Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Аллоҳим, менга раҳм қилгин

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ: “Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон. Ва иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта. Фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм”, дедилар.

Маъноси: “Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳ ларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қил гин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан” (Имом Бухорий ривояти). Яхшилик билан мукофотласин Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимга бир яхшилик қилинса, уни қилган кишига “Жазаакал лоҳу хойрон” деса, мақтовни охирига етказган бўлади», дедилар.

Маъноси: “Аллоҳ сени яхшилик би лан мукофотласин” (“Сунани Термизий”). Бошқалардан беҳожат қилгин Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади. «Бир мукотаб (озод бўлиш учун тўлов тўлашга хожаси билан шартнома тузган қул) олдимга келиб: “Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг”, деди. Мен унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган калималарни ўргатдим: “Аллоҳум­макфиний би ҳалаалика ъан ҳароомик, ва ағниний би фазлика ъамман сиваак”.

Маъноси: “Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин” (Сунани Термизий).

“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 6-сонидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ЖАННАТДАГИ МЎМИН ДЎЗАХДАГИ ДЎСТИНИ УНУТМАДИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Ота-онанинг ҳаққига қилинадиган дуо

رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

Ўқилиши: Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро

Маъноси: “Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”(Исро сураси, 24-оят).

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб”.

Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ким беш вақт намозни ўқиса, Аллоҳга шукр қилибди. Ким намозлардан кейин ота-онасининг ҳаққига дуо қилса, уларга ҳақиқий миннатдорчилик билдирибди”.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббилари азза ва жалладан ҳикоя қилиб айтадилар: “Бир банда гуноҳ қилиб қўйди ва: “Аллоҳим, гуноҳимни мағфират қил!” деди. Аллоҳ таборака ва таоло: “Бандам гуноҳ қилди ва гуноҳни кечирадиган ҳамда гуноҳ учун жазолайдиган Рабби борлигини билди”, деди. Сўнг банда яна қайтди ва гуноҳ қилди. У: “Эй Раббим, гуноҳимни мағфират қил!” деди. Аллоҳ таборака ва таоло: “Бандам гуноҳ қилди ва гуноҳни кечирадиган ҳамда гуноҳ учун жазолайдиган Рабби борлигини билди”, деди. Сўнг банда яна қайтди ва гуноҳ қилди. У: “Эй Раббим, гуноҳимни мағфират қил!” деди. Шунда Аллоҳ таборака ва таоло: “Бандам гуноҳ қилди ва гуноҳни кечирадиган ҳамда гуноҳ учун жазолайдиган Рабби борлигини билди. Хоҳлаган ишингни қил, сени мағфират қилдим!” деди”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

“Ва гуноҳ учун жазолайдиган”, яъни ўша гуноҳни қилган кишини азоблашга қодир эканини билди. Имом Бухорий ривоятида: “Бандамни мағфират қилдим” деган зиёдаси бор.

Уламолар бу ҳадисни икки хил изоҳлаганлар:
Биринчиси, ким бир гуноҳига холис тавба қилиб, унга қайтмасликка қатъий қарор қилса, унинг тавбаси мақбулдир. Шундан кейин нафси ёки шайтон ғолиб келиб, яна ўша гуноҳни қилиб қўйса-ю, сўнг иккинчи бор пушаймон бўлиб, яна қайтмаслик аҳди билан холис тавба қилса, унинг тавбаси мақбулдир. Бу жараён шу тарзда давом этаверади. Ҳадисдан мурод – ҳар гал тавба қилаётганда “унга бошқа қайтмайман” деган азму қарорда бўлиш. Чунки тавба фақат қуйидаги икки асосий шарт билан мукаммал бўлади: гуноҳни дарҳол тўхтатиш ва унга бошқа қайтмасликка қатъий қарор қилиш. Агар инсон шу ният билан, яъни ҳар сафар “бошқа қилмайман” деган чин аҳд билан тавба қилса-ю, лекин инсоний ожизлик ёки шайтон ғолиб келиб, гуноҳни такрорласа ҳам, унинг тавбаси қабул қилинаверади. Бу ҳолат юз, ҳатто минг марта такрорланса ҳам. Модомики, ҳар тавбасини бошқа унга қайтмаслик азму қарори билан қилса, Аллоҳ уни кечиради.

