориф ва тақводор дўстларига кароматлар ато қилади.
Лекин, Абу Муслим Хавлонийнинг йиғиси пайраҳа билан тупроқнинг оқ унга айланиб қолгани учун эмас, ёки ўша куни оппоқ оби нон ейиш насиб қилганлиги учун эмас, балки, Аллоҳ томонидан унга кўрсатилган таважжуҳ туфайли эди.
Зеро, ҳақиқий ориф зотлар, валийлар ҳеч қачон ўзларини Аллоҳ ҳузурида мукаррам бўлган инсон деб ҳисобламайдилар. Балки, доим ўз камчиликлари, гуноҳлари ҳақида ўйлаб, кибр ва ғурурдан йироқ юрадилар. Аллоҳ мендан рози бўлармикан, ёки ҳузуридан қувиб солармикан, деган қўрқув ва андиша уларни тарк этмайди.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзини таниш неъматини ато этсин ва Ўзининг таваллийси билан сийласин!
Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ

Мўмин киши доим:
"Нима ниятда шу сўзни айтдим, шу луқмани едим", – деб, ўзини койигани койиган.
Фожир эса, ўзини ҳеч тергамайди, беписанд давом этаверади.
Ҳасан Басрий

СЕҲР.
Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди.
Эр бир қоғозга ёзди:
"Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда
ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ
айблари бор эди. Аммо мен
шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон
муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини
етмиш фоизга ўзгарди.
Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.
Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ийжобий энергия ҳосил қилади.
Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" , деганлар.
Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Forwarded from Murod.uz
#ХУШХАБАР !!!
ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНА ИККИТА МУҲИМ НУҚТАЛАРИДА МАСЖИДЛАР ҚУРИЛАДИ !
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАҲБАРИЯТИ ТАШАББУСИ, АЛЛОҲ ТАЪОЛОНИНГ ИНОЯТИ ВА ЯХШИ ИНСОНЛАРНИНГ ШАРОФАТИ БИЛАН, "ТОШКЕНТ -ТЕРМИЗ" - М 39 АВТОМАГИСТРАЛИНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ, ПАХТАКОР ТУМАНИНИНГ "БУЮК ИПАК ЙЎЛИ" Қ.Ф.Й. ҲУДУДИДАН ЎТУВЧИ КАТТА МАГИСТРАЛ ЙЎЛ ЁҚАСИДАН 0.70 ГА ЕР МАЙДОНИГА (ХАЛҚ ТИЛИДА АКМАЛ ИКРОМОВ ЖАМОА ХЎЖАЛИГИ ҲУДУДИДАН ЎТУВЧИ ТРАССА ДЕЙИЛАДИ) ҲАМДА "ТОШКЕНТ -АНДИЖОН, ФАРҒОНА, НАМАНГАН" А-373 ХАЛҚАРО АВТОМОБИЛ ЙЎЛИНИНГ АНГРЕН ШАҲАР, ЁШЛИК М.Ф.Й. ҲУДУДИДАН ЎТУВЧИ КАТТА МАГИСТРАЛ ЙЎЛ ЁҚАСИГА 0.70 ГА ЕР МАЙДОНЛАРИГА (АНГРЕН ИҚТИСОДИЙ ЗОНА ДИРЕКЦИЯСИ ОРҚА ТОМОНИДАГИ БОҒ ҚИСМИНИНГ ЙЎЛ ЁҚАСИДАГИ БУРЧАК ҚИСМИДАН) БАРЧА ҚУЛАЙЛИКЛАРГА ЭГА ЗАМОНАВИЙ ЖОМЕЪ МАСЖИДЛАР ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ҚУРИЛАДИ.
ҲОЗИРДА ҲАР ИККАЛА МАСЖИДГА ТУМАН ВА ШАҲАР ҲОКИМЛИК ҚАРОРЛАРИ ЧИҚАРИЛДИ ВА СМЕТА ЛОЙИҲА ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ.
УШБУ МАСЖИДЛАР САФАРГА ЧИҚГАН МУСУЛМОНЛАРИМИЗНИНГ ИБОДАТЛАРИНИ ҚАЗО ҚИЛМАСДАН ТЎКИС АДО ЭТИШЛИГИ ҲАМДА ЮРТИМИЗГА КЕЛГАН ХОРИЖИЙ МЕҲМОНЛАРГА ЯЪНИ ЗИЁРАТ ТУРИЗИМИНИНГ ЯНАДА ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИГА ИНШААЛЛОҲ КАТТА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ ДЕБ УМИД ВА ДУО ҚИЛИБ ҚОЛАМИЗ !
АЛЛОҲ ТАЪОЛО ЮРТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БАРЧА ИСЛОҲОТЛАРГА ЎЗИНИНГ ФАЙЗУ-ФУТУҲУ ИЛОҲИЙ БАРАКОТИНИ ЗИЁДА ҚИЛСИН !
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
МАСЖИДЛАР БЎЛИМИ
Каналга уланиш:

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
"М Е Ҳ М О Н"
Гуноҳкор бир одам эди у. Тайинли бир иш қилмасди. Бутун қишлоқ ундан безор эди. "Шу одам ўлса-да, биз ҳам қутулсакдик", дер эди ҳарким. Бир ўзи хотини билан яшар эди. Ўттиз йил яшашган бўлсалар-да, фарзандлари бўлмаган эди. Қишлоқ аҳли бундай аҳволдаги одамнинг зурриёти бўлмагани учун ҳам мамнун эдилар. Хотини эрининг аҳволига ачинар, лекин овозини чиқармасди. Ҳар кун уйда жанжал, ғазаб эди. Кунда ким биландир жанжал қилади. Аммо, у эри эди. Уйининг эркаги эди. У энди кексайиб ҳам қолганди. Ҳолдан кетиб борарди. Тинмай йўталар эди. Зинадан икки поғона кўтарилса, ҳансираб қолар. Титроқ қўллари билан папиросини зўрға ўрарди. Озиб кетган. Ўзи бўйи ҳам паст бўлганидан боладек бўлиб қолган эди. Бечора хотин қўлларини очиб дуолар қиларди. "Шу одам умрининг охирида бўлса ҳам, бир оз ислоҳ бўлсин", дея Аллоҳга ёлворарди.
Бир куни эрталаб одатдагидек, чол уйдан чиқиб кетди. Лекин, эртаси тонг отди ҳамки, уйга қайтмади. Хотини уни излагани чиқди. Ким билади, қаерларда қолди экан. Ҳамма ёқни излади. Чашма бўйига борди. Кўпинча шу ерда сув ичарди. Тополмади. Далаларни қидирди. Қишлоқнинг чор атрофига югурди. Ҳеч қаерда йўқ. Балки уйга келгандир, деб уйга қайтди. Йўқ, эри уйга келмаган эди. Қуёш ботай деб қолган эди. Шошиб таҳорат олди. Намозга турди. Намозни тугатай деганида, эшик тақиллади. Югуриб бориб эшикни очди. Ташқарида эри турарди. Аҳволи жуда ёмон эди. Тинмай йўталар эди. Кўксини кўрсатиб бир нарсаларга ишора қилди. Хотин эрининг қўлтиғига кириб, эрини етаклади. Ётоғига олиб келиб аранг ётқизди. Қария хотинига қараб йиғлар эди. Хотини ҳам йиғларди... Чол ўзининг ҳолидан афсусда эди. Тўғриланди. Хотинига бир нарсалар демоқчи бўлди. Бошини бир кўтариб, "Мендан рози бўл" демоқчи эди, аммо сўзини охиригача чиқаролмади. Боши ёстиққа тушди. Жони узилган эди...
Аёл унинг тепасида фарёд чекиб узоқ йиғлади. Кейин ўзига келиб, ўзини қўлга олди. Кўз ёшларини артди. Маййитнинг иягини боғлади. "Бориб имомга хабар берай", деб кўчага чиқди. Имомнинг эшигини қоқди.
– Имом афандим, бизники.... дея олди. Гапиролмади... Йиғларди у. Имом аҳволни тушунди. Имом қатъиятли одам эди.
– Бу одам бир марта бўлса ҳам масжидга қадам босмади. Мен унга жаноза ўқимайман, деди ва эшикни ёпди. Шўрлик аёл ночор аҳволда қолди. Кимга борсам экан, кими бор унинг? Бир чора тополмади...
Уйга қайтди. Эрининг жасадини ювди. Сандиғидан чиқарган бир неча метр оқ матога ўради. Жасадни елкасига олиб мозорга қараб йўл олди. Масжиднинг ёнидан бурилган эди, қишлоқ оқсоқоли бир неча қишлоқликлар билан бу томонга келаётганларини кўрди. Уларнинг ниятлари яхши эмасди. Толиққан елкаларидан жасадни секин ерга қўйди. Чўкка тушиб ўтирди. Қўллари билан юзларини тўсиб, ҳўнграб йиғлар эди. Оқсоқол хотинга яқин келиб деди:
– Буни қаерга олиб кетяпсан? Мозорга бўлмасин тағин. Уни тириклигида жабрини биз тортдик. Мозордагиларимиз унинг ўлигидан озорланмасинлар...
Хотин мажолсиз жасадга тикилганча узоқ жим қолди. Сўнг ичидан бир нарса келди. Бақириб йиғлади. Одамлар хотиннинг овозидан ҳуркиб нари кета бошладилар. Хотин жасадни елкасига олиб қишлоқ ташқарисига қараб йўл олди. Бир ялангликка етиб борди. Шу ерларга кўмса маъқул бўладигандек кўринди. Энди шу ерда у ҳеч кимга ҳалақит қилмайди, деди ўзича. Зотан, бошқа юришга мажоли ҳам қолмаган эди. Жасадни ерга қўйиб турган эди, оёқ товушлари эшитилди. Аёл тарафга қараб бир одам келар эди. Чўпон экан. Одам яқинлашиб келиб аёлдан ҳол аҳвол сўради. Аёл бошидан ўтганларини бирма-бир чўпонга гапириб берди. Чўпоннинг кўзига ёш қалқди. Аёлга раҳми келди.
–Сен хафа бўлма. Сенга ўзим ёрдам бераман, деди.
Қабрга мос жойни топиб кавлади. Жасадни қабрга қўйиб, унинг тепасида қўлини очиб узоқ дуо қилди. Аёл эса у ёқ бу ёқдан гул узиб келиб қабрга тиккан бўлди. Чўпон кетди. Аёл жуда чарчаган эди. Бир чеккада узоқларга тикилиб ўтирди. Кеч тушди. Аёл ўша ерда тонггача ухлаб қолди...