Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУШЛАРНИНГ ТЕЗАГИ

САВОЛ: Уйда тўти, бедана каби қушлар боқамиз. Баъзан уларнинг тезаклари кийимимизга тегиб қолади. Уни ювиб ташлаш керакми ёки бирор нарса билан артиб ташласа ҳам пок бўлаверадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қушлар икки турли бўлади. Улардан тўти, бедана, чумчуқ каби гўшти ейиладиган қушларнинг тезаги пок ҳисобланади. Кийим ёки баданга тегса, бирор нарса билан артиб ташлаб, намоз ўқиш мумкин.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устиларига кабутар тезак ташлаганда, артиб ташлаб, намоз ўқиганлар.

Аммо лочин, бургут каби гўшти ейилмайдиган қушларнинг тезаги эса енгил нажосат ҳисобланади, уни эса ювиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Forwarded from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
 
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган энг йирик илмий-фиқҳий ташкилот – Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар.


✉️ Бу ҳақда мазкур академия бош котиби профессор Қутб Мустафо Санодан табрик мактуби олинди.

⏺Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юқори баҳодир.

👍 Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган саккизинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши (2021 й.), Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.), Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси (Саудия Арабистони, 2026 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.

🌙 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Халқаро ислом фиқҳи академияси (арабча: مجمع الفقه الإسلامي الدولي, инглизча: International Islamic Fiqh Academy - IIFA) — ислом оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган халқаро илмий-фиқҳий ташкилот ҳисобланади.


🌐Академия Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ - OIC) ҳузуридаги олий илмий орган ҳисобланади. У 1981 йилда Макка шаҳрида ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган. Мазкур академияга профессор Қутб Мустафо Сано раҳбарлик қилади. Унинг асосий мақсадлари замонавий масалаларга фатво бериш, баёнотлар эълон қилиш, маънавий меросни асраш, тадқиқ этиш, Ислом уммати бирлигини таъминлаш ва мўътадилликни тарғиб этиш кабилардир.

🌙 Ташкилотга аъзо бўлган 57 та давлатнинг энг кўзга кўринган олимлари, фақиҳлари ва муфтийлари академия аъзоси бўлади. Академия мунтазам равишда халқаро анжуманлар ва йиғилишлар ўтказади. Ҳар бир долзарб масала юзасидан дунё уламоларининг маърузалари, илмий тадқиқотлари ва хулосалари тингланади. Қабул қилинган қарорлар тўплами мусулмон дунёсидаги ишончли манбалардан бири саналади.
🤲 Аллоҳ таолодан муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Халқаро ислом фиқҳи академиясидаги фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Очиқ кўнгил бандага Аллоҳ раҳм қилсин

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Интиқом маҳкамасига айлансангиз энг аввалги қурбон ўзингиз бўласиз

Баъзи инсонлар жуда очиқкўнгил бўлишади. Улар ўзларининг барча ҳақларини талаб қилишмайди, кўп ишларга аҳамият беришмайди, гоҳида ўзларини билмаганга олишади. Умуман олганда очиқкўнгил, кўп нарсани аниқлаштиришга уринаверишмайди, ҳар қандай гапга эътибор қилаверишмайди ва ўзларини бундай майда ишлар билан қийнашмайди. Яна шундай инсонлар борки, юқоридаги инсонларнинг акси. Очиқкўнгиллик нима эканини билишмайди, зарра миқдорида бўлсин ҳақлари бировга ўтиб кетишига йўл қўйишмайди, инсонлар билан доимо ҳақ талашиб жанжаллашади, курашади ва камдан-кам ҳолларда рози бўлишади.

Табиийки, очиқкўнгил инсоннинг кўнгли хотиржам, изтиробдан йироқ бўлади. Шунингдек, у инсонларнинг қалбига яқин, уларнинг муҳаббатларига муносиб бўлади. Инсонлар билан доимий жанжаллашиб юрадиган кишидан фарқли равишда унинг қаршисида муваффақият эшиклари доим очиқ туради. Иккинчи тоифадаги инсон эса барча гаплар ва воқеаларни таҳлил қилади, улардан ярамас мақсадларни излайди. Шу сабабли ўзига турли тарафдан изтиробни жалб қилади, инсонлар уни ёмон кўришади ва ўзларини олиб қочишади.

Аслида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар икки ишдан бирига ихтиёр берилса модомики гуноҳ бўлмас экан енгилини танлардилар, агар гуноҳ бўлса ундан узоқлашадилар. У зот айтадилар:

قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: رحم الله عبدا سمحا إذا باع، سمحا إذا اشترى، سمحا إذا اقتضى

“Аллоҳ (бирор нарса) сотса, сотиб олса ва (ҳақ) талаб қилса ҳам очиқ кўнгил бўладиган бандага раҳм қилсин” (Имом Бухорий ривояти).

Шуъла: Эртага изтироб чекмаслигингиз учун бугун қаттиқ ҳаракат қилинг.
 
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍1
#Жума #Шукуҳи #Пискент

Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан

2026 йил 17 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.

https://t.me/diyonatli
👍2❤1
“Нафсимга тақвосини бер”

Нафсни тарбиялаш осон иш эмас. Банда нафсини тарбиялаш йўлларига амал қилиш билан бирга ҳар доим Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб туриши лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу дуони айтардилар:
“Аллоҳим, нафсимга тақвосини бер ва уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Ушбу дуо Имом Муслим Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда келган).


Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ УЧУН ИНСОН БЎЛИШ КИФОЯ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Намоз Расулуллоҳнинг сўнги васиятларидир


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Фиръавн учун қабрдаги сўроқ-саволи ва азоб қандай бўлади?

Савол: Китобларда Фиръавннинг кўмилмагани, одамларга ибрат бўлиши учун ер юзида қолдирилгани айтилади. Агар у қабрга кўмилмаган бўлса, унинг қабрдаги сўроқ-саволи ва азобланиши қандай бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Инсон вафот этганидан кейин унинг бу дунё билан алоқаси узилиб, “Барзах олами” деб аталадиган бошқа бир оламга кўчади. Уни оддий қилиб қабр ҳаёти деб аталади. Қабр деганда фақат ердан қазилган чуқурлик назарда тутилмайди, балки инсон вафот этганидан кейин унинг жасади қаерда бўлса, ўша жой унинг қабри ҳисобланади. Шу боис, одатда барзах оламидаги азоб “қабр азоби” деб ҳисобланади.

Маййит дафн қилинмагани учун ер юзида қолдирилган бўлса ҳам уни дунё оламида эмас, балки барзах оламида дейилади. Аллоҳ таоло Ўзининг чексиз ҳикмати билан барзах оламидаги ҳақиқатларни одамлардан яшириб қўйган. Шу сабабли маййитнинг бошидан ўтаётган яхши ёки ёмон ҳолатларни бу дунёдагилар кўра олмайди.

Ақида китобларига кўра сувга ғарқ бўлган ёки ёниб кетган ё бирор йиртқич еб юборгани учун ўлиб, дафн қилинмаган инсоннинг қабри ўша жой ҳисобланади ва унинг сўроқ саволи, азоби ёки роҳати ўша ерда бўлади.

Фиръавннинг жасади ёки унинг тана аъзолари қаерда ва қайси ҳолатда бўлмасин, унга қилган жиноятлари ва амалларига яраша барзах азоби берилади.

Машҳур юртдошларимиздан Сўфи Оллоҳёр ҳазратларининг “Саботул ожизин” китобида мазкур масала қуйидагича тушунтирилган:

“Агар чанди ки гўрсиз ўлса инсон, Сўролур, албатта, бешакку нуқсон.
Агар дарёда ўлсун ё осилсун, Азоб этса, бани одам на билсун.
Даранда одам ўғлин қилса хўрок, гумон йўқдур, сўрар қорнида, эй пок.
Агар банда муаззаб бўлса анда, қолур туймай бу ишни ул даранда.
Нечук
 қилса эрур Қодиру Носир, Бу ерда бандасининг ақли қосир”.

Демак, инсон вафот этгандан кейин у учун барзах олами бошланади ва қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар унинг сўроқ-саволи ҳамда азоб ёки роҳати муқаррар содир бўлади. Мусулмон инсон мана шундай эътиқодда бўлиши зарурдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Forwarded from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy #instagram
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИНСТАГРАМ КУЗАТУВЧИЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ!
  
✅Алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг расмий Инстаграм саҳифаси обуначилари сони 📱 1 000 000 дан зиёдни ташкил этди.


📱📱 📱📱 Шунингдек, Муфтий ҳазратнинг руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ ва ижтимоий-маърифий чиқишлари бериб бориладиган барча ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар сони 4 миллионга яқинлашди.


🤝 Бундай юқори натижа — мухлис халқимизнинг гўзал ва мазмунли мавъизаларга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга бўлган юксак иштиёқи ҳамда дин пешволарига кўрсатаётган катта ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин намунасидир.
Таъкидлаш жоизки, диний-маърифий соҳадаги бундай катта аудитория нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари миқёсида ҳам энг етакчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.


🤲 Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аллоҳ таоло бу дунёда пайғамбарлар ворислари бўлган уламолар насиҳатига етказганидек, Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш саодатини насиб этсин. Омин!


⏺Маълумот учун Муфтий ҳазратларнинг асосий ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

❤️ @shayx_nuriddinxoliqnazar

📸 @shayxnuriddinxoliqnazar

🛒 @shayxnuriddinxoliqnazaruz

📖 @shayxnuriddinxoliqnazar

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)l
2026 - ЙИЛ 18-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ САФАР ОЙИНИНГ 4-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:28
⏱️БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:00
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍2
Кичкина деманг...!

4. Сағира гуноҳни одамларга фахрланиб қилиш билан кабирага айланади.

Фахрланишнинг ўзи гуноҳ. Лекин мана шу ифтихор сағира гуноҳ қилаётган инсондан содир бўлса унинг кичик хатоси ҳам кабирага айланиб қолади.

Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ “Таърифот”ида: “Фахрланиш – одамларга қилган яхшиликларни санашга интилиш”, – деганлар. 

Равшанбек ЎРИНБОЕВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🗣 ҚУЁШ ФОЙДАЛИМИ Ё ЗАРАРМИ?

🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти битирувчиси

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Чўнтакдаги казино”

Оила ва жамиятга таъсири

Қиморнинг зарари фақат ўйинчи билан чекланмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, қиморбознинг ҳар бири ўртача яна олти нафар инсонга – оила аъзолари, дўстлари ёки ҳамкасбларига салбий таъсир кўрсатади.

Қимор оқибатида: эр-хотин ўртасида ажримлар, оилавий зўравонлик, фарзандлар тарбиясига эътибор берилмаслик, иш жойида самарадорликнинг пасайиши, фирибгарлик ва ўғирлик каби жиноятлар содир бўлади.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli