#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗДА ЗАМ СУРАНИ ЎҚИЙ ОЛМАСЛИК
САВОЛ: Зам сура бошлангандан кейин бир оятга етмаса намоз бузиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бузилмайди. Чунки зам сура ўқиш намознинг вожибларидан саналади. Унутган ҳолда бирор вожибни тарк этиш намозни бузмайди, балки саждаи саҳвни вожиб қилади. Шу боис намозхон зам сурани унутиш туфайли ўқий олмай қолса, саждаи саҳв қилади.
Аммо зам сурани ўқиганда битта узун оят ёки уч қисқа оят ўқигандан кейин қолгани эсга келмай, рукуга кетиб қолса, вожибни бажаргани учун намози тугал бўлади ва саждаи саҳв ҳам қилмайди. Бундан оз миқдорда ўқиб, рукуга кетиб қолса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli

❤1
#КУН_ОЯТИ
Албатта, имон келтириб, эзгу ишларни қилган ва Парвардигорлари (тоати)га бўйин сунганлар – айнан ўшалар жаннат аҳлидирлар, улар у ерда мангудирлар.
Ҳуд сураси 23-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Бомдоднинг суннатини уйда ўқиса бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
إذا أقيمت الصلاة فلا صلاة إلا المكتوبة
“Қачон намозга такбир (иқомат) айтилса, фарз намозидан бошқа намоз йўқдир”, деган сўзлари бомдод намозининг суннатидан бошқа намозларга тегишли деб ҳисобланади.
Бу икки ракат (суннат)ни уйда ўқиш афзалдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
من صلى ركعتي الفجر في بيته يوسع له في رزقه ويقل المنازع بينه وبين أهل بيته ويختم له بالإيمان
“Ким бомдоднинг икки ракат суннатини уйида ўқиса, унинг ризқи кенгайтирилади, у билан аҳли аёли (оиласи) ўртасидаги келишмовчиликлар камаяди ва умри иймон билан хотималанади”.
Бу икки ракатни тонг отиши билан биланоқ (вақти кириши заҳоти) ўқиш маҳбубдир (яхшироқдир). Баъзилар эса фарз намозига яқин вақтда ўқиш афзал, дейишган.
Манба: “Мароқил-фалаҳ”.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 9-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:17
⏱️ БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 04:58
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:55
⏱️ ШОМ - 20:05
⏱️ ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 9-ИЮЛ,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2
Динини ҳимоя қилганни Аллоҳ ҳифзида сақлайди
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Салбчилар Искандарияга ҳужум қилган вақтларида гўзал ва мол-мулки кўп бир аёл қочиб қолишга улгурмади. У билан бирга хизматкорлари ва жориялари ҳам бор эди. Шу пайт уларнинг уйига европаликлар қўлларида қиличларини яланғочлаб кириб келишди ва уларнинг бири: “Пуллар қаерда?”, деб сўради. У қўрқиб кетиб турган жойида уй ичидаги сандиқларда эканини айтди ва қўрқувдан қалтирай бошлади. Уларнинг бири: “Қўрқма, сен менинг ҳимоямда бўласан, мол-мулким ва яхшилигим ичра ҳузур-ҳаловатда яшайсан”, деди. Аёл бундан душман уни ёқтириб қолганини англади ва қўрқиб турсада унга чиройли муомала қилиб ҳожатга чиқиб келишга изн сўради. У эса аёл ҳам шуни хоҳлайди деб ўйлади ва унга рухсат берди.
Европаликлар уй ичига кириб сандиқларни талай бошлашди. Аёл эса уй эшигидан чиқиб мешлар тўла қоп-қоронғу омборга кирди ва у ерга яшириниб олди. Европаликлар эса ҳамма жойни талаб охири уни қидиришди, лекин топа олишмади ва жўнаб кетишди.
Хизматчилари ва жориялари ҳам бу пайтда яширинишга улгуришган эди. Шундай қилиб уларнинг барчаси асирликка тушишдан қутилиб қолишди. Аёл бундай деди: “Дин ва номус саломатлиги барча нарсадан устун. Мол-дунё эса мана шундай воқеалар учун керак, холос. Чунки фақирлик асирга тушиш ва зулм сабаб динини ўзгартиришдан кўра яхшироқдир”.
Шуъла: Қочиб қутилишингиз мумкин бўлмаган бир ҳақиқатни қабул қилинг: Бу дунёда сиз доимо ўзгартириш имконсиз бўлган ишларга йўлиқасиз, улар билан фақатгина сабр билан муомала қилишингиз мумкин, холос.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!

Мушкули борнинг дуоси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".

#xabar #forum #toshkent
🟢 Тошкентда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми ўз ишини бошлади
🇺🇿 Ушбу йирик анжуман Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🏆 Бугун, 7 июль куни пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида йилнинг энг нуфузли тадбирларидан бири — «I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» номли халқаро анжуман бошланди.
🌍
Нуфузли форумда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафарга яқин мартабали меҳмонлар — давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва етук уламолар иштирок этмоқда.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari
НАМОЗ ЖАННАТДА ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА БЎЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
НАМОЗ ЖАННАТДА ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН БИРГА БЎЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
#xabar #forum #toshkent #tabrik
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади
📍 Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли» мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми қизғин паллада давом этмоқда.
📃 Нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида жумладан бундай дейилади:
Халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда. Анжуман тафсилотларини кузатиб боринг.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
📃 Нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирилди. Мурожаатни Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида жумладан бундай дейилади:
“Юртимиз тарихида амалга оширилган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс деб ном олган буюк юксалиш даврларида эришилган ноёб илмий-маданий ютуқлар ҳозирги кунда ҳам инсониятни янги марралар сари руҳлантириб келмоқда. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидан қатъият билан бормоқда.
Биз мазкур янги Уйғониш даврини илм-фан, инновациялар, замонавий таълим, жамиятнинг маънавий-интеллектуал ўсиши, бой тарихий меросимизга чуқур ҳурмат ва ҳар бир инсоннинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга асосланган янги тараққиёт босқичи сифатида кўрамиз.
Шу боис, мамлакатимизда ислом цивилизациясининг бой ва бетакрор меросини қайта тиклаш, асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди”.