Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Islom sivilizatsiyasi I Xalqaro forumi ishtirokchilariga murojaat

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

НАМОЗ ЖАННАТДА
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА БЎЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#xabar #forum #toshkent #tabrik
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади

📍Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми қизғин паллада давом этмоқда.

📃 Нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида жумладан бундай дейилади:
“Юртимиз тарихида амалга оширилган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс деб ном олган буюк юксалиш даврларида эришилган ноёб илмий-маданий ютуқлар ҳозирги кунда ҳам инсониятни янги марралар сари руҳлантириб келмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан қатъият билан бормоқда.

Биз мазкур янги Уйғониш даврини илм-фан, инновациялар, замонавий таълим, жамиятнинг маънавий-интеллектуал ўсиши, бой тарихий меросимизга чуқур ҳурмат ва ҳар бир инсоннинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга асосланган янги тараққиёт босқичи сифатида кўрамиз.

Шу боис, мамлакатимизда ислом цивилизациясининг бой ва бетакрор меросини қайта тиклаш, асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди”.


Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда. Анжуман тафсилотларини кузатиб боринг.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 10-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:17
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЛОЙҚА СУВ БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ

САВОЛ: Биз қишлоқда турамиз. Қудуғимиздан лойқа сув чиқяпти, шу сув билан таҳорат олишим ёки ғусл қилишим мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қудуғингиздан чиқаётган бундай сув билан таҳорат олиш, ғусл қилиш мумкин. Чунки сувга тупроқ каби пок нарса аралашса ва уни сувлик табиати (оқувчанлик ва юмшоқлик)дан чиқариб юбормаса, у покловчилик хусусиятини йўқотмайди.

Демак, сувга тупроқ, барг каби пок нарсалар аралашиши унинг ҳукмини ўзгартирмайди. Асосий шарти шуки, сув ўзининг оқувчанлик хусусиятини йўқотиб, қуюқ лойга айланиб қолмаган бўлса кифоя. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
#xabar #forum #toshkent
✅ Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

🇺🇿 Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форумининг тантанали очилиш маросими ўз ниҳоясига етди.

📃 Тадбирнинг расмий қисмида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган тарихий мурожаати Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилди.

🎙 Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, ICESCO Бош директори доктор Салим ал-Малик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ислом олами уюшмаси Бош котиби Муҳаммад ал-Исо (видеотабрик), Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Шайх Муҳаммад Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода жаноблари ва бошқа мартабали уламолар сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳоладилар.


🟢
Тантанали очилиш маросими якунлангач, халқаро анжуман ўз кун тартибидаги асосий илмий ва амалий қисмга ўтди.
Форум режасига мувофиқ, айни дамда Ислом цивилизацияси марказида белгиланган 11 та ялпи мажлиснинг дастлабки шўъба йиғилишлари ҳамда кенг қамровли медиа тақдимотлар бошланди.


📚
Уларда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин уламолар,
академиклар ва соҳа мутахассислари бой илмий меросни асраб-авайлаш, қўлёзмаларни рақамлаштириш ҳамда маърифий ислом ғояларини кенг ёйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилмоқдалар.


Халқаро форумнинг Тошкентдаги тадбирлари қизғин давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1