Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ОНАЛАР ЗАҲМАТИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Кичкина деманг...!

5. Сағира гуноҳни ошкора қилиш  билан кабирага айланади.

Ёмон саналган кашф (очиш) – у ошкоралик ва истеҳзо кўринишида бўлганидир. Савол ва фатво сўраш кўринишдагиси эмас. Рамазонда аёлига яқинлик қилиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган кишининг саволини инкор қилмаганликлари далил. Бояги кишининг қилган иши ёмон, албатта. Лекин фатво сўраш учун ошкора айтишга рухсат берилади. Шояд жавоб олиб тавба қилса!?

Ҳадиси шарифда:“(Гуноҳни) ошкор қилувчилардан бошқа умматим офиятдадир”, дейилган. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Бухорий ривояти).

“Фатҳ ал Борий”да (10/486): “Ошкор қилувчи – маъсиятни кўрсатиб, Аллоҳ беркитган нарсани очиб, айтиб юрадиган кишидир”.

Имоми Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Гуноҳ қилишга мубтало бўлган киши уни бошқага айтиши макруҳ бўлади. Лекин ундан тийилимоғи, надомат қилмоғи ва қайтмасликни қасд қилмоғи лозим. Агар устози ёки шунга ўхшаш инсонларга ундан қутилиш йўлини ўргатиш, яна такрорлаб қўйишдан сақланиш, мубтало қилган сабабни билдириш ёки ҳаққига дуо қилиш ва шу каби бошқа нарсалар мақсадида айтса чиройлидир. (Ўринли) маслахат бўлмаса макруҳ бўлади”.

Равшанбек ЎРИНБОЕВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
ЯХШИ ИНСОН КИМ?
 
​Сарлавҳада келтирилган саволга ҳамма ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб жавоб беради.

Жавоб берувчилар бир-бирларининг жавобларини инкор ҳам қилади. ​Масалан, мен ўзимга кўп фойдаси тегадиган одамни “яхши одам” десам, кимдир ундан бирор ёмонлик кўрган бўлса: “Йўқ, бу ёмон одам”, дейди. Ёки бир маҳалла ўз ҳудудидаги бирор кишини маҳаллага кўп фойдаси теккани эътиборидан “яхши одам” деса, бошқа маҳалла унинг яхшилигини кўрмагани учун бу гапни тасдиқламаслиги мумкин.

​Борингки, биз ҳаммамиз бир овоздан “яхши одам” десак-да, унинг яхшилигини фаришталар тасдиқламаслиги мумкин. Хўш, унда ерда ҳам, осмонда ҳам “яхши одам” бўлиш учун қандай хислатларга эга бўлиш керак?

​Бу борада солиҳларнинг қуйидаги сўзлари бизга энг тўғри йўлни кўрсатади. Солиҳлар айтадилар:
​Кимда бешта хислат бўлса, у одамларнинг энг яхшисидир:

​1. Раббисига ибодат ила юзланган одам. Яъни Аллоҳ таолога ибодатда, амрларига итоатда, неъматларига шукрда, мусибатларига сабрда ва дуоларда бардавом бўлган киши.

​2. Халққа фойдаси тегадиган одам. Яъни Аллоҳ ризолиги учун халқ манфаати йўлида холис яхшиликлар қиладиган, муҳтожларга мурувватли, хайрли ишларда саховатли ва ўзгалардан дуо умид қилувчи киши.

​3. Одамлар унинг ёмонлигидан омонда бўлган одам. Яъни бошқалар ундан ёмонлик етмаслигидан хотиржам бўладиган, ҳеч кимга ёмонлик соғинмайдиган, бировларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам зиён-заҳмат етказмайдиган киши.

​4. Одамлар қўлидаги нарсадан тама қилмайдиган киши. Ўз меҳнати билан кун кечиради, ўзи ҳақли бўлган нарсанигина талаб қилади. Бировлардаги неъматларга ҳавас қилиши мумкин, лекин уларга кўз олайтирмайди. Бировлар ҳадя сифатида берса олади, аммо асло тама қилмайди.

​5. Ўлимга ҳозирлик кўрган одам. Яъни дунё деб охиратни, охират деб дунёни унутмайдиган мўмин киши. Ҳар бир кунини эртага Аллоҳ ҳузурида туришини ўйлаб ўтказади, унга тайёргарлик кўради, кўплаб солиҳ амаллар ва савоблар билан кетиш пайида бўлади.

​​Агар бизда шу бешта хислат мавжуд бўлса, алҳамдулиллаҳ, яхши одаммиз. Борди-ю, бу хислатлардан бирортаси етишмаса, уни шакллантиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Аслида, инсон умри бўйи яхши одам бўлишга интилиб яшайди. Бежизга: “Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин”, дейилмаган.

​Аллоҳ таоло ҳаммамизни ушбу гўзал хислатлар соҳиби бўлишимизни насиб этсин!
 
Миршавкат МУЗАФФАР
Паркент тумани бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤4😢2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 19-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 5-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:29
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:06
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:59
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3

“Чўнтакдаги казино”

Онлайн қиморнинг хавфи

Интернет ва мобил иловалар қиморни янада хавфли қилди. Мутахассислар уни “чўнтакдаги казино” деб таърифлайдилар. Энди инсон сутканинг исталган вақтида бир неча тугма орқали қимор ўйнаши мумкин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

БОМДОД НАМОЗИНИ ҚАЗО ҚИЛГАН КИШИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#oyat #iymon #jannat #duo #tavba

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ 8 ВАЪДАСИ

«Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни дунё ҳаёти сира алдаб қўймасин! Яна сизларни алдамчи (шайтон) алдаб қўймасин!» (Фотир, 5)

1. Аллоҳни ёд этганни Аллоҳ ёд этади.

«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)

2. Аллоҳ эзгу амаллар қилганларни жаннат ва остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлари билан мукофотлайди.

«Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир» (Бақара, 25)

3. Аллоҳ дуо қилувчининг дуосини қабул этади.

Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди (Ғофир, 60)

4. Аллоҳ шукр қилувчига неъматларини янада зиёда қилади.

«Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман» (Иброҳим, 7).

5. Аллоҳ тавба қилувчи бандасининг гуноҳларини кечиради.

«Уларнинг ичида Сиз бўла туриб, Аллоҳ уларни азобловчи эмас. Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол, 33).

6. Аллоҳ таваккул қилувчи бандасини шайтон ва унинг ёмонликларидан сақлайди.

«Албатта, имон келтирган ва фақат Парвардигорига таваккул қиладиганлар устидан у (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат (ҳукмронлик) йўқдир» (Наҳл, 99).

7. Аллоҳ икки дунёда ҳам мўмин-мусулмонларни Ўзи қўллайди.

«Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» (Ғофир, 51).

8. Аллоҳ солиҳ амаллар қилган бандаларининг гуноҳларини мағфират этиб, уларни Ўзи мукофотлайди.

«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз» (Анкабут, 7)

«Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёматнинг (келиши) шаксиз эканини билишлари учун хабардор қилдик» (Каҳф, 21)

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 20-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 6-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:30
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:06
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:59
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2

YOLG'ONCHINING ALOMATI

🎙 Suhandon: Muhammad Nur

✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кичкина деманг...!

6. Сағира гуноҳ олим ёки муқтадолардан содир бўлиши кабирага айланади.

Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: “Олимнинг аслида кичик ҳисобланган гуноҳ ила тойилиши кабира бўлади”, деганлар.

Олимнинг зиммасида икки вазифа бор. Бири гуноҳларни тарк қилиш. Иккинчиси гуноҳ қилиб қўйса яшириш. Унга яхшиликда эргашилганда ҳасанотлари зиёда бўлгандек, хатода ҳам салмоғи зиёда бўлади. Олимга либоси ва нафақасида мўътадил бўлмоғи лозим. Одамлар унга қараб тургани боис озроғига мойил бўлсин!

Олим ва муқтадо кишилар ҳаммага ўрнак бўлишлари лозим. Улуғ инсонлардан содир бўладиган кичик гуноҳлар жоҳил инсонларга ҳужжат бўлади. Кўпинча бу ишни қилманг ёмон бўлади десак, дархол хўп дейиш  ўрнига “палончи олим ёки пистончи улуғ одам ҳам қилади – ку!”, – дейди. Уларга айтамизки, одам боласи хато – камчиликдан холи эмас. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида айтиб қўйганлар: “Одам боласи борки хатокордир. Хато қилувчиларнинг яхшилари сертавбаларидир”. Шунчалар эргашгингиз келса ана Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашинг! Чунки Аллоҳ таоло каломида у зотда гўзал ўрнак борлигини айтиб қўйган.

Усул китобларимизда: “Олимнинг бир ҳаром ишни қилиши уни ҳалолга айлантириб қўймайди”, дейилган.

Равшанбек ЎРИНБОЕВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
“Чўнтакдаги казино”

Иқтисодий зарар

Кўпчилик қимор давлат бюджетига солиқ тушуми келтиради, деб ҳисоблайди. Бироқ иқтисодчилар қимор ортидан келадиган яширин харажатлар – соғлиқни сақлаш, ижтимоий ёрдам, жиноятчилик ва меҳнат унумдорлигининг пасайиши – даромаддан ҳам юқори бўлишини таъкидлайдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

БИЗ БОШҚАЛАРДАН АЖРАБ ТУРИШИМИЗ КЕРАК

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast #xulosa

🗣ХУЛОСА 

⚡️ БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ

🎙 Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси

🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси

🟢1. Мазҳаб ўзи нима?

🟠2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин ихтилоф чиқса кимларга мурожаат қилинган?

🟢3. Мазҳаблар қай тартибда шаклланиб марказлашган?

🟠4. Мазҳаблардаги енгилликларни териб-териб унга амал қилиш жоизми?

🟢5. Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли?

🟠6. Оят ва ҳадислардан ҳукм олиш учун нималарни билиш керак?

🟢7. Оят ва ҳадислардан тўғридан-тўғри қайси ҳукмларни олишимиз мумкин?

🟠8. Биз салафи солиҳларга эргашишимиз керакми?

🟢9. Бир жойда битта мазҳабга эргашмаслик тўғрими?

🟠10. Мазҳаблардан чўқиб-чўқиб амал қилиш жоизми?

🟢11. Мазҳаб Қуръон ва суннатга зидми?

🟠12. Мазҳабга эргашиш вожибми?

🟢13. Ўзингда илм бўлмаган нарсанинг орқасидан эргашма!

🟠14. Уламоларга тил узатишдан жуда эҳтиёт бўлинг!

🟢15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур?

🎞 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА ТАМОШО ҚИЛИНГ!

🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube

🧐Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! ✅
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 21-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 7-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:30
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:06
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:58
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍3
“Чўнтакдаги казино”

Хулоса

Қимор ўйинлари қисқа муддатда катта ютуқ ваъда қилса-да, уларнинг оқибати кўпинча инсоннинг молиявий барқарорлиги, руҳий саломатлиги ва оилавий муносабатларига жиддий зарар етказади. Илмий тадқиқотлар қиморни шахсий танлов эмас, балки аҳоли саломатлигига таъсир қилувчи ижтимоий муаммо сифатида кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда....

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

УМРИ УЗОҚ ВА БАРАКАЛИ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАГАН КИШИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЁЛ ОДАТИНИНГ ЧЎЗИЛИБ КЕТИШИ

САВОЛ: Мен одатда ҳар ой етти кун ҳайз кўрардим. Кейинги пайтларда ўзгариб, ўн уч кун келадиган бўлиб қолди. Бу ҳолатда қандай йўл тутай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда, яъни еттинчи кундан кейин ҳам қон келаётган бўлса, ўнинчи кунгача намоз ўқимай турилади. Чунки ўнинчи ёки ундан аввал ҳам тўхтаб қолиши мумкин. Агар саккизинчи ё тўққизинчи ёки ўнинчи кунларнинг бирида тўхтаб қолса, одат ана шу кунга ўзгарган ҳисобланади. Агар ўнинчи кундан кейин ҳам келаверса, дарҳол ғусл қилиб, намозларни бошлайди ва еттинчи кундан кейин ўқилмай қолган уч кундаги намозларнинг қазосини ўқиб қўйилади. Агар бу ҳолат Рамазон ойида содир бўлса, ўша кунлар рўзасининг қазосини ҳам тутиб берилади. Чунки қон кўриш ўн кундан ошиб кетганда одати етти кундан ўзгармаган бўлиб, кейинги кунлар истеҳоза қони ҳисобланади.

Демак, сиз шу кунгача ўн уч куннинг ҳаммасини ҳайз деб ўйлаб, намозларни тарк қилиб келган бўлсангиз, ўша ойларнинг олти кундаги намозлари қазосини ўқиб қўйинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 22-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 8-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:32
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:09
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:57
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Duolar 

📱🗣ROBBIM MENI MAG'FIRAT QILGIN

« لَا إِلَـٰهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَـٰهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ، رَبِّ اغْفِرْ لِي ».

📖 Ma'nosi: Allohdan oʻzga ibodatga loyiq haq maʼbud yoʻq. U yolgʻiz, sheriksiz (Zot)dir. Mulk ham, hamd ham Uniki va U barcha narsaga qodirdir. Alloh pokdir. Hamd Allohgadir. Allohdan oʻzga haq iloh yoʻq. Alloh ulugʻdir. Kuch ham, qudrat ham yolgʻiz, Oliy va Ulugʻ Alloh (madadi) bilandir. Ey Robbim, meni magʻfirat qilgin

Termiziy va Abu Dovud rivoyati.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2