Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир сафар оиламиз билан бир нечта давлатларга саёҳат қилиш учун йўлга чиқдик. Бир давлат чегарасига етиб борганимизда, у ерда жуда катта тирбандликка дуч келдик.

Кун ботгунича шу ерда қолиб кетдик. Тирбандлик сабаб чегарадан ўта олмадик. Машинадаги ука-сингилларим асабийлашган, кимдир хавотирда, кимдир эса ғазабда эди. Фақат отам хотиржам эди. У сокинлик билан:
— Бу ҳам ўтиб кетади, — деди.
Сўнг қўшиб қўйди:
— Йиллар ўтгач, сизлар бу воқеани эслайсизлар ва унга кулиб қўясизлар.

Дарҳақиқат, ҳозир онам бу воқеани ҳар сафар эслаганда, табассум билан ҳикоя қилади.

Бу ҳаётдаги оддий, аммо муҳим ҳақиқатни кўрсатади: ҳеч бир ҳолат доимий эмас. Инсон қийинчиликка дуч келганда, оғриқ кўпинча ўз ҳақиқий ҳажмидан каттароқ кўринади. Худди шундай, қувончли лаҳзалар ҳам бизга абадийдек туюлиши мумкин.

Отам ҳам ўша куни қийналган эди, аммо хотиржам эди. Чунки у бу қийинчилик ҳам ўтиб кетишини биларди. У бахтли кунларда ҳам хотиржам эди, чунки бахт ҳам абадий эмаслигини англарди.

Баъзилар буни совуққонлик деб аташи мумкин. Мен эса буни қалб хотиржамлиги деб атайман.

Бу шундай хотиржамликки, инсонга яхши кунларда ҳам, қийин кунларда ҳам ўзини барқарор ҳис қилишга ёрдам беради.

Бу тамойил отамнинг сўнгги кунларида ҳам яққол намоён бўлди. У ҳаётининг охирги кунларида ҳам ажойиб хотиржамлик ва ички осойишталик билан яшади.

Ҳатто отам бундай деб айтарди:
— Ҳатто оғриқ ҳам ўтиб кетади. Ўлим ҳам ўтиб кетади.
Унинг сўнгги кунларидаги хотиржамлик ҳолатини ҳали ҳам тўлиқ тушуниб етолмайман.

Бу қоида машҳур ҳикматга ўхшайди:
“Ҳеч нарса абадий эмас”.

Қийинчиликлар ҳам ўтади, қувончлар ҳам ўтади. Шунинг учун инсон ҳар бир ҳолатда мувозанатни сақлашни ўрганиши керак.
 
Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Raddiya

🌙 ИМОМ АЪЗАМ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ – МАЗҲАБИМИЗ АСОСЧИСИ

 
🎙Ҳасанбой домла Кенжаев,
Хоразм вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭРКАКЛАР БИЛАГУЗУК ВА УЗУК ТАҚИШИ

САВОЛ: Титан металидан узук ва браслетларни эркак киши қўлига тақса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра, эркак кишига кумуш узукдан бошқа ҳар қандай тақинчоқ, жумладан билагузук (браслет) тақиш жоиз эмас. Шу сабабли, титан ёки бошқа металлдан ясалган билагузук тақиш эркаклар учун мумкин эмас. Узукка келадиган бўлсак, эркакларга фақатгина кумуш узук тақишга рухсат этилган. Бошқа барча металлардан, шу жумладан титандан ясалган узукларни тақиш макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Oʻmon Sultonligi iqtisodiyot vaziri Xamis bin Sayf al-Jabriy boshchiligidagi delegatsiyani qabul qildi.

https://t.me/diyonatli
Мадинада Умар розияллоҳу анҳу номи битилган қоятош топилди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мадина минтақасидаги Ал-Маҳд маъмурий туман (муҳофаза)да олиб борилган йирик археологик тадқиқотлар давомида илк Ислом даврига оид, иккинчи халифа Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу номи битилган қоятош топилди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони Маданий мерос комиссияси маълум қилди.

Тошга қуйидаги дуо сўзлари ўйиб ёзилган:
الله ولي عمر بن الخطاب في الدنيا والآخرة لا إله إلا الله

“Аллоҳ Умар ибн ал-Хаттобнинг бу дунё ва охиратдаги дўстидир (ҳимоячиси). Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”.
Матн қадимий ҳижозий хатида ёзилган.

Олимларнинг таъкидлашича, бу ёзув халифанинг ушбу ҳудудга шахсан ташриф буюрганини англатмайди. Аммо у исломнинг илк ўн йилликларида диний рамзлар ва раҳбарлар номлари савдо ҳамда зиёрат йўллари орқали қанчалик тез тарқалганини исботловчи муҳим далилдир.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Toshkent viloyati Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozi oldidan foto lavhalar.

https://t.me/diyonatli
❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Сабрнинг фазилати


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларни алоҳида ҳурмат қилардилар

Жамиятда инсонларнинг аксарияти болаларни четга суришади. Айтайлик, улар бирор нарса сотиб олмоқчи ёки сотмоқчи бўлишса, сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам уларга эътибор бермайди. Ҳеч ким уларга аҳамият бермайди, гўёки уларнинг қўлидан ҳеч қандай иш келмайди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир болага алоҳида аҳамият берардилар.

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув келтиришди. У зот алайҳиссалом ундан ичдилар. Набий алайҳиссаломнинг ўнг томонларида 10 ёшли Ибн Аббос, чап томонларида эса Абу Бакр Сиддиқ ва яна бошқа катта саҳобалар розияллоҳу анҳум ўтиришган эди. Аслида ичимлик ичишни ўнг томондан бошлаш суннат саналади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга қараб: “Буни Абу Бакрга узатишимга изн берасанми?” деб рухсат сўрадилар. 10 яшар Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ҳаргиз ундай қила олмайман. Сиздан бўлган насибамни бирор кишига раво кўрмайман. Мен Сиздан кейин ичишни истайман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини болакайнинг қўлига қўйиб, бу нарса унинг ҳаққи эканини билдириб қўйдилар. Яъни болакай ёш бўлишига қарамай ўз навбатида сув ичди.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
#КУН_ОЯТИ

Эй, имон келтирганлар! Ўз қўл меҳнатингиз ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсаларнинг яхшиларидан эҳсон қилингиз! Ўзингиз фақат кўзингизни чирт юмибгина оладиган даражадаги ёмон нарсаларни (эҳсон қилишга) танламангиз! Шунингдек, билингизки, албатта, Аллоҳ ғаний ва мақтовга лойиқ зотдир.

Бақара сураси 267-оят

Баъзи кишилар закот ёки садақа берадиган бўлсалар, сифатли ва марғуб молларидан эмас, балки нуқсонли ва паст навли нарсаларидан берадилар. Ваҳоланки, ўша нарсалар ўзларига берилса олмаган ёки ноиложликдан олган бўлур эдилар. Бу ояти кариманинг нозил бўлишига сабаб баъзи мусулмонларнинг ўша даврда закотга бериш учун энг паст навли хурмоларни ажратганликлари бўлган.
Аллоҳнинг ғанийлиги, яъни бой ва беҳожат экани тўғрисида қайд этилишининг сабаби Унинг бутун борлиқ ва мулкка эга экани ҳамда одамларнинг берадиган эҳсон ва садақаларига мутлақо муҳтож эмаслиги, балки қилинадиган хайр-эҳсонлар ва закоту ушрлар бандалардан олиниб яна уларнинг муҳтожларига берилишидир. Шунга кўра, халқ орасида “Берган Аллоҳга ёқибти” деган нақл ноўриндир.
Билимдон эканини эслатишидан мурод бандаларига буюрган ёки уларга тақиқлаган ишларини У билим ва ҳикмат асосида қилишини, бирор ишни беҳуда ёки бесабаб қилмаслигини эслатишдан иборатдир (Мд.).
Қуръони каримда Аллоҳ таоло ўзининг зотий ва феълий сифатларидан муносиб ўринларда битта, иккита ва ундан ортиқ зикр этиши илмий аҳамиятга эгадир


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤2
Саратон ва сеҳрга қарши ўқиладиган оятлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу касаллик инсон танаси ҳаракатларини меъёрдан чиқарувчи оғир бедаво дард ҳисобланади. Қуръон тиловати бу касалликка даво бўлиши мумкин.

Саратон ва сеҳрга муолажа тарзида Қуръони каримда Мусо алайҳиссалом тилларида айтилган Юнус сураси 81-82 оятларини камида 7 марта такрорлаб туриш лозим.

﴿إِنَّ اللَّهَ سَيُبْطِلُهُ إِنَّ اللَّهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ الْمُفْسِدِينَ﴾
"
Аллоҳ, албатта, уни ботил 
(барбод) қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ислоҳ этмагай"

﴿وَيُحِقُّ اللَّهُ الْحَقَّ بِكَلِمَاتِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُجْرِمُونَ﴾

"Гарчи жиноятчилар ёқтирмасалар-да, Аллоҳ ўз сўзлари (амрлари) билан ҳақиқатни рўёбга чиқарур."

Шунингдек, кўпроқ Бақара сурасини ҳаммасини ўқиш ёки эшитиш Ёсин, Тур, Рум сураларини ўқишни тавсия этилади.

"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хато қилган болаларга муносабатлари

Ҳеч шак-шуҳбасиз, ҳар қандай ёш бола хато қилади. Баъзан нотўғри иш қилади. Ахир у бола-ку. Аммо кўпчилигимиз болаларнинг хатосини қабул қила олмаймиз. Фарзандимиз ёки бошқаларнинг фарзандининг хатоларидан қаттиқ ғазабланамиз. Баъзилар ҳатто фарзандини калтаклайди, уради. Аммо, унутмангки! Аллоҳ тоало ёш болаларни ҳисоб-китоб қилмайди.

Рофиъ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен ва бир дўстим ансорларнинг хурмоларига тош отардик”. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қилишди.

Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб боришди. У зот алайҳиссалом менга: “Эй йигит, нега хурмоларга тош отяпсиз?” дедилар.
“Ейиш учун”, деб жавоб бердим.
“Тош отманг, ерга тушганини олиб еяверинг”, дедилар ва бошимни силаб: “Аллоҳим, унинг қорнини тўйдиргин” деб дуо қилдилар (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқни ўргатдилар, ёмонликдан қайтардилар ва уларнинг ҳақига дуо қилдилар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЕНГИЛ НАЖОСАТ СУВГА ТУШСА

САВОЛ: Нажосатлар оғир ва енгил нажосатга бўлинишини биламиз. Кийим ёки баданга теккан енгил нажосат тўртдан биридан кам бўлса, авф қилинади. Сувда ҳам шу ҳукм амал қиладими? Яъни енгил нажосат сувга тушганда енгиллик борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Суюқ нарсалардан бошқа нарсаларга, масалан кийим ва бадан кабиларга енгил нажосат тегса ва ўша нарсанинг тўртдан биридан кам миқдорда бўлса, афв қилинади. Намоздан аввал билиб қолса, уни ювиб ташлайди, мабодо билмай намоз ўқиб қўйган бўлса, намозини қайта ўқимайди.

Аммо сув каби суюқликларда бу ҳукм амал қилмайди. Уларга қанча миқдорда бўлса ҳам енгил ёки оғир нажосат тушиши билан нажосатга айланади. Аммо суюқликка енгил нажосат тушган ҳолатда у ҳам енгил нажосатга айланиб қолади. Дейлик, бир челак сувга кам миқдорда сигирнинг сийдиги тушди. Сув енгил нажосатга айланиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3