Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб

1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
3. Фикрларини қабул қилиш.
4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш.
11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
21. Уларга овозни баландлатмаслик.
22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
23. Улардан аввал овқатланмаслик.
24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.

Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.

@arabicuz
УЙИНГИЗДА БАРАКАНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛЛАР

Уч нарса доимий назоратга оламиз:
– телевизорни;
– интернетни;
– телефонни.

Уч нарсани тақиқлаймиз:
– ғийбатни;
– тортишувни;
– ҳурматсизликни.

Уч нарсани давомли қиламиз:
– жамоат билан намоз ўқишни;
– Қуръон тиловатини;
– маърифий суҳбатларни.

Учта алоқани узмаймиз:
– қариндошликни;
– қўни-қўшничиликни;
– ғариблардан кўнгил сўрашни.

Учта нарсани камайтирамиз:
– овқат ейишни;
– ухлашни;
– гапиришни.

Учта феълни тарк этамиз:
– танқидни;
– ортиқча танбеҳни;
– истеҳзони.

Учта нарсага ташвиқ қиламиз:
– сабрга;
– шукрга;
– қаноатга.

Учта нарсани кўпайтирамиз:
– дуони;
– истиғфорни;
– зикрни.

Учта нарсага эга чиқамиз:
– юмшоқ феъллиликка;
– осонлаштирувчиликка;
– кечиримлиликка.

Учта нарсани киритмаймиз:
– фоизни;
– ноҳақ топилган пулни;
– ҳаром озуқаларни.

Учта нарсага бепарво бўлмаймиз:
– ҳалоллашишга;
– кечирим сўрашга;
– миннатдорчилик сўрашга.

Учта дуонинг келиб туришига ғайрат қиламиз:
– ота-онанинг дуоси;
– ғарибларнинг дуоси;
– солиҳларнинг дуоси.

Учта нарсани тарк этмаймиз:
– китоб ўқишни;
– ўрганганларимизга амал қилишни;
– тушуниб етганларимизни бошқаларга ҳам тушунтиришни.

«Ҳилол» журналининг 4 (25) сонидан
ЎЛИМДАН ҚЎРҚМАНГ

Абу Жаъфар айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбални Маъмуннинг олдига олиб боришди. Фуротни кечиб, ўтиб борсам, у хонтахта устида ўтирган экан. Унга салом бердим. «Эй Абу Жаъфар, сен таъқибга учрадинг», деди. Унга: «Сиз бугун бошлиқсиз, одамлар сизга эргашади. Аллоҳга қасамки, агар сиз Қуръонни махлуқ десангиз, одамлар ҳам шундай қилишади. Агар ундай демасангиз, одамларнинг кўпчилигини бундан сақлаб қоласиз. Кимдир сизни ҳозир ўлдирмаса, барибир бир кун вафот этасиз. Ўлим ҳақ, Аллоҳга тақво қилинг ва Қуръонни махлуқ деманг», дедим. Аҳмад ибн Ҳанбал йиғлаб, «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Эй Абу Жаъфар, айтган гапларингни яна қайтар», дедилар. Мен гапимни ҳар такрорлаганимда у яна «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади», дер эди. Аҳмад ибн Ҳанбални Қуръонни махлуқ демагани учун ҳар куни дарра ургани олиб келишар эди. Уни ҳолдан тойгунча уришар, сўнг олиб кетишарди. Имом даррадан безиб қолган эдилар. Бир куни ўғирлик қилган бир кишини ҳам олиб келишди. Ўғри Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Мен умримда жуда кўп ўғирлик қилдим, ахийри қўлга тушдим. Мени жуда кўп дарра уришган. Лекин бу йўлимдан қайтганим йўқ. Сиз мусулмонлар имомисиз, дин йўлидаги одамсиз. Дарранинг оғриғидан қўрқиб, динингиздан қайтманг», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал бу гапдан қаттиқ таъсирланди ва дарраларга сабот билан чидаб тураверди. Шу тариқа мусулмонларнинг кўпчилигини фитнадан сақлаб қолди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
@mehrob_uz
СОҒЛОМ ҚАЛБ ВА КАСАЛ ҚАЛБ

Мунзир айтади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир гуруҳ деҳқонлар келишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирганлар деҳқонларнинг бақувват, соғломлигига ҳайрон қолишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Шундай кофирлар борки, одамларнинг энг бақувват, энг соғломи бўлади, аммо уларнинг қалби касал. Шундай мўминлар борки, жисми бемор, аммо қалби энг соғлом бўлади. Аллоҳга қасамки, У Зотнинг наздида танаси соғлом, қалби касал одамнинг қўнғизчалик ҳам қадри йўқ», деди».
Дуоим қабул бўлсин десангиз...

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асъҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушуʼ ва хузуʼ билан ёлбормоғи лозим.

17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.

18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.

19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.

20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.

21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.

22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.

23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.

24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин.

25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор.

Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.

ИСЛОМ.УЗ
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«1. Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
2. Ким инсонларни камситса, ўзи ҳам камситилади.
3. Бирор нарсага кўп машғул бўлган киши шу касби билан танилади.
4. Кибру ҳавоси кўпайган кишининг ҳаёси камаяди.
5. Ҳаёси озайган кишининг парҳези камаяди.
6. Сўзи кўпайган кишининг хатоси кўпаяди.
7. Парҳези озайган кишининг қалби ўлади».

Мунаббиҳот китобидан
Ҳиссиёт

1. Aгар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак у ич-ичидан жуда ёлғиз.
2. Aгар одам жуда кўп ухласа демак у ғамгин.
3. Aгар инсон тез лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда.
4. Aгар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс.
5. Aгар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз.
6. Aгар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Aгар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилса, демак бу у инсоннинг муҳаббатга муҳтожлигини билдиради.
ТАРБИЯ

* Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

* Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

* Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

* Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

* Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.

* Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

* Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

* Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни қайси ҳайитга тегишли?

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
ФИТР САДАҚАСИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ
МИЛОДИЙ 2021 (ҲИЖРИЙ 1442) ЙИЛГИ ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ БЎЙИЧА ҚАРОРИ

Фитр садақисининг миқдори:
Буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
Арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
Майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
Хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Audio
#Ramazon_suhbati

📚Рамазон суҳбатлари
📖 Охират аҳли
🎤Улуғбек Насриддин ўғли
💾 30.4 MB
🔊 Audio

✅ @mirarabmadrasa
каналга обуна бўлинг
ИЙДГА ЧИҚИШДАГИ СУННАТ АМАЛЛАР

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ийдга пиёда чиқмоғинг ва чиқишингдан олдин бирор нарса емоғинг суннатдандир».
Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ийдга пиёда чиқиш суннат қилингани ҳар босган қадамга савоб олиб, кўпроқ ажрга эга бўлиш учундир. Ийдга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ийди Фитрдадир. Ийди Қурбонда эса, намозга чиқишдан олдин таом емаслик суннат ҳисобланади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни бир йўл ила чиқсалар, бошқаси ила қайтар эдилар».
Термизий, Абу Довуд ва Бухорийлар ривоят қилишган.

Шарҳ: Чунки иккала йўл ва улардаги нарсалар шоҳид бўлиб қолади. Иккинчидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юрган жойларга файзу футуҳ, хайр-барака кирган. Ўша ерларнинг аҳолисини хурсанд этиш учун ҳам шундоқ қилганлар. Бунинг устига душманларни ғафлатда қолдириш режаси ҳам бўлган. Мусулмонлар ийдга чиқишда бу суннатларга амал қилсалар яхши бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Бошқа бир ривоятда:
«Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.

Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейди. Нима қилганда ҳам рамазон ҳайити намозига олдин бир таом еб олиб борилади.
Қурбон ийдида эса, ҳеч нарса емасдан намозга чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.


"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
Мана, ҳижрий 1442-йилнинг Рамазон ҳайити ҳам кириб келди.
Биринчи ҳайит ҳижрий 2-йил нишонланган бўлса, ҳозирги ҳайитимиз 1441-чиси экан.
Аллоҳ барчамизга муборак қилсин!

✅Ҳайит намози қуёш чиққач, ўн дақиқалар ўтиб ўқилади. Бу тахминан соат 05:30га тўғри келади.

✅Ҳайит намозидан аввал одатдагидек бомдод намози адо қилинади.
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин!

🕌РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Forwarded from Islom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
HAYIT NAMOZINI O'QISH TARTIBI | ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

👇
Youtube orqali ko'rish uchun

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмон инсон ҳайит кунини қандай ўтказиши керак?

Пайғамбаримиз Муҳаммад(С.А.В) ҳайит куни қандай амаллар билан шуғулланганлар?

Ҳайит куни азадор хонадонга бориш қанчалик тўғри?

Саволларга жавобни Пискент тумани Жоме масжиди Имом хатиби Абдул Ҳамид домла жавоб бердилар.
Қалб каcаллиги
oлти наpcадан
пайдo булади:

1.Тавба умида гунoҳ қилавериш.

2.Амал қилмаган ҳолда илм олавериш.

3.Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.

4.Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.

5.Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.

6.Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий.
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ва_аҳли_байт

Қуръони каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар: 25 та:

1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом ибн Ёрид;
3) Нуҳ алайҳиссалом ибн Ломак;
4) Ҳуд алайҳиссалом ибн Шолах (ёки Абдуллоҳ);
5) Солиҳ алайҳиссалом ибн Убайд;
6) Иброҳим алайҳиссалом ибн Озар;
7) Лут алайҳиссалом ибн Ҳорон ибн Озар;
8) Исмоил алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
9) Исҳоқ алайҳиссалом ибн Иброҳим алайҳиссалом;
10) Ёқуб алайҳиссалом ибн Исҳоқ алайҳиссалом;
11) Юсуф алайҳиссалом ибн Ёқуб алайҳиссалом;
12) Шуайб алайҳиссалом ибн Микоил (ёки Навфал);
13) Айюб алайҳиссалом ибн Мус (ёки Омус);
14) Зулкифл алайҳиссалом ибн Айюб алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом ибн Имрон;
16) Ҳорун алайҳиссалом ибн Имрон;
17) Довуд алайҳиссалом ибн Ийшо;
18) Сулаймон алайҳиссалом ибн Довуд алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом ибн Ёсин (ёки Озар);
20) Ал-Ясаъ алайҳиссалом ибн Ахтуб;
21) Юнус алайҳиссалом ибн Матто ;
22) Закариё алайҳиссалом ибн Бархиё;
23) Яҳё алайҳиссалом ибн Закариё алайҳиссалом;
24) Ийсо алайҳиссалом ибн Марям;
25) МУҲАММАД соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ.