Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ЎЗИМИЗ НАМУНА БЎЛАМИЗ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЎН БЕШ КУНГА ЕТМАГАН САФАРДАГИ НАМОЗЛАР

САВОЛ: Мен ўзим яшайдиган шаҳардан 200 км узоққа бориб ишлайман. Иш куним ўн тўрт кун тўлиқ бўлади ва ўн бешинчи куни пешин вақтида йўлга чиқиб, уйга қайтаман. Шунда намозимни тўлиқ ўқийманми ёки қаср қиламанми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз мазкур ҳолатда намозларни қаср қиласиз. Чунки иш жойингизда тўлиқ ўн беш сутка эмас, ўн тўрт кун ва ўн бешинчи куннинг бир қисмида турар экансиз. Инсон сафар масофаси чиқадиган жойда ўн беш кечаю кундуз туришни ният қилса, шу ҳолатда намозларини тўлиқ ўқийди. Ундан кам муддатда қаср қилиб ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Эсланг (эй, Муҳаммад!), Иброҳим: «Эй, Раббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», – деганида, Аллоҳ: «Ишонмадингми?» – деди. Иброҳим айтди: «Йўғ-е, лекин дилим янада таскин топсин». Аллоҳ айтди: «Тўртта қушни олиб, ҳузурингга жамла (ва уларни майдалаб), сўнгра (атрофингдаги) ҳар бир тоғнинг устига уларни бўлак-бўлак қилиб қўйгинда, кейин уларни чақиргин, (улар тирилиб) дарҳол ҳузурингга келадилар. Билгинки, албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир.

Бақара сураси 260-оят

Иброҳим (а.с.) Аллоҳнинг қудрати чексиз эканига, ўликларни тирилтириш Унинг учун қийин эмаслигига ишончи комил бўла туриб, мазкур саволни беришига боис – жавобидан бошқалар ҳам эшитиб баҳраманд бўлишлари эди. Шунингдек,  эшитиш билан ҳосил қилинган билимга мушоҳада ҳам қўшилса, инсон қалбидаги таскин ва барқарорлик зиёда бўлади (Мд.).

Иброҳим (а.с.) дарранда қушлар томонидан парча-парча қилиб ташланган ўлаксани кўргач, Аллоҳ таолога мазкур саволни бердилар. Бу гўё мўмин-мусулмонларнинг имонлари бут бўла туриб, пайғамбар ва Аллоҳ таоло жамолини кўришга муштоқ эканликларига ўхшаш бир талаб эди (Хз.).

Тўрт қуш – хўроз, қарға, товус ва каптар.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Етимлар ғамхўри — Расулуллоҳ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади

...24 июль куни «Буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра ноябрь ойида Термиз шаҳрида халқаро конференция ўтказилади, «Наводирул усул» ва «Баҳрут тафсир» асарларининг академик таржималари нашр этилади, «Ҳаким Термизий асарлари билимдони» танлови ва «Мардлар майдони» кураш турнири ташкил этилади... ➡️ Батафсил

🗣Ислом цивилизацияси марказида 100 нафарга яқин имом-хатиб учун амалий семинар ўтказилди

...Тошкент ва Наманган вилоятидан келган 100 га яқин имом-хатиб Ислом цивилизацияси марказининг музей экспозициялари, нодир қўлёзмалар ва замонавий кутубхонаси билан яқиндан танишди. Иштирокчилар марказни "нафақат музей, балки халқимизнинг буюк меросини жонли намоён этувчи илмий-маърифий макон" деб баҳоладилар... ➡️ Батафсил

🗣Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони рухсатномасини олиш тартиби билан танишинг!

...Диний таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар имтиҳон рухсатномасини @muslimqabulbot телеграм боти орқали паспорт ёки ID-карта маълумотлари асосида олишлари мумкин... ➡️ Батафсил

🗣Янги Ўзбекистон: иллюзиядан рўшнолик томон

...«Зиё» медиа маркази директори Абдулҳамид Мухторов «Ишонч» газетасидаги мақоласида давлат ислоҳотларини инсоний тилда баён қилади. «Давлат идорасининг эшиги фақат ичкарига очилса — фуқаро кутади. Эшик халқ томонга ҳам очилса — жамиятда улкан ўзгариш юз беради» деб ёзади муаллиф... ➡️ Батафсил

🗣Сафарнома сабоқлари

...«Зиё» медиа маркази директори Абдулҳамид Мухторов шоир Шаҳриёр Шавкатнинг «Ҳиротга, бобомнинг ҳузурига!» номли Афғонистон сафари китоби ҳақида «Жадид» газетасида таассуротномаси чоп этилди... ➡️ Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 28-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:38
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:12
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:45
⏱️ШОМ - 19:52
⏱️ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
#Ҳадис

Жаннатдан уй

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ОТА-ОНА БИЛАН ТОРТИШСА БЎЛАДИМИ?

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АФРИКА СОМ (ЛАҚҚА) БАЛИҒИ ҲАЛОЛМИ?

САВОЛ: Африка соми (лаққаси) дейиладиган балиқ тури бор экан. Уни ейиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ейиш мумкин. Чунки бу жонзот ҳам балиқ турига мансубдир. Мазҳабимизда балиқ турига кирувчи барча жонзотларни ейиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

(Ўз) бандаси (Муҳаммад)га Китоб (Қуръон)ни нозил қилган зот (Аллоҳ)га – ҳамд! Уни (Қуръонни маъно ва мазмунда) қинғир қилмади, (балки, у) тўғри (ҳақ ва рост)дир. Ҳузуридан (келувчи) қаттиқ азоб билан огоҳлантириш ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга яхши мукофот (жаннат) хушхабарини бериш, (дарвоқе, улар) ** у ер (жаннат)да мангу қолувчилардир, шунингдек, «Аллоҳнинг фарзанди бор» деганларни огоҳлантириш учун (Китобни нозил қилди).

Қаҳф сураси 1-4-оятлар

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
Ўзбекистон банкирлари Малайзияда исломий банкинг бўйича малака оширди

Ўзбекистон банк-молия соҳаси вакиллари Малайзиянинг Ислом молияси бўйича шариат маслаҳатчилари ассоциацияси (ASAS) томонидан ташкил этилган “Исломий банк дарчаси” мавзусидаги ўқув-амалий дастурида иштирок этиб, соҳадаги илғор тажрибаларни ўрганди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Дастурнинг илк битирувчиларига халқаро сертификатларни топшириш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев давлат раҳбари ташаббуси асосида мамлакатимизда ислом молиясини жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, элчи жорий йилда соҳани тартибга солувчи махсус қонун қабул қилингани ислом молиясини ривожлантиришда муҳим босқич бўлганини қайд этди.

Тадбирда Ўзбекистон учун Малайзия тажрибасининг учта устувор йўналиши алоҳида таъкидланди. Биринчидан, бу – қўшалоқ банк тизими бўлиб, унда анъанавий ва исломий банклар ягона регулятор назорати остида параллел фаолият юритади.

Иккинчидан, марказлашган шариат назорати тизими орқали банклар томонидан ўзаро зид фатволар қабул қилинишига йўл қўйилмайди.

Учинчидан, “Исломий дарча” модели тижорат банкларида янги инфратузилмани тез ва самарали шакллантириш имконини беради.

Малайзиянинг йирик исломий банкларидан бири – “Maybank Islamic Berhad” бош директори ўринбосари Моҳд Рамазон Фитри Ўзбекистонда ислом банк иши ва молиявий хизматларни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

У Ўзбекистон банк тизими вакилларига исломий дарчаларни ташкил этиш, зарур молиявий инфратузилмани шакллантириш ҳамда аудит жараёнларини йўлга қўйишда амалий ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, ASAS бош ижрочи директори Мохтар Абдулла мазкур ўқув дастури давомида ўзбекистонлик мутахассислар ислом молияси инструментлари, шариат бошқаруви ва исломий дарчалар фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштирганини таъкидлади.

Тадбир якунида бундай ўқув дастурлари Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги молиявий-инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатимизда шариат тамойилларига асосланган замонавий банк хизматларини самарали жорий этиш учун мустаҳкам асос яратишга хизмат қилиши қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👍2
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 29-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:40
⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:14
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:45
⏱️ШОМ - 19:50
⏱️ХУФТОН - 21:20

🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Дунё синов майдонидир

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уйда ахлат тўплашнинг зарарлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни уй ва ҳовлиларни озода тутишга, чиқинди ва ахлатларни тўплаб қўймасликка чақирганлар. У зот алайҳиссалом бундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суядир. Озодадир, озодаликни суядир. Карамлидир, карамни суядир. Сахийдир, сахийликни суядир. Шундай экан, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!” (Имом Термизий ривояти).

Уйда ахлат тўплаб қўйиш нафақат диний, балки тиббий ва психологик жиҳатдан ҳам катта зарарларга эга. Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб ташламаслик уй муҳити ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

Тўпланган ахлат сувараклар, пашшалар, сичқон ва каламушларни ўзига тортади. Улар вабо, тиф ва дизентерия каби хавфли инфекцияларни ташийди.

Озиқ-овқат қолдиқлари тез чирийди. Натижада ҳавода кўзга кўринмас замбуруғ споралари кўпайиб, аллергия ва астмани қўзғатади.

Чириш жараёнида аммиак ва водород сулфид каби газлар ажралади. Бу газлар бош оғриғи, кўнгил айниши ва нафас қисишига сабаб бўлади.

Бетартиб ва ахлат тўла уйда яшаш инсон миясини толиқтиради. Бу доимий стресс, асабийлик ва сурункали чарчоқни келтириб чиқаради.

Ифлосланган ҳаво ва тартибсизлик одамнинг иш қобилиятини пасайтиради. Диққатни бир жойга жамлаш қийинлашади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3