Аллоҳнинг Китобидаги қуйидаги оятлар хусусида фикр юритинглар:
«Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келмишдир. Кимки (уларни) кўрса, ўзи учун яхши» (Анъом сураси, 104-оят).
«Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир» (Фуссилат сураси, 46-оят).
«Ким шукр қилса, бас, албатта у фақат ўз (фойдаси) учун шукр қилур» (Намл сураси, 40-оят).
«Ким покдомон бўлса, у фақат ўз (фойдаси) учун покдомон бўлур» (Фотир сураси, 18-оят).
«Ким жиҳод қилса, фақат ўз (фойдаси) учун жиҳод қилур (яъни, ким Аллоҳ йўлида саъй-ҳаракат қилса, бундан Аллоҳ эмас, балки ўша кишининг ўзи учун манфаат бўлур)» (Анкабут сураси, 6-оят).
«Бас, ким тўғри йўлга юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлур» (Юнус сураси, 108-оят).
«Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан махрум бўлур)». (Муҳаммад сураси, 38 -оят).
«Энди ким (ўз қасамёдини) бузса, бас, у фақат ўз зиёнига бузур» (Фатҳ сураси, 10-оят).
«Кимки бирон гуноҳ қилса, фақат ўзига зарар қилган бўлади» (Нисо сураси, 111-оят).
«Ким (уларни) кўрса, ўзи учун кўрур. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зиёндир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман» (Анъом сураси, 104-оят).
Юқоридаги оятлар энг ёрқин сурат ва кучли ибора билан шахс масъулияти ва унинг натижаларини ёритиб бермоқда.
Қиёмат кунидаги нажотинг сени ўзингга тааллуқли бўлиб, сен билан бирга бўлганлар нуқсони учун сен асло тутилмайсан.
Балки ўзинг хусусингдаги камчилик ва гуноҳларинг сабаб жазо, сўроққа тортиласан.
Шундай экан Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз қолма!

«Мен», «Меники», «Менда»
ифодаларини кибр билан қўллашдан эҳтиёт бўлинг.
Бу уч сўз Иблис, Фиръавн ва Қорунни фитнага бошлаган сўз саналади.
«Мен ундан яхшироқман» гапи Иблисга,
«Миср худоси менман» деган гап Фиръавнга,
«Булар мендаги қобилият, илм учун берилган» гапи Қорунга тегишлидир.
Гуноҳини тан олиб тавба қилган бандалар асло улар каби кибрга берилмасин.
Аз-Замахшарий.

Forwarded from Javhari fard
ЁЗУВЧИ АҲМАД МУҲАММАД ТУРСУН ВАФОТ ЭТДИ
2015 йил март ёки апрел ойида устоз Тоҳир Маликнинг, Аллоҳ раҳматига олсин, уйига бордим. У киши шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ хотираларни эсга олди ва бир воқеани айтиб берди:
– Мустақиллик остонасида диний идора шоир ва ёзувчилар ўртасида диний-бадиий асарлар бўйича танлов ўтказди. Мен ҳакамлар ҳайъатида эдим. Бизга танловга келган асарлар муаллиф кўрсатилмаган ҳолда берди. Ўрганиб чиқиб, ўз фикримни ёздим. Шайх ҳазратга: “Мана шу асарга биринчи ўрин бериш керак”, – дедим. Ҳазрат кулди-да: “Иложи йўқ”, – деди. “Нега?” – десам, “Менинг қайин юртим”, – деб жавоб берди. “У ҳолда ким ғолиб бўлади?” – деб сўрадим. “Абдулла Орипов”, – деди ҳазрат. Ҳайрон бўлдим. Машҳур шоирнинг одатлари бизга маълум эди. Қолаверса, ғолиб одамга мукофот ҳаж зиёрати учун йўлланма эди. “Ҳажга борса, ҳидоятланса!” – деди Шайх ҳазратлари. Шундай қилиб, танловда Абдулла Ориповнинг “Ҳаж дафтари”га кирган “Қирқ ҳадис” туркуми ғолиб бўлди.
Азиз ўқувчи!
Нима учун мен бу хотирани бугун эслаб қолдим?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга аёллари томонидан қариндош бўлган бу ижодкор ким эди?
Аслида, диний-бадиий асарлар бўйича ғолиб деб баҳоланган қалам эгаси, кейинчалик ўнлаб китоблар ёзган ёзувчи, “Изтироб лаззати”, “Улуғлар шундай яшашган”, “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, “Соҳилсиз денгиз”, "Кўҳна дунё”, “Ривоятлар китоби”, “Ҳикматлар китоби” каби бир неча асарлар муаллифи, баракали ижод соҳиби Аҳмад Муҳаммад Турсун раҳимаҳуллоҳ эди.
Аҳмад Муҳаммад Турсун бир неча йиллар Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси нашрларида муҳаррирлик қилди. Кейинги йилларда “Ҳилол-нашр”да фаолият олиб борди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга бағишланган “Муҳаммадга, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ошиқ Муҳаммад Содиқ” каби юзлаб китобларни нашрга тайёрлади.
Аҳмад Муҳаммад Турсун юртимизда дин ривожи, диний адабиётлар чоп этилиб, етиб бориши учун муносиб ҳисса қўшган ёзувчи эди. Унинг асарлари юз минглаб ихлосмандлар қалбини забт қилган.
Бугун 2021 йил 18 май куни азон.уз муҳаррири Абдул Азиз Муборак ўзининг фейсбук саҳифасида бу ҳурматли инсоннинг боқий оламга сафар қилгани ҳақида хабар берди. Жаноза намози пешинда ўқилиши маълум қилинди.
Шахсан мен ҳам Аҳмад Муҳаммад Турсун раҳимаҳуллоҳ асарларидан кўп манфаат олиб келаман. Тафаккурим шаклланишида бу китобларнинг ўрни беқиёсдир.
Аҳмад Муҳаммад Турсун дин соҳасида хизмат қилаётган Мубашшир Аҳмад, етук араб тили мутахассиси, араб тили ва ҳадисга оид, умуман, Ислом таълимотини асл манбалар асосида етказувчи юзлаб китобларни нашр қилган, араб тили таълимини Ўзбекистонда янги босқичга кўтарган Анвар Аҳмад каби олимларнинг отасидир.
Муҳтарам устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун вафоти муносабати билан ислом.уз жамоаси ўз таъзиясини билдирди:
Аллоҳ таоло марҳум адибимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Устозимизнинг аҳли байтларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига сабри жамил тилаб қоламиз.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Биз бу дуо қаршисида қўл очиб, "Омин", деймиз.
Аллоҳдан устоз Аҳмад Муҳаммад Турсунни Ўз раҳматига олиб, барча хайрли амалларини ҳамроҳ қилишини, жаннатлар билан мукофотлашини илтижо билан сўраймиз.
Акром МАЛИК
2021 йил, 18 май

УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ
Эй Одам фарзанди!
✅Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.
✅Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан.
Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.
✅Агар Менга дуо қилсанг, ижобат этаман.
✅Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
✅Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.
✅Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан.
✅Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.
✅Тинчлик танҳоликдадир.
✅Ихлос рағбатдадир.
✅Тавбада Аллоҳга тақво бор.
✅Бойлик қаноатдадир.
Эй Одам фарзанди!
✅Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
✅Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қили-шинг мумкин?!
✅Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
✅ Дунёга ҳирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
✅Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?!
✅Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
✅Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
✅Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!
"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Буюк Британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул жамғарди. Чунки у университетни битириш маросимида ота-онаси ҳам ҳозир бўлишларини жуда истаганди.
Муҳаммаднинг ота-онаси ўғлига муносиб таълим бериш учун бутун умр меҳнат қилишган эди. Тиришқоқ ва аълочи Муҳаммад ўрта мактабни юқори баҳолар билан тамомлаб, Буюк Британиядаги Эссекс университетида ўқиш учун стипендия билан тақдирланди.
Бўлажак университети талабасини бутун қишлоқ кузатиб қўйган эди.
«Ота-онам ҳеч қачон она қишлоғини тарк этмаган. Улар бутун умр мени муносиб таълим олишим ва юқори даражани эгаллашим учун меҳнат қилишган. Мен ҳам уларнинг ўғли сифатида битирув оқшомида, диплом олиш маросимида қатнашишларини хоҳладим ва шунга ҳаракат қилдим», дейди Муҳаммад.
Режасини амалга ошириш учун Муҳаммад уч йил давомида дарслар тугаганидан кейин фаррошлик қилиб, қўшимча пул тўплади, меҳнат қилди. Ниҳоят кутилган дамлар етиб, 2019 йилнинг июль ойида у ўқишни тамомлади. Ота-онаси уни шахсан табриклаш имкониятига эга бўлиб, Буюк Британияга етиб келишди.
Ушбу ёқимли лаҳзалар муҳрланган расмлар бутун интернетда тарқалиб, миллионлар эътиборига тушди. Бу ҳикоя аслида фарзандлар ота-оналарига эҳтиром кўрсатишлари, ўзаро муносабатларида самимий бўлишлари кераклиги ҳақида бир ибрат-эслатмадир.
Зеро, ота-онага яхшилик қилиш, фарзанд учун яхшиликлар манбаидир. Ота-онага яхшилик қилиш билан бу дунё ва охиратнинг яхшиликларига сазовор бўлинади.
Бобур Аҳмад

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чақимчи бўлманг.
Абдул Ҳамид домла
Абдул Ҳамид домла
РИЁКОРЛИК
Риёкорлик – яширин, ўта хатарли, амалларни бузишда катта таъсир кўрсатадиган ва камдан-кам одамларгина ундан қутула оладиган касалликдир.
Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло айтди: «Мен (Ўзимга) шерик қилинишидан энг беҳожат бўлган зотман! Ким Менга бошқани шерик қилиб бирон бир амални қилса уни ширки билан ўз ҳолига ташлаб қўяман» (Имом Муслим: 4/2289).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким қилаётган ишларини бошқаларга эшиттиришга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни эшиттириб (шармандасини чиқаради), ким амалларини бошқаларга кўрсатишга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни (шармандали ҳолда) кўрсатиб қўяди» (Имом Бухорий: 11/335; имом Муслим: 4/2289).
Аллоҳ таоло мунофиқларнинг сифатларини зикр қилди: «... Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо сураси, 142-оят).
Риёкорлик – зулматли кечадаги қора тош устида турган қора қилдан ҳам ингичкадир! Аллоҳ таоло айтди: «(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз» (Фурқон сураси, 23-оят).
Доктор Носир Сулаймон Умар

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт
АХЛОҚ-ОДОБЛАРИ
🔹Ростгўйликлари: у зот «ас-содиқул масдуқ» бўлганлар, яъни ростгўй ва ростгўйликлари дўсту душман тарафидан тасдиқланган.
🔹Сукутлари: виқорли ва узоқ.
🔹Нигоҳлари: маъноли, ўткир. Ўгирилиб қарамоқчи бўлсалар, бутун гавдалари билан бурилар эдилар.
🔹Ўтиришлари: йиғиштириниб, виқор билан, сокин ўтирардилар. Кўпинча жим ўтирар, зарурат туғилгандагина сўзлардилар, ноўрин гапирган одамдан юз бурардилар.
🔹Кулишлари: кулгилари табассумдан иборат бўлиб, қаҳқаҳа отиб кулмасдилар. Кулганларида тишлари маржондек бўлиб кўринар эди. Баъзан ўта хурсанд бўлиб кулганларида кўзларини юмиб олардилар.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin

ОДАМЛАРНИНГ ИШЛАРИНИ ТАФТИШ ҚИЛМАНГ!
Одамлар сизга зарар ҳам, фойда ҳам, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам, қайта тирилиш ҳам, савоб ва жазо ҳам беришга қодир эмаслар.
Шеър:
Доим бошқаларни пойлаб яшаган
Бир умр ғам чекиб ўтиб кетади.
Мард эрур ҳамиша хотиржам бўлган,
Мақсадига тезу осон етади.
Ниҳоят, қанчалар бўлса-да узун,
Бизни нурли тонгга элтар қаро тун.
Инсон чиқар бир кун ёруғликларга,
Мусибатга бардош қилгани учун.
Иброҳим ибн Адҳам айтади: "Биз жуда тўкин-сочин ҳаётда яшаяпмиз, агар биздаги бу шароитларни ўтган подшоҳлар кўрсалар эди, албатта, биз билан талашган бўлар эдилар".
Ҳакимлар айтадилар: "Гоҳида инсон қалбида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони зикр қилиш, У Зот билан ҳамроҳ бўлишдан суюнган ҳолда куйлаб-рақс тушиш ҳолатлари содир бўлади".
"...Сўнгра улар (билан мўминлар) ўртасида дарвозали бир девор урилади, унинг ичида раҳмат (жаннат), ташқарисида эса азоб (дўзах) бўлур" (Ҳадид сураси, 13-оят).
Донишмандлар дерлар: "Аллоҳ таолони йўқотган кимса яна нимани ҳам топиши мумкин?! У Зотни топган кимса эса яна нимани йўқотиши мумкин?! Бу икки иш ҳеч қачон баробар бўлмас! Ким Аллоҳни топса, барча нарсани топибди. Ким Аллоҳ азза ва жаллани йўқотса, барча нарсани йўқотибди".
"Ўкинма" китобидан.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ўлик қалбни ҳаётга қайтариш калити қуйидагилардир:
1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш.
2. Саҳарларда тавба-тазарру қилиш.
3. Гуноҳларни тарк этиш».
«Ҳодий ал-арваҳ», 100.

Forwarded from Fitrat.uz
#Табрик
ИМОМНИНГ ФАРЗАНДИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Энг қувонарлиси, Пискент тумани бош имом-хатиби Абдулҳамид домла Маликовнинг ўғли, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети магистранти Акрам Маликов муносиб топилди. У “Spark” автомобили билан тақдирланди.
Табиийки, бу воқеа барча юртдошларимиз қатори бизни ҳам беҳад шодлантирди.
БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegraph
ИМОМНИНГ ФАРЗАНДИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Мутолаа кишини комиллик сари етаклайдиган, унинг тафаккур хазинасини бойитадиган, зеҳнини ўткир, мушоҳадасини теран қиладиган муҳим воситадир. Инсоният томонидан кашф қилинган энг буюк ихтиро, ҳеч шубҳасиз, китобдир. Асрлар оша башарият қандай ютуқ ва марраларга…
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Барча хатоларнинг негизи учтадир:
1) Кибр — Иблисни олдинги ҳолатидан ҳозирги аҳволига олиб келди;
2) Ҳирс — Одам алайҳиссаломни жаннатдан чиқарди;
3) Ҳасад — Одам алайҳиссаломнинг ўғилларидан бирини ўз укасини ўлдиришигача олиб борди».
«Фавоид», 58.

ЭРКАК
Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли суратда яратилган хилқат экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзининг навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Хар куни мехнат, гохида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса хам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай мехнат қилар экан, тиришар экан.
Оиласини мустахкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гохида ота-онасидан, гохида аёлидан даккилар хам эшитар экан.
Шунда хам ислох этишга урунар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, масъулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший.
Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор.
Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан.
Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.
Хар бир ота ва ҳар бир эрни хурматини жойига қўйинглар азиз аёллар.
Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар.
#Мулоҳаза

АЁЛЛАРНИНГ КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ
• Балоғатга етган муслима аёлга авратини тўсадиган ва
тана тузилишини билинтирмай турадиган кийим кийиш фарздир.
• Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати -
юзи ва икки кафтидан ташқари бутун баданидир.
Маълумки, муслима аёлларга баданларини номаҳрам эркаклардан тўсиб юриш Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Мўмина-муслима аёллар ўз шарафларини саклашлари учун, Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратларини номаҳрам эркаклардан беркитиб юришлари шарт. Шунингдек, муслималарнинг кийимлари
юпқа, баданларига ёпишиб турадиган, тор бўлмаслиги, номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак.
• Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир.
Аёл киши аёл кишининг тиззалари ва киндиги орасидаги
жойдан бошқа жойига назар солса бўлади. Аёлларнинг ўзаро
назарларидан шаҳват қўзиши хавфи бўлмагани учун бунга рух-
сат берилган.
• Эркак киши ўзига маҳрам бўлган аёллар танасининг орка
ва қорин тарафи ҳамда сонидан бошқа ерига назар солиши
мумкин.
«Маҳрам аёллар» деганда туғиш, эмиш ва қудачилик туфай-
ли эркакка никоҳи ҳаром бўлган аёллар тушунилади.
• Аёллар эркаклар кийимини кийиши ва уларга ўхшашга ҳаракат қилиши мумкин эмас.
عَنِ ابْنِ عَبَاسٍ رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَعَنَالنَّبِيُّﷺ
الْمُتَشَبِّهِينَ مِنَالرِّجَالِ بِالنِّسَاءِ، وَالْمُتَشَبِّهَاتِ
مِنَالنِّسَاءِ بِالرِّجَالِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّامُسْلِمًا.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркак-
ларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилганлар.
Эркак ҳам, аёл ҳам кийинишда, юриш-туришда ҳамиша
ҳаёли бўлиши, иффатини асраши лозим. Бу эса гўзал исломий
одоблардан саналиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмондан
талаб этилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари
«Ижтимоий одоблар” китоби.

Аъзамжон қори Абдуқаҳҳор ўғли
Буруж сураси
Буруж сураси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулҳамид домла маъруза қиладилар.
Тил офатлари:
Ёлғон ваъда
Тил офатлари:
Ёлғон ваъда
КАСАЛ БЎЛГАН ИНСОНГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТЛАР
Жобир р.а дан ривоят қилинди:
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Офият аҳли (дунёда касал бўлмаган ёки кам енгилгина касал бўлганлар) қиёмат куни Аҳли балога (дунёда кўп оғир касал бўлганларга) савоб берилиб турганида орзу қиладилар. Қанийди дунёда бизни жасадимизни териси қайчилар билан кесиб олинганда эди (деб орзу қиладилар).
(Термизий ривояти)
▪Шарҳ: Бу дегани одам ўзига касаллик сўрасин дегани эмас. Аллоҳ таалодан соғлик саломатлик сўрайди. Лекин бошига бир касаллик келиб қолса билсинки Аллоҳ таало уни яхши кўради унга мукофот бермоқчи шунинг учун касаллик берди.
#КУН_ҲАДИСИ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир беморни кўргани борса, то қайтгунича жаннатнинг хурфасида бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, жаннатнинг хурфаси недир?» дейилди.
«Мевасидир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.