Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #tuhfa #magistr
📄 ИЛК БИТИРУВЧИ МАГИСТРЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТУҲФАСИ ТОПШИРИЛДИ

⏺Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илк магистрантларига диплом топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

🇺🇿Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, вазирликлар, идоралар вакиллари, таниқли уламо ва имом-хатиблар, ўқитувчи ва талабалар, соҳа фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

🗣Сўзга чиққан нотиқлар кейинги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида диний таълим ва илмий-тадқиқот йўналишида мисли кўрилмаган тарихий натижаларга эришилгани алоҳида эътироф этилди.

🗂Шунингдек, битирувчи магистрантлар юртимиз ва хорижий нашрларда 52 та илмий мақола нашр эттиргани, “Саҳиҳи Бухорий”, “Сунани Термизий”, "Тафсири Насафий", "Ҳидоя", "Ақоиди Насафий" каби мўътабар манбалар бўйича 53 та илмий ижозат шаҳодатномаси олгани, барчасининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи 90% дан юқори бўлгани, тил бўйича маҳаллий ва халқаро сертификатлар билан бирга рақамли технологиялар, 3D моделлаштириш ва халқаро Ислом молияси ҳужжати (CPSS) соҳиби эканлари юқори баҳоланди.


🤩 Мана шундай юксак натижаларни қўлга киритган битирувчи магистрларга Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов Давлатимиз Раҳбарининг 20 миллион сўмдан пул мукофоти сертификатларини тантанали равишда топширди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ВАФОТ ЭТГАН КИШИ ҲАМ ҲОЖИ МАҚОМИДА БЎЛАДИМИ?

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#Ҳадис

Аллоҳнинг меҳрибонлиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади".

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳадялашинг, муҳаббатли бўласиз

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗ ИЧИДА СОАТГА ҚАРАШ

САВОЛ: Ҳозирда ақлли соатлар телефонга уланади ва хабарлар келганда соатда кўринади. Намоз ўқиётган вақтда хабарларни бехосдан ўзи хоҳламаган ҳолда ўқиса ёки рақамларга кўзи тушиб қолса, намоз бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда кўзингиз тушиб қолиши ёки ичингизда (дилингиз билан) ўқишингиз билан намоз бузилмайди. Аммо хабарни ёки соатни тилга чиқариб ўқиб қўйсангиз, намозингиз бузилади. Чунки намоз ичида гапириш уни бузади.

Намоз банданинг Робби билан муножоти бўлгани учун, уни ўқиш давомида атайлаб соатга қарамаслик керак. Муножотда атрофга аланглаш, турли нарсаларга қараш хушуга путур етказади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qurilishiga start berilgan Toshkent – Samarqand yangi avtomagistrali, Nurafshonda tamal toshi qo‘yilgan Kelajak texnologiyalari markazi va boshqa keng ko‘lamli bunyodkorlik ishlari Toshkent viloyatini Yangi O‘zbekiston iqtisodiy va texnologik taraqqiyotining qudratli tayanchiga aylantiradi.

https://t.me/diyonatli
1.  Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш учун.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 20-оят). Бу маънодаги оят Қуръони каримда такрор-такрор келган.

2. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Бандаларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишдир”.


3. Фарз амалларда йўл қўйилган камчиликларнинг ўрнини тўлдириш учун.

4. Бидъат, залолатга берилиб кетишдан сақланиш учун.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар – Аллоҳнинг китоби ва Менинг суннатимдир”, деганлар (Имом Молик ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашимизга ва унда бардавом бўлишимизга тавфиқ ато этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД
 

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibratli_rivoyatlar

MANFAATSIZ ILM

📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 24-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 10-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:33
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:09
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:55
⏱️ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#Эслатма #Жума

🕌 Жума намозига боришдан аввалги эслатма!

Илтимос, масжидга борганда қўл телефонингиз овозини ўчириб қўйинг

Жамоат намозини бузишга
сабабчи бўлманг !

https://t.me/diyonatli
#munosabat #bank #islom #moliya
🌙 МУНОСАБАТ: ИСЛОМИЙ МОЛИЯ РИВОЖИДА ЯНГИ ДАВР
 
⏺Марказий банк ҳузурида юртимизда исломий молия соҳасини тизимли ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш мақсадида Исломий молия кенгаши ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.


✅Мазкур янги тузилма исломий хизматлар кўрсатувчи банклар ва микромолия ташкилотлари, Омонатларни кафолатлаш агентлиги ҳамда Марказий банк назоратидаги бошқа муассасалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал (жамоавий) орган сифатида иш олиб боради.


💬Эътиборли жиҳати, Кенгаш таркиби ислом ҳуқуқи соҳасида чуқур билим ва бой тажрибага эга бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳамда техник экспертдан иборат 5 нафар аъзони қамраб олган. Бу эса мамлакатимизда исломий молия хизматларини халқаро талаблар ва шаръий қоидалар асосида ривожлантириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун муқобил молиявий хизматлар кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

📰 Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан 2022 йили ташкил этилган Диний идора қошидаги Фатво маркази нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам мақоми жиҳатидан ягона марказ саналади.

✅ Бугунги кунда марказда Муфтий ҳазрат бошчилигида 20 нафар етук уламо еттита асосий илмий ва амалий йўналишда самарали фаолият олиб бормоқда.

💬 Шунингдек, Марказ ҳузуридаги диний савол-жавобларга ихтисослашган Колл-марказ ва медиа тармоқлари орқали мўмин-мусулмонларнинг мурожаатларига мунтазам ва тезкор жавоб қайтариб келинмоқда.

⚡️ Қайд этиш жоизки, марказ нафақат юртимиз фуқаролари, балки хорижда меҳнат қилаётган ёки таҳсил олаётган ватандошларимиз билан ҳам мустаҳкам алоқа ўрнатган. Хусусан, 2025 йилдан бошлаб чет элдаги юртдошларимизнинг диний-маърифий ва молиявий саволларига ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри жавоб бериш тизими йўлга қўйилди.

📩 Кунига ўртача 1000 дан ортиқ мурожаатни қабул қилаётган Фатво маркази ўтган фаолият даврида бир миллиондан ортиқ саволга шаръий ва асосли жавобларни тақдим этди. Шунингдек, 3 жилддан иборат “Фатволар тўплами”, “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Эътиқодга оид зарур масалалар” каби долзарб мавзулардаги 10 дан зиёд китоб нашр этилди.


✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларининг Марказий банк ҳузуридаги Исломий молия кенгашида иштирок этиши эса юртимизда тадбиркорлик ва молия тизимининг ривожида янги даврни бошлаб беради, иншо Аллоҳ.


🤲 Аллоҳ таоло юртимизда исломий молия соҳасидаги янги ислоҳотларни бардавом ва хайрли қилсин!

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#Жума #Шукуҳи #Пискент

Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан

2026 йил 24 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан олинган фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.
👍9❤4🙏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 25-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 11-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:33
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:09
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:54
⏱️ХУФТОН - 21:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍3