Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #nocomment #Islom_sivilizatsiyasi_forumi

🌙 ФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА МЎЪТАБАР УЛАМОЛАР ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР
 
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мўминлар учун Ҳужурот сурасидан 5 одоб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Мўмин банда эшитган нарсасини сўраб-суриштирмай гапиришдан эҳтиёт бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишига гуноҳ учун эшитган нарсасини гапирмоқнинг ўзи кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Муслим ривояти).

Демак, эшитган гапини одамларга гапираверган киши ёлғончилардан саналади. Мўмин банда эса ёлғончи бўлмайди.
Имом Молик ривоят қилган ҳадисда Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин қўрқоқ бўлади-ми?” деб сўрадилар.
“Ҳа”, дедилар.
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин бахил бўлади-ми?” дедилар.
“Ҳа”, дедилар.
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин ёлғончи бўлади-ми?” деб сўрадилар.
“Йўқ”, деб жавоб бердилар».
 
2. Мўмин банда бирор кишини масхара қилмаслиги лозим.

“Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса” (Ҳужурот сураси, 11-оят).

Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир биродарини бир айбда айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо: “Мусибатга учраган бир киши бир гуруҳ аёллар олдидан ўтди. Аёллар уни масхара қилиб, кулишди. Ўша аёлларнинг кўпчилиги ўша мусибатга мубтало бўлишди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда масхара қилувчиларнинг ҳолига вой бўлиши ҳақида огоҳлантиради: “(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза сураси, 1-оят).
 
3. Мўминлар бир-бирларини мазах қилишлари ва лақаблар билан атамасликлари лозим.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз!” (Ҳужурот сураси, 11-оят).
 
4. Мўминлар гумондан четда бўлишлари лозим.

Аллоҳ таоло бундай буюради: “Эй, мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
 
5. Мўминлар ўзгалар айбини қидиришдан ва уларни ғийбат қилишдан сақланишлари лозим.

“(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
 
Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
#xabar #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 БУЮК МУҲАДДИС МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ЭТИШДА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР ИЛГАРИ СУРИЛДИ
 
📍 9 июль куни Самарқанд шаҳрида I халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида «Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асари – уммат китоби» мавзусидаги нуфузли анжуман бўлиб ўтди.

🎙Халқаро тадбирда Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шунингдек, Макка шаҳридаги “Масжид ал-Ҳаром” масжиди Бош имоми Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайд, ICESCO Бош директори Салим ал-Малик, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошшозода каби бир қатор нуфузли шахслар нутқ сўзладилар.

🗣Анжуманда сўзга чиққан халқаро экспертлар ва дин арбоблари Ўзбекистон Президенти томонидан Имом Бухорий меросини асраб-авайлаш ва уни дунёга тарғиб қилиш борасида кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликни, Самарқандда барпо этилган муҳташам мажмуанинг маҳобатини кўриб, ўз ҳайратларини яшира олмади ва бу хайрли ислоҳотларни юқори баҳоладилар.


📃 Шунингдек, нотиқлар Имом Бухорийнинг қатъий илмий меросларини эътироф этиб, ушбу буюк асар бугунги таҳликали даврда жаҳонда тинчлик, бағрикенглик ва уммат бирлигини таъминловчи энг ишончли манба эканини алоҳида таъкидладилар.

💬
Жумладан, Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида
Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба бўлмиш “Саҳиҳи Бухорий” нафақат ҳадис илмидаги шоҳ асар, балки уммат бирлиги ва маданий уйғунликни таъминловчи бебаҳо хазина эканини алоҳида таъкидлаб, жумладан, бундай дедилар:

«Илм-фан ва технология инсоннинг моддий фаровонлигига хизмат қилса, маънавият унинг қалби ва ахлоқини юксалтиради. Ҳақиқий тараққиёт моддий ва маънавий камолотнинг уйғунлигидадир. Бугунги таҳликали замонда ушбу дурдона асарни чуқур ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш орқали жамиятда тинчликни ёйиш энг долзарб вазифадир».


⏺
Маърузада буюк муҳаддис меросини замонавий услубда тарғиб этиш учун Имом Бухорий халқаро грантларини жорий қилиш, ёшлар учун махсус медиа-контентлар ва 3D мультфильмлар яратиш зарурлиги муҳим ташаббус сифатида илгари сурилди.


Самарқанддаги нуфузли анжуман қизғин илмий муҳокамалар билан давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni bilan Muzaffar Murotovich Kamilov O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha maslahatchisi lavozimiga tayinlandi va shu munosabat bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha departamentining boshlig‘i lavozimidan ozod etildi.

https://t.me/diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 12-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:59
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:04
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1🕊1
#Murojaat
#Islom_sivilizatsiyasi_forumi

🌙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

➡️БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Ислом-тинчлик ва омонлик дини

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ислом тинчлик ва омонлик дини бўлишлик билан бир қаторда, ўзгаларни ҳам доимо тинчликка эргашишликка, уни асрамоқликка чақиради. Яратган томонидан бу динни Ислом деб номланиши ҳам фикримизнинг яққол исботидир[1].

Ислом сўзи арабча “салама” ёки “салима” сўзларидан олинган бўлиб, бу сўзлар “тинчлик”, “омонлик”, “хавфсизлик”, “саломат бўлиш” каби маъноларни англатади. Ислом сўзининг луғавий маъносидан шу аён бўладики, Ислом фақат ва фақат тинчликка даъват этади.

Дин сифатида эса у ўзида тинчликни мужассамлаган ва унинг тимсолига айланган. У башариятни сабр-тоқатли, тинчликсевар, меҳр-мурувватли, тартибли, бағрикенг, қаноатли бўлишликка тарғиб этади.

Агар Қуръони карим ёки Ҳадисларда зикр этилган муслим ёки мўмин сўзларининг маъно, мазмунига аҳамият берадиган бўлсак, шу аниқ бўладики Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам наздида, “муслим” ўзида тинчлик ва омонликни мужассамлаган бўлса, “мўмин” эса меҳр-мухаббат, тинчликсевар, бағрикенглик, оғир-босиқлик, сокинлик, каби асл инсоний фазилатларга эга шаҳс тушунилади.

“The Fatwa on Terrorism and Suicide Bombings” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

[1] "Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир" (Оли Имрон сураси, 19-оят); "Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим" (Моида сураси, 3-оят); "У сизларни бундан олдин ва (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади" (Ҳаж сураси, 78-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍👍👍

📺 Axborot24 | Prezidentimiz Kavkaz musulmonlari idorasi raisi, shayxulislom Ollohshukur Poshshozodani qabul qildi

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҲОСИЛ ПУЛИДАН ЗАКОТ

САВОЛ: Ҳосилни сотиб, ушрини бергандан кейинги қолган пулга бир йил ўтса, ундан ҳам закот бериладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ушри берилган ҳосил сотувидан тушган ва бир йил давомида нисоб миқдорида сақланган пулдан закот бериш вожиб бўлади. Сабаби, ушр ҳосилнинг закоти бўлиб, йиғиб олинган вақтда адо этилган. У сотилиб, пулга айлангач, энди бу бошқа турдаги мулк ҳисобланади. Бу пул нисобга етиб, бир йил сақлангани учун унга алоҳида закот вожиб бўлади. Бу бир мулкдан икки марта закот олиш ҳисобланмайди. Агар ўша ҳосил сотилмай, ўзи бир йил сақланганида эди, ундан қайта закот вожиб бўлмас эди, чунки бир мулкнинг ўзидан икки марта закот олинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 13-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 28-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:20
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:59
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 20:03
⏱️ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЗАКОТНИ БЕРИШДА НИЯТ ҚИЛМАГАН БЎЛСА

САВОЛ: Муҳтож шахсга закотни беришда ният қилмаган бўлса, кейинроқ ният қилса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот берувчи шахс муҳтож кимсага закот беришда ёки молидан закотга бериладиган қисмини ажратишда қалбида шу молни закот деб ният қилиши керак бўлади. Аммо ушбу ният бўлмаган ҳолда ўзи ёки вакили маълум маблағни бирор муҳтожга бериб қўйган бўлса ва пул унинг қўлида турган вақтда закотим деб ният қилиб юборса, закоти адо топади. Бу ерда қўлида турган бўлса, дейилганда камбағалнинг мулкида мавжуд турганлиги назарда тутилган. Агар муҳтож уни ишлатиб ёки бировга бериб юбориш орқали қўлидан чиқариб юборган бўлса, закотим деб ният қила олмайди. Бундай ҳолатда қайта закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#Раддия #Мақола

ЖУМА КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАШНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМИ


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ҳамду санолар оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳ таолога бўлсин. Салавоту саломлар пайғамбарлар сарвари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаи киромларига бўлсин.

Сўнгги йилларда жамиятимизда жума куни муносабати билан “Жума муборак бўлсин” ёки “Жума айёмингиз муборак бўлсин” каби табрик сўзларини айтиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида турли фикрлар ва ихтилофли қарашлар учрамоқда. Айримлар бу амални бидъат деб баҳоласалар, бошқалар уни оддий мубоҳ амал сифатида қабул қилмоқдалар.
Ушбу масалани шаръий манбалар асосида таҳлил қилган ҳолда қуйидагиларни баён этамиз:

Аввало, Қуръони каримда Аллоҳ таоло мўмин бандаларни бир-бирларига гўзал ва ширин сўзлар билан муомала қилишга чақириб, шундай марҳамат қилади:
“Одамларга ширин сўз бўлинг” (Бақара сураси, 83-оят).

Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Яхши гап садақадир”, деб марҳамат қилганлар (Муттафақун алайҳ).

Ушбу оят ва ҳадислардан маълум бўладики, мусулмонларнинг бир-бирларига яхши сўз айтиши, эзгу тилаклар билдириши шариатда қўллаб-қувватланган амаллардан ҳисобланади.

Жума куни билан табриклаш ҳам айнан шу маънода – мўминларнинг бир-бирига яхши тилак билдириши, дуо қилиши ва қалбларга хурсандчилик киритиш мақсадида амалга оширилади. Бу эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига ҳам мос келади:
“Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритишдир” (Табароний ривояти).
Шунингдек, саҳобаи киромлардан Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
“Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллоҳ наздида ҳам яхшидир”, деб таъкидлаганлар.

Иккинчидан, жума куни билан табриклаш дуо ва яхши тилаклар жумласига киради. Қуръони каримда дуо қилиш умумий тарзда буюрилган бўлиб, маълум бир шакл ёки ибора билан чекланмаган:

“Менга дуо қилинглар, Мен сизларга ижобат қиламан” (Бақара сураси, 186-оят).

Шундан келиб чиқиб, “Жума муборак бўлсин” каби иборалар ҳам умумий дуолар қаторига киради ва шаръан ман этилмаган.
Учинчидан, шариатда маълум бир амални бажариш учун унинг ҳар бир шакли алоҳида ҳадисда келиши шарт эмас. Агар у амал умумий шаръий қоидаларга зид бўлмаса, балки уларга мувофиқ келса, у ҳолда у мубоҳ амал ҳисобланади.

Шунингдек, Қурбон ҳайити, Рамазон ҳайити ёки бошқа қувончли ҳолатларда бир-бирини табриклашга рухсат берилгани каби, жума кунини ҳам муборак кун сифатида эътироф этиб, унда яхши тилаклар билдириш мумкин.
Чунки жума куни ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жума кунидир” (Имом Муслим ривояти).

Демак, жума кунининг фазилати ва улуғлиги ҳисобга олинганда, бу кунда мўминларни табриклаш ва яхши тилаклар билдириш маъқул амаллардан бири ҳисобланади.

Юқорида келтирилган далиллардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин:
Жума куни билан табриклаш шаръан ман этилмаган;
У яхши сўз ва дуо доирасига киради;
У мусулмонлар ўртасида меҳр-оқибат ва биродарликни мустаҳкамлайди;
У мубоҳ амал бўлиб, уни қилишда гуноҳ йўқ.


Аллоҳ таоло барчамизни жума кунларини қадрлайдиган, бир-биримизга яхшилик ва дуо қилишдан чарчамайдиган бандаларидан қилсин.

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤1