Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #magistr #xatmona
⏺Тошкент ислом институтининг илк магистрлари хатмона тадбири бўлиб ўтади

✅Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мамлакатимиз диний-маърифий ҳаётидаги муҳим воқеа – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илк магистрантларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтади.

🗣 Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли уламолар, имом-хатиблар, устоз-талабалар ва ОАВ ходимлари иштирок этади.
📢 Эътиборлиси, Тошкент ислом институти тарихида илк бор 2024 йилда ташкил этилган магистратура босқичини иқтидорли талабалар муваффақиятли тамомлади.

📍Маросим "Ҳазрати Имом" жоме масжиди ёнидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси биносининг катта мажлислар залида бўлиб ўтади.
💬 Тадбир тафсилотлари ва битирувчиларга кутилмаган хушхабарларни саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.


✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#dolzarb #sehr
💥СЕҲР БОР НАРСАМИ?

☄️ Бугунги кунда ҳам кўпчиликни ташвишга солаётган, жамиятимизда долзарб бўлиб турган бир мавзулардан бири сеҳр ва фолбинлик!


❗️Қуръони Каримда Аллоҳ таоло бизни сеҳр ва ундан келадиган зарарлардан огоҳлантирган бўлса-да, афсуски, баъзи инсонлар ҳамон бу каби ирим-сиримларга ишониб, ўз ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда.


🤔 Хўш, сеҳр ўзи нима? Унинг илдизлари қаерга бориб тақалади?

🔥Сеҳр – бу табиат қонунларига зид бўлган, ғайритабиий кучлар ёрдамида амалга ошириладиган ишлардир. Унинг тарихи жуда қадимга бориб тақалади.


💡 Бугунги "Мушоҳада" кўрсатувимизда айнан шу мавзуни чуқурроқ таҳлил қиламиз.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #magistr #xatmona
🗣Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉2❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 23-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 9-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:33
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:09
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:56
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍3
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бузуқликнинг зарари қаҳатчилик ва очарчилик шаклида зоҳир бўлади. Ёмғир ёғмаслиги, сувнинг озайиши, экинга зарар етиши, қимматчилик, ҳосилнинг кам бўлиши — бу офатларнинг барчаси зино сабабидандир. Ҳадиси шарифда бундай дейилади:

مَا مِنْ قَوْمٍ يَظْهَرُ فِيهِمُ الزِّنَا إِلَّا أُخِذُوا بِالسَّنَةِ

«Қайси қавмда зино кенг тарқалса, улар қаҳатчиликка мубтало қилиб қўйилади» («Мишкоти шариф»).

Зинонинг офати фақат зинокорнинг ўзига урмайди. Унинг зарари ижтимоийдир. Зинокорлик кўпайган сари қаҳатчиликнинг кўлами ва шиддати ҳам ортаверади. Аллоҳ сақласин!

Дуолар қабул бўлмай қолади.

Зино шу даражада оғир гуноҳки, зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди.

Ҳазрати Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

تُفتَحُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ نِصْفَ اللَّيْلِ فَيُنَادِي مُنَادٍ: هَلْ مِنْ دَاعٍ فَيُسْتَجَابَ لَهُ هَلْ مِنْ سَائِلٍس فَيُعْطَى هَلْ مِنْ مَكْرُوبٍ فَيُفَرَّجَ فَلَا يَبْقَى مُسْلِمٌ يَدْعُو بِدَعْوَةٍ إِلَّا اسْتَجَابَ اللهُ عَزَّوَجَلَّ لَهُ إِلَّا زَانِيَةً.

«Кечанинг ярмида осмон эшиклари очилади. Шунда бир нидо қилувчи: «Бирор дуо қилувчи борми? Унинг дуоси қабул қилинади. Бирор сўровчи борми? Унга ато этилади. Ғамга ботган борми? Унинг ғами кетказиб қўйилади. Қай бир мўмин-мусулмон дуо қилса, Аллоҳ унга ижобат этади. Фақатгина зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди» (Имом Табароний ривояти).

Демак, ҳадиси шарифнинг хабарига кўра, зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди.

Баракадан маҳрум бўлади.

Қуръони каримда баракага ҳақдорлар фақат иймон аҳли ва тақво эгалари экани қарор қилиниб, бундай дейилган: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик» (Аъроф сураси, 96-оят).

Ҳазрат Абдулмажид Дарёободий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятнинг тафсирида бундай дейдилар:
«Бу оятдан кўринадики, тақводор мўминларнинг ҳожатлари ғойибдан раво қилиб қўйилади. «Осмону Ернинг баракоти»дан мурод ишларнинг охири эътиборидан баракотли ва фойдали бўлган барча нарсалардир. «Баракот дарвозаларини очиб қўйиш»дан мурод ҳар ишда осонлик пайдо қилишдир»

(«Тафсири Мажидий»).

Демак, юқоридаги гаплардан маълум бўладики, гуноҳкорлар ва бузуқ кишилар баракадан маҳрум қилиб қўйилар экан.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби
асосида тайёрланди

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
#xabar #tuhfa #magistr
📄 ИЛК БИТИРУВЧИ МАГИСТРЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТУҲФАСИ ТОПШИРИЛДИ

⏺Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илк магистрантларига диплом топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

🇺🇿Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, вазирликлар, идоралар вакиллари, таниқли уламо ва имом-хатиблар, ўқитувчи ва талабалар, соҳа фахрийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

🗣Сўзга чиққан нотиқлар кейинги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида диний таълим ва илмий-тадқиқот йўналишида мисли кўрилмаган тарихий натижаларга эришилгани алоҳида эътироф этилди.

🗂Шунингдек, битирувчи магистрантлар юртимиз ва хорижий нашрларда 52 та илмий мақола нашр эттиргани, “Саҳиҳи Бухорий”, “Сунани Термизий”, "Тафсири Насафий", "Ҳидоя", "Ақоиди Насафий" каби мўътабар манбалар бўйича 53 та илмий ижозат шаҳодатномаси олгани, барчасининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи 90% дан юқори бўлгани, тил бўйича маҳаллий ва халқаро сертификатлар билан бирга рақамли технологиялар, 3D моделлаштириш ва халқаро Ислом молияси ҳужжати (CPSS) соҳиби эканлари юқори баҳоланди.


🤩 Мана шундай юксак натижаларни қўлга киритган битирувчи магистрларга Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов Давлатимиз Раҳбарининг 20 миллион сўмдан пул мукофоти сертификатларини тантанали равишда топширди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ВАФОТ ЭТГАН КИШИ ҲАМ ҲОЖИ МАҚОМИДА БЎЛАДИМИ?

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#Ҳадис

Аллоҳнинг меҳрибонлиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади".

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳадялашинг, муҳаббатли бўласиз

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗ ИЧИДА СОАТГА ҚАРАШ

САВОЛ: Ҳозирда ақлли соатлар телефонга уланади ва хабарлар келганда соатда кўринади. Намоз ўқиётган вақтда хабарларни бехосдан ўзи хоҳламаган ҳолда ўқиса ёки рақамларга кўзи тушиб қолса, намоз бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда кўзингиз тушиб қолиши ёки ичингизда (дилингиз билан) ўқишингиз билан намоз бузилмайди. Аммо хабарни ёки соатни тилга чиқариб ўқиб қўйсангиз, намозингиз бузилади. Чунки намоз ичида гапириш уни бузади.

Намоз банданинг Робби билан муножоти бўлгани учун, уни ўқиш давомида атайлаб соатга қарамаслик керак. Муножотда атрофга аланглаш, турли нарсаларга қараш хушуга путур етказади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👏1