Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил офатлари

Сўкиш ва ҳақоратдан тийилинг!
Forwarded from Fitrat.uz
КЎНГИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ...

Ойлар султони Рамазон поёнига яқинлашаётган айни кунларда саховатпеша юртдошларимиз улуғ ойнинг файзидан, шукуҳидан фойдаланиб қолишга интиляптилар.

“Рамазон шукуҳи” акцияси доирасида Ангрен шаҳрида хайрия тадбири ўтказилди. Шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон Бабохонов бошчилигида, ҳомийларни жалб қилган ҳолда, кам таъминланган, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз аёл ва боқувчисини йуқотган 145 та оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 145 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

Манзилимиз👇
@mehrob_uz
Намозни гўзал ўқийдиган, рўзани қойиллатиб тутадиган, хатми Қуръонларда тўда-тўда бўлиб қатнашадиган, дуоларда ҳўнграб йиғлайдиган, ҳаж ва умраларга ўнлаб марта бориб «ибодат» қилиб келадиган, аммо, ёлғиз қолганда Аллоҳдан қўрқмайдиган, ота-онасига, аҳли оиласига яхши муомала қилмайдиган, мусулмоннинг ғамини ўз ғами деб қабул қилмайдиган, фақатгина ўз фойдаси учун елиб-югурадиган, миллатнинг келажаги ҳақида бош қотирмайдиган «ажойиб» бир умматга айланиб қолдик. Бу ҳақиқий Ислом эмас!

Мағзи бўлмаган донакдан ҳаргиз ниҳол чиқмайди.

(Кўпчилик назарда тутилган, ҳамма эмас.)

—
t.me/UlugbekBuxoriy
АХЛОҚ

Ривоят қилинишича, амир Саид ибн Ос Рамазон ойида кишиларга таом улашар экан. Бир зиёфатдан кейин кишилар кетгач унинг ҳузурида Қурайшлик бир йигит қолди. Саид унга: "Менда бирор бир ҳожатинг бўлса керак" , деди. У йигит: " Ҳа, Аллоҳ амирни ислоҳ қилсин!" , деди. Саид шамни ўчириб унга: "Нима ҳожатинг бор?" , деди. Йигит: " Мўъминлар амирига менинг қарзим борлиги ва уй-жойга муҳтож эканлигим ҳақида билдириб мактуб ёзиб берсангиз" , деди. Саид: "Қарзинг қанча ", деб сўради. У қарзини қанчалигини ва уй-жойнинг ҳам нархини айтди. Саид унга айтилган пулни бериб деди: "Мана буни ол. Биз сени сафар машаққатидан озод қиламиз. Халифанинг ҳузурига бориб ўтирма" , деди.
Кишилар: "Саиднинг у йигитга етарли мол берганидан ҳам сўраш пайтидаги юздаги хорликни кўрмаслик учун шамни ўчиргани гўзалроқ бўлган" , дейишар эди.

#Ибрат
Ҳофиз Ибн Баттол (Аллоҳ уни раҳмат қилсин) айтади:
«Яхши ишни пайсалга солмай, дарров қилиш керак. Чунки турли тўсиқлар, кутилмаган кўнгилсизликлар чиқиб қолиш эҳтимоли кучли, қолаверса ўлимнинг ҳам келмай туришига ишонч йўқ. Яхши ишларни ортга суриш ҳеч қачон мақталмаган».

"Фатҳул-борий", 3/299.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тил офатлари

Масхарадан тийилинг!
Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб

1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
3. Фикрларини қабул қилиш.
4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш.
11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
21. Уларга овозни баландлатмаслик.
22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
23. Улардан аввал овқатланмаслик.
24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.

Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.

@arabicuz
УЙИНГИЗДА БАРАКАНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛЛАР

Уч нарса доимий назоратга оламиз:
– телевизорни;
– интернетни;
– телефонни.

Уч нарсани тақиқлаймиз:
– ғийбатни;
– тортишувни;
– ҳурматсизликни.

Уч нарсани давомли қиламиз:
– жамоат билан намоз ўқишни;
– Қуръон тиловатини;
– маърифий суҳбатларни.

Учта алоқани узмаймиз:
– қариндошликни;
– қўни-қўшничиликни;
– ғариблардан кўнгил сўрашни.

Учта нарсани камайтирамиз:
– овқат ейишни;
– ухлашни;
– гапиришни.

Учта феълни тарк этамиз:
– танқидни;
– ортиқча танбеҳни;
– истеҳзони.

Учта нарсага ташвиқ қиламиз:
– сабрга;
– шукрга;
– қаноатга.

Учта нарсани кўпайтирамиз:
– дуони;
– истиғфорни;
– зикрни.

Учта нарсага эга чиқамиз:
– юмшоқ феъллиликка;
– осонлаштирувчиликка;
– кечиримлиликка.

Учта нарсани киритмаймиз:
– фоизни;
– ноҳақ топилган пулни;
– ҳаром озуқаларни.

Учта нарсага бепарво бўлмаймиз:
– ҳалоллашишга;
– кечирим сўрашга;
– миннатдорчилик сўрашга.

Учта дуонинг келиб туришига ғайрат қиламиз:
– ота-онанинг дуоси;
– ғарибларнинг дуоси;
– солиҳларнинг дуоси.

Учта нарсани тарк этмаймиз:
– китоб ўқишни;
– ўрганганларимизга амал қилишни;
– тушуниб етганларимизни бошқаларга ҳам тушунтиришни.

«Ҳилол» журналининг 4 (25) сонидан
ЎЛИМДАН ҚЎРҚМАНГ

Абу Жаъфар айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбални Маъмуннинг олдига олиб боришди. Фуротни кечиб, ўтиб борсам, у хонтахта устида ўтирган экан. Унга салом бердим. «Эй Абу Жаъфар, сен таъқибга учрадинг», деди. Унга: «Сиз бугун бошлиқсиз, одамлар сизга эргашади. Аллоҳга қасамки, агар сиз Қуръонни махлуқ десангиз, одамлар ҳам шундай қилишади. Агар ундай демасангиз, одамларнинг кўпчилигини бундан сақлаб қоласиз. Кимдир сизни ҳозир ўлдирмаса, барибир бир кун вафот этасиз. Ўлим ҳақ, Аллоҳга тақво қилинг ва Қуръонни махлуқ деманг», дедим. Аҳмад ибн Ҳанбал йиғлаб, «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Эй Абу Жаъфар, айтган гапларингни яна қайтар», дедилар. Мен гапимни ҳар такрорлаганимда у яна «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади», дер эди. Аҳмад ибн Ҳанбални Қуръонни махлуқ демагани учун ҳар куни дарра ургани олиб келишар эди. Уни ҳолдан тойгунча уришар, сўнг олиб кетишарди. Имом даррадан безиб қолган эдилар. Бир куни ўғирлик қилган бир кишини ҳам олиб келишди. Ўғри Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Мен умримда жуда кўп ўғирлик қилдим, ахийри қўлга тушдим. Мени жуда кўп дарра уришган. Лекин бу йўлимдан қайтганим йўқ. Сиз мусулмонлар имомисиз, дин йўлидаги одамсиз. Дарранинг оғриғидан қўрқиб, динингиздан қайтманг», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал бу гапдан қаттиқ таъсирланди ва дарраларга сабот билан чидаб тураверди. Шу тариқа мусулмонларнинг кўпчилигини фитнадан сақлаб қолди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
@mehrob_uz
СОҒЛОМ ҚАЛБ ВА КАСАЛ ҚАЛБ

Мунзир айтади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир гуруҳ деҳқонлар келишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирганлар деҳқонларнинг бақувват, соғломлигига ҳайрон қолишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Шундай кофирлар борки, одамларнинг энг бақувват, энг соғломи бўлади, аммо уларнинг қалби касал. Шундай мўминлар борки, жисми бемор, аммо қалби энг соғлом бўлади. Аллоҳга қасамки, У Зотнинг наздида танаси соғлом, қалби касал одамнинг қўнғизчалик ҳам қадри йўқ», деди».
Дуоим қабул бўлсин десангиз...

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.

2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.

3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.

4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.

5. Таҳоратли бўлиши лозим.

6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.

7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.

9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.

10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.

11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.

12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асъҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.

13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.

14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.

15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.

16. Аллоҳ таолога хушуʼ ва хузуʼ билан ёлбормоғи лозим.

17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.

18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.

19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.

20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.

21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.

22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.

23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.

24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин.

25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор.

Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.

ИСЛОМ.УЗ
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«1. Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
2. Ким инсонларни камситса, ўзи ҳам камситилади.
3. Бирор нарсага кўп машғул бўлган киши шу касби билан танилади.
4. Кибру ҳавоси кўпайган кишининг ҳаёси камаяди.
5. Ҳаёси озайган кишининг парҳези камаяди.
6. Сўзи кўпайган кишининг хатоси кўпаяди.
7. Парҳези озайган кишининг қалби ўлади».

Мунаббиҳот китобидан
Ҳиссиёт

1. Aгар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак у ич-ичидан жуда ёлғиз.
2. Aгар одам жуда кўп ухласа демак у ғамгин.
3. Aгар инсон тез лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда.
4. Aгар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс.
5. Aгар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз.
6. Aгар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Aгар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилса, демак бу у инсоннинг муҳаббатга муҳтожлигини билдиради.
ТАРБИЯ

* Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

* Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

* Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

* Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

* Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.

* Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

* Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

* Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа куни қайси ҳайитга тегишли?

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
ФИТР САДАҚАСИ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО ҲАЙЪАТИНИНГ
МИЛОДИЙ 2021 (ҲИЖРИЙ 1442) ЙИЛГИ ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ БЎЙИЧА ҚАРОРИ

Фитр садақисининг миқдори:
Буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
Арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
Майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
Хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.