#Жума #Шукуҳи #Пискент
Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан
2026 йил 10 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.
https://t.me/diyonatli
Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан
2026 йил 10 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.
https://t.me/diyonatli
👍6❤2
#Сўз_иштирокчиларга
🌙 #Ислом_сивилизатсияси_форуми
💬 Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг буюк ислом цивилизацияси давлатларидан биридир...
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🌙 Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса,
Мусулмонлар Жаҳон Лигаси бош котиби (Саудия Арабистони):
— Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг буюк ислом цивилизацияси давлатларидан биридир.
Самарқанд — Буюк Ипак йўлининг дурдонаси, ислом меъморчилиги тараққиётида марказий ўрин тутган шаҳарлардан бири ҳисобланади.
Биз яхши биламиз ва бундан мамнунмизки, Ўзбекистон харитадаги оддий давлат эмас. У ислом цивилизацияси китобига ёзилган энг ёруғ саҳифалардан биридир. Самарқанддан Бухорогача, Регистондан Имом Бухорий зиёратгоҳигача бўлган барча тарихий ёдгорликлар шу ҳақиқатни намоён этадики, бу замин инсоният илм-фани ва маънавий онги учун юксак зиё масканларини барпо этган буюк умматнинг меросидир.
Бугун ана шу буюк меросни йодга олар эканмиз, бизнинг масъулиятимиз фақат ўтмиш билан фахрланишдан иборат эмас. Балки илм ва амал орқали, юксак исломий қадриятларга таянган ҳолда, цивилизация руҳини бугунги ҳаётимизда қайта жонлантиришдир.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг исломий, илмий ва маданий меросни қайта тиклаш, уни асраб-авайлаш ҳамда бутун дунёга танитиш борасидаги юксак саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этамиз. Бу борада муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев жанобларининг хизматлари беқиёсдир. Аллоҳ таоло у кишининг саъй-ҳаракатларини муборак қилсин ва улар орқали эл-юртга манфаат ато этсин.
Биз Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказининг очилишини ҳам ислом оламидаги энг йирик илмий ва маданий масканлардан бири сифатида юксак қадрлаймиз. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилганини ҳам юксак баҳолаймиз. Айниқса, ушбу марказда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридийнинг бой илмий меросини тадқиқ этишга қаратилган илмий ишлар алоҳида аҳамиятга эгадир.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий кўрлик қалб кўрлиги
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бир кўзи ожиз киши ўзининг суюкли аёли, солиҳ ўғли ва вафодор дўсти билан бахтиёр яшар эди. Аммо бир нарса унинг ҳаёти тўкис бўлишидан тўсарди. У ҳам бўлса кўзининг ожизлиги бўлиб, у қандай бахтиёр эканини ўз кўзи билан кўришни истарди.
Кунларнинг бирида унинг шаҳрига жуда кучли табиб келиб қолди. У табибнинг олдига шифо излаб борди. Табиб унга бир дори бериб уни мунтазам ишлатишини ва тез орада соғайиб қайсидир лаҳзада бу дунёнинг нурини кўриши мумкинлигини айтди.
Кўзи ожиз киши дорини умидсизлик билан ишлата бошлади. Кунларнинг бирида у уйининг боғида ўтирганда тўсатдан кўзи кўра бошлади. У хурсандлигидан жинни бўлаёзди. Шу аснода яқинларига бунинг хабарини бериш учун уйи томон югурди. Не кўз билан кўрсинки, суюкли аёли дўсти билан унга хиёнат қилар, бошқа хонага ўтса ўғли уйдаги баъзи нарсаларни ўғирларди. У ўзи ўтирган жойига қайтаркан: “У табиб эмас, ҳақиқий лаънати сеҳргар экан”, дея бақирарди. У жаҳл билан қўлига михни олиб кўзини яна кўр қилди. Шундай қилиб яна ўзи ўрганиб қолган саодатли ҳаётга қайтди...
Шуъла: Ичингиздаги ваҳима жисмингиздаги касалликлардан кўра хавфлироқдир.

#xabar #toshkent #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
🤝 ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМЛАРИ ИМЗОЛАНДИ
🌙 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтаётган халқаро анжуманнинг иккинчи куни исломий меросни ўрганиш, рақамлаштириш ва халқаро тарғибот ишларини мутлақо янги босқичга олиб чиқувчи тарихий ҳужжатларни қабул қилиш билан давом этди.
🌙 Анжуман доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, ТУРКСОЙ ва Халқаро Туркий академия ўртасида сунъий интеллект асосида ягона электрон платформа яратиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, халқаро хаттотлар танловини ўтказиш ва Имом ал-Бухорий номидаги Халқаро мукофотни таъсис этиш юзасидан муҳим тўхтамларга келинди. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва ICESCO, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Ислом тадқиқотлари маркази (ISAM) ўртасида англашув меморандумлари имзоланди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🕌 Юртимиздаги Имом Мотуридий, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро марказлари хорижий илмий муассасалар билан шартномалар тузиб, ҳадисшунослик, мотуридийлик ва қўлёзмаларни каталоглаштириш йўналишида глобал ҳамкорликни йўлга қўйдилар. Диний-маърифий соҳада тажриба алмашиш ва фиқҳий тадқиқотларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фатво уйи ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
🗣
Иккинчи куннинг энг муҳим якуни сифатида
анжуман иштирокчилари томонидан
Тошкент декларацияси
ҳамда Ислом цивилизацияси марказини 2027–2030 йилларда ривожлантириш бўйича
“Йўл харитаси”
қабул қилинди. Бу келишувлар форумнинг фақатгина фикр алмашиш майдони эмас, балки аниқ амалий натижаларга йўналтирилган нуфузли халқаро платформа эканини яна бир бор исботлади.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1