Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #forum #toshkent
✅ Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

🇺🇿 Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг тантанали очилиш маросими ўз ниҳоясига етди.

📃 Тадбирнинг расмий қисмида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган тарихий мурожаати Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилди.

🎙 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, ICESCO Бош директори доктор Салим ал-Малик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ислом олами уюшмаси Бош котиби Муҳаммад ал-Исо (видеотабрик), Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Шайх Муҳаммад Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода жаноблари ва бошқа мартабали уламолар сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳоладилар.


🟢
Тантанали очилиш маросими якунлангач, халқаро анжуман ўз кун тартибидаги асосий илмий ва амалий қисмга ўтди.
Форум режасига мувофиқ, айни дамда Ислом цивилизацияси марказида белгиланган 11 та ялпи мажлиснинг дастлабки шўъба йиғилишлари ҳамда кенг қамровли медиа тақдимотлар бошланди.


📚
Уларда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин уламолар,
академиклар ва соҳа мутахассислари бой илмий меросни асраб-авайлаш, қўлёзмаларни рақамлаштириш ҳамда маърифий ислом ғояларини кенг ёйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилмоқдалар.


Халқаро форумнинг Тошкентдаги тадбирлари қизғин давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#xabar #muftiy #musulmon #ummat
🌙МУФТИЙЛАР МУСУЛМОН УММАТИ ОЛДИДАГИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР
 
🗣Аввалроқ хабар берганимиздек, халқаро анжуман ўз кун тартибидаги асосий илмий ва амалий қисмга ўтиб, айни дамда Ислом цивилизацияси марказида ялпи мажлислар ва шўъба йиғилишлари қизғин давом этмоқда.

🌙Хусусан, “Ислом цивилизациясининг маънавий мероси: ҳадис, фиқҳ, илоҳиёт ва маърифат” мавзусидаги I ялпи мажлис доирасида ташкил этилган Муфтийлар шўъбасида ислом оламининг энг нуфузли дин арбоблари ва бош муфтийлар жам бўлдилар.

🌙 Ушбу нуфузли йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошозода, Миср Бош муфтийси Шайх Назир Муҳаммад Айяд, Иордания муфтийси Шайх Аҳмад Ҳасанот, Россия Мусулмонлари марказий диний идораси раиси Шайх Талгат Тажуддин, Қозоғистон муфтийси Шайх Наврўзбой ҳожи Тағанули ва Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз қори Зокиров каби уламолар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.


🌍 Мазкур шўъба йиғилиши давомида дин пешволари бугунги мураккаб даврда мусулмон уммати олдида турган энг долзарб ва муҳим масалалар, ислом маърифатини кенг ёйиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш борасида атрофлича баҳс ва мунозаралар олиб бордилар.

💬
Мулоқотлар чоғида хорижлик муфтийлар
юртимизда аждодлар меросини тиклаш йўлида олиб борилаётган улуғвор ишларни, хусусан, анжуман ўтаётган муҳташам Ислом цивилизацияси марказининг маҳобати, мазмун-моҳияти ва илмий имкониятларини юксак ҳайрат билан тилга олиб, ушбу маскан бутун дунё ислом илм-фанининг йирик глобал платформасига айланаётганини алоҳида эътироф этдилар.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #muftiy #Islom_sivilizatsiyasi_forumi

🌙 Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM