Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 9-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:17
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2
Динини ҳимоя қилганни Аллоҳ ҳифзида сақлайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Салбчилар Искандарияга ҳужум қилган вақтларида гўзал ва мол-мулки кўп бир аёл қочиб қолишга улгурмади. У билан бирга хизматкорлари ва жориялари ҳам бор эди. Шу пайт уларнинг уйига европаликлар қўлларида қиличларини яланғочлаб кириб келишди ва уларнинг бири: “Пуллар қаерда?”, деб сўради. У қўрқиб кетиб турган жойида уй ичидаги сандиқларда эканини айтди ва қўрқувдан қалтирай бошлади. Уларнинг бири: “Қўрқма, сен менинг ҳимоямда бўласан, мол-мулким ва яхшилигим ичра ҳузур-ҳаловатда яшайсан”, деди. Аёл бундан душман уни ёқтириб қолганини англади ва қўрқиб турсада унга чиройли муомала қилиб ҳожатга чиқиб келишга изн сўради. У эса аёл ҳам шуни хоҳлайди деб ўйлади ва унга рухсат берди.

Европаликлар уй ичига кириб сандиқларни талай бошлашди. Аёл эса уй эшигидан чиқиб мешлар тўла қоп-қоронғу омборга кирди ва у ерга яшириниб олди. Европаликлар эса ҳамма жойни талаб охири уни қидиришди, лекин топа олишмади ва жўнаб кетишди.

Хизматчилари ва жориялари ҳам бу пайтда яширинишга улгуришган эди. Шундай қилиб уларнинг барчаси асирликка тушишдан қутилиб қолишди. Аёл бундай деди: “Дин ва номус саломатлиги барча нарсадан устун. Мол-дунё эса мана шундай воқеалар учун керак, холос. Чунки фақирлик асирга тушиш ва зулм сабаб динини ўзгартиришдан кўра яхшироқдир”.

Шуъла: Қочиб қутилишингиз мумкин бўлмаган бир ҳақиқатни қабул қилинг: Бу дунёда сиз доимо ўзгартириш имконсиз бўлган ишларга йўлиқасиз, улар билан фақатгина сабр билан муомала қилишингиз мумкин, холос.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

https://t.me/diyonatli
❤2
Мушкули борнинг дуоси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#xabar #forum #toshkent
🟢Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади

🏆Бугун, 7 июль куни пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида йилнинг энг нуфузли тадбирларидан бири — «I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» номли халқаро анжуман бошланди.


🇺🇿Ушбу йирик анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

🌍
Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар — давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етук уламолар иштирок этмоқда.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Islom sivilizatsiyasi I Xalqaro forumi ishtirokchilariga murojaat

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

НАМОЗ ЖАННАТДА
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА БЎЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#xabar #forum #toshkent #tabrik
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади

📍Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми қизғин паллада давом этмоқда.

📃 Нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида жумладан бундай дейилади:
“Юртимиз тарихида амалга оширилган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс деб ном олган буюк юксалиш даврларида эришилган ноёб илмий-маданий ютуқлар ҳозирги кунда ҳам инсониятни янги марралар сари руҳлантириб келмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан қатъият билан бормоқда.

Биз мазкур янги Уйғониш даврини илм-фан, инновациялар, замонавий таълим, жамиятнинг маънавий-интеллектуал ўсиши, бой тарихий меросимизга чуқур ҳурмат ва ҳар бир инсоннинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга асосланган янги тараққиёт босқичи сифатида кўрамиз.

Шу боис, мамлакатимизда ислом цивилизациясининг бой ва бетакрор меросини қайта тиклаш, асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди”.


Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда. Анжуман тафсилотларини кузатиб боринг.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM