Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТАРБИЯ

* Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

* Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

* Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

* Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

* Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.

* Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

* Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

* Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни қайси ҳайитга тегишли?

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
ФИТР САДАҚАСИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ
МИЛОДИЙ 2021 (ҲИЖРИЙ 1442) ЙИЛГИ ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ БЎЙИЧА ҚАРОРИ

Фитр садақисининг миқдори:
Буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
Арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
Майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
Хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Audio
#Ramazon_suhbati

📚Рамазон суҳбатлари
📖 Охират аҳли
🎤Улуғбек Насриддин ўғли
💾 30.4 MB
🔊 Audio

✅ @mirarabmadrasa
каналга обуна бўлинг
ИЙДГА ЧИҚИШДАГИ СУННАТ АМАЛЛАР

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ийдга пиёда чиқмоғинг ва чиқишингдан олдин бирор нарса емоғинг суннатдандир».
Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ийдга пиёда чиқиш суннат қилингани ҳар босган қадамга савоб олиб, кўпроқ ажрга эга бўлиш учундир. Ийдга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ийди Фитрдадир. Ийди Қурбонда эса, намозга чиқишдан олдин таом емаслик суннат ҳисобланади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни бир йўл ила чиқсалар, бошқаси ила қайтар эдилар».
Термизий, Абу Довуд ва Бухорийлар ривоят қилишган.

Шарҳ: Чунки иккала йўл ва улардаги нарсалар шоҳид бўлиб қолади. Иккинчидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юрган жойларга файзу футуҳ, хайр-барака кирган. Ўша ерларнинг аҳолисини хурсанд этиш учун ҳам шундоқ қилганлар. Бунинг устига душманларни ғафлатда қолдириш режаси ҳам бўлган. Мусулмонлар ийдга чиқишда бу суннатларга амал қилсалар яхши бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Бошқа бир ривоятда:
«Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.

Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейди. Нима қилганда ҳам рамазон ҳайити намозига олдин бир таом еб олиб борилади.
Қурбон ийдида эса, ҳеч нарса емасдан намозга чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.


"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
Мана, ҳижрий 1442-йилнинг Рамазон ҳайити ҳам кириб келди.
Биринчи ҳайит ҳижрий 2-йил нишонланган бўлса, ҳозирги ҳайитимиз 1441-чиси экан.
Аллоҳ барчамизга муборак қилсин!

✅Ҳайит намози қуёш чиққач, ўн дақиқалар ўтиб ўқилади. Бу тахминан соат 05:30га тўғри келади.

✅Ҳайит намозидан аввал одатдагидек бомдод намози адо қилинади.
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин!

🕌РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Forwarded from Islom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
HAYIT NAMOZINI O'QISH TARTIBI | ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👇
Youtube orqali ko'rish uchun

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон инсон ҳайит кунини қандай ўтказиши керак?

Пайғамбаримиз Муҳаммад(С.А.В) ҳайит куни қандай амаллар билан шуғулланганлар?

Ҳайит куни азадор хонадонга бориш қанчалик тўғри?

Саволларга жавобни Пискент тумани Жоме масжиди Имом хатиби Абдул Ҳамид домла жавоб бердилар.
Қалб каcаллиги
oлти наpcадан
пайдo булади:

1.Тавба умида гунoҳ қилавериш.

2.Амал қилмаган ҳолда илм олавериш.

3.Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.

4.Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.

5.Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.

6.Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий.
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

Қуръони каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар: 25 та:

1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;
3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;
4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);
5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;
6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;
7) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон ибн Озар;
8) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;
11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;
12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);
13) Айюб алайҳиссалом ибн Мус (ёки Омус);
14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;
16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;
17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;
18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);
20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;
21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто ;
22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;
23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;
24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;
25) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

Улул азм (энг қатъиятли, азму қарорли, сабот-матонатли ва сабр-тоқатли) пайғамбарлар: 5 нафар:

1) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам;
2) Нуҳ алайҳиссалом;
3) Иброҳим алайҳиссалом;
4) Мусо алайҳиссалом;
5) Ийсо алайҳиссалом.

Охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:

1) Иброҳим алайҳиссаломнинг дуосидир (яъни Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссалом билан бирга Каъбани қурар эканлар, шундай дуо қилганлар: «Эй Роббимиз, уларга (яъни келажак умматларга) ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, Китоб ва ҳикматни (яъни Қуръон ва суннатни) ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир пайғамбарни юборгин! Албатта, Сен Ўзинг Азиз ва Ҳакимдирсан» (Бақара сураси, 129-оят));

2) Ийсо алайҳиссаломнинг башоратидир («Эсланг, Ийсо ибн Марям: «Эй Исроил авлоди, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида башорат (хушхабар) берувчи бўлган ҳолда, Аллоҳнинг сизларга (юборган) Пайғамбаридирман», деган эди» (Сафф сураси, 6-оят));

3) оналари Оминанинг тушидир (яъни оналари у зотни туғаётганларида ўзларидан бир нур чиққанини ва унинг ёруғлигидан Шом ўлкасидаги қасрлар ёришиб кетганини тушларида кўрганлар).
ТЎЙИБ УХЛАШ СИРЛАРИ

Умримизнинг учдан бир қисми ухлаш билан ўтади. Уйқу инсонга бир тарафдан яхши дам олиб, навбатдаги кун фаол ишлашига ёрдам берса, иккинчи томондан у вақтнинг кушандаси ҳамдир. Кўпчилик уйқуга тўйиш учун кўп ухлаш керак, деб ўйлайди. Аслида уйқуга тўйиш учун меъёрида ва асосийси, тўғри ухлашнинг ўзи кифоя. Аксинча, кўп ухлаш кейинчалик юрак хасталигининг сабабчиси бўлиши мумкин. Чунки инсон ухлаганида маълум вақт ўтгандан сўнг юракни уриши бир неча мартага қисқариши аниқланган. Менинг тажрибаларим давомида 3 соатда уйқуга тўйиш ҳолатлари кузатилган. Агар ўн йил давомида ҳар куни 2 соатдан уйқудан тежаб бошқа бир фойдали ишни қилсангиз, ҳаётингизни анча яхши тарафга ўзгартира олган бўласиз.

Қуйида эътиборингизга уйқуни тежаш ва тўйиб ухлашнинг асосий сирларини келтириб ўтаман:

🔹Тўғри овқатланиш

Инсон овқатланишдан куч олсада, ўша кучнинг тахминан учдан бир қисмини уларни ҳазм қилишга сарфлайди. Уйқу пайтида ошқозон ва ичакларнинг овқатни ҳазм қилиш билан банд бўлиши, ҳудди жанг вақтида қўмондонинг ухлаб ётганидек гап. Бу жараёнда на овқат тўғри ҳазм бўлади, на инсон танаси яхши дам олади. Шу сабаб уйқуга кетишдан олдин ошқозон қанча бўш бўлса, унга енгил таомлар кирса, инсон танаси уйқудан тез тўяди. Ётишдан аввал очликни ҳис қилсангиз, кефир, шарбат, творог, сметана ва бошқа енгил ҳазм бўладиган мева-сабзавотлардан истеъмол қилиб, сўнгра камида 40 дақиқадан кейин уйқуга кетиш тавсия қилинади. Ичакларнинг тоза ҳолатда бўлиши ҳам соғлом уйқуни таъминлайди. Шундай ухлаш керакки, танангиздаги ҳар бир аъзо, сиз билан баравар ухлаб, дам олиб уйғонсин.

🔹Тўғри ҳолатда ётиш

Уйқу ўрнининг юмшоқлиги бир қават кўрпача даражасида бўлиши керак. Ёстиқ эса кўп ҳам баланд ва юмшоқ бўлмаслиги лозим. Шундай ётиш керакки, инсоннинг умуртқа поғонаси бирор тарафга эгилмасин, тўғри турсин. Чунки умуртқанинг бўйин қисмидан бош мия, кўкрак қисмидан юрак ва ўпка ҳамда бел қисмидан эса буйрак ва жигарнинг фаолиятини таъминлайдиган асаб толалари ўтган. Асаб толалари қисилса, организмдаги аъзолар дам олмайди.

🔹Вақтида ухлаш

Уйқу келганда ухламасдан бошқа ишлар билан чалғиш кундалик тартибнинг бузилишига олиб келади. Ёки уйқу келмасдан ухлашга ҳаракат қилиш ҳам уйқусизликнинг сабабларидан. Шу сабаб уйқу келмаганда бирор иш билан чалғиб, токи уйқу босиб келмаса, ётмаслик тавсия қилинади. Бу ҳолат ҳар кимда ҳар хил кузатилиши мумкин. Буни тушуниб туриб ҳаракат қилиш керак. Шу билан бирга, уйғонган пайда, гарчи энг ширин вақт бўлса-да, шу заҳотиёқ ўриндан туриш учун одам ўзида куч топа олиши ҳар томонлама фойда келтиради. Уйқунинг ортиқчаси ҳам, етишмаслиги ҳам инсонни ҳолсизлантиради.

🔹Кислородга тўйиш

Тоза ҳавода ёки ташқарида ухласангиз уйқуга тўйиб уйғонасиз. Шу сабаб, уйқуга тўйишнинг асосий омилларидан, бу — тоза ҳаводан нафас олиш ҳисобланади. Уйда эса хона ҳарорати ва ҳаво намлигини меъёрида ушлаб туриш зарур.

🔹Бадантарбия

Ётишдан олдин ва уйғонганда енгил, секинлик билан, фақат 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт мобайнида бадантарбия қилиш лозим. Ёки тоза ҳавода сайр қилиш, эрталаб туриб югуриш ҳам кони фойда. Бош миянинг яхши дам олиши учун кўз ва қулоқ атрофини уқалаб туриш яхши ухлаб, дам олишни таъминлайди.

Умр ҳаммага бир марта берилади, бу қимматли умримизни беҳуда ухлаш учун сарфламасдан, унинг баракали бўлишини таъминлайлик. Бу қоидаларга амал қилиш, ўз вақтида ётиб-туриш, нафақат уйқуга, балки соғлигингизни асрашга ҳам катта ёрдам беради.

©Рашид Усмонов
ҚУВВАТ ВА ЗАИФЛИК

Баъзилар бу калималарни тескари ҳолларда қўллайди
:

ЗАИФЛИК вақтида: Банда қайсидир амалда заифлик қилаётганида Роббига бандалигини изҳор қилган ҳолда: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”ни айтсин.

Маъноси: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!» (Оли Имрон сураси, 173 оят).
Албатта у (оятдаги мана шу жумлани ўқиш) ёнғинни ўчиради, чўкаётганга нажот беради, у билан йўлни топилади, ҳамда унда мустаҳкам аҳд келишув бордир дегани.


ҚОДИРЛИК вақтида: Банда нимагадир қодир бўлдими, мағрурланишдан сақланиб «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» десин.

Маъноси: ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир, дегани. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи»ни айтиб юрган кишининг гуноҳлари ҳам ювилар экан.
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан
бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат
қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни
такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушѐр туриб,
тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ѐғаѐтганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.
Аллоҳнинг Китобидаги қуйидаги оятлар хусусида фикр юритинглар:
«Сизларга Парвардигорингиздан ҳужжатлар келмишдир. Кимки (уларни) кўрса, ўзи учун яхши» (Анъом сураси, 104-оят).
«Ким бирон яхши амал қилса, ўзи учундир» (Фуссилат сураси, 46-оят).
«Ким шукр қилса, бас, албатта у фақат ўз (фойдаси) учун шукр қилур» (Намл сураси, 40-оят).
«Ким покдомон бўлса, у фақат ўз (фойдаси) учун покдомон бўлур» (Фотир сураси, 18-оят).
«Ким жиҳод қилса, фақат ўз (фойдаси) учун жиҳод қилур (яъни, ким Аллоҳ йўлида саъй-ҳаракат қилса, бундан Аллоҳ эмас, балки ўша кишининг ўзи учун манфаат бўлур)» (Анкабут сураси, 6-оят).
«Бас, ким тўғри йўлга юрса, фақат ўз фойдасига юрган бўлур» (Юнус сураси, 108-оят).
«Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан махрум бўлур)». (Муҳаммад сураси, 38 -оят).
«Энди ким (ўз қасамёдини) бузса, бас, у фақат ўз зиёнига бузур» (Фатҳ сураси, 10-оят).
«Кимки бирон гуноҳ қилса, фақат ўзига зарар қилган бўлади» (Нисо сураси, 111-оят).
«Ким (уларни) кўрса, ўзи учун кўрур. Ким кўр бўлиб олса, ўзига зиёндир. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман» (Анъом сураси, 104-оят).
Юқоридаги оятлар энг ёрқин сурат ва кучли ибора билан шахс масъулияти ва унинг натижаларини ёритиб бермоқда.
Қиёмат кунидаги нажотинг сени ўзингга тааллуқли бўлиб, сен билан бирга бўлганлар нуқсони учун сен асло тутилмайсан.
Балки ўзинг хусусингдаги камчилик ва гуноҳларинг сабаб жазо, сўроққа тортиласан.
Шундай экан Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз қолма!
​​​«Мен», «Меники», «Менда»

ифодаларини кибр билан қўллашдан эҳтиёт бўлинг.

Бу уч сўз Иблис, Фиръавн ва Қорунни фитнага бошлаган сўз саналади.

«Мен ундан яхшироқман» гапи Иблисга,
«Миср худоси менман» деган гап Фиръавнга,
«Булар мендаги қобилият, илм учун берилган» гапи Қорунга тегишлидир.

Гуноҳини тан олиб тавба қилган бандалар асло улар каби кибрга берилмасин.

Аз-Замахшарий.
Forwarded from Javhari fard
​ЁЗУВЧИ АҲМАД МУҲАММАД ТУРСУН ВАФОТ ЭТДИ

2015 йил март ёки апрел ойида устоз Тоҳир Маликнинг, Аллоҳ раҳматига олсин, уйига бордим. У киши шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ хотираларни эсга олди ва бир воқеани айтиб берди:

– Мустақиллик остонасида диний идора шоир ва ёзувчилар ўртасида диний-бадиий асарлар бўйича танлов ўтказди. Мен ҳакамлар ҳайъатида эдим. Бизга танловга келган асарлар муаллиф кўрсатилмаган ҳолда берди. Ўрганиб чиқиб, ўз фикримни ёздим. Шайх ҳазратга: “Мана шу асарга биринчи ўрин бериш керак”, – дедим. Ҳазрат кулди-да: “Иложи йўқ”, – деди. “Нега?” – десам, “Менинг қайин юртим”, – деб жавоб берди. “У ҳолда ким ғолиб бўлади?” – деб сўрадим. “Абдулла Орипов”, – деди ҳазрат. Ҳайрон бўлдим. Машҳур шоирнинг одатлари бизга маълум эди. Қолаверса, ғолиб одамга мукофот ҳаж зиёрати учун йўлланма эди. “Ҳажга борса, ҳидоятланса!” – деди Шайх ҳазратлари. Шундай қилиб, танловда Абдулла Ориповнинг “Ҳаж дафтари”га кирган “Қирқ ҳадис” туркуми ғолиб бўлди.

Азиз ўқувчи!

Нима учун мен бу хотирани бугун эслаб қолдим?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга аёллари томонидан қариндош бўлган бу ижодкор ким эди?

Аслида, диний-бадиий асарлар бўйича ғолиб деб баҳоланган қалам эгаси, кейинчалик ўнлаб китоблар ёзган ёзувчи, “Изтироб лаззати”, “Улуғлар шундай яшашган”, “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, “Соҳилсиз денгиз”, "Кўҳна дунё”, “Ривоятлар китоби”, “Ҳикматлар китоби” каби бир неча асарлар муаллифи, баракали ижод соҳиби Аҳмад Муҳаммад Турсун раҳимаҳуллоҳ эди.

Аҳмад Муҳаммад Турсун бир неча йиллар Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси нашрларида муҳаррирлик қилди. Кейинги йилларда “Ҳилол-нашр”да фаолият олиб борди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга бағишланган “Муҳаммадга, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ошиқ Муҳаммад Содиқ” каби юзлаб китобларни нашрга тайёрлади.

Аҳмад Муҳаммад Турсун юртимизда дин ривожи, диний адабиётлар чоп этилиб, етиб бориши учун муносиб ҳисса қўшган ёзувчи эди. Унинг асарлари юз минглаб ихлосмандлар қалбини забт қилган.

Бугун 2021 йил 18 май куни азон.уз муҳаррири Абдул Азиз Муборак ўзининг фейсбук саҳифасида бу ҳурматли инсоннинг боқий оламга сафар қилгани ҳақида хабар берди. Жаноза намози пешинда ўқилиши маълум қилинди.

Шахсан мен ҳам Аҳмад Муҳаммад Турсун раҳимаҳуллоҳ асарларидан кўп манфаат олиб келаман. Тафаккурим шаклланишида бу китобларнинг ўрни беқиёсдир.

Аҳмад Муҳаммад Турсун дин соҳасида хизмат қилаётган Мубашшир Аҳмад, етук араб тили мутахассиси, араб тили ва ҳадисга оид, умуман, Ислом таълимотини асл манбалар асосида етказувчи юзлаб китобларни нашр қилган, араб тили таълимини Ўзбекистонда янги босқичга кўтарган Анвар Аҳмад каби олимларнинг отасидир.

Муҳтарам устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун вафоти муносабати билан ислом.уз жамоаси ўз таъзиясини билдирди:

Аллоҳ таоло марҳум адибимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Устозимизнинг аҳли байтларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига сабри жамил тилаб қоламиз.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Биз бу дуо қаршисида қўл очиб, "Омин", деймиз.

Аллоҳдан устоз Аҳмад Муҳаммад Турсунни Ўз раҳматига олиб, барча хайрли амалларини ҳамроҳ қилишини, жаннатлар билан мукофотлашини илтижо билан сўраймиз.

Акром МАЛИК
2021 йил, 18 май