Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Зиннийра розияллоҳу анҳо ва илоҳий муҳаббат

Зиннийра розияллоҳу анҳо Абу Жаҳлнинг қули эди. У зот иймон келтирганида, Абу Жаҳл бундан хабар топиб, уни жуда қаттиқ азоблайди. Зиннийра катта ёшда бўлишларига қарамасдан, аянчли азобларга бардош берадилар. Чунки у зот иймон келтирсалар қандай машаққатлар бўлишини яхши билганлар.

Абу Жаҳл у зотнинг тилидан куфр калимаси чиқмаётганини кўриб дарғазаб бўлади ва бошларига қаттиқ нарса билан уради. Бунинг натижасида Зиннийра розияллоҳу анҳунинг кўзлари кўр бўлиб қолади. Шунда кофирлар “сен бизнинг бутларимизга сиғинишни тарк этганинг учун уларнинг ғазабига дучор бўлдинг”, деб мазах қилишади. У зот шунча қийинчиликларга чидайдилар, машаққатларга бардош берадилар лекин Аллоҳнинг шаънига бўлган бу сўзларига чидаб туролмайдилар.

Дарҳол саждага йиқиладилар ва ҳақиқий маъбудга ўз ҳолларини шикоят қиладилар: “Ё Аллоҳим! Улар мени жуда кўп қийноқларга солишди, таъна-маломатлар қилишди, уларнинг барчасига чидадим. Менинг суякларимни синдиришди, жисмимни илма-тешик қилишди барчасига бардош бердим. Лекин, Сенинг шаънингга нолойиқ сўзларни сўзлашганига чидай олмадим. Уларнинг айтишича, тошдан ясалган бутлари мени кўр қилиб қўйган эмиш. Аллоҳим! Менинг кўз нуримни қайтаргин, токи уларга сенинг улуғлигинг намоён бўлсин”.

Зиннийра розияллоҳу анҳо дуога кўтарган қўлларини юзларига тортмасдан туриб, Аллоҳ таоло у зотга кўз нурларини қайтариб берди. Субҳаналлоҳ! У даврдаги эркаклар қанчалик мард бўлсалар, аёлларининг ҳам қалбида илоҳий ишқ жазбалари лиммо-лим эди.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Илоҳий ишқ" китобидан Нодир Одинаев таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 1-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:11
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2

❤‍🔥1
Дангасаликдан паноҳ сўраш дуоси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман", деб айтардилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

Ислом 5 нарса устига бино қилинган

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yangi O‘zbekistonda yoshlarni qo‘llab-quvvatlash, ularning orzu va intilishlarini ro‘yobga chiqarish – davlat siyosatining eng ustuvor yo‘nalishlaridan biri.

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СУРПА ЯНГИЛАШ МАРОСИМИ

САВОЛ: Бизда сурпа янгилаш деган маросим бор. Маросимга бахши чақирилади ва дастурхонга ширинликлар, ғилминди, чучвара, доира, от қамчиси, ун ва оқ сурп қўйилади. Бахши доирани чалиб, қўшиқ қилиб куйлайди. Хасчўпга пахтани ўраб, мойга ботириб ёқишади ва ўтганлар ҳақига тиловат қилинади. Сўнг оила аъзолари оқ сурпга бош қўйиб сажда қилишади. Бахши таомни олиб бир четидан 3 марта ўпиб, тавоф қилади ва бу ишни ёнидаги одам ҳам давом эттиради. Шундан сўнг от қамчисини олиб, уни ҳам 3 марта ўпиб, тавоф қилишади ва бир жонлиқни сўйиб, шўрва қилиб улашишади. Чучварани эса тугун оши деб, 3 донасини аввал очиб ташлаб (тугун ечишга ўхшаб)  истеъмол қилишади. Шу ишлар дурустми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизнинг асосий манбалари ва қоидаларига зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгидан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар”  (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, саволда айтилган ишларни бажарган инсон, динда тақиқланган ишни қилган ва катта гуноҳга йўл қўйган бўлади. Чунки ана шу амални қилаётганлар диний ибодат деб қилишади. “Маросимда Қуръон тиловат қилинади” қабилидаги турли баҳоналар билан мазкур ишларини оқламаслик керак. Қолаверса, сажда фақат шариат белгилаган махсус ибодатларда бажариладиган ва у ягона Аллоҳ таоло учун қилинадиган амалдир. У ҳар жойда, ҳар хил маросимларда қилинмайди.

Демак, мўмин-мусулмон инсон бирор ишни қилишдан аввал унинг шаръий ҳукмини билиб олиши керак бўлади. Бошқаларнинг ўша ишни қилаётганини мезон қилиб олиш инсонни залолатга бошлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз
(ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф этинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур.
Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур.

Фуссилат сураси 34-35-оятлар

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
Нақшбандийя тариқати таълимотларидан

Беш тоифа инсонга зинҳор қаттиққўллик қилманг (қалбини оғритманг):

(خَمْسَةٌ لَا تَقْسُ عَلَيْهِمْ:)
Етим (اليَتِيم)
Мискин (المِسْكِين)
Аёл киши (المَرْأَة)
Бемор (المَرِيض)
Фақир (камбағал) (الفَقِير)

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1🔥1👏1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Оилалар аҳил бўлсин

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тежамкор қашшоқ бўлмайди

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Тежамкор одам ҳеч қачон қашшоқ бўлмайди", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИШ

САВОЛ: Таҳажжуд намозини ўқишда овоз чиқариб ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намози нафл намозлардан ҳисобланади. Зуҳо намози каби кундузи ўқиладиган нафл намозлар махфий ўқилади. Аммо таҳажжуд каби тунда ўқиладиган нафл намозларни жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрли бўлади.

Шунга биноан агар ён-атрофда ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул бўлаётганларга халал бермасангиз, таҳажжуд намозини жаҳрий ўқишингизга монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
#КУН_ОЯТИ

(Эй, Муҳаммад!) Имон келтирган кишиларга айтинг, улар Аллоҳ кунлари (қиёмат)дан умид қилмайдиган кимсаларни кечириб юбораверсинлар! Шунда (у сабрли) кишиларни қилган ишлари (кечиришлари) сабабли мукофотлагай!

Жосия сураси 14-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #Islom_sivilizatsiyasi_forumi
📢 7–11 ИЮЛЬ: I ХАЛҚАРО ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ФОРУМИ ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД ВА ТЕРМИЗДА
 
🗣 Жорий йилнинг 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми бўлиб ўтади.

📍 I Халқаро Ислом цивилизацияси форумининг бош мақсади — исломнинг тинчлик, бағрикенглик, илм-фан, маърифат ва инсонпарварликка асосланган асл моҳиятини халқаро ҳамжамиятга етказишдир.

✅Форум доирасида илмий мулоқотлар, халқаро кўргазмалар, ноёб қўлёзмалар тақдимоти ва маданий-маърифий тадбирлар орқали ислом цивилизациясининг бой мероси намоён этилади.

🌐
40 дан ортиқ давлатдан 300 нафарга яқин хорижий меҳмонлар,
олимлар, уламолар ва халқаро ташкилотлар вакиллари — бир майдонда жамланади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 3-ИЮЛ,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:12
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:55
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:07
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума #Шукуҳи #Пискент

Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан

2026 йил 3 июль куни Пискент жоме масжидида Жума намози олдидан фото лавҳалар. Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни қабул қилсин.

https://t.me/diyonatli
❤6