Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Очиқ кўнгил бандага Аллоҳ раҳм қилсин

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Интиқом маҳкамасига айлансангиз энг аввалги қурбон ўзингиз бўласиз

Баъзи инсонлар жуда очиқкўнгил бўлишади. Улар ўзларининг барча ҳақларини талаб қилишмайди, кўп ишларга аҳамият беришмайди, гоҳида ўзларини билмаганга олишади. Умуман олганда очиқкўнгил, кўп нарсани аниқлаштиришга уринаверишмайди, ҳар қандай гапга эътибор қилаверишмайди ва ўзларини бундай майда ишлар билан қийнашмайди. Яна шундай инсонлар борки, юқоридаги инсонларнинг акси. Очиқкўнгиллик нима эканини билишмайди, зарра миқдорида бўлсин ҳақлари бировга ўтиб кетишига йўл қўйишмайди, инсонлар билан доимо ҳақ талашиб жанжаллашади, курашади ва камдан-кам ҳолларда рози бўлишади.

Табиийки, очиқкўнгил инсоннинг кўнгли хотиржам, изтиробдан йироқ бўлади. Шунингдек, у инсонларнинг қалбига яқин, уларнинг муҳаббатларига муносиб бўлади. Инсонлар билан доимий жанжаллашиб юрадиган кишидан фарқли равишда унинг қаршисида муваффақият эшиклари доим очиқ туради. Иккинчи тоифадаги инсон эса барча гаплар ва воқеаларни таҳлил қилади, улардан ярамас мақсадларни излайди. Шу сабабли ўзига турли тарафдан изтиробни жалб қилади, инсонлар уни ёмон кўришади ва ўзларини олиб қочишади.

Аслида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар икки ишдан бирига ихтиёр берилса модомики гуноҳ бўлмас экан енгилини танлардилар, агар гуноҳ бўлса ундан узоқлашадилар. У зот айтадилар:

قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: رحم الله عبدا سمحا إذا باع، سمحا إذا اشترى، سمحا إذا اقتضى

“Аллоҳ (бирор нарса) сотса, сотиб олса ва (ҳақ) талаб қилса ҳам очиқ кўнгил бўладиган бандага раҳм қилсин” (Имом Бухорий ривояти).

Шуъла: Эртага изтироб чекмаслигингиз учун бугун қаттиқ ҳаракат қилинг.
 
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍1
#Жума #Шукуҳи #Пискент

Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан

2026 йил 17 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.

https://t.me/diyonatli
👍2❤1
“Нафсимга тақвосини бер”

Нафсни тарбиялаш осон иш эмас. Банда нафсини тарбиялаш йўлларига амал қилиш билан бирга ҳар доим Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб туриши лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу дуони айтардилар:
“Аллоҳим, нафсимга тақвосини бер ва уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Ушбу дуо Имом Муслим Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда келган).


Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ УЧУН ИНСОН БЎЛИШ КИФОЯ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Намоз Расулуллоҳнинг сўнги васиятларидир


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Фиръавн учун қабрдаги сўроқ-саволи ва азоб қандай бўлади?

Савол: Китобларда Фиръавннинг кўмилмагани, одамларга ибрат бўлиши учун ер юзида қолдирилгани айтилади. Агар у қабрга кўмилмаган бўлса, унинг қабрдаги сўроқ-саволи ва азобланиши қандай бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Инсон вафот этганидан кейин унинг бу дунё билан алоқаси узилиб, “Барзах олами” деб аталадиган бошқа бир оламга кўчади. Уни оддий қилиб қабр ҳаёти деб аталади. Қабр деганда фақат ердан қазилган чуқурлик назарда тутилмайди, балки инсон вафот этганидан кейин унинг жасади қаерда бўлса, ўша жой унинг қабри ҳисобланади. Шу боис, одатда барзах оламидаги азоб “қабр азоби” деб ҳисобланади.

Маййит дафн қилинмагани учун ер юзида қолдирилган бўлса ҳам уни дунё оламида эмас, балки барзах оламида дейилади. Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати билан барзах оламидаги ҳақиқатларни одамлардан яшириб қўйган. Шу сабабли маййитнинг бошидан ўтаётган яхши ёки ёмон ҳолатларни бу дунёдагилар кўра олмайди.

Ақида китобларига кўра сувга ғарқ бўлган ёки ёниб кетган ё бирор йиртқич еб юборгани учун ўлиб, дафн қилинмаган инсоннинг қабри ўша жой ҳисобланади ва унинг сўроқ саволи, азоби ёки роҳати ўша ерда бўлади.

Фиръавннинг жасади ёки унинг тана аъзолари қаерда ва қайси ҳолатда бўлмасин, унга қилган жиноятлари ва амалларига яраша барзах азоби берилади.

Машҳур юртдошларимиздан Сўфи Оллоҳёр ҳазратларининг “Саботул ожизин” китобида мазкур масала қуйидагича тушунтирилган:

“Агар чанди ки гўрсиз ўлса инсон, Сўролур, албатта, бешакку нуқсон.
Агар дарёда ўлсун ё осилсун, Азоб этса, бани одам на билсун.
Даранда одам ўғлин қилса хўрок, гумон йўқдур, сўрар қорнида, эй пок.
Агар банда муаззаб бўлса анда, қолур туймай бу ишни ул даранда.
Нечук
 қилса эрур Қодиру Носир, Бу ерда бандасининг ақли қосир”.

Демак, инсон вафот этгандан кейин у учун барзах олами бошланади ва қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар унинг сўроқ-саволи ҳамда азоб ёки роҳати муқаррар содир бўлади. Мусулмон инсон мана шундай эътиқодда бўлиши зарурдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Forwarded from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy #instagram
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИНСТАГРАМ КУЗАТУВЧИЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ!
  
✅Алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг расмий Инстаграм саҳифаси обуначилари сони 📱 1 000 000 дан зиёдни ташкил этди.


📱📱 📱📱 Шунингдек, Муфтий ҳазратнинг руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ ва ижтимоий-маърифий чиқишлари бериб бориладиган барча ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар сони 4 миллионга яқинлашди.


🤝 Бундай юқори натижа — мухлис халқимизнинг гўзал ва мазмунли мавъизаларга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга бўлган юксак иштиёқи ҳамда дин пешволарига кўрсатаётган катта ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин намунасидир.
Таъкидлаш жоизки, диний-маърифий соҳадаги бундай катта аудитория нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари миқёсида ҳам энг етакчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.


🤲 Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аллоҳ таоло бу дунёда пайғамбарлар ворислари бўлган уламолар насиҳатига етказганидек, Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш саодатини насиб этсин. Омин!


⏺Маълумот учун Муфтий ҳазратларнинг асосий ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

❤️ @shayx_nuriddinxoliqnazar

📸 @shayxnuriddinxoliqnazar

🛒 @shayxnuriddinxoliqnazaruz

📖 @shayxnuriddinxoliqnazar

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)l
2026 - ЙИЛ 18-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 4-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:28
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:00
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2
Кичкина деманг...!

4. Сағира гуноҳни одамларга фахрланиб қилиш билан кабирага айланади.

Фахрланишнинг ўзи гуноҳ. Лекин мана шу ифтихор сағира гуноҳ қилаётган инсондан содир бўлса унинг кичик хатоси ҳам кабирага айланиб қолади.

Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ “Таърифот”ида: “Фахрланиш – одамларга қилган яхшиликларни санашга интилиш”, – деганлар. 

Равшанбек ЎРИНБОЕВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🗣 ҚУЁШ ФОЙДАЛИМИ Ё ЗАРАРМИ?

🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти битирувчиси

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Чўнтакдаги казино”

Оила ва жамиятга таъсири

Қиморнинг зарари фақат ўйинчи билан чекланмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, қиморбознинг ҳар бири ўртача яна олти нафар инсонга – оила аъзолари, дўстлари ёки ҳамкасбларига салбий таъсир кўрсатади.

Қимор оқибатида: эр-хотин ўртасида ажримлар, оилавий зўравонлик, фарзандлар тарбиясига эътибор берилмаслик, иш жойида самарадорликнинг пасайиши, фирибгарлик ва ўғирлик каби жиноятлар содир бўлади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Аллоҳ учун дўст бўлишнинг фазилати

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ

«У кунда (яъни қиёматда) тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандирлар» (Зухруф сураси, 67-оят).

Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلًا يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا لَقَدْ أَضَلَّنِي عَنِ الذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَاءَنِي وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلْإِنْسَانِ خَذُولًا

«У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер. «Эй воҳ!!! Кошки фалончини дўст тутмасам эди», дер. Батаҳқиқ, менга Зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир» (Фурқон сураси, 27-29-оятлар).

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

الرَّجُلُ عَلَى دِينِ خَلِيلِهِ، فَلْيَنْظُرْ أَحَدُكُمْ مَنْ يُخَالِلُ

“Киши ўз дўстининг динида (яшаш тарзида) бўлади. Шундай экан, ҳар бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин!” (Имом Абу Довуд ривояти).

Қиёматнинг даҳшатли кунида, қуёш одамларнинг яқинига келиб, ҳамма ўз терига ботиб турган бир пайтда, Аллоҳ таоло етти тоифа кишини Ўз Аршининг соясида сақлайди. Ана шу бахтли инсонлардан бир тоифаси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

وَرَجُلانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ

“Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажраладиган икки киши” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

وَاللَّهُ فِي عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ

“Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам у банданинг ёрдамида бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

دَعْوَةُ الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ لِأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ مُسْتَجَابَةٌ، عِنْدَ رَأْسِهِ مَلَكٌ مُوَكَّلٌ كُلَّمَا دَعَا لِأَخِيهِ بِخَيْرٍ، قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ: آمِينَ وَلَكَ بِمِثْلٍ

“Мусулмон кишининг ўз биродари ҳаққига ғойибдан қилган дуоси ижобатдир. Унинг бош тарафида бир фаришта вакил қилинган бўлиб, у биродарининг ҳаққига ҳар гал яхшилик сўраб дуо қилганда, вакил қилинган фаришта: «Омин, сенга ҳам шундай бўлсин!» деб туради” (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши бошқа қишлоқдаги биродарини зиёрат қилиш учун йўлга чиқди. Аллоҳ таоло унинг йўлига бир фариштани инсон қиёфасида юборди. Фаришта ундан қаерга бораётганини сўраганда, у: «Шу қишлоқдаги бир биродаримни кўргани кетяпман», деди. Фаришта: «Ундан бирор манфаат кутяпсанми, ишинг тушдими ёки ундан қарзинг борми?» деб сўради. Ҳалиги киши: «Йўқ, мен уни фақат Аллоҳнинг розилиги учун яхши кўраман, шунинг учун зиёрат қилгани боряпман», деб жавоб берди. Шунда фаришта бундай хушхабарни айтди:

فَإِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكَ، بِأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَبَّكَ كَمَا أَحْبَبْتَهُ فِيهِ

“Мен Аллоҳнинг сенга юборган элчисиман. Сен у биродарингни яхши кўрганингдек, Аллоҳ ҳам сени яхши кўрди!” (Имом Муслим ривояти).

Субҳаналлоҳ! Биргина солиҳ инсонни Аллоҳ учун дўст тутиб, уни холис зиёрат қилгани учун банда Яратганнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқда.

Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:

اعْتَبِرُوا النَّاسَ بِإِخْوَانِهِمْ

“Одамларга уларнинг дўстларига қараб баҳо беринглар” (Имом Табароний ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ОНАЛАР ЗАҲМАТИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Кичкина деманг...!

5. Сағира гуноҳни ошкора қилиш  билан кабирага айланади.

Ёмон саналган кашф (очиш) – у ошкоралик ва истеҳзо кўринишида бўлганидир. Савол ва фатво сўраш кўринишдагиси эмас. Рамазонда аёлига яқинлик қилиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган кишининг саволини инкор қилмаганликлари далил. Бояги кишининг қилган иши ёмон, албатта. Лекин фатво сўраш учун ошкора айтишга рухсат берилади. Шояд жавоб олиб тавба қилса!?

Ҳадиси шарифда:“(Гуноҳни) ошкор қилувчилардан бошқа умматим офиятдадир”, дейилган. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Бухорий ривояти).

“Фатҳ ал Борий”да (10/486): “Ошкор қилувчи – маъсиятни кўрсатиб, Аллоҳ беркитган нарсани очиб, айтиб юрадиган кишидир”.

Имоми Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Гуноҳ қилишга мубтало бўлган киши уни бошқага айтиши макруҳ бўлади. Лекин ундан тийилимоғи, надомат қилмоғи ва қайтмасликни қасд қилмоғи лозим. Агар устози ёки шунга ўхшаш инсонларга ундан қутилиш йўлини ўргатиш, яна такрорлаб қўйишдан сақланиш, мубтало қилган сабабни билдириш ёки ҳаққига дуо қилиш ва шу каби бошқа нарсалар мақсадида айтса чиройлидир. (Ўринли) маслахат бўлмаса макруҳ бўлади”.

Равшанбек ЎРИНБОЕВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli