Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 БУЮК МУҲАДДИС МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ЭТИШДА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР ИЛГАРИ СУРИЛДИ
 
📍 9 июль куни Самарқанд шаҳрида I халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида «Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асари – уммат китоби» мавзусидаги нуфузли анжуман бўлиб ўтди.

🎙Халқаро тадбирда Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шунингдек, Макка шаҳридаги “Масжид ал-Ҳаром” масжиди Бош имоми Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайд, ICESCO Бош директори Салим ал-Малик, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошшозода каби бир қатор нуфузли шахслар нутқ сўзладилар.

🗣Анжуманда сўзга чиққан халқаро экспертлар ва дин арбоблари Ўзбекистон Президенти томонидан Имом Бухорий меросини асраб-авайлаш ва уни дунёга тарғиб қилиш борасида кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликни, Самарқандда барпо этилган муҳташам мажмуанинг маҳобатини кўриб, ўз ҳайратларини яшира олмади ва бу хайрли ислоҳотларни юқори баҳоладилар.


📃 Шунингдек, нотиқлар Имом Бухорийнинг қатъий илмий меросларини эътироф этиб, ушбу буюк асар бугунги таҳликали даврда жаҳонда тинчлик, бағрикенглик ва уммат бирлигини таъминловчи энг ишончли манба эканини алоҳида таъкидладилар.

💬
Жумладан, Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида
Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба бўлмиш “Саҳиҳи Бухорий” нафақат ҳадис илмидаги шоҳ асар, балки уммат бирлиги ва маданий уйғунликни таъминловчи бебаҳо хазина эканини алоҳида таъкидлаб, жумладан, бундай дедилар:

«Илм-фан ва технология инсоннинг моддий фаровонлигига хизмат қилса, маънавият унинг қалби ва ахлоқини юксалтиради. Ҳақиқий тараққиёт моддий ва маънавий камолотнинг уйғунлигидадир. Бугунги таҳликали замонда ушбу дурдона асарни чуқур ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш орқали жамиятда тинчликни ёйиш энг долзарб вазифадир».


⏺
Маърузада буюк муҳаддис меросини замонавий услубда тарғиб этиш учун Имом Бухорий халқаро грантларини жорий қилиш, ёшлар учун махсус медиа-контентлар ва 3D мультфильмлар яратиш зарурлиги муҳим ташаббус сифатида илгари сурилди.


Самарқанддаги нуфузли анжуман қизғин илмий муҳокамалар билан давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni bilan Muzaffar Murotovich Kamilov O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha maslahatchisi lavozimiga tayinlandi va shu munosabat bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha departamentining boshlig‘i lavozimidan ozod etildi.

https://t.me/diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 12-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:59
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:04
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1🕊1
#Murojaat
#Islom_sivilizatsiyasi_forumi

🌙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

➡️БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Ислом-тинчлик ва омонлик дини

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ислом тинчлик ва омонлик дини бўлишлик билан бир қаторда, ўзгаларни ҳам доимо тинчликка эргашишликка, уни асрамоқликка чақиради. Яратган томонидан бу динни Ислом деб номланиши ҳам фикримизнинг яққол исботидир[1].

Ислом сўзи арабча “салама” ёки “салима” сўзларидан олинган бўлиб, бу сўзлар “тинчлик”, “омонлик”, “хавфсизлик”, “саломат бўлиш” каби маъноларни англатади. Ислом сўзининг луғавий маъносидан шу аён бўладики, Ислом фақат ва фақат тинчликка даъват этади.

Дин сифатида эса у ўзида тинчликни мужассамлаган ва унинг тимсолига айланган. У башариятни сабр-тоқатли, тинчликсевар, меҳр-мурувватли, тартибли, бағрикенг, қаноатли бўлишликка тарғиб этади.

Агар Қуръони карим ёки Ҳадисларда зикр этилган муслим ёки мўмин сўзларининг маъно, мазмунига аҳамият берадиган бўлсак, шу аниқ бўладики Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам наздида, “муслим” ўзида тинчлик ва омонликни мужассамлаган бўлса, “мўмин” эса меҳр-мухаббат, тинчликсевар, бағрикенглик, оғир-босиқлик, сокинлик, каби асл инсоний фазилатларга эга шаҳс тушунилади.

“The Fatwa on Terrorism and Suicide Bombings” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

[1] "Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир" (Оли Имрон сураси, 19-оят); "Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим" (Моида сураси, 3-оят); "У сизларни бундан олдин ва (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади" (Ҳаж сураси, 78-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍

📺 Axborot24 | Prezidentimiz Kavkaz musulmonlari idorasi raisi, shayxulislom Ollohshukur Poshshozodani qabul qildi

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҲОСИЛ ПУЛИДАН ЗАКОТ

САВОЛ: Ҳосилни сотиб, ушрини бергандан кейинги қолган пулга бир йил ўтса, ундан ҳам закот бериладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ушри берилган ҳосил сотувидан тушган ва бир йил давомида нисоб миқдорида сақланган пулдан закот бериш вожиб бўлади. Сабаби, ушр ҳосилнинг закоти бўлиб, йиғиб олинган вақтда адо этилган. У сотилиб, пулга айлангач, энди бу бошқа турдаги мулк ҳисобланади. Бу пул нисобга етиб, бир йил сақлангани учун унга алоҳида закот вожиб бўлади. Бу бир мулкдан икки марта закот олиш ҳисобланмайди. Агар ўша ҳосил сотилмай, ўзи бир йил сақланганида эди, ундан қайта закот вожиб бўлмас эди, чунки бир мулкнинг ўзидан икки марта закот олинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 13-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 28-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:59
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:03
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЗАКОТНИ БЕРИШДА НИЯТ ҚИЛМАГАН БЎЛСА

САВОЛ: Муҳтож шахсга закотни беришда ният қилмаган бўлса, кейинроқ ният қилса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот берувчи шахс муҳтож кимсага закот беришда ёки молидан закотга бериладиган қисмини ажратишда қалбида шу молни закот деб ният қилиши керак бўлади. Аммо ушбу ният бўлмаган ҳолда ўзи ёки вакили маълум маблағни бирор муҳтожга бериб қўйган бўлса ва пул унинг қўлида турган вақтда закотим деб ният қилиб юборса, закоти адо топади. Бу ерда қўлида турган бўлса, дейилганда камбағалнинг мулкида мавжуд турганлиги назарда тутилган. Агар муҳтож уни ишлатиб ёки бировга бериб юбориш орқали қўлидан чиқариб юборган бўлса, закотим деб ният қила олмайди. Бундай ҳолатда қайта закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#Раддия #Мақола

ЖУМА КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАШНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМИ


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ҳамду санолар оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳ таолога бўлсин. Салавоту саломлар пайғамбарлар сарвари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаи киромларига бўлсин.

Сўнгги йилларда жамиятимизда жума куни муносабати билан “Жума муборак бўлсин” ёки “Жума айёмингиз муборак бўлсин” каби табрик сўзларини айтиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида турли фикрлар ва ихтилофли қарашлар учрамоқда. Айримлар бу амални бидъат деб баҳоласалар, бошқалар уни оддий мубоҳ амал сифатида қабул қилмоқдалар.
Ушбу масалани шаръий манбалар асосида таҳлил қилган ҳолда қуйидагиларни баён этамиз:

Аввало, Қуръони каримда Аллоҳ таоло мўмин бандаларни бир-бирларига гўзал ва ширин сўзлар билан муомала қилишга чақириб, шундай марҳамат қилади:
“Одамларга ширин сўз бўлинг” (Бақара сураси, 83-оят).

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Яхши гап садақадир”, деб марҳамат қилганлар (Муттафақун алайҳ).

Ушбу оят ва ҳадислардан маълум бўладики, мусулмонларнинг бир-бирларига яхши сўз айтиши, эзгу тилаклар билдириши шариатда қўллаб-қувватланган амаллардан ҳисобланади.

Жума куни билан табриклаш ҳам айнан шу маънода – мўминларнинг бир-бирига яхши тилак билдириши, дуо қилиши ва қалбларга хурсандчилик киритиш мақсадида амалга оширилади. Бу эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига ҳам мос келади:
“Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритишдир” (Табароний ривояти).
Шунингдек, саҳобаи киромлардан Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
“Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳ наздида ҳам яхшидир”, деб таъкидлаганлар.

Иккинчидан, жума куни билан табриклаш дуо ва яхши тилаклар жумласига киради. Қуръони каримда дуо қилиш умумий тарзда буюрилган бўлиб, маълум бир шакл ёки ибора билан чекланмаган:

“Менга дуо қилинглар, Мен сизларга ижобат қиламан” (Бақара сураси, 186-оят).

Шундан келиб чиқиб, “Жума муборак бўлсин” каби иборалар ҳам умумий дуолар қаторига киради ва шаръан ман этилмаган.
Учинчидан, шариатда маълум бир амални бажариш учун унинг ҳар бир шакли алоҳида ҳадисда келиши шарт эмас. Агар у амал умумий шаръий қоидаларга зид бўлмаса, балки уларга мувофиқ келса, у ҳолда у мубоҳ амал ҳисобланади.

Шунингдек, Қурбон ҳайити, Рамазон ҳайити ёки бошқа қувончли ҳолатларда бир-бирини табриклашга рухсат берилгани каби, жума кунини ҳам муборак кун сифатида эътироф этиб, унда яхши тилаклар билдириш мумкин.
Чунки жума куни ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жума кунидир” (Имом Муслим ривояти).

Демак, жума кунининг фазилати ва улуғлиги ҳисобга олинганда, бу кунда мўминларни табриклаш ва яхши тилаклар билдириш маъқул амаллардан бири ҳисобланади.

Юқорида келтирилган далиллардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин:
Жума куни билан табриклаш шаръан ман этилмаган;
У яхши сўз ва дуо доирасига киради;
У мусулмонлар ўртасида меҳр-оқибат ва биродарликни мустаҳкамлайди;
У мубоҳ амал бўлиб, уни қилишда гуноҳ йўқ.


Аллоҳ таоло барчамизни жума кунларини қадрлайдиган, бир-биримизга яхшилик ва дуо қилишдан чарчамайдиган бандаларидан қилсин.

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 14-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 29-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:22
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:03
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔3❤2👍1
#hamd #azon #iymon #namoz #sura

ЭНГ БИРИНЧИ...

Алҳамдулиллаҳ – Қуръони каримдаги биринчи калима ва Одам алайҳиссалом айтган илк сўз.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу – саҳобалардан Исломга энг биринчи кирган ҳур эркак.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – ёш болалардан Исломга биринчи кирган.

Хадича бинт Хувайлид розияллоҳу анҳо – аёллардан Исломга биринчи кирган.

Билол ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу – қуллардан Исломга биринчи кирган.

Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу – озод қилинган қуллардан Исломга биринчи кирган.

Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб Қуръонни жамлаган.

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин биринчи бўлиб намоз ўқиган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу – ҳижратдан сўнг муҳожирлардан дунёга келган биринчи фарзанд.

Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу – Қуръони каримни Маккада биринчи бўлиб ошкора тиловат қилган.

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу: "Набий алайҳиссаломнинг айтган сўзларидан энг биринчи эшитганим: «Эй инсонлар! Саломни ёйинглар! Очларни тўйдиринглар! Силаи раҳм қилинглар! Инсонлар ухлаётган вақтларида, тунда туриб намоз ўқинглар! Шунда жаннатга саломат ҳолатда кирасизлар», деган сўзлар бўлди".

Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ алайҳиссалом жанозасини ўқиган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган биринчи мусулмон.

Билол розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб азон айтган.

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу – биринчи бўлиб денгиз қўшинини тузган.

Қатода ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу – Мадинага Қуръони каримдан тўлиқ бир сура ("Марям" сураси)ни ёдлаб олиб келган биринчи киши.

Умму Сулайм розияллоҳу анҳо – Исломни қабул қилган биринчи ансорий аёл.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👏3❤2
#Ҳадис

Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир хиёнатчига қиёмат кунида аломат бўлиши учун байроқ ушлатилади. Ва фалончининг хиёнати учун бундай қилинди, деб айтилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ЧИДАЙ ОЛМАСДАН ОТАСИГА ҚЎЛ КЎТАРГАН ФАРЗАНД


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
Нишона ҳосилни кимларга илиняпмиз?

​Олдинлари гўзал бир одобимиз бор эди: деҳқончиликнинг илк ҳосилини ота-оналарга ёки устозларга олиб бориб, дуолари олинарди. Ота-оналари бўлмаса, қавм-қариндошлар ёки маҳалланинг ёши улуғлари йўқланарди. Улар эса деҳқончиликка барака тилаб дуо қилишарди.

​Бу айнан саҳобаларнинг суннати эди. «Зикрлар ва одоблар» китобида бир ривоят келтирилади: саҳобалар деҳқончиликларининг биринчи ҳосилини Пайғамбаримиз алайҳиссаломга олиб келишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳосилни ушлаб:

اللهم بارك لنا في ثمرنا

«Аллоҳим, бу ҳосилимизда бизга барака бергин», деб дуо қилар эдилар. Шу ҳурмат ва дуо сабаб Аллоҳ уларнинг деҳқончиликларига барака берарди.

​Минг афсус, аксар холларда, ҳозир биринчи ҳосилни фарзанд, набираларга берамиз. Ота-онага келганда эса: «Яхшилаб пишсин, кейин уларни бир йўқлаймиз», деймиз. Бу иш ота-онага ҳурматсизлик ва одобга зид, баракага тўсиқ саналар экан.

​Азизлар, ҳосилларимиз ҳам пишиб қолди. Бу йил ҳосилимизнинг баракали бўлишини хоҳласак, унинг аввалини ота-онамизга, ёши улуғ қавм-қариндошларимиз,устозларга ёки маҳалланинг кексаларига илинайлик. Аввало, уларнинг дуоларини олайлик.

Бу ишимиз, деҳқончиликларимиз баракотига сабаб бўлади, иншоаллоҳ.

​Миршавкат МУЗАФФАР
Паркент тумани бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3