“Хоҳлаган ишингни қил, сени мағфират қилдим!” Банда, модомики, ҳар сафар гуноҳ қилганида пушаймон бўлиб, истиғфор айтиб, тавба қилар экан, Аллоҳ таоло уни кечираверади. Бу асло гуноҳда давом этиш дегани эмас, балки ҳар гал хатодан сўнг янги тавба билан покланиш демакдир.

Иккинчиси, бу ўринда фақатгина истиғфор – Аллоҳ таолодан мағфират сўраш назарда тутилган бўлиши мумкин. Истиғфор тушунчаси тавбадан кўра кенгроқдир. Истиғфорда, тавбадан фарқли ўлароқ, гуноҳни дарҳол тўхтатиш ёки унга қайтмаслик аҳди шарт қилинмайди, балки мағфиратнинг ўзи сўралади, холос. Ким шу маънода истиғфор айтса, унинг гуноҳи кечирилишига кафолат берилмайди. Фақат Аллоҳ таоло унга Ўз лутфи ва марҳамати билан муомала қилиб, кечиб юборадиган ҳолатлар мустасно.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3

ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 3-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:48
⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:19
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:45
⏱️ШОМ - 19:45
⏱️ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍1

❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibratli_rivoyatlar

OLTI MASLAHAT

📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar

📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Зоҳирдан кўра ботинни кўпроқ безайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook

📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 4-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:49
⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:20
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:40
⏱️ШОМ - 19:44
⏱️ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍2
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Гуноҳидан тавба қилган киши гўё гуноҳи йўқ киши кабидир. Гуноҳни тўхтатмай туриб истиғфор айтувчи кимса эса Раббисини масхара қилаётган киши кабидир”.

Имом Ибн Абу Дунё ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРСАНГИЗ АЙТИБ ҚЎЙИНГ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОИША ВА АСМО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО

САВОЛ: Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг икки қизлари Асмо ва Оиша оналаримиз ҳақида сўрамоқчиман. Улар ҳақида турли китоб ва маърузаларда икки хил эшитдим. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Асмонинг опасими ёки синглисими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асмо розияллоҳу анҳо мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг опаси ҳисобланади. Имом Шамсуддин Заҳабий ва Мулла Али Қори раҳимаҳумаллоҳларга ўхшаш Ислом тарихи ва сийрат олимлари Асмо розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан ўн ёш катта эканини айтиб ўтганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Рад этилмайдиган уч дуо
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast_7_son

📱🗣SUN’IY INTELLEKT VA DINIY SAVOL: NAF QAYERDA, XAVF QAYERDA? ⚡️

🎙 Ekspert: Saidjamol domla Masayitov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)

📱 🗣Podkastimizning o‘tgan sonida quyidagi savollarga javob berilgan:

1. Fatvo berish uchun qanday ilmlarni bilish kerak?

2. Hozirgi kundа oʼzini “domlа” qilib koʼrsаtаyotgаn shаxslаrdаn fаtvo soʼrаsh, ulаrgа ergаshish qаnchаlik xаtаrli?

3. Onlаyn fаtvo berishlik oson, ammo...

4. Internet tаrmoqlаridа notiqlik bilаn tаnilgаn shаxslаrdаn ilhomlаnib, ulаrning fikrlаrini fаtvo deb qаbul qilish toʼgʼrimi?

5. Notiqlаrning qissаlаridаn hukm olinmаydi, bаlki ibrаt olinаdi!

6. Internet orqаli tаrqаlаyotgаn notoʼgʼri fаtvolаr jаmiyatdа qаndаy ixtilof vа fitnаlаrgа olib kelаdi?

7. Onlаyn fаtvolаrni olish mаdаniyati qаndаy boʼlishi kerаk?

8. Nikoh, tаloq, meros kаbi oʼtа jiddiy mаsаlаlаrgа – onlаyin yechim topishgа urinish qаnchаlik xаvfli?

9. ChatGPT orqаli tаloqqа oid fаtvolаrgа jаvoblаr olinmoqdа, bu shаriаtimiz shаrtlаrigа qаnchаlik toʼgʼri kelаdi?

10. Fаtvo soʼrаshdа xаtolаr hаm boʼlishi mumkinmi?

11. Bugun hаqiqiy fаtvoni qаerdаn, kimdаn, qаndаy yoʼl bilаn olishimiz kerаk?

12. Hukm fаqаt Qurʼondаn olinishi kerаkmi?

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz

🥺Telegram 🛍Instagram

🤪Facebook 😍YouTube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭР-ХОТИНЛИК АЛОҚАСИ СОДИР БЎЛГАНДА МАНИЙ ЧИҚМАСА ҲАМ ҒУСЛ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?

❓2158-САВОЛ: Эр-хотин қўшилса-ю, лекин эр ҳам, аёл ҳам бўшанмаса, таҳорат олиш керакми ёки ғусл қилишми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бундай ҳолатда ғусл қилиш шарт ҳисобланади. Эр-хотин ўртасида жинсий алоқа бўлса, гарчи маний келмаса ҳам ғусл вожиб бўлади.
Фуқаҳолар мазкур ҳукмни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Агар икки жинсий аъзо бир-бирига йўлиқиб, хатна қилинган жой ғойиб бўлса, маний чиқса ҳам, чиқмаса ҳам ғусл вожиб бўлади”, деган сўзларидан олишган. Ҳадисни имом Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/diyonatli
❤2🔥1
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 5-АВГУСТ
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:50
⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:21
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:40
⏱️ШОМ - 19:43
⏱️ХУФТОН - 21:15

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2
ФАРЗАНДЛАРИ ОЛДИДАГИ ОТАЛИК БУРЧИНИ БАЖАРМАГАН ОТАНИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ ШАРТМИ?

❓2159-САВОЛ: Менинг отам оталик бурчини бажармаган, моддий ва маънавий таъминламаганлар, ҳозир камдан кам кўришиб турамиз, лекин улар бефарқлар. Бу дунёда уларни розилигини олишим керакми? Нотўғри савол берган бўлсам узр

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда отанинг ҳам, фарзанднинг ҳам ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор. Аммо отанинг масъулиятсиз ёки золим бўлиши фарзанд зиммасидан унга яхшилик қилиш, ҳурмат кўрсатиш ва силаи раҳм қилиш мажбуриятини асло соқит қилмайди. Қолаверса, ҳадисларда Аллоҳнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқ экани айтилган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Роббнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Шу сабабли, отангизнинг ўтмишдаги хатолари ва ҳозирги бепарволигига қарамай, бу дунёда унинг розилигини олишга ҳаракат қилишингиз, учрашганда очиқ юз ва ҳурмат билан кутиб олиб, ҳол-аҳвол сўрашингиз ва ундан алоқани бутунлай узиб юбормаслигингиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОИША ВА АСМО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО

САВОЛ: Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг икки қизлари Асмо ва Оиша оналаримиз ҳақида сўрамоқчиман. Улар ҳақида турли китоб ва маърузаларда икки хил эшитдим. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Асмонинг опасими ёки синглисими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асмо розияллоҳу анҳо мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг опаси ҳисобланади. Имом Шамсуддин Заҳабий ва Мулла Али Қори раҳимаҳумаллоҳларга ўхшаш Ислом тарихи ва сийрат олимлари Асмо розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан ўн ёш катта эканини айтиб ўтганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📿 РАСУЛУЛЛОҲ МАҚТАГАН МЕВА...

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МЎМИН КИМ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки:

"Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир".

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli