#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадавлат кишининг (қарзини, омонатини ва бировларнинг ҳаққини беришда) кечиктириши зулмдир. Агар (камбағал киши) пулдор кишидан қарзини бериб юборишини талаб қилса, қабул этсин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli

❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 11-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:19
⏱️ БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 04:59
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:55
⏱️ ШОМ - 20:04
⏱️ ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 11-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САЪЙНИНГ БИР ЁКИ ИККИТА АЙЛАНАСИНИ ТАРК ЭТИШ
САВОЛ: Биз умрага келган эдик. Гуруҳимизда бир киши саъйни Сафодан эмас, Марвадан бошлабди ва Сафода тугатибди. Кейин сочини олиб эҳромдан чиқибди. Унга бирор жарима лозим бўлдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъйни Сафодан бошлаш вожиб саналади. Шунга кўра кимдир саъйни Марвадан бошлаб, Сафога келган бўлса, бу саъй ҳисобга ўтмайди ва ундан кейинги Сафодан Марвага боргани саъйнинг биринчи айланаси ҳисобланади.
Шеригингиз саъйни Марвадан Сафога юрганини биринчиси деб ҳисоблаб, Сафода тугатган бўлса, биринчи айланаси ҳисобга ўтмагани учун, битта айланани тарк этган бўлади. Саъйнинг аксарини (тўрт ва ундан кўпини) қилгани учун умраси ва саъйи дуруст бўлади. Аммо саъйнинг камини, яъни биттасини тарк этгани учун 2 кг буғдойнинг қийматини садақа қилиши вожиб бўлади. Тарк қилганнинг ўзи Маккада бўлса ва қолиб кетган айланани бажариб қўйса, жарима соқит бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Islom_sivilizatsiyasi_forumi
#Samarqand
👍 👍 👍
📺 Maxsus reportaj | Islom sivilizatsiyasi I xalqaro forumi
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
#Samarqand
Komiljon Shermuhammedov – Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi direktori
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #nocomment #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 ФОРУМ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА МЎЪТАБАР УЛАМОЛАР ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мўминлар учун Ҳужурот сурасидан 5 одоб
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Мўмин банда эшитган нарсасини сўраб-суриштирмай гапиришдан эҳтиёт бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишига гуноҳ учун эшитган нарсасини гапирмоқнинг ўзи кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Муслим ривояти).
Демак, эшитган гапини одамларга гапираверган киши ёлғончилардан саналади. Мўмин банда эса ёлғончи бўлмайди.
Имом Молик ривоят қилган ҳадисда Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин қўрқоқ бўлади-ми?” деб сўрадилар.
“Ҳа”, дедилар.
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин бахил бўлади-ми?” дедилар.
“Ҳа”, дедилар.
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин ёлғончи бўлади-ми?” деб сўрадилар.
“Йўқ”, деб жавоб бердилар».
2. Мўмин банда бирор кишини масхара қилмаслиги лозим.
“Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса” (Ҳужурот сураси, 11-оят).
Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир биродарини бир айбда айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳо: “Мусибатга учраган бир киши бир гуруҳ аёллар олдидан ўтди. Аёллар уни масхара қилиб, кулишди. Ўша аёлларнинг кўпчилиги ўша мусибатга мубтало бўлишди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда масхара қилувчиларнинг ҳолига вой бўлиши ҳақида огоҳлантиради: “(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза сураси, 1-оят).
3. Мўминлар бир-бирларини мазах қилишлари ва лақаблар билан атамасликлари лозим.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз!” (Ҳужурот сураси, 11-оят).
4. Мўминлар гумондан четда бўлишлари лозим.
Аллоҳ таоло бундай буюради: “Эй, мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
5. Мўминлар ўзгалар айбини қидиришдан ва уларни ғийбат қилишдан сақланишлари лозим.
“(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД

#xabar #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 БУЮК МУҲАДДИС МЕРОСИНИ ТАРҒИБ ЭТИШДА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР ИЛГАРИ СУРИЛДИ
📍 9 июль куни Самарқанд шаҳрида I халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида «Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асари – уммат китоби» мавзусидаги нуфузли анжуман бўлиб ўтди.
🎙 Халқаро тадбирда Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шунингдек, Макка шаҳридаги “Масжид ал-Ҳаром” масжиди Бош имоми Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайд, ICESCO Бош директори Салим ал-Малик, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошшозода каби бир қатор нуфузли шахслар нутқ сўзладилар.
📃 Шунингдек, нотиқлар Имом Бухорийнинг қатъий илмий меросларини эътироф этиб, ушбу буюк асар бугунги таҳликали даврда жаҳонда тинчлик, бағрикенглик ва уммат бирлигини таъминловчи энг ишончли манба эканини алоҳида таъкидладилар.
Самарқанддаги нуфузли анжуман қизғин илмий муҳокамалар билан давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🗣 Анжуманда сўзга чиққан халқаро экспертлар ва дин арбоблари Ўзбекистон Президенти томонидан Имом Бухорий меросини асраб-авайлаш ва уни дунёга тарғиб қилиш борасида кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликни, Самарқандда барпо этилган муҳташам мажмуанинг маҳобатини кўриб, ўз ҳайратларини яшира олмади ва бу хайрли ислоҳотларни юқори баҳоладилар.
💬
Жумладан, Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида
Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба бўлмиш “Саҳиҳи Бухорий” нафақат ҳадис илмидаги шоҳ асар, балки уммат бирлиги ва маданий уйғунликни таъминловчи бебаҳо хазина эканини алоҳида таъкидлаб, жумладан, бундай дедилар:
«Илм-фан ва технология инсоннинг моддий фаровонлигига хизмат қилса, маънавият унинг қалби ва ахлоқини юксалтиради. Ҳақиқий тараққиёт моддий ва маънавий камолотнинг уйғунлигидадир. Бугунги таҳликали замонда ушбу дурдона асарни чуқур ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш орқали жамиятда тинчликни ёйиш энг долзарб вазифадир».
⏺
Маърузада буюк муҳаддис меросини замонавий услубда тарғиб этиш учун Имом Бухорий халқаро грантларини жорий қилиш, ёшлар учун махсус медиа-контентлар ва 3D мультфильмлар яратиш зарурлиги муҳим ташаббус сифатида илгари сурилди.
Самарқанддаги нуфузли анжуман қизғин илмий муҳокамалар билан давом этмоқда.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni bilan Muzaffar Murotovich Kamilov O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha maslahatchisi lavozimiga tayinlandi va shu munosabat bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Diniy-ma’rifiy masalalar bo‘yicha departamentining boshlig‘i lavozimidan ozod etildi.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 12-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:20
⏱️ БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 04:59
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:55
⏱️ ШОМ - 20:04
⏱️ ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 12-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1🕊1
#Murojaat
#Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🌙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ
➡ ️БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
#Islom_sivilizatsiyasi_forumi
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Ислом-тинчлик ва омонлик дини
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ислом тинчлик ва омонлик дини бўлишлик билан бир қаторда, ўзгаларни ҳам доимо тинчликка эргашишликка, уни асрамоқликка чақиради. Яратган томонидан бу динни Ислом деб номланиши ҳам фикримизнинг яққол исботидир[1].
Ислом сўзи арабча “салама” ёки “салима” сўзларидан олинган бўлиб, бу сўзлар “тинчлик”, “омонлик”, “хавфсизлик”, “саломат бўлиш” каби маъноларни англатади. Ислом сўзининг луғавий маъносидан шу аён бўладики, Ислом фақат ва фақат тинчликка даъват этади.
Дин сифатида эса у ўзида тинчликни мужассамлаган ва унинг тимсолига айланган. У башариятни сабр-тоқатли, тинчликсевар, меҳр-мурувватли, тартибли, бағрикенг, қаноатли бўлишликка тарғиб этади.
Агар Қуръони карим ёки Ҳадисларда зикр этилган муслим ёки мўмин сўзларининг маъно, мазмунига аҳамият берадиган бўлсак, шу аниқ бўладики Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам наздида, “муслим” ўзида тинчлик ва омонликни мужассамлаган бўлса, “мўмин” эса меҳр-мухаббат, тинчликсевар, бағрикенглик, оғир-босиқлик, сокинлик, каби асл инсоний фазилатларга эга шаҳс тушунилади.
“The Fatwa on Terrorism and Suicide Bombings” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
[1] "Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир" (Оли Имрон сураси, 19-оят); "Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим" (Моида сураси, 3-оят); "У сизларни бундан олдин ва (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади" (Ҳаж сураси, 78-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1